Тўртинчи китоб инсон маънавий-ахлоқий шаклланишида
тўртинчи қадам бўлиб, кўпроқ инсонларни зиё, нур, яъни
илму маърифатга чорлайди. Аксарият ҳикоятларда илмсиз-
лик, ахлоқсизлик қораланади. Баъзи ҳикоятларда нафс қулига
айланган инсонлар ҳаёти ҳажвий шаклда тасвирланади. Тўр-
тинчи китоб мана бу мисралар замирида яратилган десак,
муболаға бўлмайди:
Ул ҳадисда дедиким, Яздону ҳу,
Халқни – оламни яратди уч гуруҳ.
Бир гуруҳда жумла ақл илми жуд,
Ул малаклардир, фақат айлар сужуд...
Бир гуруҳ борким, улар ҳайвонсифат,
Еб-ичиб, ухлаб семиргайлар фақат...
Бор учинчи бир гуруҳ – қавми башар,
Ярми инсон, ярмиси эшшак магар159.
Бунда Румий ҳадисга шарҳ келтириб, мажудотларни уч
гуруҳга ажратиб кўрсатади:
Биринчи гуруҳ – иймон-эътиқод, илм соҳиби, яъни малаклардир;
Иккинчи гуруҳ – ҳирс, нафс соҳиби, яъни ҳайвонлардир;
Учинчи гуруҳ – гумон соҳиблари, яъни ярми инсон, ярми
эшшакдир, дейди.
Румий айнан тўртинчи дафтарда бир-бирини инкор
қиладиган ҳаётий қарашлар ҳақида фикр юритади. У инсон-
нинг маънавий тарбияси борасида қайғурар экан, уни даво-
ловчи табибларни икки тоифага ажратади:
– биринчиси – тан табиби;
– иккинчиси – қалб табиби.
“Тан табиби баданингга боқиб, томирингни ушлаб нафа-
синг ва ранги рўйингдан ташхис қўйиб даволаса, қалб таби-
би кўзингга, сўзингга боқиб кўнгил хасталигингни билади ва
кўнгилларга йўл топиб, руҳиятингни тадқиқ этиб даволайди”,
159 Ўша жойда. –Б. 432.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 54 шахс тарбияси
– дейди. Шоир қарашларида қалб табиби маънавий тарбия бе-
рувчи устоз сифатида гавдаланади. Тан ва қалб табиби, яъни
маданий ва руҳий тарбия уйғунликда инсонни етуклик дара-
жасига етказади, дея таъкидлайди аллома.
Румий “Маснавий” ҳикоятларининг мазмун-моҳиятини
янада бойитиш мақсадида шундай ёзади:
Эй Зиёвулҳақ Ҳусомиддин, қалам –
Бир ҳовуз сутдир, асал қўшгил бу дам.
Тотли бўлсин, бўлмасин асло ками,
Баҳри лаззатдин ширин бўлсин таъми160.
Тўртинчи китоб ниҳоясига етар экан, Румий китобхонга му-
рожаат қилиб ёзади:
Дермусен ёхуд, ўқиркан Маснавий,
Англанур маъноси равшан кун каби.
Ё калому ҳикмати сирри ниҳон
Тўлдирарму зеҳну фикрингни ҳамон?
Барчаси сенга ажиб афсонадек,
Пўст кўрингай, йўқса мағзи донадек.
Бир гўзалдирким, ниқоб остида ул
Ки, чиройи кўзларингдин айрудир.
Шоҳнома ё Калила сен учун,
Кам эмас, тафсири Қуръондин бугун.
Очса кўзингни агарда Ҳаққи рост,
Ошкор бўлгай сенга ҳаққу мажоз161.
Хуллас, “Маснавий” оддий китоб эмас. Уни ўқиб маънавий
озуқа олиш мумкин. Уни ўқиган кишининг кўнгил кўзи очи-
лади.
“Маснавий”нинг бешинчи китоби. “Бу Маснавий даф-
тарлари, маънавий тушунчаларнинг бешинчи китобидир. Ул
ҳақдаким, шариат шамга ўхшар, йўлингни ёритар, то қўлга
шам олмагунча йўл юрмоғинг маҳолдир. Бас, йўлга тушдингми,
ул Тариқатдир. Йўл босиб мақсадга етганинг, қўлга ки-
ритганинг – Ҳақиқат”, – дейилади ва китобда комилликка
эришиш йўллари кўрсатилади. “Шариат илмдир, тариқат
амалдир. Ҳақиқат Аллоҳга етишмоқдир”162, – дейилади унда.
Асарда “Феълдаги тафовутлар”, “Товус”, “Дарвешлар суҳбати”,
“Итига марсиялар куйлаб йиғлаган араб ҳикояти”, “Оҳу бола-
си”, “Абу Бакр исмли киши”, “Тушда”, “Нафс”, “Сенга бир дўст ке-
160 Ўша жойда. –Б. 489.
161 Ўша жойда. –Б. 490.
162 Ўша жойда. –Б. 504.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 55
рак”, “Пайғамбарлик даъво қилган кимса”, “Мурид”, “Зарвон аҳли
қиссаси”, “Аёзнинг фаросати”, “Мажнун воқеаси”, “Маъшуқнинг
имтиҳони”, “Насуҳнинг тавбаси”, “Агар юраги бўлса”, “Тери
қўлдан кетди” номли бир қатор ҳикоятлар келтирилган. Бешинчи
Do'stlaringiz bilan baham: |