Жиноят ҳуқуқи ва криминология” кафедраси томонидан 2019/2020 йил кузги семестрда ўтиладиган “Жиноят ҳуқуқи” модулидан



Download 296 Kb.
bet10/20
Sana21.02.2022
Hajmi296 Kb.
#32476
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
2 5404617602100102794

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

М.Курбанов

ЯН


Тулаганов 2016 йил 20 март куни соат 20:30 ларда маст ҳолда отаси билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида қўлида бўлган темир жисм билан отасини уриб, тан жароҳати етказган.
Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра Тўлаганов (отаси)нинг танасида 2-бел умуртқасининг ёпиқ компрессион синиши, орқа мия функцияси бузилишисиз, бурун соҳаси лат ейиши ва шилинмаси, бу жароҳатлар қаттиқ ўтмас жисм таъсирида, кўрикдан ўтувчи ҳамда қарорда кўрсатилган вақт ва шароитда етказилган бўлиши мумкинлиги, юқоридаги жароҳатлар соғлигининг узоқ муддатга (21 кундан кўп бўлган) бузилишига олиб келиши, шу белгисига асосан, тан жароҳати оғирлик даражаси бўйича «ўртача» оғирликдаги тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Судланувчи Тулаганов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2016 йил 20 март куни спиртли ичимлик ичиб, уйига соат тахминан 20:30 ларда маст ҳолатда келганлигини, онасининг уйида маст ҳолатда ётиб ухлаб қолганлигини, шунда отаси ётган жойидан уйғотиб, «тур, уйинга кириб ёт» деганини, сўнгра отаси билан жанжаллашиб, темир домкрат билан отасининг белига бир неча маротаба урганлигини, онаси уни ажратмоқчи бўлган вақтида унинг ҳам юз қисмига ғишт бўлаги билан урганлигини, онасига етказилган тан жароҳати юзасидан маъмурий баённома тузилиб, жиноят ишлари бўйича суднинг қарорига кўра унга нисбатан жазо тайинланган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.
Маст ҳолатда жиноят содир этиш ҳақидаги жиноят қонуни нормасини муҳокама этинг.
Тўлагановнинг ҳаракатларида жиноят объекти ва объектив томонини ёритинг.

М.Курбанов

ЯН


Атамухамедов 2017 йил 5 июль куни тахминан соат 15:30 ларда фуқаро Рихсихўжаеванинг сочидан тортиб юз қисмига бир марта мушти билан уриб, унинг қўлида бўлган 1 дона нархи 2.800.000 сўмлик Самсунг русумли телефон аппаратини олиб, қочиб кетган.
Атамухамедов ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2017 йил 5 июль куни соат 15:00 ларда кўп қаватли уйини олдида жойлашган скамейкада ўтирган вақтида Рихсихўжаевани кўриб қолганлигини, шу пайт Рихсихўжаева билан танишиш ниятини айтганида Рихсихўжаева Атамухамедовга яхшиликча тегажоғлик қилишни бас қилишини, акс ҳолда ўзига ёмон бўлишини айтиб огоҳлантирганлигини, Атамухамедов яна тегажоғлик қилишда давом этганида Рихсихўжаева уни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, бундан кучли руҳий ҳаяжонланиб, аффект ҳолатига тушиб Рихсихўжаеванинг сочидан тортиб юз қисмига бир марта мушти билан уриб, унинг қўлида бўлган 1 дона нархи 2.800.000 сўмлик Самсунг русумли телефон аппаратини олиб, қочиб кетганлигини айтиб кўрсатма берган ва Рихсихўжаева уни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли кучли руҳий ҳаяжонланганидан, аффект ҳолатига тушганидан ушбу қилмишни содир этганлигини ва унга енгиллик беришни сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

М.Курбанов

ЯН


Элёрова 2015 йил 18 ноябрь куни соат 20:30 ларда Лангар кўчаси, 73-уй олдида Исматиллаев 2015 йил 17 ноябрь куни унинг опаси Шомуродовани урганлиги учун у билан жанжаллашиб қолиб, Исматиллаевнинг юз қисмига ёғоч тахта билан уриб, тан жароҳати етказган.
Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра оғирлик даражаси бўйича Исматиллаевга «соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Аниқланишича, Элёрова 2015 йил 18 ноябрь куни соат 20:30 ларда турмуш ўртоғи Марданов билан бирга ота-онаси яшаб турган жойга келган. Шунда йўл четида ВАЗ 2106 русумли автомашинада Исматиллаев ўтирганлигини кўриб, уни юз ва бош қисмига қўли билан уриб, кеча опасини нима учун урганлигини сўраган. Шу вақтда Исматиллаев уни қўли билан урган ва автомошинадан туриб, оёғи билан тепган. Буни кўрган турмуш ўртоғи Марданов Исматиллаев билан жанжаллашиб кетган. Шунда Элёрова Исматиллаев турмуш ўртоғини ўлдириб қўяди, деб ўйлаб ерда бўлган ёғоч тахтани қўлига олиб, Исматиллаевнинг бош ва юз қисмига бир неча марта урган. Шу пайт атрофдаги бегона шахслар келиб, уларни тинчлантирган.
Элёрова қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, Исматиллаев унинг опаси Шомуродова Шахзодани урганлиги учун шу ишни қилганлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, кичик фарзанди ҳали уч ёшга тўлмаганлигини баён қилиб, унга енгиллик беришни сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish