Жалолиддин румий асарларида юксак



Download 320,53 Kb.
bet6/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

кўза сув”, “Тилшунос ва қайиқчи”, “Вужудига игна билан расм
солдирган одам”, “Мену биз”, “Меҳмон”, “Карнинг бемор зиёра-
ти”, “Кўнгил ойнаси” каби бир қатор ҳикоятлар ва ҳикматли
сўзлар келтирилган бўлиб, шахс маънавий-ахлоқий шаклланишига
биринчи қадам, хулқнинг пок ва гўзал бўлишига
эътибор қаратилган. Асардаги ҳикоятларда шарқона анъ-
аналарнинг сақланганлиги яққол кўзга ташланади. Ҳикоят ва
маталлар орқали келтирилгин образлардаги муносабатларда
устоз ва шогирд муносабати, ота ўғил муносабати, аёл эрки,
инсонийлик, жавонмардлик, донишмандлик муносабатлари
устун туради.
Жалолиддин Румий – Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн
Балхий дерким: “Тенгсиз, мислсиз, ўхшаши оз бўлган нарса-
ларни, юксак сўзларни, ҳидоят гавҳарларини, зоҳидларнинг
тариқатини, мўмин бандаларнинг боғу гулшанини ўз
ичига олган, эшиклари қулфсиз, маънолари теран ушбу
манзума”139 “Маснавий” инсон камолотини кўзлаб яратилган.
“Маснавий”нинг китоб шаклида яралишида Мавлоно билан
биргаликда фаолият кўрсатган шогирди Ҳасан Чалабий бора-
сида Мавлоно қуйидагиларни таърифлаб келтиради:
Бўйла асли бор унинг, аслига нур сочгай қуёш,
Бўйла насли бор унинг, наслига юлдуз нурпош140.
Румий томонидан бунчалик таърифланган Чалабийнинг
кенг қалб кишиси, иймон-эътиқоди кучли, меҳнатсевар, фаҳм-
фаросотда тенги йўқ инсон бўлганлиги англашилади. Чунки
Чалабийда бунчалик матонат бўлмаганда эди, Румийнинг сўз-
лари қоғозга муҳрланмаган бўларди. Асар шоирнинг шогир-
дига тақдим этган “най” образи акс этган 18 мисрали шеър
билан бошланади ва “Маснавий” устознинг ижоди ва шогирд-
нинг амалий кўмаги билан 12 йилда ёзиб тугатилади.
138 Ўша жойда. –Б. 6.
139 Ўша жойда. –Б. 7.
140 Ўша жойда. –Б. 7.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 46 шахс тарбияси
Тингла найдин, чун ҳикоят айлагай,
Айрилиқлардин шикоят айлагай141.
Биринчидан, Най ясалиши жиҳатидан содда кўринишига эга
бўлса-да, мураккаб тузилиш касб этади. Унинг сиртидан олиб
ташланган бир парча пўстлоқ остида қолган пардага товушнинг
урилиб чиқиши, овоз тембри туфайли маъноли нола оҳанги
пайдо бўлади. Шоир найнинг шу хусусиятини образлантириш
орқали инсон қалбига таъсир кўрсатишни кўзлайди. Румийда
мусиқага мойиллик бўлгани сабаб мусиқа созларининг мазмун-
моҳиятини яхши англай олган. Шунинг учун у най образини ҳеч
кимда учрамайдиган усулда таърифлай билган. Жумладан, шоир
“най”ни шундай таърифлайди: “Найзор, қамишзор қанчалик хор-
зор кўринишда бўлмасин, ўз масканида бўлгани учун най яйраб-
яшнаб ўсади. Ўз масканидан узилиб дунё шавқи-завқига тўла
бўлган маскан билан ошно этилганда, унинг ноласи қалбларни
ларзага келтиради. Най бу завқу шавқдан кўра ўз хору зор мако-
нини афзал кўради”. Демак “Маснавий”да киришдан бошлаб нафс-
ни тийиш, камтар бўлиш лозимлигига эътибор қаратилмоқда.
Иккинчидан, асарда “Най” образи бир мурид кўринишида
тасвирланган бўлиб, оддий бир қамишга ишлов бериш орқали
“най” яралади ва най ўзининг оташин куйи орқали моҳиятини
тингловчига англатади. Бу ҳолат муридга таълим-тарбия бе-
риш жараёни шакллари “аслига қайтиш”, “қалбда ўтли бўлиш”,
“ўзлигини англаш” ва тарбия воситалари орқали мурид ўз
моҳиятини англашига муқояса қилиш мумкин. Яна “най” обра-
зига мисол келтирилиб, шундай дейилади:
Ул қамишлар бир ариқдин сув ичар,
Биттаси бўм-бўш, бирида қанд, шакар142.
Педагогик таҳлил нуқтаи назаридан қамишлар – шогир-
длар, сув – устоз. Устоз томонидан берилган таълим-тар-
бия шогирдлар томонидан турли хил даражаларда қабул
қилинади, яъни ҳар бир шахс индивидуал характерга эгали-
ги, физиологик шаклланишидан келиб чиққан ҳолда маълу-
мотни қабул қилади. Демак, шоир қарашларидан ҳамма ҳам
маълумотни бир хилда қабул қилавермаслиги, шунинг учун
устоз ҳар бир шогирди имкониятига қараб унга таъсир кўрса-
тиши кераклигини англаш мумкин.
141 Ўша жойда. –Б. 8.
142 Ўша жойда. –Б. 16.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 47
Асарда ҳикоятлар мазмунан бир-бирига боғлиқ ҳолда жой-
лаштирилгандай кўринса-да, баъзида ҳикоятда кўтарилаёт-
ган мавзу мантиқан умуман бошқа бурилиш ясайди ва охири-
да барибир биринчи белгиланган мақсадга қайтилиб, унинг
моҳияти очиб берилади. Бу жараён тарбиянинг ҳаёт билан
боғланганлик тамойилига мос келади. Румий қарашларининг
ҳаёт билан боғланганлик ҳолати жуда кучлилиги билан бошқа
дидактик асарлардан фарқ қилади. Шоир ўз ҳикоятларида
замонасининг авлиёлари ва забардаст олиму фузалолари
ҳаётидан мисоллар келтиради. У табиблар (устозлар) образи-
ни келтирар экан, Абу Али ибн Сино шахсига тўхталиб, у би-
лан боғлиқ воқеаларни ўзининг ҳаётий кечинмалари билан
бевосита боғлаб тасвирлайди. Масалан, китобда Шамс Табри-
зий борасида шундай сўз юритилади:
Шамсдек ушбу жаҳонда шамс йўқ,
Шамси жон боқийдир, унга амс йўқ.
Шамс гар фарддир жаҳонда, мен атай
Унга ўхшаш Шамсни тасвир этай.
Шундайин бир Шамским, борлиқ асир,
Ҳам шуурда, ҳам жаҳонда беназир...
То етишди бизга Шамсу-д-дин юзи,
Кўкда пинҳон бўлди Шамснинг орзуси.
Шамс Табризийнинг Мавлоно билан учрашуви, Шамснинг
руҳий таъсири Румий қарашларида катта тўнтариш ясади.
Румий асарда Шамс борасида фикр билдирар экан, уни ин-
сон шуури ва бутун жаҳонга таъсир кўрсата оладиган юк-
сак маънавий қудрат соҳиби сифатида таърифлайди. Шамс
руҳан озод киши бўлганлиги учун бир жойда муқим турол-
майди. Шунинг учун у бир неча бор Румийни тарк этиб, боши
оққан томонга чиқиб кетади. Ҳар сафар у кетганда Румий
ҳаловатини йўқотади ва уни топишга бор кучини сафарбар
қилади. Шамс топилиб келганда эса худди унга жон кириб ти-
рилиб қолгандай дейди:
Эслагил йилларча хуш суҳбатларинг,
Суҳбат айлаб, топган ул неъматларинг143.
Шоир ўзининг руҳий устози Шамс Табризий ҳақидаги
кечинмаларини эҳтирос билан сўзлайди. Бу хусусият асар-
нинг бошқа китобларида ҳам кузатилади. Румий ўз асарини
маънавий бой қадриятларга таяниб мазмунан бойитишга
143 Ўша жойда. –Б. 11.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 48 шахс тарбияси
ҳаракат қилади. Масалан, халқ оғзаки ижоди, халқ мақоллари,
“Авесто”нинг буюк давлат, юксак маънавият ва юксак дара-
жада ривожланган маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи
табдилларидан сўзлаб, зардуштийлик динининг яхшилик
ва ёмонлик худоси ҳолатларини тасвирлайди. Саноийнинг
“Ҳадойиқ”, Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сидан мисоллар ёки
ҳинд “Панчатантра” эпоси саналмиш “Калила ва Димна”дан
масаллар келтиради. Масалан, Фаридуддин Атторнинг:
Аё нафс соҳиби, ғофил, шу тупроқ ичра сен қон ич,
Ки, кўнгил соҳиби нўш этса оғу, ангабин бўлгай...
байти шарҳини келтириб шундай ёзади:
Соҳиби кўнгилга етмас бир зиён,
Етса гар ул заҳри қотил ногаҳон.
Этмас ул парҳез, саломат ичрадир,
Нафс қули, лекин ҳарорат ичрадир.
Деди Пайғамбарким, эй мардонаваш,
Ҳеч матлуб бирла сен қилма талаш...
Ҳақ қабул этган у жон пайвастидир,
Қўллари ҳар ишда Тангри дастидир...144
Бир олимнинг байтини шарҳлашдан олдин одамдан аввало
иштиёқ, кейин иқтидор ва кенг дунёқараш талаб этилади. Бор
мазмун яна қайтарилса, китобхон томонидан салбий қабул
қилинади. Шунинг учун шарҳлаганда кўзда тутилган гапнинг
нозик жиҳатлари ёритилиб, унга изоҳлар берилиб, мақсад аён
қилинади. “Сўзнинг хайрлиси далолат кўп бўлганидир ва энг
яхши сўз кўп бўлгани эмас, балки фойдалисидир.” 145 Ҳар бир
сўзнинг уч юздан ортиқ маъноси бўлгани каби белгиланган
гапдаги мақсад ҳам жуда кенг ёритилиши мумкин. Шунинг
учун Румийда Қурон оятлари ва Ҳадисларга келтирилган
шарҳлар бошқа алломаларда учрамайди ва инсоннинг ҳаётий
қобилиятини мустаҳкамлаш, тафаккурини, маънавиятини
юксалтириш, унинг эътиқодини ҳар хил номақбул ва салбий
таъсирлардан асрашда учун кўмаклашади. У инсонни ўзидаги
ёмон иллатлар, нафс ва ёвузликка қарши кураш олиб боришга,
ўз-ўзини англашга чақиради.
Маснавий”нинг иккинчи китоби. Бу китобда: “Токи
фойдадан хабар берилмас экан, бандаси қимирламас. Зеро, ул
144 Ўша жойда. –Б. 56.
145 Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.:
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 191.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 49
бандасини қимирлатувчи, одамийга хос бир нарсадирким, сўз,
маслаҳат ана шу хусусидадир”, яъни “Жаноби Ҳақ ҳар нарса-
ни мезони ила берар, ҳисобсиз, мезонсиз бермас”, – дейилади.

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish