Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Жамоадаги ижтимоий – руҳий муҳит



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

9.4. Жамоадаги ижтимоий – руҳий муҳит 
Жамоа иш самарадорлигини таъминлашда мақбул ижтимоий-руҳий 
муҳит (ИПМ) яратиш ва сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Гап 
шундаки, меҳнат вазифалари бажарилиши нафақат ташкилий ишлаб чиқариш 
шароитларига, балки ўзаро муносабатларга ҳам боғлиқки, бу киши 
саломатлиги ва меҳнат натижаларига катта таъсир ўтказади. 
Ижтимоий руҳий муҳит, аслида, ҳиссий-руҳий кайфият бўлиб, жамоада 
иш жараёнида шаклланиб боради ва инсонларнинг шахсий муносабатга 
киришувида ўзаро объектив ва субъектив алоқа боғлаш негизида қарор 
топади. Бу кайфият ишчиларнинг муносабат вазиятида улар ўртасидаги 
бутун алоқаларнинг ҳиссий –бўёқдорлик касб этиши натижасида намоён 
бўлади, жамоа аъзоларининг қадриятларга юз тутиши, одоб-ахлоқ меъёрлари 
ва манфаатлари орқали белгиланади. 
Жамоанинг ижтимоий-руҳий муҳитини кишиларнинг биргаликдаги
фаолиятида шаклланадиган амалий муносабатлар маҳсули, деб қараш 
мумкин. Бунда ижтимоий-руҳий муҳитнинг моддий ва ташкилий 
шароитларга қарамлигига урғу берилади. 
Мақбул ижтимоий-сиёсий муҳитнинг асосий белгилари: 
- жамоадаги ижодий муҳит; 
- жамоа ҳаракатларидаги ҳамжиҳатлик ва бирдамлик; 
- “хўжакўрсинчилик” ва расмиятчиликнинг бўлмаслиги; 
- жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларида ишонч билдириш ва 
мажбурламаслик; 
- жамоа аъзоларининг ҳиссий иштироки ва ўзаро ёрдами; 
- жамоадаги яхши кайфият (ҳаётдан мамнунлик, кўтаринкилик); 


274 
- ижрочилар меҳнатини баҳолашдаги хайрихоҳлик ва холислик; 
- раҳбарлар томонидан ишчиларга тазйиқ ўтказилмаслиги; 
- вазифалар ва ишларнинг ҳолати ҳақида жамоа аъзоларининг етарлича 
ахборотга эга бўлиши; 
- жамоа аъзоларидаги ўзаро талабчанлик ва масъулиятлилик; 
- ҳар бир жамоа аъзосининг ташкилот(бўлинма)даги ишларнинг ҳолати 
юзасидан жавобгарликни бўйнига олиши; 
- жамоага мансубликдан қаноатланиш; 
- амалий ва холис танқид; 
- масалалар муҳокамасида фикрларни эркин баён этиш; 
- узоқ давом этувчи, дисфункционал зиддиятларнинг йўқлиги; 
- юқори даражада ўзаро ёрдам кўрсатиш ва б.ш.қ. 
Ҳар қандай поғона менеджерларнининг доимий амалий вазифаси – 
жамоада ижтимоий-руҳий муҳитни шакллантириш ва такомиллаштиришдан 
иборатки, унга қуйидагилар киради: 
- ижтимоий-руҳий жараёнлар ишлаб чиқиш; 
- ижтимоий-руҳий жараёнларнинг меъёр ва меъёрномалари ижросини ҳисобга 
олиш, таҳлил ва назорат қилиш; 
- ижтимоий-руҳий жараёнларни меъёрга келтириш ва соғломлаштириш чора-
тадбирларини ишлаб-чиқиш; 
- мазкур тадбирлар ижросининг назорати ва уюштирилишини йўлга қўйиш; 
- жамоалар ривожланишини ижтимоий рағбатлантириш; 
- ижтимоий-руҳий жараёнларни тартибга келтириш. 
Жамоада 
яхши 
ижтимоий-руҳий 
муҳитни 
таъминлаш 
учун 
раҳбарларнинг махсус билим ва маҳорати, унга муносиб фазилатлари 
бўлиши талаб қилинади. Раҳбарларнинг жамоада ижтимоий-руҳий муҳитга 
таъсир кўрсатувчи кўпгина хислатлари, шахсий қирраларидан энг муҳимлари 


275 
қўйидагилар саналади: устунлик, ўзига ишониш, вазминлик, стрессларга 
бардошлилик, яратувчанлик, ютуқларга интилувчанлик, уддабурронлик, 
масъулиятлилик, ишонч қозона билиш, мустақиллик, киришимлилик. 
Махсус чора-тадбирлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш лозим: 
кадрларни илмий асосда танлаш; менеджерларни ўқитиш ва вақтида 
аттестациядан ўтказиш; меҳнат жамоаларини ишчиларнинг руҳияти 
мослигини ҳисобга олиб шакллантириш; жамоа аъзолари ҳамфикрлиги ва 
ўзаро алоқа-аралашув кўникмаларини тарбиялашга ёрдам берадиган 
ижтимоий-руҳий усулларни қўллаш; раҳбарликнинг муносиб услуби. Бундан 
ташқари, иш жойидаги техника, санитария-гигиена ва ташкилий унсурлар 
мажмуаси. 
Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият, жамиятдаги иқтисодий аҳвол, 
аҳолининг турмуш даражаси, инсонлар ҳаётини уюштириш, ижтимоий-
демографик ҳамда этниква шу каби қатор ташқи омиллар ҳам ижтимоий-
руҳий муҳитни шакллантиришга ўз таъсирини ўтказади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish