Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг, жиноят содир этиш босқичларини вазиятга боғлаб тушунтиринг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Султанов ўртоқлари Сабиров ва Келдиёровлар билан биргаликда Беруний кўчаси бўйлаб кетишаётганида, Б-1 блок, 9-уйнинг биринчи қаватида жойлашган, 1-хонадоннинг балкон олди томони атрофи темир панжара билан ўралган майдончада турган велосипедни кўриб қолишади. Шунда учала ўртоқ ўзаро келишиб, Султанов темир панжара орасидан ўтиб, Боходировга тегишли баҳоси 25.000.000 сўмлик велосипедни олиб, уни миниб чиқиб кетади.
Шундан сўнг ўша куни тахминан соат 09:00 ларда учала ўртоқ “Чорсу” бозорига велосипедни сотиш мақсадида келишиб сотувчига ўғриланган велосипед борлигини айтиб улар 8.000.000 сўмга келишишади.
Сотувчи эса велосипеднинг ўғирланган эканлиги ҳақида гўёки унинг хабари йўқлигини, бирор муаммо чиқадиган бўлса Султанов ва унинг ўртоқлари велосипедни ўғирланмаган деб сотувчини алдаб, сотганлиги ҳақида келишиб олишади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби тушунчаси, турлари ва уларнинг зарурий ҳамда факультатив белгиларини берилган вазиятга боғлаб муҳокама қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Ички ишлар лeйтeнaнти oилaвий жaнжaл вaқтидa xoтинини қўрқитмoқчи бўлди. Шу мaқсaддa Миралиев сoxтa ғaзaб билaн ўқлaнмaгaн дeб ўйлaгaн тўппoнчaсини xoтини Миралиевагa қaрaтaди. Миралиев ўқталиб турган тўппонча кутилмaгaндa oтилaди, aммo ўқ хотини Миралиевага тeгмaйди. Миралиевнинг қaйнoнaси тумaн ИИБ бoшлиғигa қизининг ҳaётигa суиқaсд қилгaн дeб Миралиевни жинoий жaвoбгaрликкa тoртишни сўрaйди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Мираливнинг ҳaрaкaтини oдaм ўлдиришгa суиқaсд дeб квaлификaция қилишгa aсoс мавжуд ёки мавжуд эмаслигини муҳокама қилинг, шунингдек суиқасд тушунчаси ва турлари ҳамда жиноят ҳуқуқида хато тушунчаси мазмунини баён қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 7-моддасида инсонпарварлик принципи белгиланган. Унга кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. ЖК 42-моддаси 2-қисмига асосан, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Лекин шунга қарамай айрим жазо турларида маҳкум муайян азоб кўриши мумкин ҳамда ҳар доим ҳам маҳкумни аҳлоқан тузалишига эришиш мураккаб ҳисобланади.
Шу нуқати-назардан ЖК 7-моддаси (инсонпарварлик принципи)нинг мазмун-моҳияти, унинг жазо мақсадлари билан ўзаро муносабатини шарҳланг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Ботиров, Курбанов ва Юнусбеков билан олдиндан тил бириктиришиб, 2017 йил 21 февраль куни тахминан соат 19:00 ларда Обидов ва Эшбаевларни Юнусбековдан бўлган 650.000.000 сўм қарзларини беришмаётганлиги сабабли, улардан қарзларини тўлаб беришни талаб қилишган ва Обидов ва Эшбаевга “МР-654К” русумли газбаллонли пневматик пистолет кўрсатиб, ўлдириб юбориш билан таҳдид қилиб Эшбаевнинг танасининг турли жойларига уришиб, баданига соғлигининг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келмаган енгил шикает етказишган.
Жабрланувчи Обидов Ботиров унга Юнусбеков билан тўғри ишлаши кераклиги ҳақида айтганлигини, ўша вақт у Ботировни гапларини нотўғри тушунтирганлигини, шунда Ботиров пистолет кўрсатиб шериклари билан уларни ўлдириш билан қўрқитиб, Юнусбековнинг пулини қайтариб беришини айтганлигини, кейин Ботиров Эшбаевга пистолетни учидан ушлаб орқаси билан узатганлигини ва “қўлингдан келса отиб ташла” деганлигини, Эшбаев эса пистолетни олмаганлигини билдирган.
Ботиров Эшбаев билан Обидовларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб улардан Юнусбековни пулига келган цемент махсулотини ўзига сотишига беришлигини талаб қилганлигини ҳамда уларни шахсиятларига тегиб сўкиб, ҳақорат қилганлигини ва пневматик пистолет кўрсатганлигини баён қилиб, кўрсатувлар берган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |