Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг ҳуқуқий белгилари. Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси ҳуқуқий белгилари олди-сотди шартномасининг умумий қоидаларида белгиланган ҳуқуқий белгилар билан бир хил. Жумладан,
Биринчи ҳуқуқий белгисишартнома икки томонламалиги. Яъни шартномада иштирок этаётган иккала тарафда ҳам ҳуқуқ, ҳам мажбурият юзага келади.
Иккинчи ҳуқуқий белгиси шартнома ҳақ бараварига тузилади.
Учинчи ҳуқуқий белгиси консенсуал шартномалар турига киради. Яъни, тарафлар ўзаро келишган ва улар ўртасидаги ушбу келишув қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шаклда расмийлаштирилган пайтдан бошлаб тарафларда ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзага келади.
Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг ўзига хос ҳусусиятлари. 1. Шартнома предмети бўлган товар билан бирга унга бўлган мулкий ҳуқуқ ҳам сотувчидан сотиб олувчи (давлат) га ўтади.
2. Шартномада сотувчи сифатида фақат тадбиркор (юридик ва жисмоний шахс) қатнашса, сотиб олувчи сифатида эса товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактида давлат буюртмачиси (Ўзбекистон Республикаси) ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномалари фақат давлат (шунингдек, махсус ваколатли давлат ташкилот ва муассалари) иштирок этади.
3. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси маҳсулот етказиб бериш шартномасининг бир тури бўлиб ҳисобланади. Сотувчи ишлаб чиқарадиган ёки сотиб оладиган товарларни етказиб бериши юзасидан шартнома тузади.
4. Шартнома асосан узоқ муддатга тузилади.
5. Шартнома кўп ҳолларда тендир яъни танлов асосида тузилади. Бунда давлат органи давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш юзасидан танлов эълон қилади ва танловда ғолиб чиққан шахс билан давлат контракти тузилади.
Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг элементлари. Шартномада сотувчи (ижрочи) сифатида маҳсулот етказиб берувчи намоён бўлади. Маҳсулот етказиб берувчи – тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган товар ишлаб чиқарувчи ёхуд товарларни сотиб олиб уни сотиб олувчига сотувчи (якка тадбиркор ёки юридик шахс).
Сотиб олувчи сифатида товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактида фақат давлат (давлат буюртмачиси) қатнашса, давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасида давлат эҳтиёжларини қондиришга далатнинг берган ваколати доирасида хизмат қилувчи юридик шахс72 қатнашади.
Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг предмети – давлат эҳтиёжларини таминланиши учун зарур бўлган барча ашёлар бўла олади. Давлат эҳтиёжлари доираси жуда кенг бўлиб, бошқа фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари сотиб олиши мумкин бўлмаган, яъни фуқаролик муомаласидан чиқарилган ва муомалада бўлиши тақиқланган ашёларни ҳам сотиб олиши мумкинли боис уни чегарасини ўрнатиш жуда қийин. Аксарият ҳоллларда турига хос аломатлари билан белгиланади. Аммо қонун хусусий аломатларга эга бўлган ашёларни шартнома предмети бўлишига тўсқинлик қилмайди. Кўпинча шартнома тузиш вақтида маҳсулот етказиб берувчи ушбу товарга эга бўлмайди.