Карданли узатмалар. Бош узатма, дифференциал. Автоматик трансмиссиялар. Автоматик бошқарувнинг тизим ости элементлари. Режа



Download 1,12 Mb.
bet16/24
Sana24.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#218527
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Карданли узатмалар

4.7-расм. Автомобил осмаси тузилиши
Ғилдирак ва йўл контактлашганда ҳосил бўла-диган кучлар атомобил кузовига йўналтирувчи қурилма орқали узатилади. Бундан ташқари ғилдиракнинг кузовга нисбатан силжиш тури ҳам йўналтирувчи қурилма конструкцияси дан келиб чиқади.
Ғилдирак нотекисликка учраганда у юқорига кўтарилади. Османинг қайишқоқ элементи бу силжишни қабул қилиб олади ва олинган энергияни тўплаб, автомобил кузовига узатади. Осма қайишқоқ бўлгани учун автомобил кузови кўтарилишда ва пастга қайтиб тушишда йўл нотекисликларини айнан такрорламайди, натижада автомобилнинг ҳаракат равонлиги бир мунча яхшиланади. Қайишқоқ элемент ишла-ганда энергия йўқотиш унча катта бўлмаганлиги учун ҳосил бўлган тебранишлар узоқ давом этади ва ҳаракат комфртлиги бузилади. Тебранишлар амплитудасини камайтириш учун сўндирувчи қурилма–амартизаторлар қўлланилади. Амартизатор энергияни тарқатиб юборади ва тебранишлар тезда сўнади.
Рессорланган ва рессорланмаган массалар. Автомобилни йўл билан қайишқоқ элемент орқали боғловчи қисмлари унинг рессорланган массалари дейилади. Бошқа ҳамма қисмлари рессорланмаган қисм ҳисобланди. Уларга ғилдираклар, шиналар, ғилдирак гупчаклари тормоз барабани ёки диски киради. Автомобил нотекис йўлда ҳаракатланганда кузовнинг тебранишлари ва ғилдиракка нисбатан силжишлари ҳамда ғилдиракдан кузовга узатилаёган кучлар рессорланган ва рессорламаган массалар нисбатига боғлиқ бўлади. Рессорланмаган масса қанча кичик бўлса, уларнинг нотекис йўлда автомобил ҳаракати равонлигига таъсири шунча кам бўлади. Шу ҳолат оғир балка ва енгил ғилдирак ва бошқа рессорланмаган массалардан тузилган мустақил осмаларга ўтилишига асосий туртки бўлган.
Рессорланган ва рессорланмаган массалар нисбати катта бўлса, бу нофақат автомобил юриш равонлигига, балки автомобилнинг йўлни тўғри ушлашига ҳам халақит қилади. Кузов ғилдиракларга нисбатан қанча оғир бўлса, автомобил йўл нотекислигиа учраганда ердан ажралган ғилдирак шунча тез орқага, ер билан доимий контакт ҳолатига қайтади. Шунинг учун замонавий автомобиллар конс-трукторлари рессорланмаган массалар катталигни имкон борича кичик қилишга уринишади.
Қайишқоқ элементлар. Автомобилларда қайишқоқ элементлар сифатида металл ва металлмас элементлардан фойдаланилади. Металлдан тайёрланган пружиналар, рессорлар ва торсионлар кенг тарқалган. Доиравий кесим юзали пўлат симлардан тайёрланадиган ўрама пружиналар қайишқоқ элемент сифатида энг кўп қўлланилади (хусусан енгил автомобилларда). Агар пружина цилиндрик шаклда бўлса, у сиқилганда ўрамлар орасидаги масофалар бир хил ўзгаради ва деформация таъсир қилаётган кучга тўғри пропорционал бўлади, яъни пружина доимий қаттиқликка эга бўлади. Агар пружина ўзгарувчан кесимли симдан тайёрланса, ёки унга махсус шакл бериб тайёрланса (м: бочка шакли берилса), бундай пружина ўзгарувчан қаттиқликка эга бўлади. Пружина сиқилганда аввало кам қаттиқликка эга ўрамлар бир бирига яқинлашади, кейин эса юқори қаттиқликдаги ўрамлар


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish