Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet5/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

доирасида (адабиётшунослик, шарқшунослик, лингвистика
(таржимонлик ва шарҳ), тарих фанлари доирасида (санъат
тарихи, диншунослик), психология фанлари доирасида (пси-
хология муаммолари), деярли педагогика фанлари доирасида
тадқиқотлар мавжуд. Румийнинг инсон маънавий камолоти
ҳақидаги қарашларини тўлақонли акс эттирувчи бирон-бир
жиддий тадқиқот педагогика фанида ҳанузгача мавжуд эмас.
Румий ижодининг таълим-тарбиядаги аҳамиятини фақатгина
127 Қобулниёзова Г. Мутафаккирлар Ф.Ницше ва А.Бергсоннинг ҳаёт фалса-
фасида инсон муаммоси. –Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ, 2010. –Б. 30–35.
128 Қобулниёзова Г.Т. Румий нигоҳида ирода ва ихтиёр масаласи // Сино.
2001. №23; Қобулниёзова Г.Т., Зайнобиддинова Н.И. Олам хаёл билан
қоимдир // Маърифат. 2003. 6 октябрь.
129 Зайнобидинова Н.И. Жалолиддин Румий тасаввуфий таълимотида ин-
сон маънавий камолоти масаласи: Фалсафа. фан. номз. дисс... –Тошкент,
2011. –29 б.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 41
филология, фалсафа фанлари доирасида тўлақонли ўрганил-
ди, деб бўлмайди. Чунки юқорида қайд этилган изланишлар
ва тадқиқотларда Румий қарашларининг таълим-тарбиядаги
ўрни, маънавий-ахлоқий тарбиядаги таъсири тўлақонли кенг
қилинмаган. Уларда педагогик жиҳатдан ташкил қилинадиган
тадқиқотнинг аксарият компонентлари эътибордан четда
қолиб кетган. Ҳар бир соҳада кузатилгани каби педагогика
фани соҳасининг ҳам ўзига хос тадқиқот олиб бориш ва таш-
кил қилиш компонентлари (тизимли ёндашув, комбинатор-
лик, модификация, классификация, концепция, муносабат, мо-
дул, технология, лойиҳалаш), педагогик тадқиқот методлари,
шакл ва усуллари мавжудки, булар шоир ижодини педагогик
жиҳатдан таҳлил қилишда жуда катта аҳамият касб этади ва
булар орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
– таълим-тарбия самарадорлигини ошириш,
– таълимда инновацион технологиялар, яъни маънавий
меросга таянган ҳолда таълимга янги фойдали элементлар
олиб кириш, бунда:
1) таълим тизимининг мақсадига, мазмунига, метод, техно-
логиясига, ташкил этиш шакллари ва бошқарув тизимига,
2) педагогик фаолиятдаги ўзига хослик, ўқув-билиш жараё-
нини ташкил этишга,
3) таълим даражаларини назорат қилиш ва баҳолаш тизи-
мига,
4) ўқув методик таъминотига,
5) тарбиявий ишлар тизимига,
6) ўқув режа ва ўқув дастурига,
7) ўқувчи ва ўқитувчи фаолиятига,
8) натижа,
9) ўқув тарбиявий жараённи бошқариш:
– маънавий-ахлоқий тарбия мазмунини бойитиш,
– шахсда маънавий-ахлоқий тарбияни шакллантириш на-
зариясини ишлаб чиқиш ва талабаларда мавзуга инновацион
ёндашишни шакллантириш, бунда:
1) ўқув жараёнида қизиқтириш,
2) ўзлаштириш кўрсаткичини ошириш,
3) ўқув материалини тушунишни яхшилаш,
4) жамоавий саводхонликни шакллантириш,
5) лойиҳали саводхонлик,
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 42 шахс тарбияси
6) ижтимоий фаоллик,
7) ўз-ўзини англаш:
– ўқитувчиларда таълим жараёнида фаол қатнашиш, ўз
қарашлари учун масъулиятни ҳис этиш ва рефлексив (рефлек-
ция умумий кўринишда ва қайта англашдир) инновацион фа-
олиятни ривожлантириш.
Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга
оид қарашларини педагогик тадқиқ қилиш бўйича тутилган
тўғри йўл янгиликни аста-секин, унинг фойдалилигига ишонч
ҳосил қилиб, ҳар томонлама текшириб кўриб, кейинги ишлар-
да қўллашдан иборат.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, Румийнинг
ҳаёти ва “Маснавий”га битилган шарҳ ҳамда изоҳлар бир жой-
га жамланса, расмана бир кутубхона пайдо бўлади. Эҳтимолки,
шоир ижодини илмий тадқиқ ва талқин қилган олимларнинг
қайси юрт, қайси миллатга мансублигини белгилаш мумкин-
дир. Лекин шоир ҳаёти ва ижодига бағишлаб ёзилган мақола,
рисола ва алоҳида мажмуаларнинг сон-саноғини аниқлаш
мушкул. Ҳар қандай тадқиқот ва шарҳ Румий таълимотининг
асл моҳиятини англашга кўмак берувчи бир воситадир ва бу
восита таълим-тарбия жараёнида маънавий-ахлоқий тарбия
мазмунини бойитишга катта ёрдам беради.
1.3. Жалолиддин Румийнинг ижодий мероси ва
маънавий юксалиш (“Маснавийи маънавий”
асарининг тузилиши ва моҳияти)
Тарбия асрлар давомида такомил топган ўз анъана ва усул-
ларига эга ва у қадрият сифатида шаклланган. Шарқ мутафак-
кирларининг тарбия соҳасига қўшган ҳиссалари ниҳоятда бой
ва уларнинг асарлари мазмунан қадриятларнинг барча йўна-
лишларини қамраб олганлиги билан характерлидир. Улар:
– ақлий маданиятни шакллантириш билан боғланган
қадриятлар;
– маънавий қадриятлар;
– ижтимоий-сиёсий қадриятлар;
– бадиий-нафис қадриятлар;
– диний қадриятлар тарзида ўз ифодасини топган.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 43
Дидактик асарларнинг аксариятида маънавий-ахлоқий
тарбияга оид қарашлар етакчи ўринда туради. Шу асарлар
мазмунидан келиб чиққан ҳолда педагогикада маънавий-
ахлоқий тарбия тушунчаси шакллантирилди, такомиллашти-
рилди. Бугунги кунда буюк алломалар қатори Жалолиддин
Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини ўр-
ганиш ва улардан амалда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Асрлар давомида буюк аломалар томонидан бизга маънавий
мерос бўлиб қолган инсон маънавий-ахлоқий камолоти бо-
расидаги асарларнинг номланиши ва маънавият тушунчаси-
нинг ёритилишида ахлоқ, комил, фозил, футувват, маърифат,
мантиқ (маъно), иймон сўзлари ишлатилганлигини кузата-
миз. Аммо фақат Жалолиддин Румий ижодида “маънавият”
сўзи ва тушунчасининг тўла баёни ҳамда яққол тасвирини ку-
затишимиз мумкин. Румий илмий меросини чуқурроқ ўргана-
диган бўлсак, шоирнинг ҳозирги давргача етиб келган бешта
қимматли асарлари ичида маънавий-ахлоқий тарбияга оид
қарашларни ёритишда “Маснавийи маънавий” асари етакчи
ўринни эгаллайди. Шоир бу асарда Шарқ халқ оғзаки ижоди-
нинг ноёб дурдоналаридан ҳикоят тарзида кўпгина намуна-
лар келтиради ва у турли хилдаги китобхонга мос келади. Бу
асарда нарса–ҳодисаларнинг ички ҳолатига муносабат билди-
рилган бўлиб, Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифларга
шарҳлар келтирилган. Шунингдек, “Маснавийи маънавий” ин-
сон тафаккурининг юксак кўриниши ва юксак ахлоқ китоби
сифатида, бугунги глобал иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар
жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Бу асар барча замонлар
учун маънавий-ахлоқий тарбияни амалга оширишда муҳим
қўлланма бўла олади.
Мавлавийга “Маснавий” бурҳондир,
Паҳлавий алфозида Қуръондир130.
“Маснавий” – “Қуръони каримнинг очиқ-равшан баёни...
маънавий ризқни кенгайтирувчи... хулқларни пок... мартаба-
ларни юксак”131 тутгувчи асар. Олтита китобдан иборат бўлган
бу дидактик асар 760 га яқин Қуръон оятлари шарҳи, 703 ҳадис
130 Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий: Куллиёт. Ж.1. К.2. (Таржима
шарҳи билан) / Таржимон Асқар Маҳкам. –Т.: Янги аср авлоди, 2007. –Б. 10.
131 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 6.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 44 шахс тарбияси
намунаси, турли миллий эпос, халқ оғзаки ижоди намуналари
ва таржималарни ўз ичига олган. Асарда маънан етук, комил
инсон масаласи, пайғамбар, вали, авлиё, сўфий, шайх, устозлар
таълимоти етакчи ўринни эгаллайди. Тадқиқотлардан шу
нарса маълумки, асар ҳажми олти китоб – 25 632 байт ёки 51
264 сатрни ташкил этади. “Маснавий”ни олимлар: “Тарихда
“шариф” деб сифатланган учта асар мавжуд бўлиб, биинчиси –
“Бухоройи шариф”, иккинчиси – “Шифойи шариф” ва учинчиси
– “Маснавийи шариф” дейишади132.
Маснавий [арабча – қўшалоқ, иккилик; икки мисрали шеър
шакли] ҳар бир байтининг мисралари ўзаро қофиядош бўлган
ва байтдан байтга қофиялар янгиланиб борадиган шеър ша-
кли133. “Мутафаккирга оламшумул шуҳрат келтирган асар
– “Маснавий”нинг ўзига хос яратилиш тарихи бўлгани каби,
унда ифодаланган масалалар қамрови ҳам чексиздир”134.
Румий ўзи “Маснавий”да “маънавият денгизин кўр ҳар
нафас”135, – деб таъкидлайди. Асарда маънавий-ахлоқий тар-
бияга оид қарашларни тарғиб этишда шоир нафақат инсон-
лар орасидаги мулоқот, муносабат орқали воқеаларни талқин
этган, балки рамзийлик (лочин, ўрдак, ғоз, товус, зоғ, хўроз,
чумчуқ, қарға, тўтиқуш, хачир, туя, сичқон, арслон, шер, қуён,
бўри, тулки, эшак, чумоли, ҳўкиз, сигир, мушук) жиҳатидан
ҳам ёндашган ва жой номлари (Шом, Ироқ, Самарқанд, Бухо-
ро, Ҳиндистон, Ҳирот, Туркистон, Чин, Дамашқ) ҳам ўз таъсири
кўрсатмай қўймаган.
Масалан: “Бечавандоз отнинг ёлғиз оти бор, от суворийсиз
асло йўлни топа олмас”136, “Илк уйингдан кўнглингни узма, деб
итларга итлар ҳам ўгит беришади”137 каби қарашларни келти-
риш мумкин.
Маснавий”нинг биринчи китоби. Китобнинг сўзбо-
шисида “Маснавий Ҳақ таоло восил бўлиш сирларини кашф
этишда ва илму-л-яқин ҳосил қилишда диёнат усуллари усул-
132 Усмон Нури Тўпбош. Бир кўза сув. –Т.: Фан, 2007. –Б. 8.
133 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. II. Е-М. –Т.: “Ўзбекистон миллий энци-
клопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. –Б. 552.
134 Ҳомидий Ҳ. Тасаввуф алломалари. –Т.: Шарқ, 2009. –Б. 135.
135 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 640.
136 Ўша жойда. –Б. 168.
137 Ўша жойда. –Б. 254.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 45
ларининг усулидир,” – дейилади. “Маснавий” – ҳаётнинг бар-
ча соҳаларини қамраб олган китоб. Бу китоб, асосан, инсон-
нинг юксак тафаккур ва ахлоқи борасида ибрат-намуна бўлиб
хизмат қилади138. Биринчи китобда “Шоҳ, канизак ва табиб”,
Баққол ва унинг тўтиси”, “Ғилай шогирд”, “Халифа ва Лайли”,
Нафс ваҳший ҳайвон кабидир”, “Тўтиқуш”, “Кекса чолғучи”, “Бир

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish