Сохта устозлар: Румий ижодида устоз зоти ва сифатига кат-
та эътибор ва ҳурмат билан қаралишидан ташқари, нолойиқ
устозлар образи ҳам ҳажвий тарзда танқид қилинади. Ал-
батта, устоз фаолияти инсоннинг билим ва маданиятини
шакллантириш ҳамда жамият тараққиётини юксалтиришга
қаратилган. Румий ўз қарашларида маърифатпарвар устозлар
қатори илмсиз, нодон, маърифатсиз, худбин устозларни ҳам
тасвирлаб, шундай дейди:
Бир ариқдан, сира оқмайди сув,
Ўзи ичмас, бошқаларга бермас у.
Унда бир оби зилол топмас қарор,
Йўқ яна лабташна, сув ичмоққа зор247.
Байтда ариқ устозга, сув эса илмга муқояса қилинмоқда.
Шундай устозлар борки, уларда илм йўқ. Ўзида илм бўлмаса,
бошқаларга қандай илм бера олади. Бундай устозларда илмни
кўриш қийинлиги туфайли бирор илмга ташна мурид улар-
нинг олдига илм истаб бормайди. Бундай сохта устозларни
Румий илми ноқислар деб атайди:
Илми ноқис улки, фарқни билмагай,
Чақнаса чақмоқ, қуёш деб ўйлагай248.
Билимсиз, илми қуруқ устозлар жамиятда нафақат ўз
ҳамкасблари ва жамоада, балки шогирдлари олдида ҳам
ҳажвга қолишади. Ўз такаббурликлари натижасида ҳурмат
қозонишмайди. “Маснавий”нинг биринчи китобида “Билимли
бўлиб ухламоқ билимсиз бўлиб ибодат этмоқдин афзалдир”
ҳадисига тафсир келтирилган:
Уйқу – бедорлик билимлар бирла, ҳой,
Кечса нодон бирла, бедорликка вой...249
Шу ҳадиснинг тафсири “Маснавий”нинг олтинчи китобида
ҳам келтириб ўтилган:
245 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. III. Н-Тартибли. –Т.: “Ўзбекистон мил-
лий энциклопедияси” далат илмий нашриёти, 2006. –Б. 410.
246 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. II. Е-М. –Т.: “Ўзбекистон миллий энци-
клопедияси” далат илмий нашриёти, 2006. –Б. 243.
247 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 145.
248 Ўша жойда. –Б. 175.
249 Ўша жойда. –Б. 132.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 91
Яхшидир тоатдин олим уйқуси,
Чунки бедорликни билгай билгиси250.
“Маснавий”да шу ҳадис тафсири сифатида “Туякаш ва фай-
ласуф” ҳикоятини кузатиш мумкин. Бир бадавий туясига икки
қоп юклаб, ўзи хам устига миниб йўлга чиқибди. Йўлда пари-
шон бир файласуфни учратибди. Файласуф ҳазил орасида ба-
давийдан туянинг устидаги қопларда нима борлигини сўраб-
ди. Бадавий қопларнинг бирисида тўла буғдой, иккнчисида
қум борлигини айтибди. “Нега қум тўлдирдинг?” – дебди фай-
ласуф. Бадавий қоп бўш қолмаслиги ва туянинг устида муво-
занатини сақлаб билиши учун деб жавоб берибди. Файласуф
бадавийга: “Ақлингни ишлатиб буғдойнинг ярмини бу қопга,
бошқа ярмини эса у тарафдаги қопга солсанг туянинг юки ҳам
қопларинг енгиллашарди”, – дейди. Бадавийга бу фикр маъқул
тушибди. “Тўғри ўйламаган эканман”, деб шундай қилибди.
Туриб-туриб бу даражадаги ақлли одамга қизиқиб қолибди.
Қандай қилиб бу ақлли одам шундай паришон ҳолда юрибди
экан, деб ўйлабди. Қизиқишини яширмай сўрабди: “Эй ақлли
одам, сенда шунча ақл, шунча фикр бор экан, нега яёв юриб
ўзингни чарчатяпсан? Бу ақлинг билан сен ё султон, ё вазир-
сан. Тўғрисини айт, кимсан?”
Файласуф жавоб берибди: “Иккиси ҳам эмасман, оддий бир
одамман”. Бадавий яна сўрабди: “Қанча туя, қанча ҳўкизинг
бор?”
“Ҳеч қанча”, – дебди файласуф. “Яхши, дўкондаги моллар-чи?
Ундан гапир”, – дебди бадавий. “Менинг на дўконим, на ерим, на
юртим бор. Мен файласуфман”, – дебди ҳалиги киши. “У ҳолда
қанча пулинг бор?” – дебди бадавий. “Пул у ёқда турсин, ҳатто
нон олишга бир чақам ҳам йўқ. Ялангоёқ, бошпанасизман. Бу
қадар ҳикмат ва илмдан фақат хаёл ва бош оғриғини топдим”,
– деб жавоб берибди файласуф. Бадавийнинг бу гаплардан
жаҳли чиқиб: “Йўқол, кет бу ердан. Сенинг илминг, насиҳатинг
менга хам зарар келтиради, бошимни оғритади. Сен шу йўлдан
кет, мен бу йўлдан. Бир қопимда буғдой, бошқасида қум бўли-
ши сенинг ҳикматингдан, фойдасиз ва кераксиз фалсафангдан
яхшироқдир”, – дебди251.
Ушбу ҳикоят орқали Румий оқил, олим кишининг илми
инсонларни ўзига ром қилиши, севдириши, уларни ишонти-
риши, халққа наф келтириши кераклигини таъкидлайди ва
250 Ўша жойда. –Б. 755.
251 Ўша жойда. –Б. 237.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 92 шахс тарбияси
илми бўла туриб ўз илмини шогирдларига бера олмайдиган
олимларни “устоз” деб атаб бўлмайди, дейди. Дарҳақиқат, илм
ва илм соҳиби маърифат ва маърифатга чорловчи (маърифат-
парвар) бўлиши керакки, у инсониятга наф келтирсин, чунки:
Офтоби маърифат ўчгайму ҳеч,
Ақлу жон осмонидин кўчгайму ҳеч?
Улки хуршиди камолдир, бефироқ,
Кеча-кундуз кори – равшан айламоқ.
“Маснавий”да яна лаёқатсиз устозлар тўғрисида турли
ҳикоятлар келтирилган бўлиб, улардан бири “Ваҳимага тушган
устоз” ҳикоятидир. Ҳикоятда мактаб талабалари устозларидан
безор бўлишибди. Кўп ўқиш, ёзиш, уй вазифалари уларни жуда
чарчатиб қўйибди ва кўчада ўйнашни исташибди. Бунинг чо-
расини излашибди. Нима қилиб бўлса ҳам, маълум вақт устоз-
ни мактабдан узоқлаштиришга қарор қилишибди. Ораларида-
ги энг кичкина, аммо зийрак ўқувчи шундай дебди: Ўртоқлар,
ўқитувчимизнинг ҳеч қаери касал эмас. Қани энди бир неча
ҳафта хасталанса-ю, биз дам олсак. Қандай бўлмасин, устозни
касал қилиш керак. Дўстлари ундан: Соппа-соғ одамни қандай
қилиб касал қилиш мумкин, деб сўрашибди. Ҳалиги бола:
“Бўлади”, – дебди, мен бир ҳийла ўйладим. Эртага дарс бошлан-
гандан сўнг синфга биринчи кирган бола устозимизга: “Устоз,
тинчликми! Юзингиз мунча сўлғин, сарғайибди, беҳолмисиз?
Аллоҳ шифо берсин”, деб хасталиклари ҳақида айтади. Устоз бу
гапдан ваҳимага тушади. Талабалар ўзаро маслаҳат қилишибди
ва эртаси кун эрталабдан синфга илк кирган ўқувчи: “Тинчлик-
ми, устоз! Аллоҳ шифо берсин. Юзингиз сап-сариқ. Мазангиз
йўқми?” – дебди. Устоз: “Валдирама, касал эмасман, бор жой-
ингга ўтир”, – деб қўрслик билан жавоб берибди.
Синфга кирган икки-уч ўқувчи ҳам устозидан қандай ка-
сал бўлиб қолганлигини “ҳайратланиб” сўрашибди. Устозни
ваҳима босибди ва ўз-ўзига: “Хотинимнинг ақли жойида эмас,
юзимнинг сўлганлигини, вужудимнинг титраганини қаердан
ҳам билсин. Унинг дарди мен эмас. Ўзига оро беришдан бошқа
нарсани ўйламайди”, – дебди252.
Румий бу ҳикояти орқали, энг аввало, устоз шундай зийрак
ва ҳар нарсадан огоҳ бўлиши керакки, акс ҳолда ўз шогирдла-
ри кулгусига қолади, демоқда. Устоз дарсни ташқил қилишда
252 Ўша жойда. –Б. 290.
2-БОБ. Жалолиддин Румий қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги ўрни 93
шогирдларини зериктирмаслиги, ножўя сўзламаслиги, таъ-
лимни етказишда шогирдининг зиммасига керагидан ортиқ
вазифани юкламаслиги лозим. Шогирдини фанга қизиқтира
билиши, нарса ва ҳодисаларни ҳаёт билан боғлаб тушунти-
риши керак. Чунки инсон диққати қисқа етти дақиқалик
ҳолатдан иборат. Дарсни ташкил қилишда етти дақиқа ичида
маълумот етказилиб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб ту-
риш даркор. Жамият тараққиёти устоз фаолияти билан чам-
барчас боғлиқ экан, устоз шарафига лойиқ бўлган кишилар
шогирдлари ҳурматига сазовор, марҳаматли бўлиши учун ас-
тойидил меҳнат қилиб, касбининг фидойиси бўлиши, бирин-
чи навбатда, шогирдларини севиши керак, акс ҳолда устозлик
шарафига нолойиқ бўлади.
Румий: “Ақл – парвона, севгили эса шам кабидир... Агар пар-
вона ўзини шам зиёсига урса-ю, лекин ёнмаса, демак, бу шам –
шам эмасдир. Худди шундай, халқ билан қизиқмаган, аксинча,
ундан нолиган, унинг учун жонини куйдирмаган инсон инсон
эмасдир”, – дейди253.
Бир нарса ёки ҳодиса иккинчи нарса ёки ҳодисани тўлдириб
боради. Ақл – устоз, севгилиси эса шогирд. Устоз парвона каби
ўзини шогирди истиқболига фидо қилмаса, бундай шогирд ўз
ҳаёт позициясини белгилаб олмайди ва бундай устозлар устоз
шарафига нолойиқ деб топилади. Устоз ҳам амал, ҳам илм
соҳибидир. Румий: “... Баъзиларнинг амали бор-у, илми йўқ.
Баъзилар эса аксинча. Агар инсонда ҳам амал, ҳам илм бўлса,
у ўта муваффақиятли зотдир”, – дейди254. Ҳозирги тараққиёт
замонидаги ўқитувчи тимсоли ҳам юксак касбий билим ва пе-
дагогик маҳорат соҳиби бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |