10.1-расм. Жараён сифатидаги низо андозаси
Низоларнинг асосий сабаблари қуйидагилар:
1.Ишчилар ёхуд бўлинмалар ўртасида доим чекланган миқдордаги
ресурслар(моддий, товар, озиқ-овқат, молиявий ва б.) лар тақсимоти.
Раҳбарият материаллар, инсон ресурслари ва молияни турли гуруҳлар
Бошқарув вазияти
Зиддият юзага келиши
Зиддият ривожланиши
Функционал ва
дисфункционал
оқибатлар
Низо рўй бермаяпти
Вазиятдан таъсирланиш
Низо рўй беряпти
Низони бошқариш
314
ўртасида ташкилотнинг мақсадларига энг самарали равишда эришиш учун
тақсимлашга интилади. Натижада ҳар бир гуруҳ ўзига озроқ эмас, кўпроқ
олишни истайди.
2.Топшириқларнинг ўзаро бир-бирига қарамлиги. Бу ҳамма ерда бор,
яъни вазифани бажаришда бир киши ёки гуруҳ бошқа бир киши ёки гуруҳга
тобе бўлади.
3. Мақсадларнинг фарқланиши. Корхона янада ихтисослашиб бораётган
бўлинмаларга ажратилаётганда низо вазиятлари содир бўлади. Улар кўпинча
мақсадларини ўзлари шакллантириб, уларга бутун ташкилот мақсадларига
эришишдан кўра кўпроқ эътибор қаратадилар. Бунга вазифалари ўзаро
кесишадиган компаниянингмаркетинг хизмати ва сотиш хизмати ўртасида
бўлиб турадиган низолар яққол мисол бўлиши мумкин. Гап шундаки,
сотиш(ўтказиш, тарқатиш) хизмати битимлар тузиш ва қисқа муддат ичида
сотиш(ўтказиш, тарқатиш) ҳажмини кенгайтиришга кўпроқ йўналтирилган.
Мана шу хизматнинг бошқарувчилари нархларнинг туширилишини таклиф
қиладилар ва сотиш(ўтлазиш,тарқатиш) ҳажми бўйича уч ойлик аниқ
мақсадли кўрсаткичларни бажариш учун чакана савдогарларнинг турли
мотивация шаклларидан фойдаланадилар. Маркетинг хизмати эса узоқ
муддатли истиқболда меваси сезиладиган фаолиятга - бренд имиджни
шакллантириш, мукофотли нархларини сақлаб туриш ва б.ш. сари кўпроқ
йўналтирилган.
4.Вазият ва фикрларга баҳо беришдаги фарқлар. Бирор вазият ҳақидаги
тасаввур муайян мақсадга эришиш истаги билан боғлиқ. Вазиятни холисона
баҳолаш ўрнига одамлар вазиятнинг,улар фикрича, фақат ўз гуруҳи ва
шахсий эҳтиёжлари учун мақбул бўлган кўринишлари ва аспектларинигина
кўриб чиқадилар. Масалан, ходим истаган пайтда фикр билдиришга ҳаққим
бор, деб ҳисоблайди. Айни вақтда раҳбар қўл остидагилар фақат изн
315
берилганда фикр билдириши мумкин ва айтилганларни сўзсиз бажариши
шарт, деб ҳисоблайди.
5.Тасаввурлар, қадриятлар, маълумот даражаси, ахлоқи тарзи ва ҳаёт
тажрибасидаги фарқлар. Тадқиқотларда кўрсатилишича, ҳаётий тажрибаси
(маълумоти, иш стажи, ёши ва ижтимоий характеристикаси) турлича бўлган
одамлар ҳар доим ҳам бир-бирларини тўлиқ тушунишга муяссар
бўлавермайдилар. Улар ҳамкорлик қилаётганида баъзан низолар бўлиб
туради.
6. Коммуникатив алоқанинг қониқарсизлиги. Ахборот-маълумотлардан
бехабар ишчининг вазиятни ёхуд ўзгаларнинг нуқтаи назарини тушуниб
етмаслиги оқибатида низо келиб чиқади.
7.Низо иштирокчиларидан бири ёки барчасининг ахлоқ, мулоқот
маданиятининг паст бўлиши.
8.Низо иштирокчиси ёки иштирокчиларининг билимдонлик ва касбий
маҳорати даражасининг пастлиги.
9.Ходимлар лавозимларига оид йўриқномалар, шунингдек, бўлинмалар
тўғрисидаги низомларнинг йўқлиги , ноаниқлиги ёки такрорланиши.
10.Меҳнат маҳсули - ҳужжатларнинг, бошқарувга оид қарорлар ёхуд
маҳсулотлар сифатининг паст бўлиши.
11.Ходимнинг ролга оид кутган натижалари ва тасаввурлари билан ҳақиқий
ҳаёт ўртасидаги тафовут.
12. Раҳбарлик лавозимига янги келган кишининг раҳбарлик фаолияти,
одамлар билан ишлаш қобилияти ва кўникмаларига эга эмаслиги. Бундай
раҳбар одамларни уюштира олмайди. Унинг ўз ишчиларига қўядиган
316
қонуний талаблари ҳам, эътироз, салбий таъсирланиш, гоҳида эса низога
сабаб бўлади.
13.Шахснинг ўз атрофидагилар билан низоларга мойил шахсий барқарор
сифатлари, сажия қирраларига эгалиги. Масалан, ўзиникини мъқуллаш,
ўзгалар камчилигига тоқатсизлик, ўз-ўзини танқиднинг сустлиги, худбинлик
ва тарбиясизлик.
14.Жамоа аъзолари меҳнатини баҳолашнинг атрофлича ўйланмаган
мезонлари.
15.Меҳнатни ташкил этиш ва шароитларининг ёмонлиги.
16.Корхона (бўлинма)нинг маълумотли, тараққийпарвар, бунёдкор, кўп
нарсани ўзгартиришни истайдиган, аммо, ҳали одамлар қалбига йўл топа
олмайдиган раҳбар билан қарашлари эскича (консерватив), бу ҳаётда ҳеч
нарсани ўзгартиришни хоҳламайдиган ходимлар ўртасидаги зиддиятлар.
17.Ташкилотнинг бўлинмалариаро ёки бўлинмалари ва
филиаллари(ваколатхоналари) ўртасида ваколатлар тақсимланиши муайян
тарафларни қаноатлантирмаслиги.
18. Инсонга қарши йўналтирилган позицияни янглиш равишда бошқа одамга
тегишли деб ҳисоблаш . Масалан, одамнинг ўз суҳбатдошини нотўғри
тушуниши ва унинг кейинги ҳаракатларини хато талқин қилиши.
19.Бошқа одамнинг хислати ёки хулқига нохолис муносабатда бўлишга
асосланган психологик жиҳатдан тоқатсизлик. Масалан, бирон камчиликни у
ёки бу ёш, миллат, касб, фирқа ва б.ш.қ.ларга мансуб вакилларнинг барчасига
асоссиз равишда тегишли деб ҳисоблашдан иборат хурофотлар.
20.Ишчининг ўз фаолияти натижаси юзасидан масъулиятининг унинг
ҳуқуқлари билан номувофиқлиги.
317
Бироқ, шахс ёки гуруҳнинг ўз эҳтиёжларини амалга ошириш имконини
бермайдиган ёхуд шахсий ёки гуруҳ манфаатларига зид бўлган объектив
сабаблар низо келтириб чиқаради. Индивиднинг таъсироти, кўпгина
ҳолларда, жамоада қабул қилинган ижтимоий меъёр ва қоидалар, йўл
қўйилиши мумкин бўлган ахлоқ шакллари, шахснинг ижтимоий етуклиги
билан ўлчанади. Бундан ташқари, индивиднинг низодаги иштироки қўйилган
мақсад ва мавзуларнинг унинг учун муҳимлиги ва келиб чиққан
тўсқинликнинг уларни амалга оширишга қай даражада халақит беришига
кўра аниқланади. Субъект олдида турган мақсад нақадар аҳамиятли бўлса,
унга эришиш учун шу қадар кўп куч сарфланади. Бунга халал берадиган
кишиларга қаршилик кучлироқ бўлади, ўзаро низо ҳам кескин тус олади.
Зиддиятларни енгиш усулларининг танланиши, ўз навбатида, шахс
ҳиссиётларининг мустаҳкамлигига, ўз манфаатларини ҳимоялашнинг мавжуд
воситаларига, ҳокимлик ва бошқа қатор омилларга боғлиқ..
Do'stlaringiz bilan baham: |