Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида Режа: Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари



Download 107,53 Kb.
bet1/9
Sana15.04.2022
Hajmi107,53 Kb.
#554512
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5381898148522235697


Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида


Режа:


1. Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари.
2. Тарбия воситалари ва усуллари.
3. Муқаддас китобларда тарбия масаласи.
4. Қадимги афсона ва асотирларнинг тарбиявий аҳамияти.
5. Қадимги давр мутафаккирларининг тарбия ҳақидаги ғоялари.
Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасида тарбия, шу жумладан ёшлар тарбиясига эътибор қаратди, “...авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”, “Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”1
Тарбия, бу кишида муайян жисмоний, рухий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга каратилган амалий педагогик жараён. Инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларни орттириш учун кўриладиган чора-тадбирлар мажмуаси. Унинг инсонлигини таъминлайдиган энг қадимги ва абадий қадриятдир. Тарбиясиз инсон ҳам жамият ҳам мавжуд бўла олмайди. Чунки одам ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар тарбия туфайлигина авлоддан-авлодга ўтказилади.
«Тарбия» атамаси илмий адабиётларда кенг ва тор маъноларда қўлланилади. Кенг маънода тарбия инсон шахсини шакллантиришга, унинг ишлаб чиқариш, ижтимоий, маданий, маърифий ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга каратилган барча таъсирлар, тадбирлар, ҳаракатлар, интилишлар йиғиндисини англатади. Тарбияни бундай тушуниш оилада, маҳаллада, маориф муассасаларида, жамоат ташкилотларида, маданият муассасаларида олиб бориладиган мақсадли фаолиятни, шунингдек, таълим ва маълумот олиши киради.
Тор маънода тарбия шахснинг жисмоний камолоти, дунёқараши, маънавий-ахлоқий қиёфаси, эстетик дидини юксалтиришга йўналтирилган педагогик фаолиятдир. Мазкур вазифа оила ва тарбиявий муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Таълим ва маълумот олиш тор маънодаги тарбия таркибига кирмайди. Лекин тарбия жараёни таълим билан ўзаро боғликликда мавждуддир. Чунки таълим ва маълумот олиш жараёнида шахснинг билими ортиб бориши билан бирга, ахлоқий-маънавий қадриятлари шаклланди ва ривожланиб боради.
Тарбия жамият ва давлат ҳаётидаги аҳамияти, ўрни беқиёс. Ёш авлоднинг, умуман, жамият аъзоларининг тарбияси билан етарлича шуғулланмаган мамлакат турғунлик ва инқирозга маҳкумдир. Негаки, ўсиши ва ривожланиши учун ҳар қандай жамиятда ҳам моддий ва маънавий ишлаб чиқаришни ривожланиши талаб этилади. Бунинг учун ёш авлод моддий ва маънавий бойликлар етиштиришни аждодлари даражасида, улардан ҳам яхшироқ ишлаб чиқара билишлари керак. Ёш авлодда ана шундай моддий ва маънавий қобилиятларни шакллантира билиш учун эса, жамият узлуксиз равишда самарали фаолият кўрсатадиган тарбиявий билимлар тизимига эга бўлиши лозим.
Бизга маълумки, ижтимоий тараққиёт тарбиянинг мазмунида ўзгаришларни юзага келтиради. Собиқ Совет давлатида ҳукмрон мафкура марксизм тарбияга синфий ва партиявий ҳодиса сифатида ёндашилган. Шунинг учун ҳам синфий жамиятда турли синфлар тарбиясида тафаввут мавжудлиги тўғрисидаги ғоя мустаҳкамланди. Бизга маълумки тарбия синфий мазмунга эга эмас. Шунингдек, тарбияда жамоат муассасаларнинг ўрни бўрттириб юборилган, ирсий ва биологик хусусиятларнинг таъсири етарли даражада ҳисобга олинмаган.
Тарбия воситасида киши ижтимоий киёфасини ўзгартириш мумкин деган қараш, унинг шахс шаклланишидаги ўрни идеаллаштирилди. Тарбияланувчининг тарбиявий таъсирни қабул қилши ёки қабул қилмаслиги хусусиятларига эътибор берилмади. Шу боис, тарбия мақсадсиз бўлиб қолди, тарбияланувчига индивидуум сифатида эмас, исталган ижтимоий қиёфани шакллантириш воситаси, оломон вакили тарзида қараш карор топди. Оқибатда тарбиянинг самарадорлиги пасайди ёки умуман самарасизлигига олиб келди. Чунки Тарбиянинг асосий объекти бўлмиш шахс ва унинг ўзига хослик жиҳатлари унутилган эди.
Ўзбекистонда тарбия ва унга боғлиқ жараёнларга соғлом педагогик тафаккурга таянган ҳолда ёндашув устуворлик қилади. Уни ташкил этилишида ғайриилмий, синфий-партиявий ёндашувдан воз кечилди. Тарбиянинг миллийлигига алоҳида эътибор каратилмоқда. Бунинг учун халқ педагогикаси тажрибаси, мутафак- кирларимизнинг педагогик қарашларини илмий ўрганишга эътибор кучайди. Педагогика фани ва амалиётида оила тарбияси, ижтимоий тарбиянинг ўзига хос ўрни борлиги эътироф этилди. Шунингдек, тарбияда ирсий ва биологик омиллар ҳам ҳисобга олинадиган бўлди. Айни вақтда, шахснинг шаклланишида тарбиянинг ўрнига керагидан ортиқ баҳо бериш ҳам барҳам топди. Бу ҳол тарбияга дойир ҳодиса ва ҳолатларни тўғри изоҳлаш, тарбиявий тадбирлар тизимини тўғри тайин этиш имконини берди.
Шундай қилиб, қайд этиш лозимки, тарбия – бу педагогиканинг асосий категорияси бўлиб, тарбияланувчининг ижтимоий ҳаётга мослашуви, унинг хатти-ҳаракатлари ва муомаласи, асосий меъёрлари ҳақидаги билим ва кўникмаларини шаклланишида асосий ўринга эга. Одамлар билими, кўникмаларидан қатъи назар, доимо тарбиявий таъсирларни қабул қилади ва ўзлари ҳам таъсир кўрсатади. Россия олими Б.Т. Лихачев тарбияни илмий ўрганиб, унга оид уч асосий концепцияни ишлаб чиқди:
• “тарбия ижтимоий муҳитнинг зарур ва бажарилиши шарт бўлган қисми, унинг ёрдамида инсон жамиятда ўз ўрнини топади”;
• ижтимоий-маданий нуқтаи назардан тарбия “авлодлар ўртасида ҳаётий тажрибани авлоддан-авлодга ўтказувчи объектив ижтимоий механизм”дир;
• фалсафий ва диний жиҳатдан “тарбия – бу диний эътиқодни, авлоддан авлодга ўтишини таъминлайдиган илоҳий восита”.
Тарбиянинг моҳияти тарихий тараққиёт босқичларида намоён бўлади. Бу жараённинг мезонларига одамлар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг жамиятдаги фаолияти таъсир кўрсатади. Тарбиянинг иштирокида мадаий тажриба, билим ва меҳнат кўникма ва малакалар авлоддан-авлодга ўтказилиши таъминланади. Тарбиянинг мақсади – инсонларни авлоддан-авлодга тараққий эттириб, инсониятнинг умумий юксалишига хизмат қилишдир.
Тарбиянинг қонуниятлари. Тақиқотчилар уларни ўзига хос тарзда талқин этади. Шунинг учун, бу муаммога муносабат масаласида якдиллик йўқ. Россиялик тадқиқотчилар тарбиянинг асосий қонуниятларини қуйидагилардан иборат деб таъкидлайдилар:
1. Тарбия - бу аниқ мақсадга йўналтирилган, лекин натижасини олдиндан айтиб бўлмайдиган мақсадли жараёндир. Зеро, тарбияланувчи имкониятларини қай даражада намоён этиши, натижа қандай бўлиши номаълумдир. (Эътиборга олинмайдиган кўплаб омилларнинг таъсири олдиндан айтиб бўлмайдиган, ноаниқлик, натижа эҳтимолини келтириб чиқаради. Эҳтимоллик, умуман олганда, ҳаёт ва маданиятнинг асосий тамойилидир).
2. Тарбия – инсон эҳтиёжларини ўзгартиришидир. Одамнинг эҳтиёжларини таъминланмаслиги ва уларни ўзгартириш ўртасида диалектик боғлиқлик мавжуд. Маълумки, эҳтиёж – бирор нарсага бўлган ички талаб, эҳтиёж билан алоқада муайян фаолиятга ундайдиган ички кучдир.
Биринчи саволга хулоса қилиб айтганда тарбия жамият ва шахс ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ҳодисадир. Трбияга етарли даражада эътибор бермаслик жамиятни ҳалокатга олиб келади.



Download 107,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish