Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси томонидан 2019/2020 йил кузги семестрда ўтиладиган “Жиноят ҳуқуқи” модулидан



Download 296 Kb.
bet3/20
Sana21.02.2022
Hajmi296 Kb.
#32476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5404617602100102794

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини тушунтиринг.

М.Курбанов

ЯН


Наманган вилояти Уйчи тумани марказий бозорида шу вилоятнинг Чуст тумани М.Улуғбек маҳалласи 3-уй, 6-хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган Туланов Акмал Ибрагимович ўзининг Россия Федерациясида ишлович укаси юборган 3 000 (уч минг) АҚШ долларини “қора бозор”да алмаштириш учун келиб, 1980 йилда туғилган Ишанбеков Суҳроб Самандаровичга учрашади. Шу пайт Ишанбеков ушбу пуллар эвазига 25 200 000 сўм беришини айтиб Тулановдан 3 000 (уч минг) АҚШ долларини олади. Ишанбеков пулни санаб бериш учун Тулановдан четга ўтишини сўрайди. Ишанбеков Тулановга келишилган 25 200 000 сўмни беради ва Тулановга пулларни ҳаммаси тўғри эканлигини, агар ишонмаса санаб олиши мумкинлигини айтади. Туланов одам гавжум бўлганлиги сабабли олинган пулларни санаб кўришдан қўрқади. Шу пайт уларнинг ёнига Ботиров Қудрат Мухаммаджонович келиб Тулановнинг қўлидаги 25 200 000 сўмни санаб беришини айтиб пулларни олади. Ботиров пулларни санаётган вақтида Туланов ва Ишанбековлар қараб туришган бўлишига қарамасдан, уларга билдирмасдан бармоқларини тез ҳаракатлантириб 25 200 000 сўм орасидан 2 900 000 сўм пулларни олиб қўяди.
Бироқ, Уйчи тумани марказий бозори ҳудудидаги автомобиллар турар жойида Туланов 2 900 000 сўм пул кам эканлигини аниқлайди. Шундан сўнг Туланов зудлик билан Ишанбековнинг олдига келиб, 2 900 000 сўм пул кам чиққанлигини айтади. Сўнгра Ишанбеков ва Туланов Уйчи тумани марказий бозори чиқиш эшиги яқинида бозордан чиқиб кетаётган кетаётган Ботировнинг ортидан югуришади. Бироздан сўнг Ботировга етиб олишади ва Ишанбеков бўлиб ўтган воқеани унга айтиб, пулларни қайтаришини, унинг олдин ҳам бозорда икки-уч маротаба шу каби ишлар билан шуғулланганлигини билишини, Тулановга 25 200 000 сўмни ўз қўллари билан тўғри санаб берганлигини, унинг сўзларини тасдиқловчи гувоҳлар ҳам борлигини айтади.
Шу пайт қилмиши фош бўлишидан қўрққан Ботиров Ишанбековнинг юз ва жағ соҳасига мушти билан уриб, қочишга уринади. Аммо, Уйчи тумани марказий бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспекторлари томонидан қўлга олинади.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Ишанбековга соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, қилмишнинг объектив томонини таҳлил қилинг.

М.Курбанов

ЯН


Ходжаев 2015 йил 5 август куни тунги соат 1:10 ларда юзига ниқоб тақиб, Уйсозлар кўчаси, 6-уйнинг деворидан ошиб ўтиб, шу уйда яшовчи Исломова ётган хонага кириб, агар қаршилик қилса уни ўлдиришини айтади. Бундан қўрқиб кетган Исломова хонадан қочиб кетмоқчи бўлганидан Ходжаев унинг сочидан ушлаб қолиб тортади, қўлидаги пичоқ билан унинг бўйнига тираб, уйдаги қимматбаҳо буюм ва пулларни беришни талаб қилади, акс ҳолда уни сўйиб юборишини айтади. Натижада жабрланувчидан жами 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олади.
Бироқ, Ходжаев бу билан чекланмасдан Исломованинг қўшнилардан ёрдам сўраб бақирганидан ғазабланиб унинг хонадонига қайтиб кириб, Исломова ҳушидан кетгунига қадар унинг дуч келган жойига уриб, тепиб турли даражадаги тан жароҳатлари етказади.
Шу пайт Ходжаев Исломованинг қўшниси Расулов томонидан ҳодиса содир бўлган жойда ушланади.
Суд мажлисида Ходжаев айбига иқрорлигини маълум қилиб, Исломованинг хонадонига туташган кафеда қоровул бўлиб ишлаб келганлигини, у кафедан туриб Исломованинг уйида нима ишлар билан шуғулланиб юрганлигини, нарсаларни қаерга қўйганлигини деразадан доимий кузатиб борганлигини, ўша куни Исломованинг уйидан 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида Исломованинг қўшниси Расулов унинг орқасидан келиб “тўхта” деб айтганлигини, шунда уни куч билан ушлаб қолиб, дарахтга боғлаб қўйганлигини, ўша пайтда Расулов уни ушлаш пайтида унинг чап қўлини синдирганлигини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини ва пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, жабрланувчидан кечирим сўраганлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни ҳамда унинг қўлини синдирганлиги учун Расуловни жавобгарликка тортишни сўраган.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish