ташкилотлардан олинадиган
соли кдар
ҳисобига таш
кил топади.
1991 йилдан буён республикамизда қатор солиқ
қонунлари қабул қилинди ва ушбу қонунлар, айниқса
1991 йил 15 февралдаги
Ўзбекистон Республикаси
нинг “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан
олинадиган солиқлар тўғрисида”ги Қонуннинг қабул
қилиниши билан мулкчилик шакли, хўжалик
юритиш
услубидан қатъий назар барча юридик шахслар уму
мий асосларда солиққа тортиладиган бўлади. Шундан
кейинги ривожланиш даврида давлат мулкини хусу
сийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш жараё
нининг авж олиши, мулкчилик соҳасидаги давлат мо-
нополиясига барҳам берилиши
билан турли шаклдаги
мулкчиликка асосланган корхоналар кескин кўпайга-
ни натижасида солиқ муносабатлари соҳасида ҳам туб
ўзгаришлар амалга ошди. Солиққа тортиш соҳасида
мулкчилик шаклидан қатьий назар, барча корхона ва
ташкилотлар бир хил шароитга эга бўлдилар,
улар
нинг солиққа оид ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўзаро
тенг бўлиб қолди.
Солиқ қонунларида корхоналарни муайян шарт-ша-
роитлар билан боғлиқ равишда қўллаб-қувватлаш иқти-
содиётнинг устувор йўналишларини рағбатлантириш
мақсадида солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутили-
ши мумкин. Бу имтиёзлар ўз моҳиятига кўра уч гуруҳ-
га бўлиниши мумкин:
а)
истиснолар; б) чегирма (скидка); в) солиқ кре
дити.
И с т и сн о ла р
— бу айрим предмет (объект)ларни со
ликдан озод қилишга қаратилган имтиёзлардан иборат.
Масалан, ногиронлар учун жиҳозлар ишлаб чиқарув-
чи, ишловчилар сонининг эллик фоиздан ортиғи но
гиронлар бўлган корхоналарнинг даромад (фойда) со-
лиғидан озод қилиниши.
Истисно тариқасидаги имтиёзлар
эгри соликутарга
ҳам, барча солиқ тўловчиларга ёки уларнинг муайян
тоифасига доимий равишда ёки вақгинчалик равишда
берилиши мумкин.
Ч егирм а (с к и д к а )
— солиқ солиш базасини қис-
қартиришга қаратилган имтиёздан иборат. Чегирмалар
даромадларга
нисбатан эмас, балки харажатларга нис-
батан қўлланилади, яъни муайян ҳолатларда айрим ха
ражат суммалари солиқ базасига киритилмайди, яъни
солиқ солинадиган даромадлар доираси имтиёзли тарзда
ҳисобга олинган харажат ҳисобига камайтирилади.
Чегирмалар лимитланган (чегирма ҳажми чеклан
ган) ёки лимитланмаган бўлиши, умумий (ҳаммага
берилган) ёки махсус (айрим тоифадаги солиқ тўлов-
чиларга берилган) бўлиши мумкин.
С о л щ к р е д и т и —
бу солиқ ставкаси ёки микдори
ни камайтиришга қаратилган имтиёз бўлиб, ҳар доим
ҳам қайтарилиши, вақтинчалиги ва ҳақ
олиш эвазига
берилишини англатавермайди ва кўпчилик ҳолларда
солиқ кредити шаклида берилган имтиёзлар қайтариб
олинмайди. Масалан, кичик корхоналар очилган пайт-
дан бошлаб маълум давр давомида солиқ соҳасида им-
тиёздан фойдаланади. Аммо, улар қонунда белгиланган
муддат тамом бўлмасдан ўз фаолиятини тўхтатса, бу
имтиёздан маҳрум бўлади ва ўтган давр учун, яъни
ташкил топган пайтдан бошлаб солиқ тўла ҳажмда оли
нади, солиқ юзасидан берилган кредит шаклидаги им
тиёз қарз сифатида қайтариб олинади.
Корхоналарнинг аризасига мувофиқ солиқ тўлаш
муддати кечиктирилиши ёки уни бўлиб-бўлиб тўлашга
рухсат берилиши мумкин.
Корхоналар солиқлардан ташқари йиғимларни ҳам
тўлайдилар. Ииғимлар соликдардан фарқ қилиб, маъ
лум ижтимоий хизматлар кўрсатилгани учун, яъни ҳақ
баробарида амалга ошириладиган тўловлар саналади.
Юридик шахслардан олинадиган йиғимларнинг турла
ри микдори, олиниш тартиблари қонунларда
белгилаб
қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: