1-нчи эшелон
2-нчи эшелон
9.3-расм. Меҳнат жамоасининг ҳукмронлик поғонаси
Гуруҳнинг фақат энг нуфузли, барчанинг ҳурмат-эътиборига сазовор
бўлган аъзосигина ҳақиқий етакчи бўла олади. У ўзида жамоанинг куч
марказини ифода этиб, унинг коммуникатив кенгликдаги хатти-
ҳаракатларини ишончли равишда мувофиқлаштиради .
Ҳақиқий етакчи ўзини ошкора намойиш қилмайди, ҳовлиқма эмас ва
ҳиссиётга берилмаган. Уни “харизматик” деб аталмиш етакчи билан
чалкаштириб бўлмайди. F-етакчи идеолог эмас, прагматик(амалиётчи)дир. У
ҳеч кимни ҳеч нарсага даъват этмайди, шунчаки, ҳурмат-эътибори кучи ва
далиллар мантиғи асосида керакли вазифани бажаришга мажбур қилади.
Бу ролга F функцияси – куч сенсорикаси (sensus лот. – ҳис-туйғу,
сезги) ривожланган ижтимоий типлар кўпроқ даъвогар бўлиши эҳтимол.
F
E
E
P
S
T
R
L
I
283
Ундан сўнг биринчи эшелоннинг норасмий роллари ўрин эгаллайди.
Авваламбор, Р норасмий роли – “гуруҳ ҳаракатлантирувчиси”. Бу ролга
даъвогар одам ҳаддан ташқари ишга лаёқатли ва сабр-тоқатли бўлиши шарт.
У шахсий ибрати билан бошқаларни ортидан эргаштиради. Гуруҳ двигатели
амалда ҳамиша ҳаракатда бўлади, унинг ялқовлик ва ландавурликка тоқати
йўқ. У бор кучини иш маромини қўллаб-қувватлашга йўналтирган.
Серҳаракат бўлишига қарамай, Р роль ижрочиси гуруҳнинг норасмий
етакчиси бўла олмайди. У гуруҳнинг куч маркази эмас, балки
ҳаракатлантирувчи омилидир. Р-типлар кўпинча бошлиқ бўладилар, бироқ,
бу аслида гуруҳий эмас, расмий етакчиликнинг акс этишидир. Гуруҳ
двигатели ҳаракатни аъло даражада тезлаштиради, аммо унинг йўналишини
ўзгартиришга
қийналади,
бу
эса
коммуникатив
кенгликдаги
йўналтирилишнинг асосий талабига жавоб бермайди.
Қадимданоқ етакчиликнинг ҳақиқий мезони кўзга ташланмасликдир,
яъни яна ўша норасмий характер. Гуруҳ двигатели – етакчиига келсак, унинг
мутлақо йўриғи бошқа. Ушбу роль жуда кўп куч-қувват сарфлашни талаб
қилади, агар у бўлмаса, жамоа тез сўниб, жадаллиги сусаяди.
Бу ролга эҳтимолий даъвогарлар: Р функцияси – ишга оид мантиғи
ривожланган социотиплар.
Кейинги норасмий роль “ҳиссиётли жалб этувчи”(Е). Бу гуруҳнинг
энг киришимли ва тез таъсирланувчан қатнашчиси. Қолаверса, унинг
мулоқот-муносабат услуби таскин берувчи эмас, аксинча, ниҳоятда шиддатли
бўлиши шарт. Жамоани тез ва уюштирилган ҳолда ишга жалб қилиш учун
биргина обрў-эътиборнинг салмоғи ва ҳаракатга мажбурлашнинг ўзи кифоя
қилмайди. Жамоани сафарбар қилишнинг жуда муҳим жабҳаси – “ёндириш”,
ҳиссий жўшқинлик. Ишга ҳис-туйғулари билан киришган жамоа уни
жонбозлик билан бажаради, одамларнинг кучи икки баравар ортади.
284
Норасмий Е ролнинг бошқа иккинчи томони ҳам борки, уни
“ресурсларни суриштириб билиш” деб аташ мумкин. Фаолиятининг бу
жиҳати бўлмаса, ҳиссиётли эргаштирувчи жамоани ортиқча “қиздириб”
юбориши мумкин. Унинг ҳиссиёт қувватини ташқи муҳитга – алоқа ўрнатиш
ва қўшниларда рўй бераётган барча янгиликлар ҳақида ахборот олишга
йўналтириш мантиқан тўғри бўлади. Рақиблар ютуғи ҳақидаги таъсирчан
ҳикоялар одамларни янада қиздириб, тезроқ олға интилишга чорлайди.
Кўп ҳолларда ҳиссиётли эргаштирувчи ролида Е функцияси –
ҳиссиётлар этикаси ривожланганлар кўринишади.
Норасмий роллардан яна бири – “ ғоялар генератори”(I), ғоятда
ғайритабиий фикрлайдиган команда аъзоси. Ундан ташкилотнинг узоқ
муддатга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини яратишда асосланиш
мумкин бўлган: келажаги порлоқ фараз ва олдиндан кўра билишлар, кашфиёт
ва таклифларни ўртага ташлаш талаб қилинади. Дадил заковати ҳамда
билимга чанқоқлиги билан у бошқа ишчилардан фарқланади. Унинг мияси
барча илғор ахборотларни ўзлаштиради ва умумлаштиради, шу асосда ўз
шахсий тизимини яратади. У доимо заковатлилик изланишида бўлади,
бугунги кун ташвишлари уни асло қизиқтирмайди.
Ғоялар генератори гуруҳ етакчисининг акси эканини аниқ билиш
керак.
Ахир бундай одамларга хос бўлган ўзгача фикрлашни камдан-кам
раҳбарлар маъқуллайдилар. Ахир ҳаддан ортиқ авторитаризм ортида эса
соционика қонунларини оддий назар-писанд қилмаслик ётади: раҳбарлик
усуллари нақадар қўпол ва зўраки бўлса, закийлар бошида туғиладиган режа
ва қарашлар тизими ҳам шунчалик дадил ва завқли бўлади. Бундан ташқари,
ғоялар генератори ниҳоятда эрксевар бўлади, уни қатъий графикка
бўйсундириш ва зерикарли иш билан кўмиб ташлаш мумкин эмас.
285
Ғоялар генератори ролида, одатда, I функцияси – имкониятлар
интуицияси ёрқин ифодаланган социотиплар учрайди. Бу вазифавий ячейка
тўлдирилгач, жамоа биринчи эшелонидаги экстравертлар, фаоллар роллари
тақсимоти тугайди.
Юқорида қайд этилганлардан кейин иккинчи эшелоннинг норасмий
роллари ўрин эгаллайди. Аввало, – “тизимлаштирувчи” (L). Мазкур ролда
ҳаммадан кўра вазмин, субъектив майллардан ҳоли бўлган команда аъзоси
намоён бўлади. Унга қизғин фаоллик кўрсатиш эмас, аксинча, ўзини
совуққонлик билан четга олиш, ўзаро қарама-қарши нуқтаи назарларни
чоғиштириш иқтидори ва холис фикр-мулоҳазалар билдириш талаби
қўйилади. Мижози бўйича флегматик тизимлаштирувчи саботли ва
серҳафсала бўлади; ҳужжатлар билан ишлашни билади, ҳамма нарсани
тартибга келтириб, яхши тизимлаштиради.
Бу роль “ҳакам” деб ҳам аталади. У муросасиз бўлиши, фақат жамоа
ҳаётида амал қиладиган қоидалар тизимига асосланиши керак. Уни оғдириб
олиш мумкин эмас, бунинг ҳожати ҳам йўқ, чунки жамоа норасмий
ҳаётининг қонунлари ҳаммага маълум, улар бузилганда бериладиган жазо -
нафрат, салбий муносабатдир, уни эса ўзгартириб бўлмайди. У тирик
огоҳлантирувчи намуна, команда яхлитлигининг барча эҳтимолий
бузғунчиларига қарши кўргазма бўлиб қўлланади.
Мазкур ролда ҳам мантиқий, ҳам этик социотиплар чиқишлари
мумкин. Ҳаммаси жамоанинг ижтимоий йўналишига боғлиқ. Асосий
вазифасига ҳиссий кайфият, ижтимоийлик ҳам қўшилган ишчи жамоалари
учун тизимлаштирувчи, кўп ҳолларда, мантиқчи бўлади .
Кейинги норасмий роль “акс эттирувчи” (Т). Унинг вазифаси – рўй
бераётган воқеалардаги барча ўзгаришлар динамикасини акс эттиришда
худди кўзгу каби хизмат қилиш. Т роли даъвогарига қўйиладиган талаблар:
286
зеҳни ўткирлик, муҳим тафсилотларни сезиш маҳорати ва у ёки бу усул
билан уларга таъсир кўрсатиш, яқинлашаётган ўзгаришларни жамоанинг ҳар
бир аъзосига етказишдан иборат. Гуруҳнинг норасмий етакчиси учун ахборот
ғоят фойдали. Шу боисдан, акс эттирувчи худди қарама-қарши алоқанинг
бўғинидек бўлади. Бу эса фурсатни бой бермай, чоралар кўришга имкон
яратади.
Маданийлашмаган жамоаларда акс эттирувчи ролидан руҳий
эўриқишларга ўта чидамли бўлиш талаб қилинади. Зўравонлик кайфияти
ҳукм сурган муҳитда акс эттирувчи кўпинча шунчаки “жафо чекувчи”,
норозилар ўз ғазабини тўкиб-сочадиган одамга айланиб қолади. Айниқса,
билимбонлиги ва хотирасининг кучлилиги билан ажралиб турувчиларга
қийин бўлади. Уларни жуда “бурни кўтарилган “ “билағон”, ўз башорати
билан кулфат келтирувчи нафаси совуқ деб, камситадилар.
Воқеа-ҳодисаларнинг акс эттирувчиси норасмий ролини табиатан Т
функцияси – вақт ички ҳисси ривожланган социотиплар бошқаларга
нисбатан яхши бажарадилар. Кўпинча “ акс эттирувчи кўзгу” ролида
Устознинг ички ҳис этиш қобилияти кучли бўлган шогирди ҳам бўлади.
Навбатдаги норасмий роль – уйғунлаштирувчи(R). Ҳар қандай ишчан
жамоанинг иштирокчилари ўртасида ўзаро англашилмовчилик ва можаролар
бўлиб туради. Ҳар қандай тараққиёт ўзаро зид тарафларнинг кураши
натижасида содир бўлади. Буларни команда Т- қатнашчилари яхши акс
эттиради. Тўсатдан бошланган тортишувларни зудлик билан муросага
келтириш қийин бўлганда, одатда, команданинг L қатнашчиси, яъни гуруҳ
ҳаками уни осон бартараф қилади. Буни у адолат юзасидан қилса-да, аммо
қуруқ расмиятчилик кўрсатади, бошқаларнинг дардига қайишмайди.
Кўнгилда ҳиссий қаноатланмаслик барибир қолаверади. Ана шундай
пайтларда уйғунлаштириш ёндашуви, яъни: инсонга оддий ҳамдардлик
287
билдириш, у билан чин дилдан суҳбатлашиш салоҳияти, руҳий таранглик
вазиятини йўқотиш талаб қилинади.
Гуруҳнинг R қатнашчиси тинчлик ва хотиржамлик учун жавоб
беради. У ҳушёр, тажовузга берилмаган, ўзгаларни тушунишга мойил ва
кечиримли. Фаоллиги етарли даражада бўлмаса ҳам, ўз шахсий ҳис-туйғу ва
кечинмаларини яшира олади. Унга одамлар интилишади, чигал ҳаётий
вазиятларда маслаҳат сўрашади. Уйғунлаштирувчи шарофати туфайли,
жамоа яқинлик туйғуси асосида ичидан худди “ёпишиб қолгандек” кўринади.
Кўпгина ҳолларда уйғунлаштирувчи ролида R функцияси –
муносабатлар этикаси ривожланган одоб-ахлоқ социотиплари кўзга
ташланади. Бироқ, ҳиссиётларга бой, қизиққон типлар кўп бўлган
жамоаларда ушбу ролни мантиқчи ҳам ўз зиммасига олиши мумкин,
ваҳоланки, ҳаддан зиёд ҳиссий тиғизликни мулоҳазакорлик ва матонат
билан енгиб ўтиш - бирлаштирувчи хулқнинг кўринишларидан бири.
Норасмий ролларнинг яна бири – “ етказиб турувчи”(S). Бу
жипслашган ҳар қандай команданинг асосий ижрочи кучи. Универсал
жамоаларда улар бир нечта бўлиши мумкин. Бу ролга даъвогар одам ўз
ҳудудига ҳокимлик ҳисси билан фарқланади. У прагматик кайфиятда бўлиб,
ўз меҳнати натижаларини сифатли шакллантира олади ва муносиб
тақдирланишига умид боғлайди. Етказиб турувчи ҳукмронлик учун курашда
қатнашмайди, иккинчи эшелон уни тўлиқ қаноатлантиради. Аммо, сифатли
ишни кафолатлагани ҳолда, у ўзининг шахсий манфаатларини, барқарор
моддий шароитини батамом қонуний ҳимоя қилади. Команда фаолиятидаги
барча маҳсулотларнинг ҳам моддий, ҳам маълумотларга тааллуқли якуний
расмийлаштиришлари унинг қўлидан ўтади.
S функцияси – маиший қулайлик сенсорикаси (сезгиси) яхши
ривожланган социотиплар етказиб турувчи ролига кўпроқ эҳтимолий
288
талабгорлардир. Бунда етказиб турувчининг нафис эстетик дид ва моҳир
қўллар эгаси бўлиши ниҳоятда муҳимдир.
Шунингдек, қуйидагиларни қайд этиш жоизки, ижтимоий таҳлил
амалиёти жамоалар ва социумлар ривожида икки бир-бирига зид йўлнинг
борлигини тасдиқловчи кўплаб далилларга эга. Яъни барқарор ривожланиш –
ҳаракат ва ҳодисаларнинг равон, бирин-кетин кечиши ҳамда сакрашга ўхшаш
ривожланиш – бирдан жадаллашиб, шунингдек, сусайиб туриши.
Соционик типларнинг ярмиси масалани барқарор усуллар билан
ечишга мойиллик билдирадилар. Бундай типлар созланган жараёнларга
йўналтирилгандир.
Уларнинг
ютуғи
ўзини-ўзи
ташкиллаштириш,
барқарорлаштириш, бирлаштириш, диққатни бир хилликка жамлаш ва
фарқларни писанд қилмаслик каби яққол кўринган мойилликлардир. Бундай
жамоада норасмий роллар тақсимоти осон, табиий равишда кечади.
Ривожланиш ва масалаларни ҳал этишнинг ўз хусусиятига кўра қарама-
қарши сценарияларини намоён этган бошқа жамоа: бир илгарилаб кетиши,
бир орқада қолиши, сакрашлар ва оғишлари билан кўпинча зигзагсимон
хулқни намойиш этади. Бошқача қилиб айтганда, у беқарорлик кўрсатади.
Бироқ, бу аввалгисига нисбатан ёмон дегани эмас, шунчаки, у бошқа
ижтимоий топшириққа эга. Тезлашган-сустлашган жамоа аниқ-изланиш
хусусиятига эга. Унда жараён яхши созланмаган, лекин барча куч натижага
эришишга сарфланган.
Ишга лаёқатли ташаббускор меҳнат жамоасини яратиш учун
қуйидагилар мақсадга мувофиқдир:
-
фавқулодда қобилиятли ишчиларни излаш;
-
кўтаринкилик руҳини бағишлаш;
-
шахсий ибрат кўрсатиб, ортидан кишиларни эргаштириш;
-
топшириқ бериб, ҳаракатлар эркинлигига изн бериш;
289
-
ходимларнинг ўсиши учун вақт ва маблағлар ажратиш.
Бунда бир ижтимоий доирага мансуб, турмуш даражаси ва оилавий
шароити тахминан бир хил бўлган аъзолардан иборат жамоаларни таркиб
топтириш мақсадга мувофиқдир.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, ўзаро жипслашган жамоа
рақобатчилик
эмас,
балки
ходимларнинг
бир-бирлари
билан
баҳамжиҳатлигига таянади. Агар ишчилар билан ўз вақтида иш мулоқотига
оид тренинглар ўтказиб турилса, келишувнинг коммункатив механизмларини
тезлаштириш мумкин. Кооперация алоқаларининг бўлинмалар ичи ҳамда
бўлинмалараро созланиши фойдали саналади. Норасмий ролларнинг тўғри
тақсимоти ҳукмронлик учун курашни бартараф этиб, келишмовчиликларнинг
олдини олади. Бу эса етук жамиятда юксак қадр топган корпоратив
(espritdecorps) руҳни ҳосил қилишга имкон яратади. Охир-оқибатда, айнан
шулар фирманинг имижини белгилайди. Шундай қилиб, мақбул руҳий муҳит
бунёд этиладики, унга “инсоний муносабат” назариясининг тарафдорлари
ташкилот муваффақиятининг бош омили сифатида умид боғлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |