4.2. Автомобил шиналари. Пневматик шиналар конструкцияси. Шиналар таснифи. Шиналарни маркалаш. Хавфсиз шиналар Шиналарни тайёрлаш учун асосий материал резина ва махсус корд материали ҳисобланади. Шиналар учун резина табиий ёки сунъий каучукка айрим қўшимчалар (олтингугурт, қурум, смола ва б.) қўшиб таёрланади.
Шина каркас, брекер, протектор ва ён томонлар ва бортдан тузилган (4.1-расм).
Пневматик шиналар конструкцияси. Шина каракаси бир неча резина-корд қатламга эга бўлиб, корд бўйлама йўналишда бир-бирига яқин, кўндаланг йўналишда эса анча сийрак жойлаштирилган сунъий ип ва резина бирикмасидан иборат. Корд иплари қанча мустаҳкам бўлса, шина ҳам шунча узоқ ишлайди. Шина-лардаги корд иплари сифатида сунъий тола, ойна-тола ва металл симлардан (металл- корд) фойдалнилади. Корд қатламлари қалинлашса, шинанинг чидамлилиги ҳам ошади, аммо бунда шина оғирлиги ва думалашга қаршилик ошади. Шина бортлари ғилдирак ободига зич ўтириши учун махсус шаклга эга бўлади. Улар чўзилмаслиги ва ундан чиқиб кетмаслиги лозим. Бу мақсадда шина ботрлари ичига мустаҳкам пўлат симлардан ўралма ҳалқалар қилинади. Борт сиртқи қисми резинали корд ва юпқа резина қатлами билан қопланади. Шина ён томонлари каркасга қопланган мустаҳкам эластик резинадан ташкил топган. У шинанинг ён томонлари шикастланишининг олдини олади ва намликдан сақлайди.
4.1-расм.Пневматик шина конструк-цияси: 1–икки қопламали протектор (юмшоқ резина қизил рангда кўрсатил-ган); 2–махсус борт ҳалқаси; 3–кесилишга қаршилик кўрсатувчи елка қисм; 4–ён ҳимоя қатлами Шина протектори шинанинг йўл билан илашишини таъминлайди ва каркасни шикастланишдан сақлайди. Уни тайёрлашда едирилишга чидамли ва мустаҳкам резинадан фойдалнилади. Протекторнинг ташқи қисми аниқ ва такрорланувчи шаклга эга бўлиб, уларнинг тагида канавка қатлами жойлашади. Протектор юзасидаги шакллар шина тури ва қўлланилиш жойига қараб аниқланади.
4.2-расм. Камерасиз шинали ғилдирак конструкцияси: 1–протектор; 2- ҳаво ўтказмай-диган зичловчи резина қатлами; 3-каркас; 4-каркас вентили Брекер каркас ва протектор орасига жойлаштирилган махус камар бўлиб, бир нечата қатламга эга резинали кордлардан иборат. Брекер каркасни ҳар хил зарбалардан сақлайди ва кучни шинанинг ҳар хил қисмларига узатади. Шинанинг ички қисми юпқа резина қатлами билан қопланади.Камерасиз шиналар камералилардан унча фарқ қилмайди. Бундай шиналарнинг ички қисми 2-3 мм қалинликдаги ҳавони ўтказмайдиган резина қопламага эга бўлади, бортнинг ташқи томони эса шинани ободга ўтқазишда герметикликни таъминловчи элеастик резина билан қопланади (4.2-расм). Камерасиз шинанинг вентили ободга унинг тешиги билан герметик бирикма ҳосил қилиб ўтқазилади. Камерасиз шиналар шикастланганда ҳосил бўлган тешик тез кенгайиб кетмайди. Шу сабабли улар анча хавфсиз ҳисобланди.
Камерасиз шиналарнинг камералига нисбатан энг муҳим афзаллиги улар массасининг камлиги ва ҳаракат пайтида кам қизишидир. Шинанинг едирилиши температурага боғлиқ бўлгани учун бу шиналар кўпроқ хизмат қилади.
Шиналарнинг таснифланиши. Автомобил шиналари вазифаси, габаритлари, профил конструкцияси ва шаклига кўра турларга ажратилади.
Вазифасига кўра шиналаренгил автомобиллар учун ва юк автомобиллари учун бўлиши мумкин.
Шиналар конструкцияси корд ипларининг жойлашишига қараб диагонал ва радиал бўлиши мумкин.
Диаганал шиналарда корд қатламлари ғилдирак радиусига бурчак остида жойлашган бўлади. Қўшни қатламлар иплари бир–бири билан кесишадиган қилиб жойлаштирилади. Каркасда корд қатламлар сони жуфт бўлиши талаб этилади (4.3-расм).
Радиал шиналарда каркасдаги корд иплари радиусга перпендикляр жойлашади ва ён бортларни энг яқин масофа билан бирлаштириб туради. Каркас қатламлари сони жуфт бўлиши шарт эмас. Ипларнинг радиал жойлашуви ғилдирак йўл юзида қолдирадиган изларнинг тенг тарқалишини таъминлайди, протектор элементлари-нинг бир бирига нисбатан силжиши кам бўлади ва шина кам қизиб, кам едирилади. Булардан ташқари замонавий радиал шиналар думалашга кам қаршилик кўрсатади,яхши турғунлик ва бошқарувчанликни таъминлай-ди. Ушбу афзвлликлари туфайли ҳозирда асосан радиал шиналар ишлаб чиқарилади.
Шина профилининг шакли бўйича шиналар оддий профилли, кенгпрофилли, паст профилли, ўта паст профилли, аркали ва пневмокаток шаклли бўлиши мумкин. Оддий профилли шиналар кесими айланага яқин бўлади.