Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Низоларнинг бошқарилишидаги тузилмаларга оид усуллар, деб: 

ишга тааллуқли мажбурият ва талабларни тушунтириш. Ҳар бир ходим 
ва гуруҳга улардан қандай натижалар кутилаётгани, маълумотларни ким 
бериб, ким олаётгани, ваколатлар ва жавобгарлик тизими қандай бўлиши 
кераклиги тушунтириб берилиши керак. Қатор ҳолларда, ходимлар 
лавозимининг мавжуд йўриқномалари ёхуд бўлинмалар ҳақидаги 
низомларга қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ 
бўлади; 

ташкилотнинг тўқнашаётган бўлинмалари, бўлинма ва филиаллари 
(ваколатхоналари) ўртасида батафсил, асосланган ҳамда тегишли қоидалар 
билан мустаҳкамланган ваколатлар(вазифалар)нинг тақсимланиши, 
шунингдек, уларга ўзгартиришлар киритиш; 

тўқнашаётган ёки тўқнашишга мойил бўлинмаларга оид махсус
мувофиқлаштириш ва яхлитлаштириш механизмларидан фойдаланиш. 
Ваколатлар тадрижийлигининг йўлга қўйилиши одамларнинг ўзаро 
муносабатини тартибга солишга имкон беради. . Бунда функционал гуруҳлар 
( мақсадли гуруҳлар, кенгашлар), бўлимлар, ходимлар ўртасидаги алоқани 
амалга оширувчи хизматлар муҳим ўрин эгаллайди; 

умумташкилий мажмуий мақсадларни белгилаш. Уларни амалга 
оширишда икки ёки ундан ортиқ ходимларнинг ёхуд бўлинмаларнинг 
биргаликда куч бериши талаб қилинади. Ҳақиқатда, савдо бўлимининг уч 
шўъбаси ўртасида низо келиб чиққанда, бўлимнинг мақсадлари умумий 
ҳолда таърифлаб берилиши керак. Ташкилотда умумий ҳолда, айнан шундай 
(аналогик) тарзда аниқ таърифланган мақсадларнинг йўлга қўйилиши-
нафақат бўлинмалар, балки корхонанинг ҳам мақсадларга эришишда, бўлим 
бошлиқларига зарурий қарорларни қабул қилиш учун имконият яратади. 


322 
Иш вазифалари кесишиб турадиган, уларнинг бирлаштирилиши мақсадга 
мувофиқ бўлмаган ёки бирлаштирилиши мумкин бўлмаган бўлинмалар 
ўртасидаги муайян баланснинг-мувозанатга келтириб турувчи 
механизмларнинг ишлаб чиқилиши; 

ташкилот қисмларининг, бўлинмаларининг низо иштирокчиси 
сифатидаги ходимларини “ажратиб юбориш”(маблағлар, мақсадлар, 
воситалар бўйича “ажратиб юбориш”) ёки уларнинг ўзаро алоқа боғлашини 
сусайтириш; 

корхона бошқарувидаги ташкилий тузилманинг ўзгартирилиши, 
низоли вазиятни бартараф этиш учун бўлирмаларнинг ажратилиши ёки 
бирлаштирилиши. Айрим ҳолларда, масалан, бўлимга бошчилик қилаётган 
бир ходимнинг, мазкур корхонанинг бошқа бўлимида эса-гоҳо корхона 
ишини “бўғиб қўядиган”(тўхтатиб қўядиган) бошлиқнинг қисқартирилишини 
амалга ошириш-қимматга эга икки ходимни бир-биридан узоқлаштириш 
зарурати туғилади; 

мукофотлаш тизимидан фойдаланиш. Умумташкилий масалаларнинг 
амалга оширилишида ҳиссасини қўшган, бошқа гуруҳларга ёрдам берган ва 
муаммо ечилишига мажмуий ёндашишга ҳаракат қилган ходимлар ва 
бўлинмалар тақдирланиши керак. Айни вақтда мукофотлаш тизими 
ноконструктив ахлоқли баъзи шахсларни ёки гуруҳларни рағбатлантириши 
мумкин эмас. 
Шахслараро низоларни бўшқариш усулларига қуйидагилар киради 
(қуйидагилардан иборат): 

ўзини четга олиш усули. Раҳбар низоли вазиятга эътибор бермасликка 
(ўзини пайқамаётгандек қилиб кўрсатишга); келишмовчиликка ва бирон 
киши билан муносабатни бузишга, эҳтимол, айнитишга олиб келадиган 


323 
масалалар муҳокамасида қатнашмасликка ҳаракат қилади. Шу аснода, 
муаммо ечилмай, муаммолигича қолиб кетади; 

силлиқлаш усули. Бирдамлик эҳтиёжи юзасидан, раҳбар мурожаат 
қилиб, низоли вазиятни силлиқлаш, йўқотишга уринади. Афсуски, бу усулни 
қўллашда, кўпинча, низо негизи(асоси, туби)да ётган муаммо унутилади, у 
қандай бўлса, шундайлигича тураверади. Ҳиссиётлар жунбушга келмаса-да, 
лекин зўрайиб бораверади. Бунинг натижасида портлашнинг юз бериш 
эҳтимоли кучаяди; 

ишонтириш усули. Раҳбар ўз позициясини асослаб, унинг қабул 
қилиниши кераклигига даъват қилади, қарама-қарши тарафни ноҳақ эканига 
ишонтиради; 

мажбурлаш усули. Раҳбар ўз нуқтаи назарининг мажбуран қабул 
қилиниши учун ҳокимиятдан фойдаланади. Ушбу усулнинг камчилиги 
шундаки, ишчилар ташаббусининг бостирилиши, фақат, бир нуқтаи назар 
тақдим этилгани (ҳавола қилингани) боис, муҳим омиллардан фақат 
айримларини ҳисобга олиш эҳтимолини келтириб чиқаради; 

битимга келиш усули. Ҳар икки тарафни ҳам, умумий ҳолда 
қаноатлантирувчи, муаммони хал этишдаги битимга келиш вариантини 
топишдан иборат. 
Бошқарув вазиятларида ушбу усул юксак қадрланади, чунки бировга 
яхшиликни раво кўрмаслик муносабати тугатилиб, муаммо ечилишига имкон 
берилади. Бироқ, мавжуд аҳамиятга эга муаммолар туфайли, унинг энди 
бошланаётган (дастлабки) босқичида фойдаланиш унинг ечимини топишга 
тўсқинлик қилиши мумкин. 

муаммони хал этиш усули. Бу усулни қўллаётган раҳбар низо вазияти 
хал қилинишидаги энг маъқул вариантни топишга ҳаракат қилади. 


324 
Тадқиқотлар низонинг бошқарилишида бу ёндашувнинг самарадорлиги 
юқори бўлишини тасдиқлади. 
Низоларни бошқариш турли хусусиятга эга бўлиши мумкин: 

якка тартибли (шахсга оид ёндашишлар); 

расмий (ишлаб чиқилган йўриқномалар, низомлар атрофидаги.); 

ижтимоий (гуруҳларнинг ижтимоий аҳволи ҳисобга олинган); 

юридик(ҳаракатлар қонунлар доирасида амалга ошириладиган). 
Низоли вазиятларнинг бошқарилишида менеджерлар учун: ташкилотнинг 
қимматга эга йўналишлари (ахлоқ меъёрлари)га ташкилий равишда 
ўзгартиришлар киритиш йўлидан бориш, турли манфаатларни ҳисобга олиш 
механизмларини тадқиқ этиш, ёндашувлар(қарашлар)даги бирликни ишлаб 
чиқиш учун қатор тадбирлар (гуруҳлар билан музокаралар олиб бориш, 
ишонтириш(кўндириш) усулларини татбиқ этиш, маслаҳат 
суҳбатлари(консультациялар)ни ўтказиш тавсия қилинади. 
Менеджерлар низода иштирок этаётган тарафлардан фақат биттасининг 
фикрини эшитиш билан чекланиб қолиши, унга таяниб хулосалар чиқариши 
ва қарорлар қабул қилиши мумкин эмас. Ҳар икки тарафнинг ҳам далиллари 
ва асосларини ўрганиб чиқиши керак. 
Менеджернинг ўзи ҳам, бевосита низога қўшилиб қолган тақдирда, у хаёлан 
қарши тараф позициясида туриб, муаммога бегона кўзлар билан назар 
ташлаши керак. Эҳтимол, салоҳиятли раҳбарлар, ташкилотчилар, 
тижоратчилар, сиёсатчилар ва тарбиячиларнинг кишини ҳайратлантирувчи 
руҳий ички сезгиси, 


325 
бир нигоҳ ташлаш ва бир сўз билан инсонни англаш ва унинг орзу-
истакларини билиб олиш маҳорати ҳам шундадир. 
Шундай қилиб, меҳнат жамоаларидаги низо, бошқарилиши мумкин бўлган 
вазиятдир. Уларни енгишдаги асосий ўринни раҳбарлар ва менеджерлар 
эгаллайди. Бироқ,, аҳамиятлилик жиҳатидан ундан кам бўлмаган, 
менеджерларнинг асосий вазифаси шундан иборатки, у келиб чиқиш 
эҳтимолига эга ва энди бошланаётган низоли вазиятларнинг олдини олиши, 
уларнинг таъсирига ўзвақтида жавоб қайтариши, тугатиш (хал этиш)и, 
баъзан юзага келган бундай вазиятларни рағбатлантириши ва муаммоларнинг 
ечилиши учун, уларни идора эта олиши керак. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish