20-6 о б.
20
.
1
.
маси ҳам анча қисқаради. Жадаллаштирилган аморти
зация усули иқтисодиётнинг корпоратив секторида ка
питал қўйилмаларини кўпайтиришнинг муҳим омили
ҳисобланади. У ни қўллаш фан-техника тараққиётини
интенсивлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни
рағбатлантириш имконини беради.
Солиқларни таснифлаш
—
солиқларни муайян ха-
рактерли белгилари, яъни уларни ундириш усуллари,
қўлланиладиган ставкалар тури, солиқ имтиёзлари ва
ҳоказолар бўйича гуруҳлашдир.
Солиқларни турлари бўйича таснифлашга бир неча
белгилар асос қилиб олинган. Халқаро амалиётда ик
кита асосий тасниф гуруҳлари қабул қилинган —
бе
восита
ва
билвосита
солиқлар. Ушбу гурухдар солиқ
солиш объектига ва тўловчи билан давлат ўртасидаги
ўзаро муносабатларга боғликдир.
Бевосита солиқлар
бевосита даромад ва мол-мулкка
белгиланади (солиққа тортишнинг бевосита шакли),
яъни бевосита соликдарнинг узил-кесил тўловчиси да
ромад олувчи (мол-мулкка эгалик қилувчи ва ҳ.к.)
хўжалик субъекти ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг даромади (иш ҳақи, фойда, фо
излар ва бошқалар) ва мол-мулки (ерлар, уйлар, ким
матли қоғозлар ва бошқалар) кдймати бевосита со-
ликдар объектидир.
Билвосита солиқлар
— нарх ёки тарифга устама кў-
ринишида белгиланадиган, товар ва хизматлардан оли
надиган соликдар. Билвосита солиқларга товарни со
тиш нархида туланадиган ёки тарифга киритилган то
вар ва хизматларга солинадиган соликдар киради, яъни
билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси бўлиб,
товар истеъмолчиси майдонга чиқади, унинг зиммаси
га солиқ нархда кўзда тутилган устамалар орқали юк-
ланади. Мазкур ҳолда корхоналар ўзлари ишлаб чиқар-
ган товарлар ва хизматларни сотиб, солиқ суммалари
ҳисобга олинган пул суммаларини оладилар, сўнгра
олинган барча солиқ суммаларини тегишли тартибда
бюджетга ўтказадилар.
Билвосита солик, солишда давлат амалда янги қий-
матни тақсимлаш иштирокчисига айланиб, товар ёки
хизматларни сотиш пайтида ушбу кдйматнинг бир қис-
мига бўлган ўз ҳуқуқларини эълон қилади.
Бевосита солиқлардан фарқ қилиб, билвосита со-
лиқлар бевосита тўловчининг даромади ёки мол-мулки
билан боғланмайди. Одатда, шахсий истеъмол товар
лари, шунингдек, аҳолига сартарошхоналарда, кимё-
вий тозалаш шохобчаларида, автотранспорт корхона
лари томонидан кўрсатилган ва ҳоказо хизматлар со
лик солиш объекти \исобланади. Билвосита солик^арга
тортиладиган товарлар ва хизматлар сони мунтазам ра
вишда ошиб боради.
Бевосита солиқлар салмоғининг камайиши корхо
наларнинг моддий-техника базасини кенгайтиришга,
қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келадиган
бўлса, билвосита солиқлар салмоғининг кўтарилиши
корхоналарда инвестицион фаолиятини ривожланти
ришга имкон яратади.
Солик^ар мажбурий тўлов бўлиб, қонун асосида
ундирилади. Демак, солиқларда, молияда бўлгани син-
гари доимий қайтарилиб турадиган молиявий воқе-
ликлар, аниқроғи пул муносабатлари бўлади. Ана шу
пул муносабатларининг мазмунини очиш орқали со-
лиқлар моҳияти очилади.
Умумдавлат ва маҳаллий бюджетларга тўланади-
ган солиқларнинг асосий қисми юридик шахслар зим
масига тўғри келади. Шу билан биргаликда давлат
мақсадли фондларига тўланадиган мажбурий тўлов-
ларнинг ҳам каттагина қисмини юридик шахслар
тўлайди. Юридик шахслар томонидан солик,лар ва
мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри тўлани-
ши, аввало, уларда солиқ хдсобининг қай даражада
юритилишига боғлиқ. Солиқ ҳисобини тўғри ташкил
қилиш ва юритишда ҳисобнинг асосий вазифалари
белгилаб олинади. Солиқ ҳисобининг асосий вазифа
лари қуйидагилардир:
♦ юридик шахслар томонидан солиқлар ҳамда маж
бурий тўловларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаш;
♦ ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни дав
лат бюджети ҳамда давлатнинг мақсадли фондларига
ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
♦ солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича белгилан
ган имтиёзлардан кенг фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |