Жалолиддин румий асарларида юксак


Иккинчи китобда инсоннинг маънавий-ахлоқий шаклланишида



Download 320,53 Kb.
bet7/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

Иккинчи китобда инсоннинг маънавий-ахлоқий шаклланишида
иккинчи қадам кўпроқ инсондаги мезон, меъёр,
сабр, матонат, виждон тушунчалари борасида фикр юритилган
ва у шундай бошланади:
Маснавий назмида юз берди сукут,
Вақт лозим қондин айрилгунча сут.
Ул ширин сут қондин айрилмайди, то
Этмагунча толеинг фарзанд ато.
Ул Зиёулҳақ Ҳусомиддин бу он
Маснавийни бурди кўкдин ер томон146.
Биринчи китобдан фарқли равишда иккинчи китобда Ру-
мийнинг ҳаёт моҳияти ва унга муносабат борасидаги фикрла-
рининг Шамс воқеасидан сўнг яна жўш урганини кузатиш мум-
кин. Иккинчи китоб анча танаффуслардан кейин яна давом
эттирилади. Асарда “Хаёлдаги ҳилол”, “Илончи воқеаси”, “Ийсо-
нинг ҳамроҳи”, “Дарвеш ва муттаҳам хизматчи”, “Подшонинг ло-
чини”, “Халво”, “Сўқир кўзлар”, “Эшак кетди”, “Бир муфлис киши”,
““Агар...”ли уй”, “Мардум маломати”, “Одамий пинҳон эрур тил
остида”, “Чанқаган киши”, “Дўстлик” каби кўплаб ҳикоятлар
келтириладики, бу ҳикоятлар инсонда иймон-эътиқоднинг
шаклланишида катта аҳамият касб этади. Китобда бошидан
охиригача фойдасиз илм борасида сўз юритилиб, шундай дей-
илади:
Уйқу – бедорлик билимлар бирла, ҳой,
Кечса нодон бирла, бедорликка вой147.
Бу мисралар мантиқан “Билимли бўлиб ухламоқ билимсиз
ибодат этишдан афзалдир” ҳадисига муқояса қилинади. Уни
Румий ўз руҳий ҳолати туфайли маънавий дарслардан бебаҳра
қолган шогирдларига худди узр сифатида келтиради.
Бир ариқдан, сира оқмайди сув,
Ўзи ичмас, бошқаларга бермас у.
Унда бир оби зилол топмас қарор,
Йўқ яна лабташна, сув ичмоққа зор148.
146 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 131.
147 Ўша жойда. –Б. 132.
148 Ўша жойда. –Б. 145.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 50 шахс тарбияси
Бу мисралар маънавиятсиз кишиларга қаратилган бў-
либ, ариқ – восита, сув – маъно рамзини англатади. Сув ариқ
орқали ўз манзилига етиб, ташнанинг чанқоғини қондиради.
Устоз эса ҳаётдаги восита бўлиб, ундаги маъно маънавиятдир.
Устоз вазифасида бўлатуриб, ўзидаги бор билимни шогирдига
бериб билмаса, унда маъно-моҳият бўлмаса, бундай устозлар-
дан ҳеч қайси шогирд билим олишга ошиқмайди.
Биламизки, Румий буюк воиз ҳам эди. Иккинчи китобнинг
кульминацион нуқтаси сифатида Румийнинг тингловчига
нисбатан:
“... ҳикоятнинг кўпроқ ташқи жиҳатларига эътибор
қилиб, унинг асл маъносидан бебаҳра қолиши”149 ҳақида сўз
юритганини белгилаш мумкин. Чунки бу ҳолатда Румий ўзи
кўп бор тўқнашган инсониятдаги мавжуд муаммони ечишга
ҳаракат қилади ва “Гарчи сўз йўқдир, вале сўз сеҳри бор...” –
дейди150 ва инсонни огоҳликка, уйғоқликка чорлайди.
Маснавий”нинг учинчи китоби қуйидаги мисралар би-
лан бошланади:
Эй Зиёулҳақ Ҳусомиддин, кетур,
Ул учинчи жилди, уч суннат эрур.
Оч ўшал ганжинайи асрорни,
Қўй ҳама узрингни, айт ахборни151.
Китоб бошланишидан яна Ҳусомиддинга мурожаат
қилинмоқда, чунки Румий томонидан белгиланган бу олис
маънавият йўлининг машаққатларига Ҳусомиддиннинг сабр
қилишига далда сифатида Румий уни маърифатга ўрта-ўрта-
да чорлаб қолади.
“Маснавий”нинг учинчи китобида “Фил қиссаси”, “Бир
қишлоқлик шаҳарликни меҳмонга чақириб алдагани”,
Шоқолнинг товуслик даъво этгани”, “Лофчининг жазоси”, “Муз-
лаган аждаҳо воқеаси”, “Филнинг шаклу шамойили”, “Ваҳимага
тушган устоз”, “Дарвеш ҳикояти”, “Ибтидодан интиҳони кўр-
ган заргар қиссаси”, “Нафсга банди бўлган киши”, “Хачир ва туя”
каби қатор ҳикоятлар келтирилади. Учинчи китоб инсон

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish