6-Мавзу: Нафс тарбия



Download 115,41 Kb.
bet5/14
Sana20.04.2022
Hajmi115,41 Kb.
#567744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Тарбия маъруза матни

Адабиётлар:
1.Абдуқаххор Ибрагимов . “Ёруғлиғ” Ўзбекистон энциклопияси. Давлат илмий нашриёти. Тошкент- 2006 йил.
2. Каримов И. Маънавият, фалсафа ва ҳаёт. –Т.: Фан, 2007. 79-бет.
3. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тармоқлари. -Т.: Ўзбекистон, 46-бет.
4. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011. 52-53-бетлар.
5.Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир// Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. 8-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2000. -Б. 502.
6. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томлик. 1 Т. -Москва: Рус тили нашриёти, 1981. 215-бет.
7.Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томлик. 2 Т. -Москва: Рус тили нашриёти, 1981. 221-бет.
8. Жим Рид. Ақл витаминлари. –Т.: «Санъат журнали» нашриёти, 2009. 37-39-бетлар.
9. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томлик. 1 Т. -Москва: Рус тили нашриёти, 1981. 215-бет. 9+9
10. “Халқ сўзи”, 1995 йил 6 май.
11.Яссавий, Аҳмад Хожа. Девони хикмат. -Т.: “Ғ.Ғулом”. 1992, 8-бет.
12. Мақомат-и саййид Амир Кулол. қўлёзма. ЎзФА ШИ. № 8667. в. 103 а-б.
13.А. Навоий. Маҳбуб ул- қулуб. –Т.: Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1983 йил, 12-бет.
14.. У. Алимов. “Оилада фарзанд тарбияси”. Тошкент. 2014 йил.
10-Мавзу: Аслиятга қайтиш. Умр улуғ синов – имконият.

Режа:
1. Умр фасллари таърифи. Икки дунё саодатига эришиш. Бошқа инсонлар ила сабр-тоқат билан яшаш.


2. “Кенгга кенг – торга – тор дунё”. Дунё зиндомми?! (У.Шекспир). Яшамоқлик ўзидан яхши ном қолдириш. Умр мазмуни.
3. Инсонпарварликнинг улуғ даҳолари умр мазмуни ҳақида.
4. Глобаллашув жараёнларининг инсоний туйғуларга салбий таъсири ва унинг оқибатлари.
5. Эгоизм ва индувидвализм. Одам савдоси. Бир жинслар ўртасида никоҳ.
6. Глобал ислом ва ер сайёраси. Охир замон нишоналари. Жаннатга йўл.

Умр кўриш — организм яшаш даврининг давомийлиги (онтогенези). У. организмни қарилик ва ўлимга олиб кела-диган, емирадиган ва қайта тиклайдиган физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг ўзаро таъсиридан иборат. Одатда, физиологик, экологик ва ўртача У. фарқ қилинади. Физиологик У. тур индивиди-нинг қулай яшаш шароитидаги максимал ёши бн; экологик У. эса унинг табиий шароитдаги максимал ёши б-н белгиланади. Ўртача У. популяция индивидлари умрининг ўртача арифметик қийматидан иборат. Ўртача У. ташқи муҳит шароити таъсирида ўзгариб туради; физиологик ва экологик У. эса ўзгармас констант ҳисобланади.


Инсонпарварлик - оламдаги жамики нарсалар инсон ва унинг бахт-саодати учун яратилган. Юртбошимиз ибораси билан айтганда, “Инсонпарварлик бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир”. Шу маънода гуманизм, инсонпарварлик мафкурани асосий негизларидан бирини ташкил этади.
Ватанпарварлик - барча замонларда айнан истиқлол ва мустақиллик
даврида кенг ҳамкорлик маъносини касб этади. Гарчи ватанпарварлик ахлоқий категория бўлса-да, барча мафкура, ғоя тур ва тизимларида фаол қатнашади.
Демократия - (халқ ҳокимияти) бу кўпчиликни ҳокимият
бошқарувида ўз вакиллари билан қатнашувидир.
Байналмилаллик - (арабча миллатлараро) жаҳондаги барча миллат ва
элатларининг тенглик, ҳамжиҳатлик назарияси ва амалиёти.
Тараққиёт – равнақ, давлат ёки жамиятни иқтисодий сиесий ва
маънавий соҳада ўсиши, такомиллашуви.
Тинчлик - жамият ижтимоий қатламларини ва турли давлатларни
ўзаро келишиб, ички ишларига аралашмасдан фаолият юритиши.
Ҳамкорлик – давлат муассасалари ва инсонлар, давлатларни ўзаро
тараққиёт учун олиб борадиган иқтисодий, сиёсий ва маънавий алоқалари.
Яратувчанлик – меҳнатсеварлик – инсон бор экан у яратувчилик
билан машғул бўлади, меҳнат қилади. Меҳнат объектив оламни инсонлар
томонидан мақсадли ўзлаштиришга қаратилган фаолият туридир.
Маърифатпарварлик – кишиларни билимга чорлаш, билимдон,
зиёлиларни қадрлаш жараёни.
Эркинлик – кишиларни бутун имкониятлатларини рўёбга чиқариши
учун лозим бўлган, яратилган муҳит. Эркпарварлик. Агар инсонпарварлик тамойили шахснинг барча инсоний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясида турса, яъни анча кенг қамровли ва умумий интилиш бўлса, эркпарварлик тамойили унинг маълум маънода муайянлашган бир қисми ҳисобланади. Эркпарварлик инсоннинг энг олий ҳуқуқи - эркин, озод яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиши билан муҳимдир. Зеро, эрксиз инсон - асир, эрксиз миллат - қул, эрксиз мамлакат - мустамлака. Эркпарварлик, аввало, ўз миллати, ўз Ватани эрки учун, қолаверса, бошқа миллатлар ва ватанлар эрки учун курашни ҳаётининг мақсади қилиб қўйган инсонлар тамойилидир.
Эркпарвар инсон қулликнинг, мутеликнинг ҳар қандай кўринишини инкор этиши баробарида инсон ҳуқуқларининг том маънодаги жангчисига ҳам айланади. Бу жангчи бир томондан, ҳар бир шахснинг сўз эркинлиги, ўз фикрини эркин баён қилиши, сайлаш ҳуқуқи, виждон эркинлиги учун курашади, иккинчи томондан, бутун-бутун миллатлар эрки масаласини ўртага ташлар экан, маълум маънода миллий озодлик ҳаракатлари учун ҳам туртки беради.
Глобаллашув5 (глобализация) - лотинча “глоб” сўзидан олинган бўлиб, айнан уни “думалоқлашув”, “курралашув”, деб таржима қилиш мумкин. Ер шарининг, Ер куррасининг фан-техника ютуқтари туфайли инсоният ихтиёридаги худди бир бутун шарга, куррага айланишини тушунтириш учун ишлатилади. Катта “саккизлик” мамлакатлари раҳбарларининг 1999 йил ёзидаГерманиянинг Кёльн шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви Якуний
коммюникесининг иккинчи банди айниқса катта аҳамиятга эга. Унда глобаллашув жараёнига расмий таъриф берилган.
Биринчидан, глобаллашув ғоялар, капитал, техника ва товарларнинг бутун дунё бўйлаб оқиши жадаллашиб ва кенг миқёсга эга бўлиб бораётган мураккаб жараён сифатида баҳоланган. Иккинчидан, глобаллашув айрим жамиятлардаги турли халқтарни ниҳоятда яқинлаштирган очиқлик туфайли юзага келган туб ўзгаришлар билан боғлиқ. Учинчидан, глобаллашув борган сари кучайиб бораётган очиқлик ва жадаллик натижаси сифатида бутун ер юзида ҳаёт даражасининг юксалиб боришига ва қашшокдик даражасининг анча пасайишига ёрдам берувчи шарт-шароит деб қаралади. Тўртинчидан, глобаллашув интеграциянингишлаб чиқариш самарадорлигини рағбатлантириш, имкониятларни кенгайтириш ва иқтисодиётни ўстириш эвазига қўшимча иш жойлари яратишга имкон бериб улгурган ва бунда давом этадиган янги шакли сифатида қаралмоқда.
Бешинчидан, глобаллашув ахборот соҳасидаги инқилоб билан
чамбарчас боғлиқ. Бу инқилоб эса, ўз навбатида, янги жамиятга ўтишнинг шарт шароити ҳисобланади. Яъни жаҳон цивилизанияси индустриал ва ностиндустриал жамиятдан ахборотга асосланган жамиятга ўтиш принципига борган сари кўпроқ амал қилмоқда.
Олтинчидан, глобаллашув турли маданиятлар ва қадриятларнинг
борган сари кучайиб бораётган ўзаро таъсири сифатида демократик
жамиятлар қуриш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг
кафолатларини шакллантириш принципида ифодаланди.
Еттинчидан, глобаллашув айрим ишчилар, оилалар ва элатлар учун
яшаш жойини ўзгартириш ва молиявий ноаниқлик билан боғлиқ хавф-хатарнинг ортишида намоён бўладиган муайян таҳтидларга ҳам эга. Биринчи Президент Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида “Глобаллашув-бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви”, деб таърифлайди.
Глабаллашув-бу Ер шарига, сайёрага тегишли бўлмоқ, жаҳон
аҳамиятига молик бўлмоқдир. Айни чоғда мафкуравий жараёнлар шу мавқеда турибди.
Бутун дунёни қамраб олган, инсониятнинг бугунги ва келажагига
хавф солувчи, ечимини топишда барча давлатлар ва халқларнинг
ҳамжиҳатлик билан биргаликда ҳаракатини талаб қилувчи муаммоларга глобал муаммолар деб аталади.
Ҳозирда 10 та глобал муаммо бор:
1.Тинчлик ва қуролсизланиш.
2.Экологик. Экология бўйича деградацияланиш яъни табиий
ҳолатининг йўқолиши.
3.Демографик.
4.Энергетик. 20 асрнинг 70 йили энергетика муаммоси пайдо бўлди.
5.Хомашё.
6.Озиқ-овқат муаммоси. ФАО (Хапқаро озиқ-овқат билан таъминлаш ташкилоти) бор. Инсоннинг 1 кунлик нормаси 2400-2500 ккал бўлиши лозим. 1800 ккал. овқатга инсон тўймайди, 1000 ккал дан кейин очлик бошланади. ФАО маълумотича дунёда 35 % одам овқат тўйиб ейди, 20 % оқсилга танқис, 30 % очдир. Очлар700-800 млн киши. 1,5 млрд одам тўйиб овқат емайди.Ривожланаётган мамлаатларда йилига 13-18 миллионгача киши очликдан ўлмоқда. Шунинг 4/3 қисми болалар.
Очларнинг 200 миллиони Африкага, 370 миллиони Жанубий ва Жанубий Шарқий Осиёга, 70 миллиони Жанубий Америкага, 30 миллиони Яқин ва Ўрта Шарқ митақасига тўғри келади.
7.Дунё океанларидан фойдаланиш.
8.Коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш.
9.Ривожланаётган давлатларни қолоқликдан чиқариш муаммоси. 30 % давлат қолоқ ҳисобланади. Шунинг 4/3 қисми Африкага, 18 та мамлакати Осиёга тўғри келади.
10.Мафкуравий муаммо.
Инсоният тараққиёти айни вақтда ишлаб чиқариш кучларининг
ривожланиш жараёнидир. Бу жараён асрдан-асрга, минг йиллар давом этган. Капитализм давригача бу жараён секин кечган ва асрдан-асрга тезлашиб борган. XV асрда бошланган капитализм даври бозор муносабатларининг ривожланиши учун мисли йўқ даражада кенг имкониятлар очиб берди, инсон ташаббуси, тадбиркорлиги, шижоати, ихтирочилиги, кашфиётлари намоён бўлишига беҳад шароитлар яратди. Шу боис, инсоният жамияти XVI-XX асрларда XV асргача бўлган беш миллион йиллик тарихида яратилган моддий ва маънавий бойликларга нисбатан кўпроқ неъматлар яратди. Капитализм даврида темир йўллар,
океан кемалари, авиация, радио, телефон, телеграф, телевидение, интернет тизими, Ернинг сунъий йўлдошлари, кино, кундалик матбуот ва бошқа нарсалар яратилди. XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, Ер шари ҳаммамизга маълум, ҳар жиҳатдан ўзлаштирилган, ҳар куни ҳар бурчагида нима бўлаётгани барчамизга маълум гўшага айланди. Ер куррасининг номаълум, инсон билмаган, у оёқ босмаган жойлари қолмади. Фан ва техниканинг янгидан-янги ютуқлари бу борада инсоннинг имкониятларини янада кенгайтирмоқца. Глобаллашувнинг ижобий томони шундан иборатки, у халқларнинг, давлатларнинг, миллий маданият ва иқтисодиётларнинг яқинлашишини тезлаштиради, уларнинг ривожланиши учун янги имкониятлар очади.
Унинг салбий томони шундай иборатки, кўп минг-минг майда, қолоқ этник гуруҳлар ва миллатларнинг маданияти, тили, расм-русумлари жаҳон бўйлаб кучайиб бораётган глобаллашув жараёнларида катта миллатлар, йирик миллий маданиятлар, бой тиллар билан рақобатлаша олмай, ўз-ўзидан фаол ижтимоий-иқтисодий, лисоний-забоний ҳаётдан четга чиқиб қолмоқда.
Ҳозирги кунда одам савдоси жаҳон миқёсидаги долзарб муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Оқибатда инсонлар жабр чекмоқда. Шу боис жойларда ана шу таҳликали иллатга қарши курашиш фу қароларимизнинг ҳақ­ҳуқуқларини муҳофаза этиш мақсадида кўплаб чора­тадбирлар амалга оширилмоқда.Одам савдоси, аввало, инсон эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахлсизлигига жиддий путур етказади, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор этади. Бу жиноий фаолият ортида аслида мажбурий меҳнат, қуллик ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ иллатлар туради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 2 миллион 700 мингга яқин киши одам савдосининг қурбони бўлмоқда.Одам савдоси билан шуғулланувчилар жиноий ҳаракатларини сир тутиб, қурбонларининг номини имкон қадар эътибордан четда сақлашга уринади. Шу мақсадда улар одамларни хорижга ноқонуний йўллар, катта маошни ваъда қилиш, алдов ва ишонтириш йўли билан олиб чиқади, ҳатто шахси билан боғлиқ ҳужжатларни қалбаи килаштиришга ҳам уринади динимиз барча инсонларга ирқи, насаби,миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги тутган ўрнидан қатъи назар, ҳамманинг ҳурлигини қадрлашга, ҳурмат­эътибор кўрсатишга буюради. Мусаффо динимиз илк даврлариданоқ қулчиликни, одам савдосини қаттиқ қоралади. Қул озод қилишни жамият ҳаётидаги етук фазилат сифатида майдонга олиб чиқди, уни ҳатто ибодат даражасига кўтарди. Ислом таълимоти инсонларни тўла­тўкис озод, ҳур бўлишга, фақат Аллоҳ таолога бандалик қилишга, ҳар томонлама етукликка, яхшилик ва тақво йўлида ўзаро
ҳамкор бўлишга чорлайди: «Мўминлар ва мўминалар бир­бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба, 71).Инсон дунёга ҳур ва озод ҳолда келади. Шу ўринда ҳазрат Умарнинг (розияллоҳу анҳу) машҳур сўзи диқ­
қатга сазовордир: “Оналари озод ҳолда дунёга келтирган инсонларни қачондан буён қул қилиб олдиларинг?”Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилган ҳадиси қуд­сийда айтилади: “Мен қиёмат куни уч тоифа кишининг даъвогари бўлурман: Менинг номим билан аҳд бериб, уни бузган, озод инсонни қул деб сотиб пулини еган ва мардикорни ишлатиб ҳақини бермаган одамларнинг” (Имом Бухорий ривояти). Истиқлол йилларида чуқур иқтисодий ислоҳотлар, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш йўли­да катта ўзгаришлар амалга оширилди. Қисқа муддат ичида халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг чуқур билим олишлари, турли касб­ҳунарларни ўрганишлари, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар очилди. Касб­ҳунар ўргатадиган юзлаб коллежлар, бир неча ўнлаб олий ўқув юртлари ишлаб турибди. Қан чалаб янги саноат корхоналари ишга тушириляпти, кўплаб иш ўринлари яратишга ҳаракат қилиняпти.
Кишиларимиз хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ташкил этиб, ҳалол меҳнат орқали бойишмоқда.Минг афсус, айрим юртдошларимиз жон койитмай, осонгина мўмай даромад топиш йўлларини излай бошлашди. Улар нима қилиб бўлса­да, кўпроқ пул топиш, мў май даромад орттириш мақсадида ноқонуний, ҳалокатли, келажаги йўқ ишларга қўл уришяпти. Қо нуний йўл билан эмас, одам савдоси орқали бойишни кўзлаётган айрим ноинсоф кимсалар алдовига учиб, хориждаги иш ва яшаш шароитларини ўрганмай, давлатлараро шартномалар асосида иш юритувчи расмий идораларни чет­лаб, оғир аҳволда қолишяпти. Тўғри, жаҳон тажрибасида бир юртдаги ишчиларнинг бошқа юртда ишлаб, пул то­
пишлари тақиқланмаган. Лекин буни расмий йўл билан, барча ҳуқуқ ва эркинликлар дахлсизлиги таъминланган ҳолда амалга ошириш керак. Иш ахтариб, норасмий йўл билан кетаётганларнинг на саломатликлари, на ҳуқуқ­эркинликлари, на меҳнатларига ҳақ тўлаш, на энг азиз ҳаётлари ҳақида қайғурадиган шахс ё ташкилот йўқ, бир товламачининг ёлғон ваъдасига алданиб, жўнашяпти. Бор ган жойларида меҳнат қилиб ҳақини ололмаётганлар, касал бўлиб, даволанишга пул ахтараётганлар, ҳатто уйга қайтай деса, йўлкирасини тополмаётганлар қанча?!Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган, унинг ризқини канда қилмай бериб туради. Аллоҳ бандаларига енгилликни истайди Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «...Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди...» (Бақара, 185).Аллоҳ бировга кўпроқ, бошқасига озроқ, ҳамманинг ризқини аниқ белгилаб қўйган. Бировнинг ризқи адашиб бошқаникига бориб қолмайди. Бирор киши риз қини тўла олмагунича бу дунё билан видолашмайди ҳам. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Аллоҳнинг хоҳлаган кишилар ризқини фаровон қилиши ва (бошқалар ризқини) танг қилишини кўрмадиларми?! Албатта, бунда имон келтирувчи қавм учун аломатлар бордир» (Рум, 37).Унда нега одамлар ато этиб қўйилган ризққа қаноат қилмай, ўзларини ҳар тарафга уришади? Берилган
ризққа рози бўлмай, оиласини ташлаб, ўзга юртларга ризқ ахтариб кетишади. Доно халқимизда: “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу”, “Узоқдаги қуй­руқдан яқиндаги ўпка яхши” каби ажойиб мақоллар бор. Нопок кимсалар алдовига учиб, ўзга юртларда хор­зор бўлаётган, туну кун ишлаб, ҳақини ололмаётган, соғ­лиғидан ва диёнатидан ажраётган ҳамюртларимиз фожиаси ҳақида ҳар куни, кунора ўқиб­эшитиб турибмиз. Жамиятнинг келажаги саналган ёшлар нотаниш, ҳаёт тарзи тамоман ўзгача юртларда имонларига, эътиқод ҳамда миллий қадриятларига завол етаётганига ҳам парво қилишмаётир. Агар очлик, муҳтожлик уларни иссиқ ўринларидан ҳайдаб чиқарганида, ҳолатларини тушунса бўларди. Асосан орзу­ҳавас, ҳавойи нафс, “катта тўйлар қилиш, бойлик гаштини суриш” васвасаларига учиб, ўзга юртларда хор бўлиб юришибди.Мусулмон киши бир ишга киришишдан олдин, уни қандай йўсинда амалга ошириш, сафарга тайёргарлик кўриш, тегишли ташкилотлар томонидан расмий юбориладиган жой бўлсагина йўлга чиқиш, борар жойидаги шароитни ўрганиш, йўл озуғини ғамлаш, тадбир­чоралар белгилаш каби ҳолатларга эътибор қилиши керак.Аммо баъзилар нодонликлари боис, ўйламай қилган
хатти­ҳаракатлари оқибатида жонларини хатарга қўйи шяпти, пулларидан ажрашяпти, қимматли умр йилларини бой беришяпти. Муттаҳамлар алдовига учиб, ўзга юртларда сарсон­саргардон, хор­зор бўлиб, юрт ва миллат шаънига доғ туширишяпти. Катта даромад илинжида кетиб, кўпинча ҳеч нарсага эга бўлолмай қай­тишяпти. Айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган,турмуш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар енгил йўллар би
лан катта пул топаман, деб одам савдоси билан шуғулланувчи манфур кимсалар тузоғига тушиб, молу жонларини хатарга қўйишмоқда.Инсонларни турли йўллар билан алдаш, уларни ноқонуний ва ношаръий ишларга мажбурлаш, улар ҳақига хиёнат қилиб, пулини бермаслик, фоҳишалик қилишга жалб этиш, одамларни бошқаларга сотиб юбориш, уларнинг ички аъзолари ва тўқималарини зўрлик билан ажратиб олиш каби ишлар қаттиқ гуноҳ саналади. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бизни алдаса, у биздан эмас. Макру ҳийла ва алдов соҳиби дўзахийдир”, деганлар. Бу иллатлар инсон ҳуррияти ва ҳақ­ҳуқуқларига хавф солгани ёки буларни чегаралагани учун инсонийликка ҳам, ахлоқ­одобимизга ҳам, амалдаги қонунчилик ва шариат аҳкомларига ҳам тамоман зиддир.Абу Масъуд Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фоҳишалик ва коҳинлик қилиб кун кўришдан қайтарганлар.Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чўриларнинг та­
насини пуллаб тирикчилик қилишни ман этганлар”.Ислом дини одам савдоси масаласига ана шундай жиддий муносабатда бўлади. Давлатимиз ва ҳукуматимиз ҳам ижтимоий ҳаётда учраб турадиган мазкур иллатга қарши кураш, бу соҳадаги муносабатларни тартиб­
га солиш мақсадида улкан ишларни амалга оширяпти. Ўзбекистон Республикасининг “Одам сав досига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Турли вазирликлар, масъул идоралар, ташқи ишлар бўйича ваколатхона­консулликлар, жамоат ташкилотлари ана шу Қонунга биноан иш олиб боришади. Шунингдек, одам савдосига қарши кураш бўйича республика Идоралараро ҳайъати ҳам тузилган, мазкур қонун ҳужжатларини
бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.Бу қонун Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва конституциявий ҳуқуқларини қаттиқ ҳимоя қилиш, уларнинг жамият равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилишларини таъминлаш, одам савдоси каби ижтимоий иллатга бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган муҳим
ижобий қадамдир. Бу йўлда ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб курашсак, ҳамюртларимиз алдовларга учиб, ўзга юртларда хор­зор бўлишларининг олдини олиб бу хатарли йўлдан қайтарсак, иншааллоҳ, бу иллат барҳам топишига ҳисса қўшган бўламиз.Ҳозирги кунда одам савдоси жаҳон миқёсидаги долзарб муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Оқибатда кўплаб инсонлар жабр чекмоқда. Шу боис жой ларда ана шу таҳликали иллатга қарши курашиш фу қароларимизнинг ҳақ­ҳуқуқларини муҳофаза этиш мақсадида кўплаб чора­тадбирлар амалга оширилмоқда.Одам савдоси, аввало, инсон эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахлсизлигига жиддий путур етказади, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор этади. Бу жиноий фаолият ортида аслида мажбурий меҳнат, қуллик ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ иллатлар туради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 2 миллион 700 мингга яқин киши одам савдосининг қурбони бўлмоқда.Одам савдоси билан шуғулланувчилар жиноий ҳаракатларини сир тутиб, қурбонларининг номини имкон қадар эътибордан четда сақлашга уринади. Шу мақсадда улар одамларни хорижга ноқонуний йўллар, катта маошни ваъда қилиш, алдов ва ишонтириш йўли билан олиб
чиқади, ҳатто шахси билан боғлиқ ҳужжатларни қал бакилаштиришга ҳам уринади.Муқаддас динимиз барча инсонларга ирқи, насаби, миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги тутган ўр­
нидан қатъи назар, ҳамманинг ҳурлигини қадрлашга, ҳурмат­эътибор кўрсатишга буюради. Мусаффо динимиз илк даврлариданоқ қулчиликни, одам савдосини қаттиқ қоралади. Қул озод қилишни жамият ҳаётидаги етук сифатида майдонга олиб чиқди, уни ҳатто ибодат даражасига кўтарди. Ислом таълимоти инсонларни тўла­тўкис озод, ҳур бўлишга, фақат Аллоҳ таолога бандалик қилишга, ҳар томонлама етукликка, яхшилик ва тақво йўлида ўзаро ҳамкор бўлишга чорлайди: «Мўминлар ва мўминалар
бир­бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба, 71).Инсон дунёга ҳур ва озод ҳолда келади. Шу ўринда ҳазрат Умарнинг (розияллоҳу анҳу) машҳур сўзи диққат га сазовордир: “Оналари озод ҳолда дунёга келтирган инсонларни қачондан буён қул қилиб олдиларинг?”Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилган ҳадиси қуд­сийда айтилади: “Мен қиёмат куни уч тоифа кишининг даъвогари бўлурман: Менинг номим билан аҳд бериб, уни бузган, озод инсонни қул деб сотиб пулини еган ва
мардикорни ишлатиб ҳақини бермаган одамларнинг” (Имом Бухорий ривояти). Истиқлол йилларида чуқур иқтисодий ислоҳотлар, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш йўли­
да катта ўзгаришлар амалга оширилди. Қисқа муддат ичида халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг чуқур билим олишлари, турли касб­ҳунарларни ўрганишлари, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар очилди. Касб­ҳунар ўргатадиган юзлаб коллежлар, бир неча ўнлаб олий ўқув юртлари ишлаб турибди. Қан чалаб янги саноат корхоналари ишга тушириляпти, кўплаб иш ўринлари яратишга ҳаракат қилиняпти.
Кишиларимиз хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ташкил этиб, ҳалол меҳнат орқали бойишмоқда.Минг афсус, айрим юртдошларимиз жон койитмай, осонгина мўмай даромад топиш йўлларини излай бошлашди. Улар нима қилиб бўлса­да, кўпроқ пул топиш, мў май даромад орттириш мақсадида ноқонуний, ҳалокатли, келажаги йўқ ишларга қўл уришяпти. Қо нуний йўл билан эмас, одам савдоси орқали бойишни кўзлаётган айрим ноинсоф кимсалар алдовига учиб, хориждаги иш ва яшаш шароитларини ўрганмай, давлатлараро шартномалар асосида иш юритувчи расмий идораларни четлаб, оғир аҳволда қолишяпти. Тўғри, жаҳон тажрибасида бир юртдаги ишчиларнинг бошқа юртда ишлаб, пул то­
пишлари тақиқланмаган. Лекин буни расмий йўл билан, барча ҳуқуқ ва эркинликлар дахлсизлиги таъминланган ҳолда амалга ошириш керак. Иш ахтариб, норасмий йўл билан кетаётганларнинг на саломатликлари, на ҳуқуқ эркинликлари, на меҳнатларига ҳақ тўлаш, на энг азиз ҳаётлари ҳақида қайғурадиган шахс ё ташкилот йўқ, бир товламачининг ёлғон ваъдасига алданиб, жўнашяпти.
Бор ган жойларида меҳнат қилиб ҳақини ололмаётганлар, касал бўлиб, даволанишга пул ахтараётганлар, ҳатто уйга қайтай деса, йўлкирасини тополмаётганлар қанча?!Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратган, унинг ризқини канда қилмай бериб туради. Аллоҳ бандаларига енгилликни истайди Қуръони каримда бундай
марҳамат қилинади: «...Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди...» (Бақара, 185).Аллоҳ бировга кўпроқ, бошқасига озроқ, ҳамманинг ризқини аниқ белгилаб қўйган. Бировнинг ризқи адашиб бошқаникига бориб қолмайди. Бирор киши риз қини тўла олмагунича бу дунё билан видолашмайди ҳам. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Аллоҳнинг хоҳлаган кишилар ризқини фаровон қилиши ва (бошқалар ризқини) танг қилишини кўрмадиларми?! Албатта, бунда имон келтирувчи қавм учун аломатлар бордир» (Рум, 37).Унда нега одамлар ато этиб қўйилган ризққа қаноат қилмай, ўзларини ҳар тарафга уришади? Берилган ризққа рози бўлмай, оиласини ташлаб, ўзга юртларга ризқ ахтариб кетишади. Доно халқимизда: “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу”, “Узоқдаги қуй­руқдан яқиндаги ўпка яхши” каби ажойиб мақоллар бор. Нопок кимсалар алдовига учиб, ўзга юртларда хорзор бўлаётган, туну кун ишлаб, ҳақини ололмаётган, соғлиғидан ва диёнатидан ажраётган ҳамюртларимиз фожиаси ҳақида ҳар куни, кунора ўқиб­эшитиб турибмиз. Жамиятнинг келажаги саналган ёшлар нотаниш, ҳаёт тарзи тамоман ўзгача юртларда имонларига, эътиқод ҳамда миллий қадриятларига завол етаётганига ҳам пар­
во қилишмаётир. Агар очлик, муҳтожлик уларни иссиқ ўринларидан ҳайдаб чиқарганида, ҳолатларини тушунса бўларди. Асосан орзу­ҳавас, ҳавойи нафс, “катта тўйлар қилиш, бойлик гаштини суриш” васвасаларига учиб, ўзга юртларда хор бўлиб юришибди.
Мусулмон киши бир ишга киришишдан олдин, уни қандай йўсинда амалга ошириш, сафарга тайёргарлик кўриш, тегишли ташкилотлар томонидан расмий юбориладиган жой бўлсагина йўлга чиқиш, борар жойидаги шароитни ўрганиш, йўл озуғини ғамлаш, тадбир­чоралар белгилаш каби ҳолатларга эътибор қилиши керак.Аммо баъзилар нодонликлари боис, ўйламай қилган хатти­ҳаракатлари оқибатида жонларини хатарга қўйи шяпти, пулларидан ажрашяпти, қимматли умр йилларини бой беришяпти. Муттаҳамлар алдовига учиб, ўзга юртларда сарсон­саргардон, хор­зор бўлиб, юрт ва миллат шаънига доғ туширишяпти. Катта даромад илинжида кетиб, кўпинча ҳеч нарсага эга бўлолмай қайтишяпти. Айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган, турмуш тажрибасига эга бўлмаган ёшлар енгил йўллар билан катта пул топаман, деб одам савдоси билан шуғулланувчи манфур кимсалар тузоғига тушиб, молу жонларини хатарга қўйишмоқда.Инсонларни турли йўллар билан алдаш, уларни ноқонуний ва ношаръий ишларга мажбурлаш, улар ҳақига хиёнат қилиб, пулини бермаслик, фоҳишалик қилишга жалб этиш, одамларни бошқаларга сотиб юбориш, уларнинг ички аъзолари ва тўқималарини зўрлик билан ажратиб олиш каби ишлар қаттиқ гуноҳ саналади. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бизни алдаса, у биздан эмас. Макру ҳийла ва алдов соҳиби дўзахийдир”, деганлар. Бу иллатлар инсон ҳуррияти ва ҳақ­ҳуқуқларига хавф солгани ёки буларни чегаралаганиучун инсонийликка ҳам, ахлоқ­одобимизга ҳам, амалдаги қонунчилик ва шариат аҳкомларига ҳам тамоман зиддир.Абу Масъуд Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фоҳишалик ва коҳинлик қилиб кун кўришдан қайтарганлар.Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чўриларнинг та­
насини пуллаб тирикчилик қилишни ман этганлар”.Ислом дини одам савдоси масаласига ана шундай жиддий муносабатда бўлади. Давлатимиз ва ҳукуматимиз ҳам ижтимоий ҳаётда учраб турадиган мазкур иллатга қарши кураш, бу соҳадаги муносабатларни тартиб­га солиш мақсадида улкан ишларни амалга оширяпти.
Ўзбекистон Республикасининг “Одам сав досига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Турли вазирликлар, масъул идоралар, ташқи ишлар бўйича ваколатхона­консулликлар, жамоат ана шу Қонунга биноан иш олиб боришади. Шунингдек, одам савдосига қарши кураш бўйича рес публика Идоралар­аро ҳайъати ҳам тузилган, мазкур қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.Бу қонун Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва конституциявий ҳуқуқларини қаттиқ ҳимоя
қилиш, уларнинг жамият равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилишларини таъминлаш, одам савдоси каби ижтимоий иллатга бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган муҳим ижобий қадамдир. Бу йўлда ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб курашсак, ҳамюртларимиз алдовларга учиб, ўзга юртларда хор­зор бўлишларининг олдини олиб бу хатарли йўлдан қайтарсак, иншааллоҳ, бу иллат барҳам топишига ҳисса қўшган бўламиз.

Download 115,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish