4.8-расм. Замонавий енгил автомобилларда қўлланиладиган пружиналар: а-цилиндрик ва ўзгарувчан қаттиқликка эга бочкасимон пружиналар; б-ён томон юкламали пружина (“банан” типидаги) сиқила бошлайди. Қаттиқлиги ўзгарувчан пружиналар замонавий енгил автомобил-ларда кенг фойдаланилмоқда (4.8-расм).
Қисман ёнлама юкламани қабул қилувчи “банан” типидаги пружиналар Мак-Ферсон осмаси учун KYB компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. (Мак-Ферсон осмаси амортизатори (йўналтирувчиси) вертикалдан бир мунча оғма ҳолатда ўрнатилгани учун амортизатор штогининг ғилдиракка қараган томонида фаол ишқаланиш юз беради. “Банан” пружина штокка ёнлама таъсир қиувчи кучлар эгувчи моментнинг анчагина қисмини бартараф этади).
4.9-расм. Рессораларни кузовга бириктириш усуллари: а-ўрама қулоқчали; б-резина ёстиқчалар орқали; в-устқўмали қулоқча ва сирпанувчи таянчли Листли рессоралар асосан юк автомобилларида қайишқоқ элемен сифатида қўлланилади.
Типик рессора ҳар хил узунликка эга пружина пўлатидан тайёрланган полосалардан йиғилади. Полосалар узунлиги ҳар хил бўлиб, узунлик қанча кичик бўлса, унинг эгрилиги шунча катта бўлади. Энг узун полоса асос полоса дейилади ва узунлик ўзгаришини ҳисобга олиб автомобил кузови ёки рамасига турли усуллар билан бириктирилади (4.9-расм). Кузовга (рамага) бириктирилганда рессоранинг бир учи бурила олиши керак, иккинчи учи эса ҳам бурила олиши ҳам бўйлама йўналишда силжий олиши керак.
Рессоралар деформацияланганда унинг полосалари ўз узунлигини ўзгартиради. Бунда полосалар ўртасида ишқаланиш юз беради. Шу туфайли улар мойланиши керак. Шу билан бирга полосалар орасида ишқаланиш бўлиши тебра-нишларни сўндиришга ҳам хизмат қилади. Рессорали осма оддий конструкцияга эга, аммо массаси катта. Шунинг учун улар асосан юк автомобилларида ва айрим ўтувчанлиги юқори енгил автомобилларда кенг тарқалган.
Рессорали осмалар массасини камайтириш ва юриш равонлигини яхшилаш учун полоса узунлиги бўйича кесим юзаси ўзгарувчан бўлган бир листли рессо-ралардан ҳам фойдаланилиши мумкин. Кам ҳолларда нометалл материаллардан ҳам фойдаланилади. Масалан, Volvo 940 автомобилининг орқа осмасида кўндаланг жойлаштирилган армирланган пластмасса рессорани кўриш мумкин.
Замонавий енгил автомобиллар осмалари. Йўналтиргич конструкциясига кўра осмалар номустақил ва мустақил бўлади (4.10-расм).
Номустақил осмаларда ўнг ва чап ғилдираклар бир бири билан қаттиқ балка орқали бирлаштирилган бўлади. Номустақил осмада битта ғилдиракнинг кўндаланг йўналишда силжиши иккинчи ғилдиракка ҳам узатилади. Мустақил осмада эса иккала ғилдирак бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда силжиши мумкин.