Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Ақли расолик тушунчасини ёритиб беринг.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тушунчаси ва уни қўллаш доирасини тушунтиринг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Маджидов гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилиб, танишлари А.Акбарходжаев ва бошқа шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, А.Акбарходжаев ўз навбатида Р.Маджидов ва бошқа шахсни гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга жалб қилиб, 2017 йил 22 март куни соат 15:00 ларда ўзаро келишувларига биноан улар харид қилиб келган 7 дона 20 гр ҳажмли шприц, 5 донадан “Димедрол” ва “Аспирин” таблеткалари,
2 метр дока матоси, 1 идиш пахта, 4 дона “Соннат” таблеткаси, 900 гр “Мак” уруғи, 70 фоизли сирка кислотаси, “646” эритувчи суюқлик (растворитель)ларни Р.Маджидов ўзининг яшаш манзили, яъни Олмазор тумани, Чимбой 2-тор кўчаси, 73-уйда бир нечта босқичларда ишлов бериб, ҳосил бўлган 4,0339 гр “опий” ҳамда диацетилморфиндан иборат 0,0026 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаларини сариқ рангли тоғорачага жамлаган ҳамда харид қилинган шприцлар ёрдамида бир-бирларига ўтказмоқчи бўлганларида Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Антитеррор” тадбири давомида ушланиб, икки нафар холислар иштирокида юқоридаги нарсалар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Суд-кимёвий экспертизасининг 2017 йил 23 мартдаги 463-сонли хулосасига кўра, Р.Маджидовнинг хонадонидан олинган ашёлар, мак уруғи ва суюқлик таркибида морфин, моноацетилморфин ва кодеинлардан иборат 4,0339 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси ҳамда диацетилморфиндан иборат 0,0026 гр. “героин” гиёҳвандлик воситалари аниқланган.
Суд судланувчи Р.Маджидовга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилган ҳолда унинг шахсини, ёшини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, муқаддам судланганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим деб топди.
Суд судланувчи А.Акбарходжаевга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилган ҳолда унинг шахсини, ёшини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, гепатит “С” касаллиги билан оғриганлигини, муқаддам судланганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим деб топди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
И.Камалов 2015 йил июнь ойининг ўрталарида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой-2 кўчасида жойлашган “AL-BOQIY MEBEL” МЧЖнинг ҳисоб рақамига “Ҳамкорбанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали томонидан 2015 йил 4 июнда истеъмол кредити учун ажратилган
5.900.000 сўмлик 7-сонли юк хатининг “Получил” графасига акаси С.Камаловнинг имзосини қўйиб, ҳужжатни қалбакилаштирган ва ушбу ҳужжатдан унинг қалбаки эканлигини била туриб, “Ҳамкорбанк” АТБ Тошкент шаҳар филиалига топшириш йўли билан фойдаланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМнинг 2016 йил 9 декабрдаги 1881-сонли хулосасига кўра, 2015 йил 5 июндаги 7-сонли юк хатининг “Получил” графасидаги имзо Камалов Имомали Арипходжаевич томонидан қўйилганлиги аниқланган.
Судланувчи И.Камалов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у қизининг тўйига мебел жихози олмоқчи бўлиб таниши Ғ.Низамхаджаевга мурожаат қилганида унга “AL-BOQIY MEBEL” МЧЖдан шартнома олиб келиб берганлигини, унга истеъмол кредитини банкдан акаси С.Камалов ўзининг номига олиб берганлигини, кредит пуллари “AL-BOQIY MEBEL” МЧЖнинг ҳисобига тушганидан сўнг у ҳужжатларни Ғ.Низамхаджаевга берганлигини, Ғ.Низамхаджаев унга мебелни ўзи олиб келиб бериши керак бўлганлигини, шундан кейин у Ғ.Низамхаджаевни топа олмаганлигини, бу орада банк мебелни олганлиги ҳақидаги юк хатини талаб қилганлигини, сўнг у 2015 йил июнь ойининг ўрталарида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой-2 кўчасида жойлашган “AL-BOQIY MEBEL” МЧЖга бориб корхона ҳисоб рақамига “Ҳамкорбанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали томонидан 2015 йил 4 июнда истеъмол кредити учун ажратилган 5.900.000 сўмлик 7-сонли юк хатини олиб, унинг “Получил” графасига акаси С.Камаловнинг имзосини қалбакилаштириб қўйиб, кейин шу 7-сонли юк хатини “Ҳамкорбанк” АТБ Тошкент шаҳар филиалига олиб бориб топширганлигини, у “AL-BOQIY MEBEL” МЧЖнинг раҳбарига учрашганида унга ушбу мебелни Ғ.Низамхаджаев олиб кетганини айтганлигини, лекин у ҳозирга қадар мебелни олмаганлигини, кредит пулларини эса ўзи банкга тўлаб келаётганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |