6-Мавзу: Нафс тарбия
Режа:
1. Олтин меъёр. Нафс ҳақида тасаффуф алломаларининг қарашлари. Нафс инсонни дунё билан боғлайдиган бир занжир.
2.Нафснинг ҳалокатли оқибатлари. Нафсга ҳокимлик қилиш энг улуғ амаллардан.
3.Бойлик ва дунё. Очкўзлик ва саҳийлик. Искандарнинг очиқ қўллари. Қандай одам бой одам саналади?
4. Судхўрлик, таъмагирлик, порахўрлик, ўғирлик, ёлғончилик энг ёмон иллат. Кибр ва унинг зарари. Ҳирс офатлари. Мулк ҳақида тушунча.
Нафсни молу давлат дунё ҳаёти учун муҳим эканини ҳеч ким инкор қилмайди. Чунки моддий жиҳатдан имконияти кенг инсон муаммоларни осон ҳал этади. Аллоҳ фазли билан давлатманд бўлганлар уйланиш ёшига етиб, бироқ маблағ топа олмай юрган ёшларга ёрдам кўрсатса, улкан ажру савобга эга бўлади. Шундай хайрли ишларни амалга оширса, молу дунёни устун ҳисобловчи эмас, аксинча, бойлигининг баракаси зиёда бўладиган саховатли ва мурувватли киши ҳисобланади. Қадимдан қаерда инсоният яшар экан, бойлар, ўртаҳоллар ва камбағаллар доим бор бўлган. Шу боис динимиз бойлар зиммасига етимлар, бевалар ва кам таъминланган оилаларнинг ҳақларини юклади. Улар ўзларининг закотлари, ушрлари ва садақаэҳсонлари билан бундай инсонларга ёрдам бериши вожиб. Аммо бойларнинг саховат йўллари беркилиб қолса, қандай йўл тутиш лозим? Бунинг энг гўзал йўли Қуръони карим чорловига жавоб бериш. Бу чин мўмин киши иқтисоди танг бўлганида, нафсини ислоҳ қилиши ва сақлаши учун қўлланадиган ҳалол йўлдир. Улуғ Раббимиз марҳамат қилади:Молу давлат дунё ҳаёти учун муҳим эканини ҳеч ким инкор қилмайди. Чунки моддий жиҳатдан имконияти кенг инсон муаммоларни осон ҳал этади. Аллоҳ фазли билан давлатманд бўлганлар уйланиш ёшига етиб, бироқ маблағ топа олмай юрган ёшларга ёрдам кўрсатса, улкан ажру савобга эга бўлади. Шундай хайрли ишларни амалга оширса, молу дунёни устун ҳисобловчи эмас, аксинча, бойлигининг баракаси зиёда бўладиган саховатли ва мурувватли киши ҳисобланади. Қадимдан қаерда инсоният яшар экан, бойлар, ўртаҳоллар ва камбағаллар доим бор бўлган. Шу боис динимиз бойлар зиммасига етимлар, бевалар ва кам таъминланган оилаларнинг ҳақларини юклади. Улар ўзларининг закотлари, ушрлари ва садақаэҳсонлари билан бундай инсонларга ёрдам бериши вожиб. Аммо бойларнинг саховат йўллари беркилиб қолса, қандай йўл тутиш лозим? Бунинг энг гўзал йўли Қуръони карим чорловига жавоб бериш. Бу чин мўмин киши иқтисоди танг бўлганида, нафсини ислоҳ қилиши ва сақлаши учун қўлланадиган ҳалол йўлдир. Улуғ Раббимиз марҳамат қилади:ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ«Никоҳ (учун лозим маблағ) топа олмайдиган кишилар то Аллоҳ уларни ўз фазли билан бойитгунча ўзларини (ҳаромдан, зинодан) пок тутсинлар...» (Нур, 33).Имони комил мусулмонлар шундай йўл тутадилар. Бу кишининг хулқини зийнат ва кўрк ила товлантирувчи шундай бир нурли йўл, исломий ахлоқларнинг асли бўлган сабрга ўргатувчи, бир оз машаққатли бўлсада, аммо мўминлар учун тақвони кучайтирувчи, бир сўз билан айтсак, Парвардигор ризолигига элтувчи ажру савоб йўлидир.
СУДХЎРЛИК — ғоят оғир шартларбилан қарз бериб, фойда олинадиган фао-лият. Судхўрликнинг пайдо бўлиши ибтидоийжа-моа тузумининг емирилиш даврига тўғрикелади. С. кредитннт қад. шакли бўлиб,дастлаб моддийнатурал ҳолда бўлган.Унинг эгаси ўз истеъмолидан ортибқолган маҳсулотини муҳтожларга қарзгаберган. Пул пайдо бўлгач, С. пулни ғоятюқори фоиз эвазига қарзга бериш шакли-га кирган. Шарқ мамлакатлари, шу жум-ладан, Ўрта Осиёда С. билан саррофларва бой савдогарлар шуғулланган. С.дақарзни қайтариш мухдати, тўланадиганфоиз миқдори оғзаки келишув ёки тилхатбилан расмийлаштирилган. Қарз фоизининг даражаси турли мамлакатларда тур-лича, ҳатто бир мамлакатдаги шаҳар ва туманларда ҳам ҳар хил бўлган. Олинганқарз пулидан капитал тарзида эмас, тўловва харид мақсадларида фойдаланиш, қарз,ТАМАГИРЛИК — бировдан бир нарса кутиш ва унинг илинжида бўлиш; моддий наф кўриш, очкўзлик, дунё орт-тиришга интилиш ва шу каби ғаразли ниятлар билан қилинган хаттиҳаракат. Ҳуқуқда жиноят мотивларидан бири. Ўзбекистон Республикаси ЖК 56модда-си «к» бандида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда жиноят содир этилиши жазо-ни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида бел-гилаб қўйилган. Шунингдек, ЖК 97мод-даси 2қисми «и» бандида ғам Т. ниятида одам ўлдирганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. ПОРАХЎРЛИК — пора олиш, пора бериш, бу ишда воситачилик қилиш каби мансабдорликжиноятлари. П. мод-дий бойлик ёки мулкий манфаат эва-зига муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик б-н тавсифланади. Ўзбекистон Республикаси ЖК га кўра, у бошқарув тартибига қарши жиноят-лар сирасига киради. ЖК бўйича, пора олиш деганда мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи, ёки воситачи орқали моддий қимматликлар олиши ёки мулкий наф кўриши тушу-нилади. Бундай жиноят учун— энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача микдорда жарима ёки му-айян ҳуқуқдан махрум этилган ҳолда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Ушбу жиноят оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этил-ганда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси та-йинланади. (ЎзР Жиноят кодекси, 210модда). Пора бериш деганда мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита ёки воситачи оркали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш тушунилади. Пора бериш жинояти учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари-гача микдорда жаримадан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиштача жазо тайинланади (ЎзР Жиноят кодекси, 211модда). Башар-ти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ёки бу шахс жиноий харакатлар содиртилгандан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри б-н арз килса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод эти-лади. Пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фао-лият, шунингдек, манфаатдор шахслар-нинг топшириғи б-н порани бевосита бериш — пора олиш-беришда воситачи-лик қилиш ҳисобланади. Бундай жиноят учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бара-варигача микдорда жаримадан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан махрум қилишгача жазо белгиланган (ЎзР Жиноят кодекси, 212 модда). Воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этгани-дан кейин бу ҳакда ўз ихтиёри б-н арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. П. ниқобланган шаклда ҳам амалга оши-рилиши, пора қар хил моддий бойликлар (пул, чет эл валютаси, қиммат-баҳо бу-юмлар, қимматбаҳо қоғозлар, озиқ-овқат ёки паст баҳодаги саноат моллари) ша-клида бўлиши мумкин. Пора предметига муайян хизматлар ҳам киради. Айтайлик, тиббий ёки дам олиш уйларига берила-диган йўлланмаларни такдим этиш, таъ-мирлаш, қурилиш ва б. шу каби ишларни бажариш. Бир қанча мамлакатларда ман-сабдор шахсларнинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқукларидан шахсий бойиш мақсадидаги суиистеъмолликлари, уларнинг сотилиши ҳолларини кузатиш мумкин (қ. Коррупция). МУЛК — моддий ва маънавий неъматларнинг муайян кишилар эга-лигида бўлиши ва улар томонидан ўзлаштирилиши; М.га эгалик ҳуқуқи ҳамда мулк объектларига эгалик, улар-ни бўлиш, тақсимлаш бўйича кишилар ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар. М. объекти ер ва ер ости бойликлари, корхона, бино, иншоотлар, машина ва ускуналар, тайёр маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар, санъ-ат ва адабиёт асарлари, илмий ва техникавий ишланмалар ва б. бўлиши мумкин. Мод-
дий маънавий неъматларни амалда ўзлаштирувчилар мулк субъектлари, яъни эгалари ҳисобланади. Буларга ай-рим кишилар, оилалар, жамо-алар ва, ниҳоят, давлат киради. Мулкдан амалда фойдаланиб, бундан наф кўриш мулкни иқтисодий тасарруф қилиш ҳисобланади.Кишиларнинг моддий неъматларни яратишдаги, уларни тақсимлаш ва истеъмол этишдаги ўрни, сиёсий ҳаётда тутган мав-қеи, асосан, и.ч. воситаларига эгалик қилишларига боғлиқ. Жамият тараққиёти тарихида эгалик қилиш шаклига кўра М.нинг бир неча тури бор: ибтидоий жамоа тузумида ишлаб чиқарувчи кучлар ғоят паст ривожланга-нидан кишилар биргаликда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб меҳнат қилишган. Шубҳасиз, шундай шароитда меҳнат қуроллари ва маҳсулотлари жамоанинг умумий М.и бўлган. Меҳнат қуроллари ва меҳнат малакаси юксалгач, кишилар якка ҳолда меҳнат қила оладиган бўлди. Бу ўзгариш туфайли жамоа М.и парчаланиб, хусусий М.ка айланган. Хусусий М. — бу мулкни ўзлаштиришнинг хусусий усулига асос-
ланган шакли. У 2 хил бўлади: 1) инди-видуал — якка хусусий М, яъни айрим шахслар ёки оилаларга тегишли М.; 2) корпоратив хусусий М., бу ҳам айрим кишиларга қарашли, лекин акциядорлар жамиятидаги умумий М.нинг бир кисми си-фатида мавжуд бўлган М.. Корпоратив М. дивиденд келтирувчи М.дир. Жамоа М.и — бу жамоага ихтиёрий равишда бирлашган кишиларнинг умумий М.и бўлиб, бу М.нинг эгалари шу жамоада мехнат қилиши шарт. Бу ерда М. эгаси айни бир вақтда шу М.ни амалда ишлатувчи ҳам ҳисобланади. Давлат мулки давлат ихтиёрида бўлган М., давлат ҳокимияти органлари томонидан тасарруф этиладиган монополлашган М.дир. ЎҒРИЛИК — жиноят ҳуқуқида ўзганинг молмулкини яширин равишда талонторож қилиш. Ўзбекистон Республикаси ЖКда Ў. қандай содир этилган-лиги (киссавурлик, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки такроран ёки хавфли рецидивист томо-нидан, ё бўлмаса кўп миқцордаги мол-мулкнинг ўғирланиши, уюшган гуруҳ томонидан содир этилиши ва бошқалар)
га қараб жазо белгиланган (ЖК, 169-мод-да). Эсҳуши жойида бўлган ва 14 ёшга тўлган шахс Ў. шаклидаги ўзгалар мул-кини талонторож қилишнинг субъекти бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |