Жалолиддин румий асарларида юксак


маънавий-ахлоқий шаклланишида учинчи қадам – оралиқ



Download 320,53 Kb.
bet8/31
Sana24.02.2022
Hajmi320,53 Kb.
#221005
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
jaloliddin rumiy

маънавий-ахлоқий шаклланишида учинчи қадам – оралиқ
ташхис сифатида нафс, ҳирс, манманлик, такаббурлик,
маънавий шаклланишга таҳдидлар борасида фикр юритилади
ва ақли ноқисларга изоҳлар бериб ўтилади. Ки-
149 Ўша жойда. –Б. 207.
150 Ўша жойда. –Б. 236.
151 Ўша жойда. –Б. 246.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 51
тобнинг “Бир Шайх воқеаси” ҳикоятида Дақуқий (Дақуқий
ҳақида аниқ тарихий маълумотлар йўқ. Мавлоно ушбу ном
остида бағдодлик машҳур мударрис Абдул Мунъим бинни
Муҳаммадни кўзда тутган, деган тахминлар бор.) қиссаси ва
кароматлари ҳақида гапирилиб, Дақуқий образи орқали нафс
тарбияси тасвирланади: “Бир нарсага боғланиб қолмаслик
учун, эй нафс, дейман, бир нарсага эришмоқ бўлсанг, йўлга
туш, имтиҳондан яхши ўтиш учун кўнглингни бирор ерга
боғлагин”, – дейилади асарда ва Дақуқий юксак маънавиятли
инсон сифатида гавдалантирилади. Асарнинг кейинги китобларида
комил инсонлар тимсолини тасвирлашда Дақуқий
қаторида Луқмон, Аёз сиймолари келтирилади.
Китобда кўп бора тилга олинган Самарқанд, Дамашқ, Ироқ,
Ғазна, Бухоро номлари тарихдан илм-маърифат масканлари
саналган. Масалан, асарда “Қулнинг туҳматга учраб Бухородан
қочгани” ҳикоятида бир Садри Жаҳон (Бухорода Садр
Муҳаммад ибн Абдуллазиз “Садри жаҳон” унвонига сазовор
бўлган) измидаги қул туҳматга учраб, ўн йил дарбадар юриб,
юртини соғиниб қайтиб келибди. Дўстлари қулга Бухорога
борма, шоҳ навкарлари сени ўн йилдан бери пичоғини тезлаб
қидириб юрибди, – дейишибди. Ошиқ барибир Бухорога бо-
рибди. Ҳикоятда айтилишича:
Ул Бухоро гулшани ирфон эрур,
Ким бухорийдир, азиз инсон эрур152.
Бунда юрт соғинчи, Ватан ҳисси тасвирланган бўлиб,
дарҳақиқат, инсон Ватанида қанчалик хавф-хатар бўлиши-
га қарамасдан она заминини қўмсайди, ўз юртига интилади.
Учинчи китобни мутолаа қилиш жараёнида шу нарса аён-
лашадики, китобнинг довруғи орта бошлагандан унга таъ-
на тошларини отадиганлар ҳам пайдо бўлган. Учинчи ки-
тобнинг кульминацион нуқтаси қисқа ўйловчи кимсаларнинг
“Маснавий”га, яъни маънавиятга тош отишганидир:
Деди: юксак сўз эмасдир Маснавий,
Анбиёнинг қиссаси ул, пайрави.
Унда йўқдир баҳси асрори баланд,
Авлиё қайларга сурмишлар саман...
Барчаси маълум ва такрордир фақат,
Қайда ул сўздирким, лол қолсин хирад...153
152 Ўша жойда. –Б. 355.
153 Ўша жойда. –Б. 368.
Жалолиддин Румий асарларида юксак маънавиятли 52 шахс тарбияси
Ўзининг ақли қосирлиги туфайли “Маснавий”га тош отув-
чиларга жавобан Румий шундай дейди:
То қиёмат солгай ул Қуръон нидо:
Эй жаҳлга жонни этганлар фидо!
Сиз мени афсона, эртак билдингиз,
Мунча куфру мунча иғво қилдингиз.
Таъналардан балки ҳосил бўлди шул:
Сиз эмишсиз фонию афсона ул...
Ҳар нафас ёдимдадир панди Ҳаким,
Таъналарга зарра парво этмагум...154
Румийнинг жавобидан шу нарсани англаш мумкинки, кўз-
ланган мақсад сари дадил қадам ташлаш, йўлда учрайдиган ҳар
қандай ғовдан қўрқмаслик ва уларга нисбатан “фикрга қарши
– фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат”155
билан жавоб бериш лозим. Ҳақиқатан ҳам, “энг буюк жасорат
– бу маънавий жасорат”156 ҳисобланади. Айни пайтда “ёш ав-
лоднинг маънавий олами дахлсизлигини асраш учун биз ни-
маларга таяниб – суяниб иш олиб боришимиз керак?…”157 де-
ган саволга Румий ижодидан, унинг қарашларидан ҳам жавоб
топиш мумкин, чунки Румий ижоди бизга маънавий поклик
ҳақида тушунча бериб, маънавий таҳдидлардан (ахлоқсизлик,
вайронкорлик, бузғунчилик ғояларидан) огоҳ этади ва унга
қатъийлик билан қарши курашишга ундайди. Зеро, маънави-
ятга қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз, таҳдид ўз-ўзидан
мамлакат хавфсизлиги, унинг миллий манфаатлари, жисмо-
нан ва маънан соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги
жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жа-
миятни инқирозга олиб келиши мумкин.
Маснавий”нинг тўртинчи китоби “Маснавий” “манзил-
ларининг энг гўзали, суду самарларнинг энг буюги томон тўр-
тинчи сафардир”, яъни тўртинчи китоб “Жонларга фароғат бу,
баданларга шифо...” бўлгани каби маънавият “Солиҳ бадан-
ларнинг ҳаракатларига, соликларнинг хоҳиш-истакларига
бензар”, – дейилади158 ва “Маснавий” “Бизга боққан, биз билан
154 Ўша жойда. –Б. 370.
155 Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.
–Б. 119.
156 Ўша жойда. –Б. 159.
157 Ўша жойда. –Б. 115.
158 Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 387.
1-БОБ. Жалолиддин Румий шахси ва илмий меросини ўрганишнинг педагогик асослари 53
дийдорлашганларга – нур, келажак авлодларимиз, фарзандларимизга
– хазина”, – дея таъриф келтирилади. Китобда
Воиз”, “Қалтис ҳаракат”, “Беномус хотин”, “Хушбўй ҳидлардан
ўзидан кетган одам”, “Амал билан насиҳат этмоқ сўз ила ўгит
бермоқдан афзалдир”, “Тарозунинг тоши”, “Иброҳим Адҳам
қиссаси”, “Сув саси”, “Бир шоир қиссаси”, “Аҳмоқнинг жавоби су-
кут”, “Мажнуннинг нортуяси” каби ҳикоятлар келтирилган.

Download 320,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish