Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси томонидан 2019/2020 йил кузги семестрда ўтиладиган “Жиноят ҳуқуқи” модулидан



Download 296 Kb.
bet2/20
Sana21.02.2022
Hajmi296 Kb.
#32476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5404617602100102794

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

М.Курбанов

ЯН


М. ИИБ профилактика инспектори ўзининг хизмат кўрсатадиган ҳудудига кирмайдиган шу тумандаги хонадонлардан бирида Р.нинг рўйхатдан ўтмаган ҳолда ижарада истиқомат қилиб келаётганлигини билиб, ушбу ҳолатдан ўзининг ғараз ва паст ниятларида фойдаланиш мақсадида Р.га қонуний чора кўрмай улар билан тил бириктириб, хонадонга бесоқолбозлик билан шуғулланувчи моддий жиҳатдан таъминланган шахсларни жалб қилишни режалаштирган.
Жиноий режага кўра, М. Р.нинг ижарада турган хонадонига
Р. томонидан алдаб жалб қилинган шахсларни бесоқолбозлик билан шуғулланаётган вақтида хонадонга бостириб кириб, шериклари Э.га бесоқолбозлик билан шуғулланаётган шахсларни видеотасвирга туширишни топшириб, бесоқолбозларни ушлаб милиция таянч пунктига олиб келиши, шериги Б. эса мижозларни топишни ўз зиммасига олиши лозим бўлган. Шундай қилиб, ўзаро келишилган режага асосан соат 21.00лардан ошганда ушбу хонадонга Б. фуқаро А.ни алдаб олиб келган. Э. бу ерда бесоқолбозлик билан шуғулланаётган ҳолатни видеотасвирга туширади. Режага кўра милиция инспектори М. шу ерга етиб келади ва фуқаро А.ни милиция таянч пунктига олиб келади.
Б. А.ни бесоқолбозликда айблаб, агар видеотасвирни унинг иш жойи, таниш-билишлари кўришини хоҳламаса 2.000 АҚШ доллари бериши лозимлигини айтади. Б. А.дан пулнинг бир қисми 500 АҚШ доллари олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

М.Курбанов

ЯН


2015 йилнинг 15 сентябрь куни С.Холмуратов Абай кўчаси бўйлаб кетаётиб, йўлни пиёдалар учун белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 2007 йилда туғилган Н.Бахруллаевни уриб юборган.
Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказига олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг пиёда йўл-транспорт ҳодисасида олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этганлиги аниқланган.
Суд-трасология экспертизасининг хулосасига кўра, автомобилининг тормоз излари бўйича аниқланган тезлиги соатига 46,3 км.дан юқори бўлганлиги, ушбу йўл шароитида автомобилининг ҳайдовчиси С.Холмуратов ўз автомобили билан пиёда орасидаги масофа хавфсизликни таъминлаш талабларига жавоб бермас эди. Агар оралиқ масофага риоя қилиниб ҳаракатланилганда ҳайдовчи 50-60 км/соат тезликда ҳам тормоз бериш йўли билан пиёдани уриб юбормаслик техник имкониятига эга бўлган. Бу ҳолатда ҳайдовчи Йўл Ҳаракати Қоидаларининг 11.10-банди талабларига мувофиқ ҳаракат қилиши керак бўлиб, унга кўра у йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи ёнлама оралиқ масофани сақлаши лозимлиги аниқланган.
Воқеа содир бўлган пайтда автотранспорт ичида бўлган гувоҳнинг айтишича, ҳайдовчининг уяли алоқа телефон аппаратига қўнғироқ бўлганлигини, ҳодиса пиёда онасининг қўлидан чиқиб йўлга югуриб юборганлиги натижасида келиб чиққан.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини тушунтиринг.

М.Курбанов

ЯН


Маликов гиёҳвандлик воситаси 0,31 грамм гашишни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда ёнида сақлаб юрганида, 2017 йил 11 октябрь куни соат 08:30 ларда “Келес” блок постида “Матиз” русумли автоуловини бошқариб келаётганида, ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилиб кўздан кечирилган вақтда, эгнидаги қора чарм нимчасининг ўнг ён ташқи чўнтагидан шу гиёҳвандлик воситаси топилиб олинган.
Суд-кимёвий эскпертизасининг 2017 йил 11 октябрдаги 2/872-сонли хулосасига кўра, Маликовдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнобинол мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” деб аталиши, унинг оғирлиги 0,31 граммга тенглиги аниқланган.
Маликов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2017 йил 10 октябрь куни соат тахминан 20:00 ларда қариндоши Маликовга тегишли “Матиз” русумли автомашинасини ишончнома асосида бошқариб келаётганида, Келес кўпригининг ёнидаги бозор олдида икки нафар эркак йўловчи уни тўхтатиб, “Абу-сахий” бозорига олиб бориб қўйишни сўрашганлигини, у йўл кира ҳақини келишиб, уларни манзилига олиб кетаётганида бир неча бор йўталиб, акса урганида йўловчилардан бири унга “ака шамоллаб қолибсизку” деганлигини, шунда у йўловчига “ҳа шамоллаб қолдим, шунга дори ичиб юрибман” деб айтганлигини, улар соат тахминан 20:30 ларда “Абу-сахий” бозорига етиб боришганлигини, йуловчилар машинадан тушиб, улардан бири унга 12.000 сўм йўл кира хақини бериб, “ака мана бу нарсани олинг, сизга даво бўлади, сутга қўшиб ичсангиз шамоллашингиз тезда ўтиб кетади, бу нарса касалингизга даво бўлади” деб унга қоғозда ўралган нарсани берганлигини, у ушбу қоғозга ўралган нарсани олиб, очиб кўрганида “гашиш” эканини билганлигини ва эгнидаги қора чарм нимчасининг ўнг ташқи чўнтагига солиб қўйганлигини, шундан сўнг у кўчада яна бироз вақт кира қилиб уйига кетганлигини, эртасига, яъни 2017 йил 11 октябрь куни у нонушта қилганидан сўнг кира қилиш мақсадида автоуловини бошқариб кўчага чиққанлигини ва кира қилиб юриб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётганида, “Келес” ЙПХ масканида уни ИИБ ходимлари тўхтатишганлигини ва унга “ёнингиздаги барча нарсаларни чиқаринг” деб айтишганлигини, шунда у эгнидаги қора чарм нимчасининг ўнг ташқи ён чўнтагидан қоғозга ўралган “гашиш” гиёҳванд моддасини олиб, ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлаб юрганини айтганлигини, ИИБ ходимлари икки нафар холисларни иштирокида ундан қоғозга ўралган “гашиш” гиёҳванд моддасини олиб, ҳужжатлар расмийлаштиришганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish