1-маъруза. Кириш. ЎЗбек тилида иш юритиш курси, унинг мундарижаси, мақсади, вазифаси ва аҳамияти



Download 15,53 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi15,53 Kb.
#492838
Bog'liq
maruza 1




1-МАЪРУЗА. КИРИШ. ЎЗБЕК ТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ КУРСИ,
УНИНГ МУНДАРИЖАСИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ ВА АҲАМИЯТИ.


Режа:



  1. . Курснинг мақсади ва вазифалари.

  2. Курснинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.

  3. Курснинг аҳамияти.

  4. «Иш юритиш» тушунчаси


АННОТАЦИЯ
Бу мавзуда Ўзбек тилида иш юритиш фанининг мақсади ва вазифалари, ҳамда курснинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги ҳақида фикр юритилади. Шунинг билан бирга «Иш юритиш» тушунчаси ҳақида батафсил маълумот берилади. Курснинг аҳамияти ҳақида ҳам кенг турда тўхталиб ўтилади.


Таянч тушунчалар: иш юритиш, расмий ҳужжатлар, ҳужжатчилик, тилдаги услублар, мунший, муншаот.

Давлат тилида иш юритиш курсининг мақсади: талабаларни давлат тилида иш юритишнинг асослари билан яқиндан таништириш, расмий ҳужжатлар ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш, ҳар бир расмий ҳужжатни ёза олиш кўникмасини шакллантириш. Вазифалари: ҳужжатчилик тарихи, хусусан, Шарқ ҳужжжатчилиги ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиш; ҳужжат турлари ва хусусиятлари, ҳужжат тили ва услублари, иш юритишга оид атамаларни ўргатиш, барча - иш юритиш қоғозларини ёзишни ўргатиш.


Давлат тилида иш юритиш курсини ўкитишда талабаларнинг тилшунослик асослари, ҳозирги ўзбек адабий тили, фалсафа, мантик, услубшунослик, ўқитувчи нутқи маданияти каби фанлардан эгаллаган билимларига таянилади.
Ўзбек тили давлат тили сифатида ижтимоий турмушимизнинг барча соҳаларида қонуний равишда қўлланилмода, миллий маънавиятимизнинг бетакрор кўзгуси сифатида, халқимизнинг борлиги ва бирлиги белгиси сифатида ўрганилмоқда, ўргатилмоқда. Киши ўз фикрини аниқ ва равон ифодалаши учун тилдаги услублардан ҳам хабардор бўлиши, кундалик сўзлашув тилидан ташқари, расмий – иш юритиш тилини ҳам билиши, керак. «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 8-14-, 19-20-моддаларида иш юритишнинг тилга алоқадор жиҳатлари қоидалаштирилган. Иш юритишнинг бевосита асосини ҳужжатлар ташкил қилади. Мазмунан, ҳажман ва шаклан хилма-хил бўлган ҳужжатлар турли меҳнат жамоаларининг, умуман, кишилик жамиятининг узлуксиз фаолиятини тартибга солиб туради. Шу жиҳатдан мазкур курснинг аҳамияти катта ва уни ўрганиш бугунги кундаги долзарб масалалардандир.
«Иш юритиш» деган атама русча «делопроизводство» сўзидан таржима қилиниб, тилимизга олиб кирилган. Бироқ бу атаманинг муқобили сифатида «мунший» (арабча – ёзув ишларини олиб борувчи) сўзига ўзакдош ва маънодош бўлган ҳамда ўтмишда боболаримиз тилида ишлатилган «муншаот» сўзини тавсия этиш мумкин. Атокли ёзувчимиз Абдулла Кдцирийнинг "Мехробдан чаён" романидаги куйидаги сатрларни эсланг: "Анвар девонхона сахнига етганда, ичкаридаги каттадан-кичиқ мирзо, муншийлар янги бошликларини муборакбод қилгали уринларидан кузгалдилар".


Назорат саволлари:
Курснинг мақсади нима?
Иш юритиш курсининг вазифалари нималардан иборат?
Курснинг бошқа фанлар билан алоқаси.
Курснинг қандай аҳамияти бор?
«Иш юритиш» тушунчасини изоҳланг.


Адабиётлар:



  1. Имамова Т., Тухватуллина Л. Иш қоғозлари қандай ёзилади? -Тошкент, 1992.

  2. Тожиев Ё., Ҳасанова Н.,Тожиматов Қ., Йўлдошева О. Ўзбек нутқи маданияти ва услубият асослари. -Тошкент, 1994.

  3. Аминов М., Мадвалиев А., Мащкамов Н., Мащмудов Н. Иш юритиш. –Тошкент, 2000.

  4. Маҳмудов Н., Рафиев А., Йўлдошев И. Давлат тилида иш юритиш (ўқув қўлланма) .-Тошкент, 2004.

  5. Маҳмудов Н., Рафиев А., Йўлдошев И. Давлат тилида иш юритиш (дарслик) .-Тошкент, 2006.

Download 15,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish