Ўзбек тилида иш юритиш муаммолари бобожонов Фарҳод Қурбонбоевич, филология фанлари номзоди, доцент



Download 53 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi53 Kb.
#216014
  1   2   3
Bog'liq
Хужжатчилик масалалари иш юритиш муаммоларига узгартирилгани



- -



ЎЗБЕК ТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ МУАММОЛАРИ
Бобожонов Фарҳод Қурбонбоевич, филология фанлари номзоди, доцент,

Бугунги кунда ижтимоий муносабатларни бошқариш, тартибга солиш, назорат қилишда ҳужжатчиликнинг ўрни бениҳоя каттадир. Шу боис ҳужжатчилик жамият тараққиётининг ажралмас соҳасига айланиб улгурган. Ўзбек ҳужжатчилиги тарихи узоқ ўтмишни ўз ичига олса-да, унинг том маънодаги шаклланиши ва тараққиёти мустақиллик йилларига тўғри келади. Соҳанинг миллий тилимиз негизидаги тараққиётини белгилашда «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг ўрни муҳимдир. Шунингдек, 1990 йилда «Ўзбек тилида иш юритиш» қўлланмасининг чоп этилиши ва бир неча бор янги таҳрирда (ҳозирги кунда «Иш юритиш» номи билан) [1] қайта нашр қилиниши ҳам ўзбек ҳужжатчилигининг такомилига муайян даражада таъсир ўтказди, дейиш мумкин. Шунга қарамай ҳужжатларнинг номланиши, уларнинг ягоналаштирилган қолипларини, андозаларини шакллантириш, расмий иш қоғозлари услубини янада такомиллаштириш масалалари бугунги кун нуқтаи назаридан илмий ўрганилиши лозим муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Ўзбек тилшунослигида мазкур йўналишда амалга оширилган монографик тадқиқотлар эса жуда кам ва эскирган [2]. Бу соҳада илмий ёндашув асосида ҳал қилинадиган муаммолар ҳали талайгина.


Кўпчилик ҳолатда илмий ёндашув, илмий тадқиқот деганда муаммонинг ўрганилиш тарихини шарҳлаш, объектга олинган бирликларни таснифлаш ва тавсифлашни тушунамиз. Ваҳоланки, ҳар қандай масалага илмий ёндашув унинг моҳиятини англаш, англатиш ва муаммоларни ҳал қилиш усулларини тавсия қилишдан иборат. Шу маънода ҳужжатчилик борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб бориш зарур. Ўзбек ҳужжатчилигидаги жиддий ўрганилиши, амалий ва назарий тадқиқ этилиши лозим бўлган ўринлардан бири айрим ҳужжатларнинг номланиши масаласидир [1:13].
Мустақиллик даврида ҳужжатларнинг номланиши масаласида қатор ютуқларга эришилганини тан олиш лозим. Хусусан, собиқ иттифоқ даврида тўлалигича рус тилида номланиб келган «инструкция», «акт», «рапорт», «протокол» каби кўплаб ҳужжат номлари бугунги кунда «йўриқнома», «далолатнома», «билдириш», «баённома» каби ўзбекча муқобили билан аталиб келмоқда ҳамда улар тез ва осон тилга сингишиб кетди. Муҳими, бу номлар ўзи англатаётган ҳужжат ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилдира олади.
Бироқ ҳамма ҳужжатларнинг ҳам номланиши тўла ўзини оқлайди, дея олмаймиз. Чунки кўпчилик ҳолатда русча номнинг муқобили сифатида арабча-форсча атамалар киритилган: таржимаи ҳол, гувоҳнома, шартнома, тавсифнома, ишончнома каби. Мазкур ҳужжат номларига улар ифодалайдиган тушунча нуқтаи назаридан ёндашиб, моҳиятни қай даражада очиб бера олишига эътибор қаратиб ўтмоқчимиз.
Мустақиллик давридан олдин ҳам қўлланилиб келинган «таржимаи ҳол» бирикмаси русча «автобиография» сўзининг муқобили сифатида кўп йиллардан бери истеъмол қилиннилиб келинмоқда. Мазкур ҳужжат тури «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «Кишининг ўз шахсий ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзилган баён» [3:680] дея изоҳланади. Ҳар қандай атаманинг ва ҳужжат номининг этимологияси у ифодалаётган тушунчага мос бўлиши лозим. Русча «автобиография» (био-ҳаёт, авто-йўл, графо-ёзаман) ёки қорақалпоқча «өмир баяны» (умрни ёзмоқ) бирликлари ҳужжатнинг моҳиятини тўла англата олади, бироқ «таржимаи ҳол»га эса сунъий равишда «ҳаёт йўли ҳақида ёзилган баён» ёрлиғи ёпиштирилган, чунки унинг этимологияси (таржима-ўгириш, ҳол-аҳвол, вазият) ифодалайдиган тушунчасига мос эмас. Шу боис ҳам мактаб ўқувчилари бу атамани биринчи эшитишида қандай ҳужжат ҳақида гап кетаётганини тасаввур қила олишмайди.
Шунингдек, «гувоҳнома» (гувоҳ хати) сўзи ҳам ўзбек ҳужжатчилигида тушунчани мавҳум тарзда ифодалайди. Бу атама кўпинча шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга нисбатан қўлланилса-да, унинг эшитилиши ёки ёзилиши кўзланган тасаввурни пайдо қила олмайди. Бундай ғализ ҳужжат номлари талайгина. Бугунги ёшларимиз, оддий халқ оммаси кўплаб ҳоллатларда ҳужжатларнинг номларидан уларнинг моҳиятини англашмайди.
Кузатишларимиз шуни тасдиқлайдики, ўзбек ҳужжатчилигида ҳужжатларнинг номланиши масаласини илмий ёндашув асосида қайта кўриб чиқиш бугунги кун талабига айланиб бормоқда. Мақсадни амалга ошириш учун, аввало, илмий семинарлар, назарий-амалий анжуманлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил қилиниши, ёш тадқиқотчиларга мазкур масалага доир мавзулар тавсия қилиниши мақсадга мувофиқ. Ҳужжат номларини қайта кўриб чиқишда муайян тамойилларга риоя қилиш лозим:

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish