Адабиётлар:
1. Мустақиллик: изоҳли илмий-оммабоп луғат. Тўлдирилган учинчи нашри. – Т.: Шарқ, 2006. 70-71 бетлар.
2. Қобилов Ш. Миллий хавфсизликнинг иқтисодий муаммолари. –Т.: Ўқитувчи, 2006. 166 бет.
3..www.muslim.uz
4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томлик. 1 Т. -Москва: Рус тили нашриёти, 1981. 215-бет.
5.Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томлик. 2 Т. -Москва: Рус тили нашриёти, 1981. 221-бет.
6. Жим Рид. Ақл витаминлари. –Т.: «Санъат журнали» нашриёти, 2009. 37-39-бетлар.
8. “Халқ сўзи”, 1995 йил 6 май.
9.Яссавий, Аҳмад Хожа. Девони хикмат. -Т.: “Ғ.Ғулом”. 1992, 8-бет.
10.Мақомат-и саййид Амир Кулол. қўлёзма. ЎзФА ШИ. № 8667. в. 103 а-б.
11.А. Навоий. Маҳбуб ул- қулуб. –Т.: Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1983 йил, 12-бет
8-Мавзу: Инсон маназалари.
Режа: 4- соат
1. “Ё аслинг каби кўрин, ёки кўринганинг каби бўл” (Ж.Румий). Ҳаёт сўқмоқлари сари. Яшашдан мақсад нима
2. Бахт ҳақида. Ўзингдан кеч... яхшидур аччиқ ҳақиқат... меҳнатсеварлик – олий фазилат. Гўзаллик дунёни қутқаради.
3. Инсонинг сурати ва сийрати. Самимийлик ва тўғрилик. Камтарлик. Хушмуомалалик. Одамий эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
4. Муҳаббат энг олий туйғу. “Жаннат оналар оёғи остидадур”. Аёл оламнинг гултожи. Ўз-ўзини тарбиялаш усуллари.
5. Илм талаб қилиш ҳақида. Таълим олувчининг одоби. “Устоз отангдек улуғ”.
6. Келинлик одоби. Инсонлар билан муомала қилиш санъати.
7. Орият. Андиша. Номус. Ақл-тафаккур. Хотира. Маҳалла. Нафосат.
Бахт. Ҳаётнинг маъноси идеал билан боғлиқ бўлгани каби бахт атамасини ҳам ҳаётнинг маъноси тушунчасидан ажратиб олинган ҳолда таҳлил этиш мумкин эмас. Зеро, бахт инсон ўз ҳаёти маъносини қай даражада тушунгани ва шу маънодан умри мобайнида қониқиш ҳосил қилиб боришидан иборатдир. Ҳар бир инсонда қониқиш ҳисси ундаги мақсадларнинг такомилга етганидагина рўй беради. Фақат бу такомилга етиш жараёни бир умр давом этади. Шу маънода буюк аждодимиз Абу Наср Форобий: «Бахт - ҳар бир инсон интиладиган мақсад, зотан у муайян комилликдир», - деганида кўп жиҳатдан ҳақ эди.
Фақат бу қониқиш ҳам давомийлик табиатига эга эканини унутмаслик лозим, уни лаззат билан айнанлаштириш тўғри эмас. Лаззат онийлик хусусиятига эга, ўзини фақат жараёндагина намоён этадиган ҳодиса ва у моддий ҳаётдаги реал, аммо ўткинчи эҳтиёжлардан келиб чиқади. Масалан, гастрологик ёки шаҳвоний лаззатни олиб кўрайлик: дейлик, сиз кабобни хуш кўрасиз ва лаззатланиб ея бошлайсиз, лекин бироз муддат ўтгач, тўясиз, бошқа егингиз келмай қолади; шаҳвоний лаззат ҳам шундай. Бахт эса маънавий эҳтиёж билан боғлиқ, унда мақсадларга бирин-кетин эриша бориш, қониқиш жараёни, боя айтганимиздек, бир умр тўхтамайди ва доимо лаззат ва завқни ўз ичига олади.
Бахт гарчанд, орзу каби идеалнинг ҳиссий-эҳтиросли шакли сифатида кўзга ташлансада, аслида ундан фарқли ўлароқ, шахснинг интилишини эмас, шу интилишнинг рўёбини англатади. Ҳар бир интилишнинг рўёбга чиқиши эса муайян тайёргарликни ва курашни тақозо этади. Буюк шоиримиз Ғофур Ғуломнинг:
Тақдирни қўл билан яратур одам,
Ғойибдан келажак бахт бир афсона, деган ҳикматли сатрлари шу жиҳатдан диққатга сазовор.
Бахт ҳақида гап кетганда, албатта, омад тўғрисида тўхталиб ўтиш лозим. Омад ҳам лаззатга ўхшаш онийлик табиатига эга. Лекин бу онийликда лаззатдагидек такрорланиш хусусияти йўқ: одамга омад ҳаёти мобайнида камдан-кам кулиб боқади. Омаднинг ана шу жиҳати ҳақида қрим-татарларнинг қадимги асотири бор. Унга кўра, Омад маъбуда экан, кунлардан бирида унинг ўғли Ерни томоша қиламан деб осмондан тушибди-ю, қайтиб чиқмабди. Шу-шу Омад Ерга тушиб, ҳануз боласини қидирармиш.Маъбуданинг юзи йўқ, фақат қоқ мияси устида биттагина кўзи бор экан. Шу боис у тўғри келган ўткинчини тутиб олиб, ўғлиммикан деб, баландга кўтариб, кўзига олиб бориб қараркан ва ўғли эмаслигига ишонч ҳосил қилгач, осмону фалакдан пастга қаратиб итқитиб юбораркан. Омад ўз қўлига тушганларнинг ҳаммасига шундай муносабатда бўлар экан.
Дарҳақиқат, мазкур асотирда омаднинг ўткинчилик моҳияти жуда чиройли ва мажозий очиб берилган; бир умр омадли одам йўқ, омад - тасодиф, бахт - зарурият; омад - истисноли, бахт - қонуний ҳодиса. Омад – шахснинг бир зумлик ҳолатини акс эттиради, бахт эса инсон нимага эришмоғи лозим, деган саволга бир умр мобайнидаги амалий
жавобдир.
Бахтни тушуниш ҳар бир даврда, маълум тарихий шароитда миллат, шахс ва жамиятнинг тараққиёт даражасига қараб, турлича муайянлашиш хусусиятига эга. Яъни идеал каби унинг ҳам табиати ўзгарувчан. Ахлоқ фалсафасида бахт мезоний тушунчасини алоҳида ўрганадиган анъанавий эвдеймончилик деб аталадиган юнонча «eudaimonja» (бахт) сўзидан олинган йўналиш мавжуд
Гўзаллик- эстетиканинг асосий тушунчаси. Зеро, гўзаллик- нафосат оламининг мағзи, бош хоссаси, моҳияти, асосини ташкил қилади. Шунинг учун бўлса керак, эстетика, эстетика, гўзаллик фалсафаси тарзида ҳам талқин этиб келинади.
Гўзаллик муаммосига мурожаат этган барча мутафаккирлар гўзаллик ҳақида фикр юритиб ва уни тадқиқ қилиш ниҳоят даражада машаққатли масала эканлигини доимо таъкидлайди. Мазкур қийинчилик, биринчи навбатда, гўзаллик тушунчасининг ўзаро ҳеч бир умумийлиги бўлмаган турли-туман ҳодисаларнинг кенг доирасига тааллуқлилиги билан боғлиқдир.
Гўзал бўлган, яъни бизда ижобий туйғу қўзғатган нарсани кўрсатиб бериш нисбатан анча осон. Лекин нима учун мазкур нарса гўзал эканлигини тушунтириб бериш анча мушкул. Худди шу тарзда гўзаллик муаммосига фалсафий ёндошиш тарихан шаклланган.
Гўзаллик бу воқелик (табиат, жамият, санъат) ҳодисаси бўлиб, аниқ ҳиссий таъсир ўтказиш орқали инсонда жисмоний ва маънавий кучлар оқимининг кўпайишига, шодлик, завқланиш, тўла маънавий қониқиш ҳолати вужудга келишига имкон яратади. Гўзаллик доимо фойдалидир, лекин бу фойдалилик жамият тараққиёти учун хизмат қилишга мўлжалланган бўлади. Ва ниҳоят, гўзаллик, Шиллернинг ўринли ибораси билан айтганда, инсон озодлигининг рамзи сифатида ифода топади. Мустақил республикамизда эркин маънавиятли шахс тарбияси муҳим вазифага айланган тарихий бир шароитда алоҳида аҳамият касб этади. Гўзаллик чексиз хилма-хилликка эга бўлади. Табиатдаги гўзаллик ижтимоий ҳаёт гўзаллигидан, фойдали амалий фаолиятидаги гўзаллик бадиий ижоддаги гўзалликдан фарқ қилади. Лекин гўзаллик қанчалик ўзининг ранго-ранглиги билан ажралиб турмасин, уларнинг барчаси қандайдир умумий туб белгиларга эга бўлиб, мана шу умумий туб белгилар туфайли уларнинг барчасини махсус илмий-фалсафий истилоҳ-гўзаллик тушунчаси орқали талқин этиш имконияти мавжуд.
Инсон ҳамма ерда ва ҳар қандай даражада мавжуд табиий ҳамоҳанглик билан тўқнашар экан, у албатта табиатнинг гўзаллигидан завқ-шавқ олади, онгли ёки англамаган ҳолда севинади, маънавий бойлик орттиради. Ижтимоий орзуга мувофиқ келиш табиатда инсондаги гўзалликдан заифроқ кўринади, аммо бу ерда ҳам ўша қонуният амал қилади. Инсон табиатдаги у ёки бу давр, у ёки бу ижтимоий гуруҳ ижтимоий орзусига мувофиқ келадиган ҳодисаларни гўзаллик сифатида баҳолайди. Ҳамма вақт табиатга нафосатли муносабат ва табиатни нафосатли ўзлаштириш уни «инсонийлаштириш», табиат ҳодисаларига инсон талаб-эҳтиёжларини, мақсад-орзуларини тадбиқ этиш билан боғланиб кетган. Шу муносабат билан бу ерда атоқли ёзувчиларни табиат манзаралари тасвирини ранго-ранг бўёқларда инсон қиёфаси, орзу-умидлари, интилишлари билан узвий-бадиий боғлаб ифодалашларини эслатиб ўтиш ўринлидир. (Ойбекнинг «Навоий» романи бошланиши, Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романидаги Отабекнинг Марғилонга бориб келиши бадиий тасвири шулар жумласидандир).
Инсонда табиатга қандай муносабатда бўлиш туйғуси бирданига пайдо бўлмаган, албатта, у секин-аста, инсон зоти ва табиати ривожланиб боргани сари шаклланиб борган, ибтидоий санъат манзарали тасвирларни билмаган, табиат ҳодисаларининг гўзал ёки ҳунук эканлигини баҳоламаган, қадимги овчи-мусаввир ўз диққат эътиборини асосан тирикчилик манбаи бўлган нарсалар, воқеа ҳодисаларга қаратган эди. (Омон-Қўтон, Панжикент ва бошқа қоя расмларни эсланг). Ўша пайтларда инсон фаолиятининг асосий тури бўлган овчилик ўрнига у ёки у билан ёнма-ён деҳқончиликнинг пайдо бўлиши билан, яъни инсон атрофидаги табиатни ўзлаштира бошлаши билан табиат бошқача ижтимоий орзу мезонлари билан баҳоланади, ўлчанади, инсон учун табиатнинг гўзаллик ва хунук томонлари аён бўла бошлайди. Инсон куч-қудратига нисбатан табиат кучларининг қудратлилиги табиатни эстетик ўзлаштиришнинг дастлабки босқичини белгилаб берди. Биринчи пайтларда у ўзида гўзаллик ва фойдалилик томонлариниг тенг-баробар бўлишини ўзида ифодалади. Одамлар қурғоқчиликка қарши машаққатли кураш олиб борган даврларда ер юзида сув билан боғлиқ бўлган ҳамма нарса гўзаллик касб этади. Йил давомида кўпчилик кунлар ёғингарчилик билан ўтган ерларда қуёш энг гўзал ҳодиса сифатида қабул қилинди. Табиатдаги гўзалликка манфаат нуқтаи назаридан ёндошиш, одамларнинг ҳозирги кунда ҳам асалари ва оддий ариларга бераётган баҳосидан қарама-қарши ҳис-туйғуларга кўринади. Бир вақтнинг ўзида улар иккаласи ҳам жон оғритиб чиқишларига қарамай, одамлар учун асаларида гўзаллик, оддий арилар ҳунуклик тасаввурлари билан боғлангандир.
Гўзалликни юксак даражадаги фойдалилик тарзида идрок этиш тушунарли, албатта. Лекин бундай қараш гўзалликнинг кўринишларидан фақат биттасини ўз ичига олади. Биз яшаб турган асрда инсоният улкан вайрон қилиш қудратига эга бўлган ишлаб чиқариш кучларига ҳам эга бўлиб қолди. Шу нарса аниқ-равшан бўлиб бормоқдаки, табиатга фақат моддий манфаатдорлик нуқтаи назаридан муносабатда бўлиш бутунлай истиқболсиздир. Инсоният ҳозир табиатни, атроф-муҳитни ҳимоя қилиб, ундан оқил тарзда фойдаланиб, айни вақтда, табиий ҳамоҳанглик сирлари ичига янада чуқур кириб бориб, ўзига унинг янгидан-янги мўжизаларини очмоқда, ундан таълим-сабоқлари олмоқда. Инсоният табиат устидан қозонган ғалабаларини мутлақлаштириб мақтаниш тобора табиат билан бирга ўзаро алоқадорликда, иттифоқда бўлиш томон интилмоқда. Бу ҳолатни Чингиз Айтматов ўзининг машҳур «Кунда» «Плаха» романида жуда ишончли тарзда бадиий бўёқларда ифодалай олганлар. Ҳозирги давр ижтимоий-сиёсий фанларида «инсон» деганда Ерда яшаётган мавжудот турларидан бири тушунилади. Инсон алоҳида олинган тур (Homo sapiens) вакилини ифодаловчи умумий тушунчадир. Инсон, умуман зотнинг йиғиқ образи сифатида биоижтимоий мавжудот бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам табиатга, ҳам ижтимоий ҳаётга мансубдир. Индивид — инсон зотининг алоҳида олинган нусхаси, унинг вакилларидан бири. Шахс эса у ёки бу инсон сифатида намоён булиб, у маълум ва бетакрор индивидуалликка эга бўлади. Индивиднинг жамиятга кириш жараёнлари унинг ижтимоийлашувини таъминлайди. Ижтимоий муносабатларга киришиш натижасида индивиднинг жамиятдаги қадриятлар ва меъёрларни узлаштириб бориши учун замин яратилади. Бу жиҳатдан ёндашганда, у ижтимоий таъсир объектидир. Шунингдек, индивид ижтимоийлашув оқибатида жамиятдаги турли муносабатларда фаоллашади ва бунда у ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида ҳаракатланувчи шахсга, субъектга, кучга айланади.
Инсоннинг пайдо бўлиши, унинг жамиятдаги ўрни ва моҳияти доимо ижтимоий фанларнинг муҳим ва баҳсталаб соҳаларидан бири булиб келди. Аристотелнинг таъкидлашича, «инсон — табиатан (моҳиятан) ижтимоий» эканлигини таъкидлаш билан бирга, «умумий маънода кимда-ким хокимият юритиш ва бўйсунишга тааллуқли булса, ўша фуқародир; ҳар бир давлат тузумида фуқаронинг моҳияти ўзгаради. Давлат тузумининг энг яхши турида кимда-ким маънавий қадриятлар талабларига мос ҳаётни назарда тутган холда буйсуниш ва хокимият юритишни хоҳласа ва унта қобил бўлса, ана ўша фуқародир».
Инсоннинг моҳиятини дастлабки ўрганган олимлардан бири Хитойдаги Конфуций ва унинг издошлари эди. Эрамиздан илгари 298-238 йилларда яшаган Конфуцийнинг издоши бўлган олим Сснь-цзи шундай деб ёзган эди:«Туғма хусусиятлар, бу — самовий муносабатлар ҳосилидир. Уларга таълим ёки одамнинг узини яратувчилик ижоди воситасида эришиб булмайди. Инсон ёвуз табиатга эга. Инсондаги эзгулик манфаатлар учун орттирилган фазилатдир. Хозирги инсон туғилишидан бошлаб фойда олишга интилади. Бу шунга олиб келадики, кишилар ўзаро рақобатлашадилар ва бир-бирларига ён бермайдилар. Шунинг учун ҳам тарбия йўли билан инсон табиатини ўзгартириш, яратилган қоидалар асосида таълим бериб, уларни адолатлиликка ва масъулиятликка ўргатиш лозим». Кўриниб турибдики, инсоннинг жамиятга уюшиши ёки унинг жамият аъзосига айланиши ва фаоллашуви учун у маълум даражада ташқи таъсирга ва хаётдаги ижтимоийлашувга эҳтиёж сезади.
Инсоннинг муҳим хусусиятларидан бири - унинг ижтимоий мавжудот эканлигидир. Инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш мақсадларида ўзи каби инсонлар билан бирлашишга интилади. Инсоннинг ижтимоийлашуви сунъий характер касб этиб, у шахс сифатида бошка инсонлар уртасидаги муҳитдагина шакллана олади. Агар у инсоний муносабатлардан ҳоли бўлса, ўзидаги ёвузлик ёки ҳайвоний табиатидан халос була олмайди. Инсондаги жамиятга уюшишта интилишнинг табиий тарзда кечишиниАбу Наср Форобий куйидагича ифодалайди: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга мухтож бўлади. У бир ўзи бундай нарсаларни қўлгa кирита олмайди, уларга эга булиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади... Шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларнинг бир-бирларига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашуви орқалигина одам уз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради. Шунинг учун инсон шахслари купайдилар ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашдилар, натижада инсон жамоаси вужудга келди». Муомала одобларидан бири шуки, сўзловчи киши ҳар бир жой ва вазиятга муносиб баҳо бериб, ўша даврадаги одамлар табиати, савияси ва урфодатларини эътиборга олиб муносабатда бўлиши талаб этилади. Бу эса нотиқнинг ақлфаросати, нозик диди, сўз маҳорати, кишилар руҳиятини англай олиши ва ақлу ид роки билан боғлиқ. Шу ҳақдаги ҳадислар билан танишиб чиқамиз.Ҳадисда: “Пайғамбарлар инсонларнинг ақлларига қараб гапиришга буюрилганлар”, деб марҳамат қилинган.Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Инсонларнинг билимига қараб сўзланглар”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Сен бир қавмнинг ақлига сиғмайдиган гапни гапирувчи бўлсанг, уларнинг баъзилари учун фитна бўлади”, деди (Имом Муслим ривояти).Бу фикр қуйидаги ҳадисдан келиб чиққан. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Ум матларим ақллари кўтаролмайдиган даражадаги баъзи ҳадисларимни айтиб берсалар, бу улар учун фитна бўлади” (Дайламий ривояти).Ҳадислар ичра шундайлари ҳам бор, уларни бевосита тушуниш қийин, маъноси мураккабдир. Бундай ҳадислар маълум бир макондан, ҳолатдан келиб чиққан бўлиб, айнан ўша вазиятга хос. “Жиҳод қилиш”, “ғазотда шаҳид бўлиш” ва “қул озод қилиш” каби мавзудаги ҳадислар бун га мисол. Айни мавзулардаги ҳадисларнинг асл ва соф маъноларини тушуниш учун муҳтарам уламоларимиз ва фақиҳларимиз кўмаги керак. Аммо ҳозирда ушбу ҳадисларни пеш қилиб, мазмунмоҳиятини тушун масдан, олимларимиз ўгитларини назарписанд қилмайдиган, динимиз амалларини фаҳмлай билмайдиган, кимларгадир кўркўрона эргашадиган бузғунчи тоифа ва оқимлар пайдо бўлди.Кенг маъноларни ўз ичига олган ҳадиси муборакда зикр этилган “жиҳод”, аввало, ҳар бир кишининг хавфли душмани бўлган “нафс”ига қарши кураш маъносини англатади. Ўз нафсига қул бўлган кимсалар ҳар қандай разилликдан, қабоҳатдан ва зулмдан қайтмаслигини, инсонийлик сифатларини ба тамом унутганларини ўша тоифалар ва оқимлар аъзолари мисолида кўрмоқдамиз. Улар бойлик ва мансаб йўлида не бир хунрезликларни
амалга оширмаяптилар. Оламга жар солиб қилаётган даволари гўё “Исломни ўрнатиш ва халифалик қуриш”. Зеро, Сафийнадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Халифалик (мендан кейин) ўттиз йилдир, сўнгра мулк (яъни мулкчилик, подшоликлар) бўлади”, дея марҳамат қилганлар. Илмдан хабардор бўлганлар ҳадисда баён этилган улуғ амални бундан ўн тўрт аср муқаддам забардаст чаҳорёр халифалар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (розияллоҳу анҳум) амалга ошириб бўлганларини биладилар.Мазкур тоифа ва оқимлар ҳақиқатан дин жонкуярлари бўлганида эди, истиқлолимиз туфайли ҳукуматимиз то монидан динимиз ва Ислом динига эътиқод қилувчи барча фуқароларга яратиб берилган шароитлардан оқи лона фойдаланардилар. Бундай нопок йўлни танламасдилар. Улар бу мақсадларини шўролар даврида, динимиз қадриятлари таҳқирланиб, масжидлар омборхонага айлантирилганида, мусулмонлар беникоҳ турмуш қуришга маж бур қилиниб, азада жаноза ўқишга ҳам рухсат берилмаган вақтларда нега амалга оширмадилар? Шундан ҳам мақсадлари ғаламислик ва барча ғоялари пучлиги аён бўлиб қолмоқда. Инъом этилган неъматлар ичра улуғи бўлган азиз нуридийдаларимизни шу каби иллатлардан огоҳ этиб, ёмонликлардан асрашимиз зарурдан зарурдир.
Муҳаббат бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз «ҳисса»сига эга. Шу жиҳатдан атоқли тасаввуфшунос Нажмиддин Комилов: «Жуда кўп ирфоний тушунча-истилоҳларнинг шарҳи муҳаббатга бориб тақалади», - дер экан, айни ҳақиқатни айтади.1 На эзгуликни, на яхшиликни, на ватанпарварликни, на инсонпарварликни муҳаббатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўтган бобларнинг баъзиларида биз бу тушунчанинг моҳияти, турлари ҳақидаги Илоҳий Оғустин, Имом Ғаззолий , Эрих Фромм сингари мутафаккирлар фикрларини келтирган эдик. Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, муҳаббат - инсоний моҳиятнинг эркин тарзда намоён бўлишидир, у зўравонлик ёки зўрма-зўракилик билан чиқиша олмайдиган ҳодиса. У меъёрлар, анъаналар, қонунларга бўйсунмайди, лекин юксак ахлоқийлик ифодаси тарзида инсонга улкан масъулият юклайди, уни жасоратга чорлайди, у - инсонни таш-қи ва трансцендентал олам билан боғлайдиган, уни ёлғизликдан олиб чиқадиган буюк куч.
Муҳаббатнинг объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. У - Аллоҳми, Ватанми, ёрми - муҳаббат эгасига ундан-да гўзалроқ нарса йўқ. Айни пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севиши табиий. Дейлик, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат Ватанга, инсониятга муҳаббатни инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. Зеро, «ўз-ўзича», «якка», «худбин» муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. Инсон ўзи ўзгага айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси ҳисобланади. Мана шу объект билан субъект орасидаги фарқнинг «йўқолиши» энг буюк, энг мукаммал лаззатдир. Буни мавлоно Фузулий ниҳоятда гўзал қилиб, бир байтда шундай ифодалайди:
Ишқдир ул, нашаъи комилким, андандир мудом
Майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо.
Комил нашъа, комил лаззатга фақат комил инсонгина эриша олади. Демак, муҳаббат инсон ахлоқий ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. Шу боис ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида қабул қилинади: Фарҳод ва Ширин, Ромео ва Жулетта, Отабек, Кумуш ва ҳ.к. Шундай қилиб, муҳаббатни шахс эркинлигининг ахлоқий зарурат сифатидаги ўзига хос кўриниши, бахтга эришувнинг асосий омили дейиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, муҳаббат - олий туйғу, шу маънода у олий тушунча. Лекин уни тубан, қуйи нарса-ҳодисаларга нисбатан ҳам қўллаш ҳоллари учраб туради. Чунончи, Фромм сингари ғарблик мутафаккирлар, баъзи рус файласуфлари муҳаббат тушунчасини ўликка (некрофил), мол-дунёга, пулга нисбатан қўллайдилар. Уларга нисбатан «ўчлик», «ружу», «ҳирс» сингари тушунчаларни қўллаш маъқул эмасмикан?
Муҳаббат ҳам, Ахлоқ фалсафасидаги кўпгина тушунчалардек, «жуфтлик» хусусиятига эга, унинг зидди - нафрат. Нафрат тушунчаси, албатта, муҳаббат сингари кенг қамровли эмас. У аксил муҳаббат тарзида намоён бўлади, объектдан четлашишни, ундан бегоналашишни тақозо этади. Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушдаги тор, «майда» кўринишидир. Нафратнинг уларга нисбатан «йириклиги» унинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлигидир. Аёл, мўътабар зот, беназир хилқат. Унинг латофати, ҳаёибоси, иффати, меҳри ҳар қанча мақтовга лойиқ. Чунки у дуру гавҳарга ўхшайди. Гавҳар шунинг учун ҳам эъзозга лойиқки, у ерга тушса синади, қадри пасаяди, зийнатини йўқотади. Шу боис у эҳтиёткорлик билан авайлиб асралади. Аёл ҳам шундай. Эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинмаса, гулдек нозик қалбига озор етиб қолиши мумкин.Дунёда ҳеч бир дин аёлларга Ислом динидек катта эътибор билан қараган эмас. Ислом дини аёлларга муносабатни кишиларга бўлган яхшилик ва эзгулик мезони қилиб, аёлни бокира қиз, опасингил, жуфти ҳалол ва мўътабар она сифатида юксак эъзозлайди. Уларга ҳурмат билан моддий таъминотларини эркаклар зиммасига юклайди. Тарихдан маълум, жоҳилият даврида аёллар барча инсоний ҳуқуқлардан маҳрум эдилар. Уларга ниҳоятда паст назар билан қараларди. Ҳатто аҳвол шу даражага , баъзи араб қабилаларида қиз фарзанд туғилишидан жоҳил оталар орномус қилиб, қизларини тириклай қаро ерга кўмиб юборарди. Ислом дини бундай мудҳиш одатларга барҳам берди. Ер юзида ўзининг адолатли кўрсатмалари билан ҳамиша устувор бўлган Ислом дини наинки комил, эзгу қалбларнинг, балки каттакичик ҳар бир инсоннинг ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъи назар, ўзгалар тарафидан таҳқирланиши, хўрланиши ва хорланишига асло йўл қўймайди. Айниқса, аёл зотини доимо улуғлаб, авайлабасраш ҳаракатида бўлади.«Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», дейдилар Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Ана шу ҳадиси шарифнинг ўзи ҳам мусулмон оламида аёлнинг нечоғли эъзозланганига ёрқин далилдир. Аёлнинг бу қадар қадрланиши, аввало, унинг тўғри эътиқоди, яхши ахлоқодоби, ички дунёсининг гўзаллигига боғлиқдир. Шу билан бирга, унинг ўзини тутиши, туриштурмуши, ҳатто, кийиниш маданиятига ҳам тааллуқлидир. Чунки кийган либоси унинг ички дунёсидан, ҳаёибосидандалолат беради, иффат ва виқорини белгилайди.Исломда кийинишга ҳамиша катта эътибор берилган. Кийимнинг доимий озода, кишига мос, ярашиқли ва иқлим шароити учун қулай бўлиши уқтирилган. Либослар очиқсочиқлиги билан бегоналар диққатини жалб қиладиган, шаҳвоний ҳисларни қўзғатадиган бўлмасли ги лозим. Ҳозир бозорларда сотилаётган, айниқса, мода” деб тарғиб қилинаётган баъзи чет эл кийимларини гапирмай илож йўқ. Улар адабсизлик, ҳаёсизликни тарғиб қилади, десак муболаға бўлмайди.Қизларнинг ниҳоятда ғалати тикилган шимлар кийиши, киндикларини очиб юриши, қулоқларига керагидан ортиқча сирғалар, ҳатто баданларига ғалати тақинчоқлар тақиб юриши миллатимизга хос эмас. Баданига суратлар чиздириш эса мутлақо офатдир.
Айни пайтда, нафрат ғазабдан кескин фарқ қилади. У, ғазабга ўхшаб, ўз объектини йўқотишга интилмайди, ундан фақат юз буради. Уни муҳаббат эгасида ўз муҳаббати объектига нисбатан ташқи бир кучнинг ноинсоний, адолатсиз, ноинсофларча муносабати туфайли ўша кучга қарши қўзғаладиган ҳиссиёт дейиш мумкин. У давомийлик табиатига эга, ғазаб каби ўткинчи ҳодиса эмас. Агар ғазабнинг асосида инсон феълининг салбий ҳолати - оний баджаҳллилик ётса, нафрат учун чуқур ўйлаб қабул қилинган узил-кесил қарор ётади. Кўринишдан нафрат кишида ёқимсиз таассурот уйғотса-да, кўп ҳолларда у иллат эмас, ахлоқий фазилат сифатида инсоннинг виждонлилигидан, ботиний жасоратидан далолатдир.
Шу ўринда буюк франсуз ёзувчиси Эмил Золянинг «Нима менда нафрат уйғотади» деган эстетикага доир китобига ёзган сўзбошисидан олинган қуйидаги фикрни келтириш мақсадга мувофиқ.
«Нафрат - муқаддас. Нафрат бу - кучли ва қудратли юракларнинг норозилиги, бу - ўртамиёналик ва пасткашликлардан қаҳрланадиган одамларнинг жанговар жирканч. Нафратланмоқ - севмоқ дегани, ўзида оташин ва мардона қалбни ҳис қилмоқ, нимаики шармандалик ва нодонлик бўлса, ўшанга нисбатан чуқур ҳазар туйғусини туймоқ дегани.
Нафрат енгиллик беради, нафрат адолат ўрнатади, нафрат юксалтиради»
Нафратдан ташқари яна рашк тушунчаси борки, у - ижтимоий ҳодиса эмас, кўп ҳолларда жинсий муҳаббат билан ёнма-ён келади. Маълумки, муҳаббат эгаси ўз севгисини ва севгилисини қизғаниб, асраб қолишга ҳаракат қилади. Ана шу қизғаниш ҳисси меъёридан ошиб кетганда рашкка айланади. Рашк эса, уни қанчалик таъриф-тавсиф қилмайлик, меъёрнинг бузилиши, иллат. Чунки унинг моҳияти худбинликка бориб тақалади: муҳаббат эгаси муҳаббат лаззатига ноил бўлгани ҳолда унинг изтиробидан қочишга интилади; ўзи чекиши лозим бўлган изтиробни ўз муҳаббат объектига ўтказишга ҳаракат қилади. Натижада баъзан изтиробни йўқотишга интилиш муҳаббат объектининг ўзини йўқ қилишга, фожиага олиб келади.
Устоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдуздир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган, аксинча, инқирозга юз тутган. Шунинг учун ҳам халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деган чиройли иборалар бор. Шундоқ экан, устознинг ҳам отаонадек ҳақлари бор.Болаларни устозни ҳурмат қилишга, уларнинг ҳақини адо этишга ўргатиш лозим. Шунда улар билим ўргатган, тўғри йўлга солган, ёмон йўллардан қайтарган кишининг қадрқимматига етадилар. Пайғамба римиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мураббийларга олимларни ҳурматлаш, муаллим ва устозларни улуғлаш борасида кўпгина қимматли кўрсатмалар берганлар.Имом Аҳмад, Табароний ва Ҳоким Уббода ибн Сомитдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
Табароний “Авсай” деб номланган китобида Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Илм ўрганинглар ва билинглар, илмда хотиржамлик ва салобат бор, ўргатувчига тавозеда бўлинглар”, дедилар.Табароний “Кабир” деб номланган китобида Абу Умомадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Му нофиқлар уч тоифа кишини: Исломда сочи оқарган кишини, илмли кишини ва одил имом (раҳбар)ни қадрламайди”, дедилар.Имом Аҳмад Саҳл ибн Саад Соидийдан (розияллоҳуанҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Аллоҳ, олимнинг орқасидан юрилмайдиган, ҳалим (беозор, ювош) кишилар тирик қолдирилмайдиган, қалблари ажамларники ва тиллари араб бўладиган замон келмасин”, дедилар.Имом Бухорий Жобирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Уҳуд жангида шаҳид бўлганларни (қабрга қўйишда) жамлаб: “Буларнинг қайси бири Қуръонни ёд олган?!” деб сўрадилар. Қайси бирига ишора қи линса, ўшани олдин лаҳад (қабр)га қўярдилар.Юқоридагилардан қуйидагиларни хулоса қилса бўлади: шогирд устозига тавозели бўлиши, унинг кўрсатмасидан чиқмаслиги, ҳар бир ишда ундан маслаҳат олиши лозим. Яна устози олдида ўзини хокисор тутади, мағрурланмайди, кибрдан узоқ бўлади. Устоз хизматини қилишга ҳамиша шай туради. Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ) олимларга тавозели бўлгани учун шарафландилар. У киши: “Уларга нафсимни хорлай ман, шунда улар нафсимни икром этадилар, хорланмаган нафс ҳеч вақт икром
этилмас”, дер эди.Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) мартабаси баланд ва
қадри улуғ бўлатуриб, Зайд ибн Собит ансорийнинг уловларини ушлаб етаклади ва: “Бу бизларнинг олимларимизга қиладиган икромимиз”, деди. Яъни, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Зайд ибн Собит минган уловни етаклаб олимга эҳтиром кўрсатди.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Халаф Аҳмарга): “Фақат рўпарангизда ўтираман (сизга юзланиб), устозга тавозе қилишга буюрилганмиз”, деди.Имом Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ): “Моликнинг ҳузурида у кишини ҳурматлаб, қоғознинг шитирлашини эшитмасин деб, китобни секин (нафис) варақлардим”, деди. Робеъ: “Аллоҳга қасам, Шофиъий менга боқиб турганларида, у кишининг салобатидан сув ичишга журъат қила олмадим”, деди.Халифалардан бирининг ўғли Шурайкнинг ҳузурига келди ва деворга суяниб турганча ҳадис айтиб беришини сўради. Шурайк унга қайрилиб ҳам қарамади. Шунда у яна сўради. Шурайк аввалгидек қайрилиб қарамади. Шунда у: “Халифаларнинг ўғлини паст санаш (менсимаслик) эмасми?” деди. Шурайк: “Йўқ, илм Аллоҳ ҳузурида буюкдир, мен уни зое қилишдан қўрқдим”, деди.Шогирд устозига: “ё устоз”, “ё муаллим”, “жаноб муаллим”, “жаноб домла” деб мурожаат қилсин. Устозининг исмини устоз борлигида ҳам, йўқлигида ҳам айтмасин. Агарда айтиш жудаям керак бўлса, “фазилатли устозим бундай дедилар” ёки “устозим фалончи бундай дедилар”, ёки “йўлбошчим фалоний бундай дедилар”, деб айтсин.Шўъба: “Агар биронтадан бир ҳадис эшитсам, унга қул бўлардим ва унинг ҳузурига тезтез бориб турардим”, деди.Таълим олувчи бола устози тирик вақтида ҳақига дуо қилиши, устоз вафот этганидан сўнг авлодлари, қариндошлари ва дўстларидан хабар олиши, қабрини зиёрат қилиши, устозга истиғфор айтиши, унинг номидан эҳсон қилиши, динда, илмда, хулқда унинг ўргатганларига риоя қилиши, илмига эргашиши (иқти до қилиши), одоби билан одобланиши лозимдир.Шогирд устозидан етаётган баъзи азиятларга сабр қилмоғи, бу ҳол устоздан илм олишига монелик қилмаслиги керак. Албатта, устоз шогирдини бекордан бекор койимайди. Шогирд бундай пайтда ўзини тафтиш қилсин, устозидан узр сўрасин. Шундай қилса, устоз ва шогирд узоқлашмайди, қайтага яқинлашади. Шогирд хато қилса, устоз уни йўлга солади.Улуғ салафларимиз айтадилар: “Ким илм олишда сабр
қилмаса, нодонлигича қолади. Сабр қилса, дунё ва охират саодатига эришади”. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Толиб бўлиб хорландим ва матлуб бўлиб азиз бўлдим”, деди.Шофиъий (раҳмаҳуллоҳ) айтади: «Суфён ибн Уяйнага: “Сизга одамлар ернинг турли бурчагидан таълим
олгани келадилар, сиз уларга қаттиқ гапирасиз. Улар сиздан кетиб қолишлари ва сизни тарк этишларидан қўрқмайсизми?” дейилганида, у киши: “Шунинг учун улар мени тарк этсалар, улар аҳмоқдир”, дедилар».
Яна у киши дейдилар:Устоз ва табиб ҳар иккиси. Агар ҳурматланмаса, насиҳат қилмас.Дардингга чидар агар табибга жафо қилсанг,Нодонлигингга чидар агар устозга жафо қилсанг.Шогирд устози ҳузурида одоб, тавозе билан ўтириши, чалғимаслиги, бутун эътиборини у кишига қаратиши лозим. Ўтирганида бармоқларни қирcиллатиш, ҳудабе
ҳуда йўталиш, томоқ қириш, бурин тортиш, пишиллаб нафас олиш, у ербу ерини қашиш, ёнидаги билан гаплашиш кабилар устозга ҳурматсизлик саналади. Чунки устоз рўпарасида қанча толиби илм ўтирса, барини кўриб, нима билан машғуллигини билиб туради. Шогирд
нинг битта ноўрин ҳаракати уни ранжитиши, фикридан чалғитиши мумкин. Натижада дарс маромига етмай қолади.Олимнинг шогирд устидаги ҳақларини баён қилишда ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) бундай дедилар: «Олим (устоз)нинг сендаги ҳақи: ҳаммага умумий салом бер
санг, устозга саломни хос қил, унинг ҳузурида қўлинг ва кўзинг билан ишоралар қилма, “фалончи бу сўзнинг аксини айтди” дема, бировни ғийбат қилма, унинг хатосини қидирма, агар адашса, узрини қабул қил, уни Аллоҳ учун улуғла, агар иши (ҳожати) бўлса, уни қилишга
шошил, ҳузурида бирон киши билан шивирлаб гаплашма, кийимидан ушлама, агар дарс беришни кечиктирадиган бўлса, ундан талаб қилма, суҳбатидан тўйиб қолма, чунки у хурмо дарахтига ўхшайди, ундан қачон бир нарса тушади деб кутгин (интизор бўл)».Шогирд устози ўтирган синфга ёки хос жойга киришда изн сўрайди, устоз бир ўзи бўладими ёки бошқалар билан бўладими, барибир. Агар рухсат бермаса, қайта сўрамаслик керак. Устоз ҳузурида чиройли кийинмоқ, ўзига қарамоқ, хушбўйликлар сурмоқ керак. Илм ўрганишга, масжидга шундай борадилар. Чунки илм ўрганиш ҳам ибодатдир.Овқатланаётган идишингиз қанча чиройли, покиза бўлса, иштаҳа ҳам шунча яхши, нонушта кўнгилли бўлади. Устоз ҳузурида ҳам шогирднинг қалби чи ройли, покиза бўлиши керак. Бундай қалбга илм ўтиради, самараси кутилганидек бўлади.Шогирд устозидан бир ҳукмни ёки қимматли фикр
ни, ёки бир ҳикоя, шеърни эшитса, уни ёд олсин ёки эсда сақлаб қолсин. Тинглаётганида ҳайрати юзкўзларидан сезилиб турсин.
Ато: “Мен ҳадисни бир кишидан эшитаман, ваҳоланки, мен бу ҳадисни ундан яхшироқ биламан, шундай бўлса ҳам, ўзимни билмагандек тутаман”, деган.Яна у: “Мен бир ҳадисни бирон бир ёш йигитдан аввал
эшитмаганимдек эшитаман, ваҳоланки, мен у туғилмасидан олдин ҳадисни эшитганман”, деган.Шогирд дарс пайтида ҳафсаласизлик қилмасин, балки зеҳнини ўткирласин, саволларга жавоб бериш билан
машғул бўлсин. Устоз айтган дарсни албатта тайёрласин. Агар устознинг сўзини англамай қолса, узр айтиб, сўраб билиб олсин. Бундай ҳолатдан устоз ранжимайди, балки шогирдининг талабчанлигидан, лоқайд эмаслигидан хурсанд бўлади. “Сўраб ўрганган олим, орланиб сўраман ўзига золим”, дейдилар ҳазрат Навоий. Албатта, биз айтаётган
талаблар бола мактабга ёки мадрасага борганида ўзўзидан пайдо бўлиб қолмайди. У ўқув даргоҳига боргунча, устозга рўпара бўлгунча, оила даврасида бу ҳақда тушунча шаклланиши керак. Бу ишга хусусан отаона, бобо ва бувилар, аммахолалар масъулдирлар. Токи бола мактаб, устоз ҳақидаги тушунчаларга олдинроқ эга бўлсин, бирданига нотаниш оламга тушиб қолгандек бўлмасин. Албатта, бола ўқишга қатнаётган акаопаларини кўриб илк кўникмани олади. Лекин бу кўникма отаонанинг, катталарнинг таъкидлаши, тушунтириши билан мукаммал бўлади.Ҳабиб ибн Шаҳид: “Эй ўғлим, фақиҳларга ва олимларга эргаш, улардан илм ўрган ва одобларидан олгин, чунки бу менга кўп ҳадисдан маҳбуброқ”, деди.Мухаллад ибн Ҳусайн бир куни Ибн Муборакка: “Биз
кўп ҳадисдан кўра кўп одобга муҳтожроқмиз”, деди. Баъзи салафлар фарзандларига: “Одобдан бир боб ўрганиш етмиш боб илм ўрганишдан яхшироқдир”, деб таълим берган. Суфён ибн Уйайна: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи васаллам) катта мезондирлар. Нарсаларнинг у ки ши хулқига, сийратига ва йўлига мувофиқ келгани ҳақ ва уларга мувофиқ келмагани ботилдир”, деди. Ибн Сирин: “Улар илм ўрганган каби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлларини ҳам ўрганадилар”, деди.Албатта, биз зикр этаётган одоблар устозлар ҳақини адо қилиш, тақволи бўлиш, Исломга содиқ қолиш, Аллоҳ учун виқорни умид қилиш, Исломни ақида ва шариат деб, Қуръони каримни дастур деб имон келтиришни талаб қилади.
“Маҳалла” арабча сўздан олинган бўлиб, “жой” деган маънони англатади. Тарихчи олим Наршахий “Бухоро тарихи” асарида бундан 1100 йил илгари маҳалла халқнинг бошқаруви эканини ёзган эди. “Маҳалла” атамасига Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит- турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарларида ҳам изоҳ берилган. Қадимда маҳалла нафақат ижтимоий, балки, маъмурий-ҳудудий тузилма тарзида ҳам эътироф этилган. Алишер Навоийнинг “Ҳайратул-аброр” (“Яхши кишиларнинг ҳайратланиши”) асарида қуйидаги банд учрайди: Шаҳарлар отини маҳалот этиб, Бўлди чу юз шаҳар Ҳири от этиб. Маҳалланинг “жой” деган мазмуни юқоридаги ташбеҳдан кўриниб турибдики, ўрта асрларда Ҳири деб аталган Ҳирот шаҳри юзта кичик “шаҳарча” - маҳаллалардан ташкил топган экан.
Маҳалла деганимизда, авваламбор, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган ва ривожлантирадиган, шу билан бирга, келажак авлодлар қандай бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи, ҳаёт мактабини тасаввур этамиз.
Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг асосий институти сифатида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Шунингдек, мазкур органларнинг бошқарув тизимидаги кўламининг кенгайиб бориши билан ҳуқуқий давлатнинг ўз ваколатларини демократик тамойиллар асосида амалга ошириши учун қулай ва кенг имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Ривожланган демократик мамлакатларда ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб давлат бошқарувининг марказлашувини чеклаш натижасида ўзини ўзи бошқариш органлари жамиятнинг асосий институтларидан бирига айланди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш (ғарбда “муниципиал” дейилади) деганда, муайян маъмурий-ҳудудий бирликдаги аҳоли ваколатларини ифода этадиган, шунингдек, сайланган органлар ва уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга ошириладиган, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ишларни бошқариш тушунилади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш демократик тамойиллар асосидаги бошқарувдир. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
1) мазкур органларнинг фуқаролар томонидан тўғридан-тўғри сайланиши;
2) маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ўзини ўзи бошқарувнинг нисбатан мустақиллиги; 1985 йил 15 октябрда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа хартияси”нинг 3-моддасида бу тушунча қуйидагича ифодаланган: “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деганда, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз масъуллигида, маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида, қонунлар доирасида унинг давлат ишларининг аксарият қисмини бошқариши ва уни реал уддалай олиш қобилиятига айтилади. Бу ҳуқуқлар эркин, яширин, тенг ва тўғридан-тўғри умумий сайловларда сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар ўзларига ҳисобот бериб борувчи ижроия органларига эга бўлиши мумкин. Бу қоидалар фуқаролар мажлисларига, референдумларга ёки фуқаролар тўғридан-тўғри иштирок этишининг қонун йўл қўйган бошқа шаклларига мурожаат этишни истисно этмайди”.
Ғарб жамиятшунос олимлари маҳаллий ўзини ўзи бошқаришга доир тушунчаларнинг назарий жиҳатларини ҳам ишлаб чиққанлар. Биринчи назарияга биноан, “маҳаллий бошқарув” деганда, давлат бошқарувидан қуйидаги барча бўғинларни, “маҳаллий ҳокимият ” деганда эса, “сайланган кенгаш ва унинг ижроия органлари воситасида ўз сайловчилари манфаатларини ифода этувчи ва ҳаракат қилувчи ташкилотлар” тушунилади. Шунингдек, “маҳаллий ўзини ўзи бошқариш” – “миллий бошқарувдан қуйи даражадаги демократик автоном бирликларнинг маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида жамоатчилик муаммоларининг аксарият қисмини мувофиқлаштириши ва бошқариши”дир.
Конституциявий асосдан келиб чиқиб, 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуннинг 1-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тушунчаси қуйидагича таърифланди: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир”. Қўриниб турибдики, мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари тизими тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақоми ривожлантирилди ва улар илғор демократик мамлакатлардаги ҳуқуқий мезонлар даражасида ифодалана бошланди.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, машҳур олим Алексис де Токвилнинг талқинича, “шундай бир сиёсий институтки, у нафақат сиёсатчилар учун, балки, умуман барча фуқаролар учун бир мактабдир. Бу институтга хос бўлган имкониятлар шу қадар юксак-ки, у фуқароларнинг кенг сиёсий иштироки учун шарт-шароитлар яратиб беради. Ўзини-ўзи бошқариш органлари сиёсий маданият элементларини шакллантиришнинг ҳам беқиёс омилидир. Охир-оқибатда бу органлар фаолияти сиёсий тизимнинг бир бутун барқарорлиги ва мослашувчанлигини таъминлаб беради. Миллат жамоавий институтларсиз ҳам эркин ҳукумат шакллантириши мумкин. Лекин у эркинликнинг ҳақиқий руҳига эга бўла олмайди”.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида иккинчи назария пайдо бўлди. Ушбу “умумий фаровонлик давлати” назарияси билан боғлиқ ҳолда, муниципал (ўзини ўзи бошқаришга доир) концепция ҳам пайдо бўлди. Муниципалитетлар жамиятнинг барча табақалари манфаатларини таъминловчи ва қўриқловчи ижтимоий хизмат кўрсатиш воситаси сифатида қаралди. Европа, Шимолий Америка ва Япония каби мамлакатларда муниципал кенгашлар мақоми ҳуқуқий жиҳатдан муниципал ижроия бошқарувидан юқори қўйилган бўлиб, уларнинг ваколатига қуйдагилар киради: маҳаллий бюджетни қабул қилиш, юқори ташкилотлар томонидан ҳал қилинмаган айрим масалалар бўйича меъёрий қарорлар қабул қилиш, маҳаллий солиқларни жорий этиш, шунингдек, кўпчилик давлатларда муниципалитетнинг ижроия раҳбарлик органларини ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, маҳаллий референдумларни белгилаш.
АҚШ ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муниципалитетлар муҳим ўрин эгаллайди. Муниципал мактаблар, шифохоналар, кутубхоналар, санитария ишлари, сув билан таъминлаш, парклар, ёнғинга қарши хизматларни бошқариш асосан муниципал кенгашлар тасарруфидадир. Айрим мамлакатларда (масалан, Германияда) кенгашлар ўз ваколатларини ижроия органларига бериш ҳуқуқига ҳам эга.
Собиқ СССР даврида маҳалланинг мазмуни ва вазифалари бутунлай сохталаштирилган эди. Бу даврда маҳаллалар ўзининг ҳуқуқий мақомини йўқотди. Уларнинг асосий фаолияти собиқ коммунистик партиянинг маҳаллий ташкилотларини қўллаб-қувватлашдан, шунингдек, шўравий одатларни тарғиб қилиш, оилалардаги маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда коммунистик партиянинг “кўз ва қулоғи” бўлиб туриш каби вазифалардан иборат бўлиб келди. Бу даврда қадимдан маънавият, таълим ва тарбия масалаларини ҳал этиб келган маҳаллаларнинг ўрни деярли йўққа чиқарилди.
Мустақиллик даврига келиб фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг қонуний мақомини мустаҳкамлашга, уларни фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир жиддий ислоҳотлар амалга оширилди (2.1.1-расм). Ўзбекистонда маҳаллалар миллий мустақиллик даврига келибгина ўзини ўзи бошқариш органига айланди. Ўзбекистон Конституцияси маҳалланинг мақомини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида мустаҳкамлади. Мамлакатимизда шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқий мақомини олди. Жумладан, мустақиллик даврида юртимизда 10 мингдан кўпроқ ўзини ўзи бошқариш органлари шаклланган бўлса, улардан 8142 тасини маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этади. Маҳалла мустақил ташкилот сифатида қайтадан мустаҳкамланди ва уларнинг аксарияти ўзининг қадимги номларини ва халқ ўртасидаги обрў-эътиборларини қайтадан тиклаб олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |