Яримкарданли шарнирлар. Қайишқоқ яримкарданли шарнирлар ҳам бир-бирига нисбатан айрим бурчак остида жойлашган иккита вал ўртасида буровчи момент узатишга имкон беради. Аммо бунда буровчи моментни бурчак остида узатиш қайишқоқ звенонинг (резина, сунъий иплар ва металл симлар билан кучайтирилган резина-материал бирикмаси) дефоромацияланиши ҳисобига юз беради.
Қаттиқ кардан шарнири монтаждаги ноаниқликларни компенсациялаш мақсадларида қўлланилади. Уларни тайёрлашда юқори аниқлик талаб қилинади, шовқин билан ишлайди, анча чидамсиз бўлгани учун автомобилларда камдан-кам ҳолларда қўлланилади.
Тенг бурчак тезликли шарнирлар.Олд юритмали автомобиллар олд етакчи ғилдираклари бир вақтнинг ўзида бурилиши ҳам керак. Бу эса ғилдирак ва ярим ўқ ўртасига шарнирли бирикма киритилишни талаб қилади. Бурчак тезликлари тенг бўлмаган кардан шарнирлари валлар ўртасида унча катта бўлмаган бурчаклар бўлганда буровчи моментни узата олади. Шунинг учун олд юритмали автомобилларда ғилдиракларга буровчи моментни узатиш учун бурчак тезликлари тенг шарнирлардан фойдаланилади.
Ҳозирда бундай шарнирларнинг кўплаб конструктив турлари мавжуд. Аммо уларнинг ишлаш принципи битта қоидага асосланади: айланма кучлар узатиладиган контакт нуқталари валлар орасидаги бурчак биссектриссаси орқали ўтувчи текисликда (биссектор текислиги) ётиши керак (3.3-расм).
3.3-расм. Тенг бурчак тезликли шарнир схемаси:ω1 ва ω2– мос равишда 1 ва 2 валлар бурчак тезликлари; α, β-шарнир бурчаги; О- 1 ва 2-вал ричакларининг контакт нуқтаси; r1, r2–1 ва 2 валлар ричакларининг айланиш радиуслари; ab–φ бурчак биссектриссаси.
3.4-расм. Кулачокли кардан шарнирлари: а-“Тракта” шарнири; б-дискли шарнир
Бу шартни турли усуллар билан қаноатлантириш мумкин. Энг оддий усул иккита бурчак тезликлари тенг бўлмаган шарнирларни бирлаштириш ҳисобланади. Аммо бу услда узатма габаритлари катталашиб кетади.
1925 йилда олд юритмали автомобилларда тўртта штампланган деталлар–иккита втулка ва иккита муштчадан ташкил топган “Тракта” кулачокли шарнирлари ўрнатила бошланган (3.4-расм, а). Шарнир эелемент ларининг бир бирига ишқалани-
шидаги қувват йўқотишларини камайтириш учун унинг деталлари юзаси жилвирланган. Бу шарнирни симметрия ўқи бўйлаб кесилса, олинган бўлаклар бурчак тезликлари тенг бўлмаган, теб-раниш ўқлари доимий иккита кардан шарнирига ажралади.
Кулачокли шарнирлардан яна бир тури кулачокли–дискли шарнирдир. Бу шарнир бешта содда шаклга эга деталлардан тузилган: иккита вилка, иккита муштча ва битта диск (3.4-расм, б).