Ушбу китобимни азиз отажоним – Валерий Убайдуллаевич Избуллаевнинг ёрқин хотираларига бағишлайман. Муаллиф
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 4 шахс тарбияси
Бугунги кунда шахсни юксак маънавият соҳиби этиб
тарбиялашда
Жалолиддин Румийнинг маънавий тарбияга оид
қарашлари ҳам муҳим восита ролини ўтай олади. Айниқса, Жа-
лолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий”, “Фийҳи ма Фийҳи”
(Ичиндаги ичиндадир), “Мавоизи мажолиси сабъа”, “Девони ка-
бир”, “Девони Шамси Табризий”, “Девони шамсул ҳақойиқ”, “Мак-
тубот” каби бадиий-маърифий, ахлоқий-таълимий қимматга
эга бўлган асарлари улкан маънавий қарашларни, умуминсоний
ғояларни қамраб олганлиги билан эътиборни тортади. Уларни
ўрганиш ва улардан юксак маънавиятли шахсни тарбиялаш йў-
лида фойдаланишнинг шакл ва усулларини кўрсатиб бериш эса
долзарб педагогик муаммо ҳисобланади.
Румий яратган асарларда турли муаммоларга объектив ён-
дашиш, ишларни аниқ режалаштириш ҳолати, илм аҳлига
қўйиладиган дидактик талаблар ва уларга тавсиялар, таълим-
тарбия қонун-қоидаларини белгилаш йўллари ўз ифодасини
топган.
Шу боисдан ҳам замонавий таълим жараёнида комил
инсонни тарбиялашда, айниқса, Жалолиддин Румий “Маснавийи
маънавий” асаридаги юксак маънавиятли шахс масаласини педа-
гогик нуқтаи назардан махсус тадқиқ этиш зарурдир.
Изланишлардан маълум бўладики Жалолиддин Румий ижо-
дини тадқиқ қилиш борасида жуда кўплаб мулоҳазалар баён
қилинган. Буларнинг барчаси бугунги кунда таълим-тарбия
соҳаси учун характерли бўлган шахсни маънавий-ахлоқий тар-
биялаш доирасидаги тасаввурлар кўламини ўрганишни ва шу
кўлам асосида тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш лозимлигини
кўрсатмоқда.
Шундан келиб чиқиб, мазкур илмий тадқиқотда Жалолид-
дин Румий қарашларида шахсни маънавий-ахлоқий жиҳатдан
тарбиялашнинг педагогик асослари яхлит тарзда ўрганилиб,
унинг моҳияти ёритилган ва ундаги илғор педагогик фикр ҳамда
қарашларни олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги таълим-
тарбия жараёнида қўллаш билан боғлиқ илмий мулоҳазалар баён
қилинган. Бу эса бугунги кундаги юксак маънавиятли шахсни
тарбиялашнинг айрим долзарб жиҳатларини очиб беришда ил-
мий-назарий ва методологик манба сифатида хизмат қилади.
тира ва инсон омили – буюк келажагимизнинг гаровидир” рисоласини ўрга-
ниш бўйича ўқув қўлланма / Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги . –Т.: “O‘qituvchi” НМИУ, 2012. –Б. 60.
Жалолиддин Румий шахси ва илмий
меросини ўрганишнинг педагогик
асослари
1.1. Жалолиддин Румий шахси
ва дунёқараши шаклланган
ижтимоий муҳит
1.2. Жалолиддин Румий
ижодини ўрганиш
педагогик муаммо
сифатида
1.3. Жалолиддин
Румийнинг ижодий
мероси ва маънавий
юксалиш (“Маснавийи
маънавий” асарининг
тузилиши ва моҳияти)
1-БОБ
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва
илмий меросини ўрганишнинг
педагогик асослари
1. 1. Жалолиддин Румий шахси ва дунёқараши
шаклланган ижтимоий муҳит
XIII асрдаги тасаввуфнинг буюк намояндаси, сўфийлик таъ-
лимотининг етук вакили Жалолиддин Румий сиймоси ҳаёти
ва фаолияти билан маънавий юксак устоз кўринишида гав-
даланади. Унинг шундай буюк шахс сифатида камол топиши,
яратган асарларининг бебаҳо қийматга эга бўлишида ўша
давр шарт-шароити ва ундаги устозларнинг ўрнини ўрганиш
муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Жалолиддин Румий-
нинг асл исми Муҳаммад ибн Муҳаммад бин Ҳусайн ал-Балхий
дея қайд этилади. У ёру дўстлари томонидан Мавлоно сифати-
да эъзозланган. “Жалолиддин”, “Румий”, “Мавлавий” каби бир
неча тахаллусларга эга бўлган. Мавлоно ҳижрий-қамарий 604
йили рабиъ ул-аввал ойининг олтинчи (милодий 1207 йил 30
сентябрь) куни “Уммул-билод” (“Шаҳарлар онаси”) деб атал-
миш қадимий Балхда дунёга келган. Унинг отаси Баҳоуддин
Муҳаммад (Баҳоулвалад) шаҳарнинг энг машҳур воизлари-
дан бўлган. Афлокийнинг айтишича, уни дастлаб отаси “Ху-
довандигор” деб чақирган. “Худовандигор” сўзи “сарвар”, “жа-
ноб” маъноларини англатиб, юксак маънавий ва ижтимоий
ҳурматга сазовор кишиларга нисбатан “Хожа” номи ўрнида
қўлланилган. Румийга нисбат берилган “Мавлоно” сўзи ҳам,
арабчада “хўжа”, “жаноб” маъноларини ифодалайди. Ўзаги
“мавло” бўлиб, кўплиги – “маволийдир”4. Бундан кўриниб ту-
4 Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси. “Маснавий”га муқаддима.
(Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) / Форс тилидан Жаъфар
Муҳаммад таржимаси. –Теҳрон, 2001. –Б. 7.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 7
рибдики Румий шахси халқ ичида ҳурмат билан тилга олин-
ган.
Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муқим ва қимматбаҳо
асарларини қолдирди: “Девони кабир”, “Девони Шамси Табризий”, “Девони Шамсул Ҳақойиқ” деган номлар билан
машҳур бўлиб, ғазал ва рубоийлардан иборатдир. “Маснавийи