Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet1/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy


See discussions, stats, and author profiles for this publication at: https://www.researchgate.net/publication/299430722
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли шахс тарбияси
Book · January 2016
CITATIONS
0
READS
4,914
1 author:
Some of the authors of this publication are also working on these related projects:
Education and training all-round harmonious personality View project
Izbullaeva Gulchehra Valerievna
Buxoro Davlat Universiteti
26 PUBLICATIONS 0 CITATIONS
SEE PROFILE
All content following this page was uploaded by Izbullaeva Gulchehra Valerievna on 26 March 2016.
The user has requested enhancement of the downloaded file.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Г. В. ИЗБУЛЛАЕВА
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ
АСАРЛАРИДА ЮКСАК
МАЪНАВИЯТЛИ ШАХС
ТАРБИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
“Фан” нашриёти
Тошкент – 2015
УЎК 355.233.231; 37.034
КБК 74.03(5)
И 27
Мазкур монографияда Жалолиддин Румий (1207–1273) шахси
ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари, алломанинг
фалсафий-ирфоний қарашлари ва унинг таълим-тарбия тараққиётидаги
ўрни, “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-
ахлоқий тарбиялаш масалалари, таълим тизимида буюк мутафаккир
қарашларидан фойдаланиш тамойиллари тўғрисида илмий асосланган
маълумотлар берилган.
Монографиядан умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей
ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари,
талабалари, магистрлари ҳамда илмий тадқиқот ишларини олиб
борувчилар фойдаланишлари мумкин.
The monograph gives information about pedagogical sources of learning
personality and scientific heritage of Jalaliddin Rumi (1207–1273), his philosophical
views and role in the process of upbringing, the problem of spiritual
upbringing of the person in his work “Masnaviyi ma`naviy” and theoretically
substantiated information about using his vies during the process of education.
The monograph can be used by teachers, students and masters of schools,
academic lyceums, colleges and high education, and those who are engaged
in scientific research.
ISBN 978-9943-19-313-0
©ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 2015 й.
М а с ъ у л м у ҳ а р р и р:
педагогика фанлари доктори, профессор С. С. Булатов
Т а қ р и з ч и л а р:
педагогика фанлари доктори Ш. Ш. Олимов
педагогика фанлари номзоди, доцент Г. Н. Нажмиддинова
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси ўз демократик тараққиёт йўлини
халқимизнинг туб манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, изчил-
лик билан амалга ошириш стратегик вазифа сифатида белгилаб
олди. Бу вазифани амалга ошириш, аввало, миллий ва бой маъ-
навий меросни, умумбашарий қадриятларни тиклашдек маъри-
фатли иш билан бошлаб юборилди ва улар воситасида юксак
маънавиятли шахсни тарбиялаш масаласи олий мақсад қилиб
белгиланди. Чунки глобаллашув жараёни кечаётган ҳозирги бир
даврда юксак маънавиятли шахсни тарбиялашдек мураккаб вази-
фани амалга ошириш учун миллий ва умумбашарий қадриятларга
таяниш, улар орқали шахсга маънавий таъсир кўрсатиш муҳим
самара беради. Айниқса, улар “оммавий маданият” намуналари
ҳамда интернет веб-саҳифаларидаги ахборот хуружларининг,
турли маънавий таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Бу эса, албатта, мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий жиҳатдан
мустаҳкамлашга замин яратади. Зеро, жамият равнақи “...ўз ҳақ-
хуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-
атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша
оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ
манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан барка-
мол инсонларни тарбиялаш”1га боғлиқдир. Шунинг учун Кадрлар
тайёрлаш миллий моделида бу тизимнинг бош субъекти ва объек-
ти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларнинг
амалга оширувчиси бўлган шахсни давлат томонидан тарбиялаш,
уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъмин-
лаш алоҳида кўрсатиб ўтилган2. Зеро, яқин келажакда “маънавий
мерос, миллий қадриятларнинг тикланиши, ёшларни ҳар томон-
лама етук, маънан юксак, комил инсон қилиб тарбиялаш давлат
сиёсати даражасига кўтарилади”3.
1 Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
–Б.77.
2 Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” //
Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: “Шарқ”, 1997.
–64 б.
3 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Тарихий хо-

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish