10.2. Ташкилотда низоларнинг бошқарилиши
Ташкилотда низоларнинг самарали бошқарилиши,аввало,
шаклланаётган ёки шаклланиб бўлган низо вазиятини таҳлил қилишни тақазо
этади.
Низо сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилишнинг бир неча усуллари
мавжуд. Уларнинг асосийларидан бири - картография усули. Унинг моҳияти:
низо таркибини чизма шаклида тасвирлаш; низо иштирокчилари ахлоқининг
изчил таҳлили; иштирокчиларнинг асосий муаммолари, эҳтиёжлари,
хавотирларини шакллантириш; низога олиб келган сабабларни йўқотиш
усулларини тавсифлашдан иборат. (10.2-расм)
318
10.2-расм. Низо харитаси
Иш бир нечта босқичдан иборат. Биринчи босқичда муаммо умумий
ҳолда тушунтирилади. Бунда фақат низо хусусиятини аниқлаш муҳим,
муаммо моҳиятининг тўлиқ акс эттирилиши унча аҳамиятга эга эмас.
Ким: эҳтиёжлар
ҳадик(хавфсираш)лар
муаммо
Ким:
эҳтиёжлар
ҳадик(хавф
сираш)лар
Ким:
эҳтиёжлар
ҳадик(хавф
сираш)лар
Ким: эҳтиёжлар
ҳадик(хавфсираш)лар
319
Иккинчи босқичда низонинг асосий иштирокчилари аниқланади. Бунда,
агар икки ходим ўртасидаги низо харитаси тузилаётган бўлса, харитага мана
шу ишчиларниг киритиш, қолганларни эса бир гуруҳга бирлаштириш
мумкин. Бўлинма бошлиғи алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Учинчи босқичда асосий эҳтиёжларни ва шу эҳтиёжлар билан боғлиқ
бўлган низонинг барча асосий иштирокчиларини санаб чиқиш тақозо
этилади. Бунда иштирокчиларнинг нуқтаи назарлари замиридаги ахлоқ
мотивлари ойдинлаштирилади.
Эҳтиёж ва хавфсирашларнинг чизмада акс эттирилиши имкониятларни
кенгайтиради ва картографиянинг барча жараёнлари тугагач, қабул
қилиниши мумкин бўлган янада кенг доирадаги қарорлар учун шароит
яратади. Харита тайёрлаш натижасида низо тарафдорлари манфаатларининг
ўзаро мос нуқталари ёритилади, тарафлардан ҳар бирининг қўрқиш ва
хавфсираш сабаблари яққол кўрсатилади, вазиятдан чиқиш эҳтимоли бор
йўллар белгиланади.
Низо натижалари функционал бўлишига ҳаракат қилиш керак. Муаммо
тарафларнинг барчасига мақбул бўлиш йўли билан бартараф қилиниши
мумкин. Натижада одамлар муаммо ечимига ўзларининг дахлдорликларини
кўпроқ ҳис этадилар. Ўз навбатида, бу қарорларни амалга оширишдаги
кийинчиликларни: душманликни, адолатсизликни ва ўз ихтиёрига қарши йўл
тутиш заруриятини камайтиради ёки батамом йўқотади.
Низоларнинг яна бир оқибати шундан иборатки, келгуси вазиятларда
тарафлар қарши туришга эмас, балки кўпроқ ҳамкорликкага мойил
бўладилар. Низонинг эҳтимолий ва муҳим оқибатларидан яна бири гуруҳ
бўлиб фикрлаш эҳтимолининг пасайиши ва итоаткорлик синдромидан
иборат бўлиб, бунда ишчилар раҳбарлар ғояларига қарши фикрлар
билдирмайдилар.
320
Бинобарин, низолар ҳал этилиши жараёнида хулқнинг турли
стратегиялари кузатилади. Р.Блейк ва Дж. Мойтон қуйидагиларни ажратиб
кўрсатадилар:
- рақиблик (қарши курашиш), ўз манфаатлари учун очиқ курашиш билан
баравар кечади. Мазкур стратегия ҳар икки тарафнинг ўз шахсий
манфаатлари юқори қўйиши ва рақиби манфаатларини мутлақо
менсимаслиги билан фарқланади;
-
келишиш – агар рақиб шахсий манфаатларидан воз кечса, ўзиникидан
ҳам қисман воз кечишга тайёр туриш;
-
ўзини четга олиш - ўз манфаатларига нисбатан ҳам, шериги
манфаатларига нисбатан ҳам камроқ эътибор бериш. Ушбу стратегия низо
вазиятини ҳал қилмай, ўз фикридан воз кечмай , бироқ ўз фикрини ўтказишга
ҳаракат ҳам қилмасдан ундан чиқиб кетишга уринишдан иборат;
-
мослашиш(ён бериш) - ўз манфаатларидан воз кечиб, низоларни
силлиқлаш тамойили.
Санаб кўрсатилган ахлоқ стратегиялари, кўпинча, тарафлардан
бирининг манфаатларини чеклайди. Бунинг натижасида бошқа тараф маълум
бир пайтда қасд олишни хоҳлайди.
Юқорида кўрсатилган муаллифлар фикрича, низони бартараф этишнинг
бешинчи стратегия ҳам бўлиб, афсуски, ундан жуда кам фойдаланилади. Бу
ҳамкорлик стратегиясидир. Ҳамкорлик деганда, томонлар муаммони ҳал
этишнинг ўзаро фойдали йўлларини излаши, эски хафагарчиликлар, шахсий
майлларни унутиши тушунилади.
Низоларнинг бошқарилиши - низоларнинг олдини олиш, низо
вазиятларини ҳал этиш ва низони юзага келтирган сабабларни йўқотиш
(минимал ҳолатга келтириш) ва низо иштирокчилари ахлоқини яхшилаш,
уларнинг мақсадларини ўзгартиришга қаратилган аниқ мақсадли фаолият.
321
Низо вазиятларини бошқаришнинг бир неча усуллари бор, улар
тузилмавий ва шахслараро қисмларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |