10-бобда низо тушунчаси, кўринишлари ва ташкилотда келиб
чиқиш сабаблари; низоларнинг бошқарилиши; стресслар ва
уларни бошқариш кўриб чиқилади
10.1. Ташкилотдаги ички низолар: тушунчаси, кўринишлари ва
келиб чиқиш сабаблари
Кўплаб меҳнат жамоаларида вақти-вақти билан у ёки бу низо
вазиятлари юзага келиб туради.
Низо (конфликт - лот.confliсtus-низо, ихтилоф) - икки ёхуд ундан кўпроқ
тарафларнинг, яъни аниқ шахслар ёки гуруҳларнинг ҳақиқий курашидан
иборат бўлиб, бунда ҳар бир тараф ўзини ҳақ деб билади ва ўз нуқтаи назари
ёки мақсадининг қабул қилиниши учун бошқа тарафга айнан шундай
ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қилади.
Шундай фикрлар ҳам борки, низо доимо хуш номақбул ҳодисадан
иборат, уни четлаб ўтиш ва келиб чиқиши билан тезда ҳал этиш зарур.
Амалда ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишга олиб келувчи-
функционал ёки гуруҳ ҳамкорлиги ва фаолиятининг унумдорлигини
сусайтирувчи(дисфункционал) низолар бўлиши мумкин. Аниқроғи, низолар
ҳам ижобий, ҳам салбий вазифаларни бажариши мумкин (10.1-жадвал).
Низоларнинг у ёки бу вазифалари устунлиги, асосан, уларнинг қандай
бошқарилишига боғлиқ.
10.1-жадвал
309
Низоларнинг вазифаси (оқибат-натижаси)
Ижобий
Салбий
Низочилар ўртасидаги кескинликнинг
юмшатилиши.
Тарафларнинг келажакда
ҳамкорликқилишга кучли мойиллиги.
Одамларда муаммоларни ҳал қилиш
ва уни енгиллаштиришга дахлдорлик
ҳиссининг кучайиши.
Қарор амалга оширилишидан аввал
муаммоларнинг аниқланиши.
Муаммоларни ечишдаги муқобил
вариантлар тўпламининг кенгайиши.
Низо иштирокчилари ва унинг
сабаблари, эҳтимолий оппонентлар
ҳақида янги маълумотлар олиниши.
Ташқи душманга қарши курашишда
ташкилот жамоасининг
бирдамлашуви.
Ўзгартириш ва ривожлантиришнинг
рағбатлантирилиши.
Раҳбарга нисбатан ишчилардаги
итоаткорлик синдром (аломат)ининг
Низода иштирок этишдан
кўриладиган катта моддий ва
зарарлар.
Кадрлар(ходим) қўнимсизлиги
ошиши,интизомнинг пасайиши,
жамоада ахлоқий-руҳий муҳитнинг
ёмонлашуви.
Бошқуа гуруҳни душман сифатида
тасаввур қилиш.
Низога ортиқча берилишнинг иш
манфаатига зарар етказиши.
Муаммоларни бартараф этишдан
кўра, низода ғолиб келишга аҳамият
бериш.
Низо иштирокчилари ўртасидаги
ҳамкорликнинг сусайиши ёки
батамом тугатилиши.
Тўқнашаётган тарафлар адоватининг
кучайиб бориши.
Иш алоқаларини тиклаш
қийинчилиги(“низо асорати”,
310
сусайиши.
давомий низо).
Бошқа гуруҳлар билан унумсиз
рақобатнинг кучайиб бориши.
Ўз мақсадларини ижобий, бошқа
тараф мақсадларини салбий, деб
тасаввур этиш.
Низоларнинг асосий 4 тури мавжуд.
Биринчи тури - шахснинг ички низои. У турли шакл олиши мумкин.
Кўпроқ тарқалган шаклларидан бири – ролга оид низо бўлиб, бунда бир
кишига ишининг натижаси қандай бўлиши юзасидан бир-бирига зид
талаблар қўйилади. Масалан, бевосита бошлиқ - бўлим мудири товаршуносга
пойафзал сифати текширилишини тезлатиш учун кўрсатма беради, сифат
бўйича раҳбар эса технологик жараённи секинлаштириш ҳисобига пойафзал
сифати текширилишини яхшилаш керак деб, қаттиқ талаб қилади. Бунда
яккабошчилик тамойилининг бузилиши натижасида низо келиб чиқади.
Баъзан шахснинг ички низои ишчининг бир-бирини инкор этувчи ролларни
бажариши заруриятида юзага келади.
Қатор ҳолларда, индивиднинг ўзида содир бўладиган шахсий ички низо,
табиатан, унинг ўз мақсадлари ёки дунёқарашиининг низоидан иборат
бўлади. Индивид бир-бирини рад этган мақсадларга эришиш учун уринса, у -
мақсадлар низои бўлади. Индивид ўз фикрлари, қадриятлари ва умуман
311
ахлоқининг ишонар( асос)сиз эканлигини тан олса, у дунёқарашлар низоига
айланади.
Иккинчи тури - шахслараро низо (кенг тарқалган). Раҳбарлар кўпинча
жамоанинг манфаатларини ҳимоя қилишига тўғри келади (ресурсларни
бўлиб бериш, асбоб-ускуналардан фойдаланиш вақти ва б.). Қолаверса, ҳар
ким ана шу ресурслар айнан унга ажратилиши керак ва бунга юқори поғона
раҳбарларини ишонтириш шарт, деб ҳисоблайди. Худди шундай зиддият
икки мутахассис ўртасида, ўз лойиҳасини амалга ошириш пайтида келиб
чиқиши мумкин. Бир бўш иш ўрни (лавозим)га икки номзод ўртасида,
шунингдек, алоҳида шахслар сажиясининг турли хил қирраси,
дунёқарашлари ва қадриятларининг фарқланишига кўра ҳам низо келиб
чиқиши мумкин.
Учинчи тури - шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо. Масалан, норасмий гуруҳ
ахлоқ меъёрлари ўрнатади. Бу гуруҳга қабул қилиниши учун ҳар ким уларга
амал қилиши шарт. Бироқ, агар маълум бир шахснинг кутган натижалари
гуруҳникига зид бўлса, бу низога олиб келиши мумкин.
Низо лавозим мажбуриятлари заминида ҳам юз бериши мумкин. Раҳбар
ўз ишчиларига нисбатан ноанъанавий кўринган тарбия чораларини қўллашга
мажбур бўлади. Бунда гуруҳ унга жавоб тариқасида зарба бериши - раҳбарга
муносабатини ўзгартириши мумкин.
Тўртинчи тури - гуруҳлараро низо, (расмий ва норасмий) гуруҳларнинг,
шунингдек, касаба уюшмаси ва маъмурият ўртасида бўлиб туради. Кўпинча
вазифавий(функционал) гуруҳлар мақсадлари фарқли бўлгани учун бир-
бирлари билан тўқнашиб турадилар. Масалан, харидорлар эҳтиёжини
кўзлайдиган сотув бўлими буюртмаларнинг бажарилиши учун доимо катта
товар захираси бўлишидан манфаатдор, бу эса чиқимларнинг ортишига
сабаб бўлади ва натижада молия бўлимининг манфаатларига путур етади.
312
Низолар ҳаётда бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин.
Кейингиси суст ўтиш ва вақти-вақти билан зўрайиб туриш хусусиятига ҳам
эга.
Бевосита менеджерлар муҳитидаги низоларнинг бир неча турларини
ажратиб кўрсатиш мумкин:
-
бошқарувнинг турли поғонасидаги менеджерлар ўртасида;
-
менеджерлар ва корхонага босим ўтказувчи гуруҳлар ўртасида;
-
алоҳида шахс сифатидаги менеджерларлар ва менеджементнинг
турли мафкуралари ташувчилари - бошқарувнинг катта ва билан ёш авлод
вакиллари ўртасида;
-
менеджерлар ва жамиятнинг ҳар хил ташкилотлари (касаба
уюшмалари, бирлашмалар, оммавий ахборот гуруҳлари, лобби(ЧИ)стлар ва
ҳ.к.з.) ўртасидаги низолар.
Шуни қайд этиш жоизки, низоларни турларга ажратиш, бирмунча
шартли. Уларнинг турли кўринишлари ўртасида қатъий чегара йўқ ва амалда
вертикал йўналишда шахслараро ташкилий, горизонтал йўналишда эса
гуруҳлараро очиқ низолар юз бериб туради.
Меҳнат низоларини низо вазияти ривожланиб боришига кўра изчил
ўтадиган босқичлар мажмуидан иборат жараён деб тасаввур қилиш мумкин.
(10.1-расм)
313
Do'stlaringiz bilan baham: |