4.10-расм. а-осмаларнинг асосий конструкциялари; б-Уатт механизми; в-Панар тягаси Номустақил осмалар ҳозирда енгил автомобилларда деярли қўлланилмайди, уларни айрим кичик тоннажли юк автомобиллар ва оғир йўл шароитида юрувчи автомобилларда учратиш мумкин (Дамас автомобили).
Енгил автомобилларда асосан беш турдаги мустақил осмалар қўлланилади: икки ричакли, Мак-Ферсон осмаси (McPherson), бўйлама ричагли, торсионли ва кўп звеноли (Multilink). Мак-Ферсон осмаси. Бу осма фазовий эркинлиги бошқа осмаларга қараганда анча яхшиланган ва юқори эксплуатацион самарадорликка эгалиги билан ажралиб туради. Мак-Ферсон осмасида асосий элемент амортизатор устуни ҳисобланади (4.11 расм). У паст томондан амортизатор буриш муштчасига, юқори томондан эса кузов бризговигига маҳамланади.
Одатда пружина амортизатор сиртига ўрама ҳолатда жойлаштирилади (алоҳида жойлашиш ҳолатлари ҳам учрайди). Бошқарилувчи ғилдирак бурилганда амортизатор устуни ҳам пружина билан бирга бурилади.
4.2-жадвал. Осмалар турлари, унинг таркибига кирувчи қайишқоқ элементлар ва қўлланиш ўринлари
4.12-расм. Енги автомобил олд осмаси: 1–сферик таянч; 2–гупчак; 3–тормоз диски; 4, 8–ҳимоя қобиқлари; 5,19–буриш муштчалари; 6–пастки таянч чашка; 7–пружина; 9–сиқиш буфери; 10–юқори таянч чашкаси; 11–юқори таянч резина элементи; 12–ҳимоя қолпоғи; 13–юқори таянч подшипниги; 14–шток; 15–сиқиш буфери таянчи; 16–телескопик устун; 17–гайка; 18–эксцентрик болт; 20–олд ғилдирак юритмаси вали; 21–шарнирнинг ҳимоя чехоли; 22–валнинг ташқи шарнири; 23–пастки ричаг;а– листдан букиб ясалган буриш ричагли устун; б-болғалаб ясалган буриш ричагли стойка Пружина сиқилишга ишлагани учун амортизаторнинг юқори таянчида тирак думалаш подшип-ниги ёки кам ишқаланишли сирпа-ниш подшиниги ўрнатилиши к-к. Пружина амортиза-тор ўқига нисбатан бир мунча оғган ҳолатда ўрнатилади (4.12-расм).
Мак-Ферсон осмасининг асосий афзаллиги унинг капот тагида кам жой олиши ва куч агрегатини кўндаланг ҳолатда ўрнатиш учун қулай шароит яратишидир.
4.4.Бошқарув тизими. Тормоз бошқаруви. Фаол хавфсизлик тизимлари. ABS ва автоматик тормозлаш. Шассиларнинг истиқболли тузилмалари Умуман олганда автомобилда асосий ёки иккинчи даражали деб ажратилади-ган қисмлар йўқ. Шу туфайли автомобил бошқарув тизимини бошқаларидан муҳимроқ ёки муҳим эмас деб баҳолаш унчалик тўғри бўлмайди. Аммо атомобил ҳайдов-чиси, йўловчилар, юклар ва ҳатто йўл ҳаракати жараёнида қатнашаётган кўплаб пиёдалар хавфсизлиги аввало бошқарув тизимининг яхши ишлашига боғлиқ бўлади.
Бугунги кунда автомобилда бошқарув тизимининг таркибий қисмлари сифатида рул бошқаруви ва тормоз тизими қабул қилинган.
Рул бошқаруви автомобилнинг бутун ҳаракати давомида ҳайдовчини автомо-бил билан боғлаб туради ва ҳаракат хавфсизлиги ҳамда ҳайдовчининг чарчашига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Рул бошқарувининг асосий вазифаси–ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳисобланади.
Рул чамбараги доимо ҳайдовчининг қўлида бўлгани учун замонавий автомо-билларда у маълумот бериш функциясини ҳам бажаради: рул чамбарагига қўйила-диган куч миқдори, титрашлар ҳайдовчига ғилдиракларнинг йўл билан контакт ҳолатдаги юкланганлиги ва йўлнинг ҳолати тўғрисида маълумот беради.
Кўпгина замонавий автомобилларни бошқаришда асосан уч хил кинематик усулдан фойдаланилади:
–бошқарилувчи ўқни буриш;
–бошқарилувчи ғилдиракларни буриш;
–таркибланган звеноларни буриш.
Ҳар бир кинематик схеманинг ўз афзалликлари ва камчиликлари бор.
Автомобилларда иккинчи усул кенг тарқалган. Бу усулда бурилувчи ҳар бир ғилдирак горизонтал текисликда ўзи ўрнатилган ўққа нисбатан бурилади. Битта ўқдаги ўнг ва чап ғилдираклар бурилишларини синхронлаштириш учун улар рул трапецияси деб аталадиган шарнирли механизм ёрдамида бир-бири билан боғланган бўлади. Рул трапецияси ўнг ва чап ғилдиракларни ҳар хил бурчакка буриб, ҳар хил бурилиш радиуслари ҳосил қилишига ёрдам беради.
Ғилдираклари бурилувчи замонавий автомобил рул бошқаруви (4.13-расм) қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
–рул вали (рул колонкасига) га эга рул чамбараги;
–рул механизми;
–рул юритмаси (кучайтиргич ёки амортизаторга эга бўлиши мумкин).
Тормоз бошқаруви. Тормоз бошқаруви деб автомобил тезлигини секинлаштириш, тўхтатиш ва автомобилни узоқ вақт ҳаракатсиз ушлаб туришга хизмат қилувчи тизимлар йиғиндисига айтилади.