Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи подполковник З.Қодировга
Хатирчи тумани А.Навоий ------- А.Навоий қишлоғида яшовчи Алиев Шохрух Шукурович томонидан
Тушунтириш хати
Мен Алиев Шохрух Шукуруович 14.12.1980 йилда Хатирчи туманида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим ўрта, оилаликман, 2 нафар фарзандим бор. Оилам билан юқорида кўрсатилган манзилда яшайман. 37-мактабда қоровул бўлиб ишлайман. Берилган саволларга жавоб бераман. Мен 2017 йил 1 апрель куни туман марказидаги дўкондан 1000000 (бир миллион) сўмга Samsung русумли телефон сотиб олдим ва 93-316-26-16 рақамли сим карта билан ишлатиб юрдим. 2017 йил 5 апрель куни ушбу телефон аппаратимни туман марказига борганимда соат тахминан 1700 ларда бекатда тушириб, юқотиб қўйдим. Шу пайтга қадар топа олмадим. Шу сабабли ушбу телефон аппаратимни топишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Тушунтириш хатини ўз сўзимдан ёзиб олишиб, ўқиб эшиттирилди, қўшимча ва эътирозлар бўлмади.
_______ Алиев Шохрух
Тушунтириш хатини олдим.
_______ Усмонов А. 11.04.2017
Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи подполковник З.Қодировга
Хатирчи тумани Янгиобод шаҳар А.Яссавий кўчаси 26-уйда яшовчи Ширинов Ориф Икромович томонидан
Тел: 94-223-36-76
Тушунтириш хати
Мен Ширинов Ориф Икромович 14.09.1985 йил Хатирчи туманида туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим ўрта-махсус, оилаликман, 3 нафар фарзандим бор. Туман сув хўжалигида ишчи бўлиб ишлайман, оилам билан юқорида кўрсатилган манзилда яшайман. Мен 2017 йил 5 апрель куни кечки пайт тахминан 1730 ларда ишдан уйга қайтаётганимда, туман марказидаги автобус бекатидан ўтаётганимда ерда телефон аппарати ётганини кўриб қолдим. Қарасам қиммат Samsung телефони экан. Мен телефонни олиб, чўнтагимга солиб уйга келдим ва ичидаги сим картасини олиб ташлаб, ўзимга тегишли 94-223-36-76 рақамли сим картани қўйиб, телефонни ишлата бошладим. ------- мен телефон топиб олганим бўйича ҳеч кимга айтганим йўқ. 2017 йил 13 апрель куни мени олдимга ички ишлар органлари келишиб, ўзларини таништириб, мен ишлатаётган телефон аппаратини бир шахс йўқотиб қўйганлиги бўйича ИИОга ариза берганлини, ушбу телефон аппарати менинг сим картам билан ишлаётганлигини маълум қилишди ва мен ҳамма воқеани айтиб бердим, кейин телефон аппаратини ИИО ходимларига бердим. ИИО ходимлари телефон аппаратини ҳужжатлаштириб олишди. Мен бундан сўнг бирор нарса топиб олсам ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига маълум қиламан.
Тушунтириш хати менинг сўзимдан ёзиб олинган, ўқиб танишдим, қушимча ва эътирозим йўқ.
_______ Ширинов Ориф
Тушунтириш хатини олдим.
_______ Усмонов А. 13.04.2017
Do'stlaringiz bilan baham: |