Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Н.Хайдаров, 2015 йил 23 май куни Учтепа туманида жойлашган бозорда 2015 йил 21 май куни соат 11:30 ларда, номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани кичик ҳалқа йўлида жойлашган, «Малика» савдо мажмуаси ёнида фуқаро Ш.Ғайбуллаевга тегишли давлат рақами 01 W 665 ВА бўлган «Нексия 2» русумли автомашина салонидан ўғирланган баҳоси 350 АҚШ доллари (652.795,5 сўм) бўлган «Iphone 3GS(A1303)» русумли уяли алоқа телефон аппаратини 150 АҚШ доллари эвазига сотиб олиб, ушбу телефон аппаратидан ўзини номига расмийлаштирилган «МТС» уяли алоқа компаниясига уланган 777-77-77 телефон рақами орқали фойдаланиб, кейинчалик ушбу телефон аппаратини фуқаро Б.Имомовга сотиб юборган.
Тергов харакатлари давомида «МТС» уяли алоқа компаниясидан олинган маълумотга асосан «Iphone 3GS(A1303)» русумли уяли телефон аппаратидан фуқаро Н.Хайдаров номига расмийлаштирилган 777-77-77 телефон рақами орқали фойдаланилгани аниқланган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Н.Хайдаров тумани ИИБга чақиртирилганда «Iphone 3GS(A1303)» русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахсга сотиб юборганлигини билдирган. Ушбу уяли телефон аппарати ўғирланганлигини билган Н.Хайдаров шу куннинг ўзида Ш.Имомовдан телефон аппаратини қайтариб олиб, Ҳамза туманида жойлашган Янгиобод бозорида 150 АҚШ доллари эвазига номаълум шахсга сотиб юборган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Жиноятда иштирокчилик ва дахлдорлик тушунчаларини ҳамда улар ўртасидаги фарқни казусдан келиб чиқиб ёритинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
2017 йилнинг 27 октябрида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Тошкент вилоят бўлими ходимлари томонидан бўлим бошлиғининг буйруғига асосан, Зангиота тумани ҳудудида 18 ёшга тўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Ш.Атаматовга қарашли уяли алоқа телефонларига хизмат кўрсатиш шахобчасида ўтказилган текширувда Ш.Атаматов мижоз уяли телефони ҳисобини 200000 сўмга тўлдириб бериб, мижозга НКМ чеки ёки унга тенглаштирилган квитанция бермаганлиги, ноқонуний хизматдан тушган пуллари саналганда 2.507.000 сўмни ташкил этиб, фаолият кўрсатишга доир рухсат берувчи бирор бир ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, хизмат кўрсатиш жойи кўздан кечирилганда мижозлардан пайнет хизмати кўрсатиш бўйича олинган пул тушумлари қайд қилиб келинган бир дона дафтар мавжудлиги аниқланиб, мазкур дафтар, 2.507.000 сўм тушум пуллари ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган 1 дона компьютер монитори, 1 дона компьютер процессори,
1 дона клавиатура, 1 дона сичқонча, 1 дона USB модем, 2 дона картридер,
1 дона «Nokia-1112» русумли уяли телефон аппарати, 131 дона турли кинофильм ва мусиқалар ёзилган DVD дисклари, 30 дона «Билайн» уяли алоқа хизмати СИМ карталари, жами 10 хилдаги 169 дона умумий суммаси 828.500 сўмлик товар моддий бойликлари олиб қўйилиб, 225.700 сўм ноқонуний савдо тушуми 21.10.2010 йилги 44-сонли квитанция билан Тошкент вилоят ДСБ ҳисобига топширилган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Эмансипация қоидасидан келиб чиқиб, шахсни жавобгарликка тортиш ёши хусусида фикр билдиринг.
Вояга етмаганлар учун тайинланиши мумкин бўлган жиноий жазоларни ёритинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Руҳий ҳолати вақтинча бузилган И.Нурматов эшиклари қулфланмаган ҳолатда қолдирилган, Тико русумли автотранспорт воситасини эгаси йўқлигидан фойдаланиб, уни ҳайдаб кетди. Тезкор хабарга асосан И.Нурматов ҳайдаб кетаётган Тико русумли автомашинани ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан ушланган.
И.Нурматов ўша пайтда ёнида отаси оғир аҳволда ётганлиги сабабли дорихонадан зарур дори воситаларини зудлик билан олиб бериш лозим бўлиб қолганлиги сабабли иложсизликдан шу ишга қўл урганлигини, отасига дорини етказиб бергандан сўнг автомашинани жойига қайтариб олиб келиб қўйиш ниятида бўлганлигини, шунингдек, автомашинани ўзлаштириш мақсади бўлмаганлигини билдирган.
Шундан сўнг, эртасига И.Нурматов руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларини бошқара олмасдан қўшнисига тегишли қаровсиз қолдирилган «ВАЗ-21011» русумли автомашинанинг олд ва орқа давлат рақамларни яширин равишда эгаллаб олиб, воқеа жойидан яширинган. Эртасига таниши унга қўнғироқ қилиб, автоуловининг рақамлари йўқолганлигини айтиб, ундан ушбу рақамларини олган ёки олмаганлиги хақида сўраганда, у кўрмаганлигини ва олмаганлигини айтган. Шундан сўнг таниши ИИБга мазкур ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилганлигини билгандан сўнг И.Нурматовнинг оила аъзолари дарҳол ИИБга борган ва ўзи билан автотранспорт воситасидан ечиб олган давлат рақамларини олиб бориб, бўлган воқеа юзасидан тушунтириш хати ёзиб берган ҳамда танишидан кечирим сўраган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |