Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Рецидив жиноят тушунчасини казус мисолида тушунтиринг.
Ахмедованинг ҳаракатларида такроран жиноят содир этиш аломатлари хусусида фикр юритинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Ханов 2017 йил март ойининг бошларида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Аманбаевнинг ишончига кириб, «жиянингизни танишларим орқали Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига қўшимча контракт асосида ўқишга киргизиб қўяман» деб алдаб, уни мансабдор шахсга пора беришга қизиқтириб, далолатчилик қилиб, ундан жами 1.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай воқеа жойидан яширинган.
Бундан ташқари, Ханов 2017 йил март ойининг охирларида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Ғаниеванинг ишончига кириб, унга бир ҳафта муддат ичида 6.000 АҚШ долларига автосалондан «Матиз» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб алдаб, ушбу пул ҳисобидан ундан жами 1.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Судланувчи Ханов айбига қисман иқрор бўлиб, Ғаниева унга қўнғироқ қилиб, «Матиз» автомашинаси олиш ниятида юрганлигини, автомашина олиб бера оладиган танишлари бор-йўқлигини сўраганлигини ва ундан агар иложи бўлса, «қолган пулларнинг эвазига «Матиз» русумли автомашина олишга ёрдам бериб юборинг» деб илтимос қилганлигини, шунда у майли таниш билишларидан сўраб кўраман деб, унга бир ҳафта муддат ичида 6.000 АҚШ долларига автосалондан «Матиз» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб алдаб, ушбу пул ҳисобидан ундан жами 1.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини айтиб кўргазма берди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Жиноят субъектив томони тушунчаси ва аҳамиятини муҳокама этинг.
Аманбаевнинг хатти-ҳаракатларини жиноят деб баҳолаш масаласида фикр билдиринг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Маннапов 2016 йил 8 апрель куни соат 13:00 ларда қаровсиз қолдирилган «MALIBU» русумли автомашинасининг олди ўнг томон эшигини очиб, унинг ичидан баҳоси 370.000 сўмлик бир дона жигар рангли чармдан ишланган сумканинг қулфини бузиб, лекин ҳеч қандай буюмларни ололмагач, автомашина бардачоги ичидан жами 420.000 сўм пулларни қўлга киритиб, жиноят жойидан яширинган.
Шундан сўнг ўша жойнинг ўзида Маннапов ўзининг ҳаракатларини давом эттириб, қаровсиз қолдирилган ВАЗ-2105 русумли автомашинанинг ҳайдовчи эшигини номаълум жисм ёрдамида очиб, автомашина салонидан ҳеч нарса топа олмагач, автомобиллар тураргоҳи ходими югуриб келганлиги сабабли жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.
Шундан сўнг шу жойда Маннапов қаровсиз қолдирилган «SPARK» русумли автомашинасининг ҳайдовчи эшигини номаълум жисм ёрдамида очиб, автомашина салонидан ҳеч нарса топа олмаган.
Маннапов ўзининг ҳаракатларини давом эттириб, шу ернинг ўзида қаровсиз қолдирилган «Нексия» русумли автомашинасининг олди ўнг томон эшигини очиб, бир дона бўз матодан ишланган қора рангли офис сумкасини, 400 АҚШ долларини, 550.000 сўм пулларни, бир дона нархи 1.500.000 сўмлик «SAMSUNG» планшетини ҳамда бир дона шу автомашинага тегишли бўлган калит ва пультини яширин равишда ўғирлаб, жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан, туман ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Юридик ва фактик хатони казусга боғлаб тушунтиринг.
Маннаповнинг қилмишни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўхтатиши масаласини изоҳланг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Хакимов «TEZKOR QURILISH» МЧЖнинг таъсисчиси ва буйруқ асосида раҳбар лавозимида ишлаб келиб, дастлабки терговда аниқлаш имкони бўлмаган бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, 2015 йил 11 сентябрдан 2016 йил 1 февралга қадар бўлган фолияти давомида жамиятга харид қилиниб, 2016 йил 1 февраль ҳолатига бухгалтерия ҳисоботларида қолдиқда кўрсатилган 59.268.910.592 сўмлик товар-моддий бойликларни нақд пулга сотиб юбориб, сотувдан тушган пул маблағларини белгиланган тартибда банкка топширмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда бузган.
Бундан ташқари, Хакимов бошқа шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, нефть маҳсулотларини сотиш учун махсус рухсатнома олмасдан жамият томонидан харид қилинган жами 705.605.497 сўмлик нефть маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, сотувдан тушган пул маблағларини банкка кирим қилмасдан, савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда бузган.
Бу билан Хакимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрь кунги «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиби қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги ПП-186-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрь кунги «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги 242-сонли Қарори, Ўзбекситон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 май кунги «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрель кунги «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-57-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 август кунги «Бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларни жавобгарликларини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1504-сонли Фармони талабларига риоя қилинмаган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |