9.5. Ташкилотдаги норасмий жамоалар
Расмий ташкилотда, фаолияти ниҳоятда мукаммал тартиблаштирилган
бўлишига қарамай, вазифаларнинг барча воситалари ҳам аниқ белгиланган
ва
шакллантирилган
бўлавермайди.
Йўриқномалар
ташкилотдаги
ҳодисаларининг барчасини қамраб ололмайди. Бундан ташқари, ҳамма
нарсани тартибга солишга уриниш кўпинча самарадорликни пасайтириб
юборади. Бунинг сабаби шуки, ҳар қандай замонавий ташкилотнинг асосий
унсури одамлар деб ҳисобланади, шу боисдан унга норасмий тузилма
сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашилганда ташкилот
ходимлар жамоаси, деб қаралади. Унинг асосий унсурлари қуйидаги
ижтимоий гуруҳлар: демографик, ёш, миллатга боғлиқ, касбий маҳоратга оид
276
ва бошқалар. Ушбу ижтимоий гуруҳлар орасида кишиларнинг номоддий
алоқаларини йўлга солувчи ижтимоий-руҳий деб аталмиш гуруҳлар ажралиб
туради.
Шундай қилиб, ўз-ўзидан ташкил топган одамлар гуруҳлари норасмий
жамоалар ҳисобланиб, улар муайян мақсадларга эришиш учун доимий
алоқада бўладилар. Ушбу мақсадлар норасмий гурухларнинг келиб чиқишига
сабаб бўлади. Бунинг устига, йирик ташкилотларда битта эмас, балки бир
неча норасмий ташкилот мавжуд бўлади.
Агар расмий ташкилот, унинг тузилмаси ва турини раҳбарият олдиндан
ўйланган режага мувофиқ, онгли равишда ташкил этса, норасмий ташкилот
тузилмаси ва тури ижтимоий алоқа-аралашув натижасида вужудга келади.
Норасмий ташкилотларнинг расмий ташкилотлар билан умумий
жиҳатлари кўп. Улар, маълум маънода, расмий ташкилотга ўхшаб
уюштирилган, яъни иерархияга ва одамларга таъсир ўтказувчи обрўли
етакчиларга эга.
Норасмий ташкилотлар етакчилари (улар ҳар доим ҳам расмий раҳбар
бўлаверишмайди) ҳукмронликка интилиб, расмий ташкилот етакчиларидек,
гуруҳ аъзоларига нисбатан таъсир қилувчи воситалар қўллашади. Фарқ
шундаки, расмий ташкилот етакчилари зиммаларидаги ваколатлардан мадад
оладилар ва ихтиёрларидаги иш вазифалари доирасида ҳаракат қиладилар.
Норасмий етакчиларнинг таянчи уларни гуруҳ эътироф этишидир. Ўз
хатти-ҳаракатларида улар одамлар ва уларнинг ўзаро муносабатларига умид
қиладилар. Норасмий етакчи 2 асосий вазифани бажаради: гуруҳга мақсадига
муяссар бўлишда ёрдам кўрсатиш ва унинг мавжудлиги, ижтимоий алоқа-
аралашувини қўллаб-қувватлаш. Айрим ҳолларда, бу вазифаларни ҳар хил
одам – икки етакчи бажаради.
277
Норасмий ташкилотларнинг ҳам ёзилмаган қоида ёхуд ахлоқ
меъёрлари бўлади. Улар рағбатлантириш ва жарималар тизими орқали
мустаҳкамланади.
Кишилар норасмий ташкилот (гуруҳ)ларга бир неча сабабларга кўра
аъзо бўлишади:
- мазкур ташкилотга мансуб бўлиш эҳтиёжини сезиш;
- ишчиларнинг норасмий ташкилотлардан ва менеджерлардан оладиган
ёрдами;
- ишчиларни, масалан, номақбул меҳнат шароитларидан ҳимоя қилиш. Бунда
раҳбарга ишончсизлик бўлган тақдирда, ҳимоя қилиш вазифасининг
аҳамияти тобора ортади;
- одамларнинг мулоқотга бўлган эҳтиёжи. Улар ўз атрофларида рўй
бераётган нарсаларни билишни исташади. Бироқ, кўпгина расмий
ташкилотларда уларга етарли даражада ахборот етказилмайди. Шу билан
бирга, раҳбарлар гоҳо ўз ходимларидан ахборотни атайлаб яширишади;
- баъзи ёшларнинг обрўли манфаатларга кўра бирлашиш ва жамоанинг
бошқа қисмидан узоқлашиш истаги;
- кишиларнинг бир-бирини ёқтириши, ўзаро алоқаси, қариндошлик
муносабатлари. Улар ўзлари ёқтирган одамларга яқинроқ бўлиш учун
норасмий гуруҳларга қўшиладилар.
Норасмий гуруҳлар қуйидаги муаммоларни келтириб чиқаришлари
мумкин:
- корхона фаолияти самарадорлигини пасайтириш;
- ёлғон овозалар тарқатиш ва янги ўзгаришларга қаршилик кўрсатиш;
- бир қатор ҳолларда, ташкилотни масалалар ҳал этишдан четга тортиш;
278
- айрим ташкилотларнинг расмий мақсадлар учун эмас, балқи норасмий
гуруҳлар ва уларнинг етакчилари мақсадларини амалга оширишга юз
тутиши.
Шу билан бирга, агар гуруҳ меъёрлари расмий белгиланганларидан
устун бўлса, норасмий ташкилотлар қуйидагича фойда келтириши ҳам
мумкин:
- корхонага содиқлик;
- жамоадаги руҳий кўтаринкилик;
- меҳнат унумдорлигининг тобора ортиши;
- жамоа ижтимоий яхлитлигини қувватлаш;
- жамоадаги ижтимоий тангликнинг бартараф этилиши;
- ишчиларда ўзига юқори баҳо бериш ва ўзини ҳурмат қилишни қувватлаш;
- қатъий расмий ташкилотнинг кишиларга таъсирини юмшатиш.
Кишиларнинг ишлаб чиқариш муносабатлари натижасида муайян ҳис-
туйғу, одат, кутиш, ёқтириш ва ёқтирмаслик пайдо бўлади. Ўзаро алоқа-
аралашувлар нақадар кўп ва жадал бўлса, ўзаро ҳиссиётлар ҳам шунчалик
кучайиб боради. Натижада, бир-бирлари билан мустаҳкам боғланган одамлар
жамоаси шаклланади. Уларда ўтган давр тажрибасини сингдирган, кишилар
юқори баҳолайдиган, расмий меъёрлардан кўра кўпроқ иштиёқ билан
бажариладиган умумий ахлоқ меъёрлари вужудга келади.
Юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ечиш ва норасмий
ташкилотлар келтирадиган манфаатдан фойдаланиш учун менеджерлар
уларни тан олишлари, улар билан ишлашлари, уларнинг фикрларини
инобатга олишлари, қарорлар қабул килиш ва амалга оширишга норасмий
ташкилотларни жалб қилишлари ва тезкор расмий маълумотларни тақдим
этиш орқали овозаларга барҳам беришлари лозим.
279
Менеджер, булардан ташқари, аъзоларнинг мавқеи ва роли (гуруҳда
ким қандай ўрин эгаллаши)ни, шахсий ёқтириш ва ёқтирмасликларини,
гуруҳлар аъзоларининг қудрати ва мослашувчанлик (ким кимга таъсир
ўтказиши, ким кимга эргашиши, ким кимнинг сўзларини бажонидил
эшитишга тайёр ва кимга бўйсунишини)ни билиши шарт.
Менеджер фаолияти натижасига расмий ва норасмий тузилмаларнинг
ўзаро нисбати таъсир кўрсатади, негаки, у бажарилиши бевосита расмий
кўрсатмалар билан яқуний кўрсаткичларда намоён бўладиган ҳатти-
ҳаракатлар ва уларнинг натижалари нисбати қандай бўлишига боғлиқ бўлган
кўплаб масала ва вазифаларни бажариши керак бўлади.
Мамлакатимизда эмпирик
ижтимоий тадқиқотларни ўтказишда
ташкилотлардаги расмий ва норасмий тузилмаларнинг бирлиги тўғрисидаги
низомлар илгари сурилди. Расмий ва норасмий тузилмаларнинг ўзаро
муносабатларини тартибга келтириш масалалари амалда ҳал этилди. Сўнгги
пайтларда расмий ва норасмий тузилмаларни бир-бирига мослаштириш,
уларнинг ўзаро алоқа-аралашувларининг уйғунлигини таъминлаш тан
олинмоқда. Буни менеджерлар ҳисобга олишлари, мазкур тузилмаларнинг
ўзаро алоқа-аралашувидан иш манфаати йўлида фойдаланишга куч
сарфлашлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |