Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси томонидан 2019/2020 йил кузги семестрда ўтиладиган “Жиноят ҳуқуқи” модулидан



Download 296 Kb.
bet5/20
Sana21.02.2022
Hajmi296 Kb.
#32476
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5404617602100102794

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

М.Курбанов

ЯН


Шарофитдинов 2013 йил 5 июль куни фyқаролик ишлари бўйича туманлараро суднинг ижро варақасига асосан “Ласетти” русумли автомашинаси Пўлатжанованинг эгалигига ўтказилганлигига қарамай, уни Пўлатжановага беришни истамасдан анҳор четидаги нишабликка қия ҳолатда жойлаштириб кетади.
Кучли шамол эсиши натижасида “Ласетти” русумли автомашина анҳор четига бетон тўсиққа урилиб ёнғин келиб чиқади ва автомашина тўлиқ ёниб кетади.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат бўйича ўз хулосасида “Ласетти” русумли автомашинада ёнғин манбаи олд капотдаги қисқа туташув бўлганлигини, автомашина салонидаги ўриндиқларга шимдирилган, салонга қуйиб қўйилган бензиннинг алангаланишидан келиб чиққанлигини, автомашина анҳор четидаги нишабликка махсус техника билан қия ҳолатда жойлаштириб кетилганлигини маълум қилган.
Суд-автотехник ва ёнғин экспертизасининг 6944/13-сонли хулосасига кўpa “Ласетти” русумли автомашина тўлиқ ёниб кетиши 147.722.475 cўм миқдopида моддий зарар етказилишига олиб келган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг, айб шаклини аниқланг ва уни муҳокама қилинг.

М.Курбанов

ЯН


Собиров, Мухитдинов ва бошқа шахслар 2015 йил август ойида хориждан келтирилган сўнгги моделдаги кенг форматли рангли принтернинг сифатини текшириб кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 5.000 сўмлик купюрадаги 186 дона жами 930.000 сўм банкнотларини чиқариб кўришган. Чиқарилган банкнотлардаги тасвирнинг юқори сифати уларни ҳақиқийси билан солиштирганда жуда кам фарқ қилганлиги сабабли Мухитдинов уларни ўзининг автомашинаси салонига солиб қўяди.
Шундан сўнг Мухитдинов ўзининг бошқарувидаги “Х6” русумли автомашинада, юқори тезликда ҳаракатланганлиги учун Тошкент халқа автомобиль йўли ва Келес йўли кўчаси кесишмасида шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилади. Мухитдиновдан автомашинани бошқариш учун ҳужжатлари бор-йўқлиги сўралганида у автомашина ҳужжатлари “Mazda” русумли бошқа автомашинасида қолиб кетганлигини, шошилишда ҳужжатларни ўзи билан олмаганлигини айтиб, ўзига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмаслигини сўраб автомашинасидан 100 дона 5.000 сўмлик купюрадаги жами 500.000 сўм пулларни шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторига беради.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори ўзига берилган пуллар қалбаки эканлиги сезиб қолиб, навбатдаги ҳаракатдаги гуруҳга Мухитдиновга тегишли “Х6” русумли автомашина давлат рақам белгисини айтиб, уни тўхтатишни, унга ИИББ ЙҲХБ инспекторини алдаш қанақа бўлишини кўрсатиб қўйишини айтади.
Мухитдиновга тегишли “Х6” русумли автомашина кўздан кечирилганида унда 86 дона 5.000 сўмлик купюрадаги 430.000 сўм қалбаки пуллар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида холислар иштирокида олинади.
Суд-техникавий экспертизасининг 2015 йил 28 октябрь кунги 8648/2-сонли хулосасига кўра Мухитдиновдан олиб қўйилган 86 дона 5.000 сўмлик купюрадаги 430.000 сўм пуллар қалбаки бўлиб, замонавий техникалар, яъни компьютер ва сканер ёрдамида тайёрланиб, оддий қоғозда рангли принтерда чоп этилганлиги ва ҳеч қандай махсус ҳимоя воситаларига эга эмаслиги аниқланган.
Мухитдинов маъмурий баённома расмийлаштирмаслик учун ЙҲХБ ходими ундан пора талаб қилганлиги учун “жазолаш” мақсадида берганлигини, ЙҲХБ ходими у берган пулларни кўриб ушбу пуллар қалбаки эканлигини билгандан сўнг уни тўхтатиш ҳақида ўз шерикларига топшириқ берганлигини, автомашина салонидаги қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида ясамаганлигини, уни ЙҲХБ ходими ундан пора талаб қилганлиги учун “жазолаш” мақсадида берганлигини ва бу қалбаки пулларни ўтказиш ҳисобланмаслигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини айтиб, суддан унга енгиллик беришни сўраган.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish