Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари. Бош деликт тамойили



Download 1,31 Mb.
bet66/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг вужудга келиш асослари. Бош деликт тамойили. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлар­нинг бошқа турлари каби муайячн юридик фактлар асосида вужудга келади. Мазкур мажбурият вужудга келиши учун асос бўладиган қонун ҳужжатларидан кўзда тутилган юридик фактлар – зарар етказиш факти, деликт ҳисобланади.
Бироқ, зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар ўз мазмунида етказилган зарар учун жавобгарликни ҳам назарда тутади. Шунинг учун ҳам қонун деликт мажбуриятларини вужудга келиш асослари ва шартлари билан бирга зарар учун жавобгарлик асослари ва шартлари масаласини ҳам ҳал қилади. Бошқача айтганда, деликт мажбуриятларининг вужудга келиш шартлари ва етказилган зарар учун жавобгарлик шартлари бир-бирига мос келади.
Етказилган зарар учун жавобгарлик чораларини белгилашда қонун умумий тамойилларга таянади. Ҳуқуқий адабиётларда бу тамойил «бош деликт тамоийли» - деб юритилади. Мазкур тамойилга биноан, бир шақс томонидан иккинчи шахсга етказилган зарарнинг мавжудлигиёқ, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини вужудга келтиради. Бунда жабрланувчи зарар етказувчи ҳаракатнинг ғайриқо­нуний эканлигини, унинг айбдор эканлигини исботлаши талаб этилмайди. Зарар етказувчининг ҳаракати ҳуқуққа хилоф ва у айбдор – деб «ҳисобланади». Шу муносабат билан зарар етказувчи жавобгарликдан фақатгина ўз ҳаракатлари ҳуқуққа хилоф эмаслигини ва айбдор эмаслигини исботлагандагина озод этилади. Бош деликт тамойил Франция гражданлик кодексининг 1382-моддасида тўлиқ ўз ифодасини топган деб ҳисобланади, унга кўра, бошқа шахсга зиён етказган инсонннинг ҳар қандай ҳаракати, айбли ҳаракат натижасида етказилган зиённи қоплашни келтириб чиқаради.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Англия ҳуқуқи бош деликт категориясини билмайди. Бу ерда суд амалёти – суд прецеденти томонидан ишлаб чиқилган алоҳида деликтлар амал қилади. Масалан, ҳозирги кунда ҳам Англия судлари автомобил томонидан пиёдага етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларни кўришда 200 йил аввалги от-арава томонидан пиёдага етказилган зарарни қоплаш бўйича прецедентга таянади82.
Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида ҳам бошделикт тамойили ўз ифодасини топган. Зеро, ФКнинг 985-моддасида фуқаро­лик ҳуқуқи субъектига етказилган зарар зарар етказувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши назарда тутилган. Албатта бош деликт тамоийлига мувофиқ, зарар етказилганлигининг ўзиёқ уни қоплаш лозимлигини англатмайди. Буни учун қонуда белгилаган бир қатор шартлар мавжуд бўлиши лозим. Мазкур шартларнинг мавжуд бўл­маслиги эса, зарарни қполанмаслигини англатади. Фуқаролик қонунчилигида «бош деликт» тамойилиниг мазмунини ташкил этувчи етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий шартлари белгиланган, бўлиб улар жумласига зарар етказувчи ҳаракатнинг ҳуқуққа хилофлиги, ҳуқуққа хилоф ҳаракат ва зарар ўртасидаги сабабий боғланиш, айб киради.
Фуқаролик қонунчилигида етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий шартларини белгиловчи бош деликт билан бирга бир қатор вазиятларни назарда тутиладики, уларнинг ҳар бирида махсус қоидалар қўлланилади ва алоҳида деликтлар деб юритилади. Масалан, ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик (ФКнинг 999-модаси), вояга етмаган шахслар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик (ФКнинг 993-моддаси) ва бошқалар.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish