К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


Даромад (фойда) солиғига тортиладиган



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet320/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

20.3. Даромад (фойда) солиғига тортиладиган
базани аниқлаш
Республикамизда мавжуд солиқ тизими бухгалтерия 
тизимига тўла-тўкис мос келмайди. Шу сабабдан \ам 
солиққа тортиладиган базани аниқлашга эқтиёж туғи- 
лади.
1999 йил 5 февралда “Харажатлар таркиби тўғ- 
рисида”ги Низомга ўзгартиришлар ва кўшимчалар ки- 
ритилиб тасдикданди. Ушбу Низом бухгалтерия ҳисоби


ва солиққа тортишда харажатларни ҳисобга олишда 
пайдо бўладиган фарқларни ажратиш мақсадида ишлаб 
чиқилган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобат- 
бардошлилигини аникдаш мақсадида улар фаолияти­
нинг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий на­
тижаларни аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий 
мақсади ҳисобланади. Солиқ солинадиган даромад хўжа- 
лик юритувчи субъектлар харажатларининг айрим мод- 
даларини солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ солиқ 
солинадиган базага киритиш йўли билан аникданади.
“Харажатлар таркиби тўғрисидаги” Низомга бино­
ан солиққа тортиладиган база куйидагича аникданади:
Солиққа тортиладиган база = Солиқ тўлангунга қадар 
бўлган фойда+ Доимий тафовутлар (1-илова) ± Вақтин- 
чалик тафовутлар (2-илова).
Доимий тафовутлар Низомнинг 1-иловасида кел­
тириб ўтилган. 1-илова бўйича (давр харажатлари 
бўйича) солиқ солинадиган базага киритиладиган ха­
ражатлар куйидагилардан иборат:
♦ реклама ва маркетинг учун белгиланган норма- 
лардан ортиқча харажатлар;
♦ хизмат енгил транспорти ва хизмат микроавтобу- 
сини сакдашда сарфланадиган харажатлар, уларни ёл­
лаш ва ижарага олиш харажатлари;
♦ шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлар учун 
белгиланган нормативлардан ортиқча тўлов;
♦ юқори органлар ҳамда юридик шахслар бирлаш- 
малари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концерн- 
лар ва бошқа харажатларга ажратмалар;
♦ бошқарув ходимларининг хизмат сафарлари бел­
гиланган нормалардан ортиқча харажатлар;
♦ қонунчиликда белгиланган норматив ва норма­
лардан ортиқча вакиллик харажатлари;
♦ умумий овқатланиш корхоналари учун бепул би­
нолар бериш харажатлари, уларга коммунал хизматлар 
кўрсатиш қийматини тўлаш ва бошқалар;
♦ ишлаб чиқариш жараёнига бевосита тааллукди 
бўлмаган, атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар- 
ни ортиқча ташланганлиги учун йўл қўйиладиган нор­
малардан ортиқча тўловлар;
♦ хўжалик юритувчи субъект соҳасига тўғри кел-
449


майдиган касблар бўйича ва нормалардан ортиқча кадр- 
лар тайёрлаш харажатлари;
♦ лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги 
камчиликларни, шунингдек объект ёнидаги омборга 
ташиб келтирилгунгача содир бўлган бузилишлар ва 
деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар, 
занглашдан ҳимоя қилишдаги камчиликлар оқибатида 
текшириб кўриш бўйича харажатлар ва шу каби бошқа 
харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шарт­
ларини бузган юридик шахслар ҳисобига, ушбу хара­
жатларни камчиликлар, бузилишлар ёки нобудгарчи­
ликлар учун жавобгар етказиб берувчи ёки бошқа хўжа- 
лик юритувчи субъектлар ҳисобига ундириш мумкин 
бўлмаган миқдорда қопланади;
♦ хўжалик юритувчи субъект қатнашчиларидан би­
рининг ташаббуси бўйича амалга ошириладиган ауди­
торлик хизматлари учун тўлов;
♦ ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бево­
сита қатнашиши билан боғлиқ бўлмаган саломатликни 
муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкил кдлиш тад­
бирлари харажатлари;
♦ маҳсулот ишлаб чиқариш (шаҳарлар ва шаҳарлар- 
ни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрса- 
тиш ва бошқа иш турлари) билан боғлиқ бўлмаган 
ишларни бажаришда хўжалик юритувчи субъектлар то­
монидан сарфланган харажатлар;
♦ ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа қим- 
матбаҳо буюмларни бепул бериш ёки ходимлар учун 
ишлар, хизматларни бажариш;
♦ пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳ- 
нат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар;
♦ соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ноги- 
ронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасала­
ри, соғломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт 
объектлари, халқ таълими муассасалари, шунингдек 
уй-жой фонди объектлари таъминотига жойлардаги дав­
лат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган нор- 
мативлардан ортиқча харажатлар;
♦ экология, соғломлаштириш ва бошқа хайрия жам- 
ғармаларига (агар улар юридик шахслар сифатида 
рўйхатдан ўтказилган бўлса), маданият, халқ таълими, 
соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тар-


бия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилот- 
ларига бадаллар;
♦ суд харажатлари;
♦ тўланиши шубқали қарзлар бўйича захирага аж­
ратмалар;
♦ хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилгача 
ишлатилган асосий воситаларни ҳамда хўжалик юри­
тувчи субъектнинг бошқа мол-мулк (актив)ларини со­
тишдан кўрилган зарар, шунингдек хўжалик юритувчи 
субъектнинг асосий воеиталарини ва бошқа мол-мул- 
кини ҳисобдан чиқариш, текин бериш ва уларнинг 
бошқача тарзда камайишидан кўрилган зарарлар;
♦ хўжалик шартномалари шартларининг, шу жум­
ладан маҳсулот етказиб берувчилар ва дебиторлар айби 
билан бузилганлиги учун белгиланган ёки эътироф 
этилган жарималар, пенялар, неустойкалар ва бошқа 
хил санкциялар, шунингдек етказилган зарарларни 
тўлаш бўйича харажатлар;
♦ бошқа харажатлар.
Ушбу даврнинг солик, солинадиган базасидан чиқа- 
рилмайдиган, бироқ кейинги даврларнинг солик, соли­
надиган базасидан чиқариладиган харажатлар (вақтлар 
бўйича тафовутлар) хўжалик юритувчи субъектларнинг 
молиявий ҳисоботларида давр харажатлари сифатида 
ҳисобга олинади. Бирок,, солик, солиш мақсадларида 
уларни солиқ солинадиган базага киритиш учун фой- 
дада қайтадан ҳисобга олинади, сўнгра ушбу харажат­
ларнинг бутун фойдали муддати давомида ёки 10 йил 
мобайнида, ушбу муддатлардан қайси бирининг (вақт- 
лар бўйича тафовутларнинг) қисқа бўлишига қараб, 
кейинчалик чиқариб ташланади.
Товар-моддий захираларни давр харажатлари сифа­
тида ҳисобга олинадиган иккита энг паст таннарх бўйи- 
ча ёки соф бозор нархи бўйича баҳолаш билан боғлиқ 
бўлган махсус ажратмалар солик, солинадиган базани 
ҳисоблашда фойда таркибига қайтадан киритилади, би­
рок товар-моддий захиралар ҳақиқатан сотилгандан ке­
йин чегириб ташланади.
Ушбу даврнинг солик, солинадиган базасидан чиқа- 
рилмайдиган, бирок, кейинги даврларнинг солик, соли­
надиган базасидан чиқариладиган харажатларга куйи­
дагилар киради (2-илова):


1. Хўжалик юритувчи янги субъектлар, ишлаб чиқа- 
ришлар, цехлар ва агрегатларни ўзлаштириш харажат­
лари.
2. Машина ва механизмларнинг айрим турларини 
якка тартибда синаб кўриш ҳамда барча турдаги ас- 
боб-ускуналар ва техник курилмаларни, уларнинг ўрна- 
тилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комп­
лекс синаб кўриш.
3. Асбоб-ускуналарни етказиб берган заводлар ёки 
уларнинг топшириғига биноан ихтисослаштирилган 
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оши­
риладиган шефмонтаж харажатлари.
4. Кўрилаётган хўжалик юритувчи субъект дирекция- 
сининг, дирекция бўлмаган тақдирда техник назорат 
гуруҳининг харажатлари (маъмурий харажатлар), шу­
нингдек хўжалик юритувчи янги субъектлар ва объект- 
ларни фойдаланишда қабул қилиб олиш билан боғлиқ 
харажатлар.
5. Янги ишга туширилган хўжалик юритувчи субъект­
ларда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш харажатлари.
6. Янги технологияларни яратиш ва қўлланилаётган 
технологияларни такомиллаштириш бўйича, шунинг­
дек илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишла­
рини ўтказиш, хом-ашё ва материалларнинг янги тур­
ларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш 
билан боғлиқ бўлган маҳсулотлар сифатини ошириш 
бўйича харажатлар.
7. Бошқарув тизимлари ва воеиталарини яратиш 
ҳамда такомиллаштириш бўйича харажатлар.
8. Серияли ва кенг кўламда чиқариладиган маҳсу- 
лотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳамда тех­
нологик жараёнларга тайёргарлик кўриш ва уларни 
ўзлаштириш харажатлари.
9. Қонунчиликка мувофиқ ишчи кучлари қабул ци­
лиш билан боғлиқ харажатлар.
10. Ихтирочилик ва ишлаб чиқариш тусидаги раци- 
онализаторлик, тажриба-синов ишлари ўтказиш, их­
тиролар ва рационализаторлик таклифлари бўйича мо­
деллар ва намуналар тайёрлаш ҳамда синаб кўриш, 
ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўргазма- 
лар ва кўриклар, танловлар ўтказиш, сертификатлаш 
ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш харажатлари,


муаллифлик мукофотлари тўлаш ҳамда бошқа хара­
жатлар.
11. Қазилмаларни қазиб олиш соҳаларидаги тайёр­
гарлик ишлари бўйича харажатлар, агар улар капитал 
харажатларга тааллукди бўлмаса (яъни асосий фондлар 
сифатида сармоя билан таъминланмаса).
12.Хўжалик юритувчи субъектларни, ишлаб чика­
риш линияларини ривожлантириш харажатлари.
Даромад солиғига тортиладиган базани аникдаш 
бўйича куйидаги мисолни кўриб чиқамиз.
М исол.
Корхонада солиқ тўлангунга қадар бўлган 
олинган фойда (2-шаклдаги 
ҳисоботнинг 240-сатри) 
24700 минг сўмга тенгдир. Низомнинг 1-иловасига му­
вофик корхона харажатлари:
а) моддий ёрдам — 2550 минг сўм.
б) вазирликни сакдаш 
учун ажратмалар — 5100 
минг сўм.
в) жарима ва пенялар — 850 минг сўм.
Солиқ солинадиган база:
24700+2550+5100+850=33200 минг сўм.
Солиқ 20 фоиз. Солиқ суммаси 
6640 
минг сўм 
(33200x20:100).
Солиққа тортиладиган базани аникдаш ҳисоби ку­
йидаги шаклда тузилади.
200
_йил учун фойда (даромад) солнғи ҳисоби
минг сўм

Курсаткнчлар
Сатр
Сумма
1
2
3
4
1.
Солиққа тортилгунга қадар бўлган молиявий 
натижа (М олиявий натижалар тўғрисидаги 
ҳисоботнинг 240-сатри)
010
24700
2.
Солиққа тортиладиган базага қўшиладиган 
харажатлар (“Харажатлар таркиби 
тўғрисидаги Н изом ” нинг 1-иловасига биноан)
020
3.
Мазкур ҳисобот даврида солиққа 
тортилмайдиган базадан чегирилмайдиган 
харажатлар (2-илова)
030
4.
Мазкур ҳисобот даврида солиққа тортиладиган 
базадан чегириладиган олдин қилинган 
харажатлар (010-балансдан ташқари 
ҳисобварақ бўйича махсус ҳисоб-китоб)
040


5.
Солиққа тортиладиган базага қўшиладиган 
харажатлар (030сатр-040сатр)
050
6.
Акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар 
бўйича даромадлар, шунингдек, бошқа 
корхоналар фаолиятида улуш қатнашишдан 
олинган даромадлар
060
7.
Солиққа тортиладиган база 
(010+020+050-060-сатрлар)
070
8.
Амалдаги солиқ қонунчилигига биноан 
солиққа тортиладиган базанинг камайиши 
(имтиёзлар қўлланилиши)
080
9.
Солиққа тортиладиган фойда (даромад) 
(070сатр-080-сатр)
090
10. Фойда (даромад) дан ажратиладиган 
солиқ ставкаси
100
И .
Фойда (даромад)дан ажратма солиғи 
ставкаеининг тузатилиши
110
12.
Бюджетга тўлашга тегишли фойда 
(даромад)дан ажратма солиғи суммаси: 
(090-сатрХ110-сатр: 100%)
120
13.
Бюджетга ҳисобланди
130
14.
Муддати бўйича қўшимча хисоблаш
140
15.
Камайтирилиши
150
Корхона раҳбари
______________________ (имзо)
Бош бухгалтер ________________________ (имзо).

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish