Инжил ахлоқ нормаларининг мазмуни ва тузилиши. Инжилда иккита тош лавҳаларда битилганидан ахлоқ қоидаларидан кўп. Уларнинг сони ўндан ортиқдир. Уларнинг сони ортиб бориши билан, ҳажм ва мазмун жиҳатидан кичрайиб боради ва тавсиянома мазмун касб этади. Улар Мусо, Йуша бин Нун ва Исо тарғиб қилган.
Ахлоқ нормларининг уч тури мавжуд: тақиқланган (мумкин эмас), мажбурий (мутлақо зарур) ва тавсиянома (ихтиёрига кўра, вазиятга кўра, ўз ихтиёрига кўра).
Ахлоқ нормалари
Таъқиқлар
|
Бажарилиши шарт
|
Тавсиянома
|
Одам ўлдирмаслик
|
Ота-онангни ҳурмат қил
|
Яқинларингга ёрдам бер
|
Ўғирлик қилмаслик
|
Меҳнат қил
|
|
Ёлғон гапирмаслик
|
Яқин кишига муҳаббат
|
|
Ёлғон гувоҳлик бермаслик
|
|
|
Зино қилмаслик
|
|
|
Яқин кишиларнинг оиласини тортиб олмаслик (уй, ери, қули, ҳайвонларини)
|
|
|
Ўзга илоҳларга сиғинмаслик
|
|
|
Ғайридинлар билан қон-қариндошлик алоқаларини ўрнатмаслик
|
|
|
Душманингни ҳурмат қилма
|
|
|
Кўриб турганингиздек, ахлоқ нормаларининг аксарият қисми таъқиқлардир. Диндор уларга амал қилса, қуйидагиларга муяссар бўлади: омади келади, ниятлари рўёбга чиқади, соғлом бўлади, дардига шифо топади, узоқ умр кўради, қайта тирилади. Уларга амал қилмаслик қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин: лаънатга дучор бўлади, ҳаётида қийинчиликларга дуч келади, касалланади ва охир- оқибат ўлимга олиб келади. Динда ўлим жазоси халқ орасида тошбўрон қилиш билан бажарилади.
Исо Масиҳнинг шогирдларига пандномасида масихийнинг ахлоқи баён қилинган. Улар қуйидагилардан иборат: беозорлик, кишининг итоаткорлиги ва бўйсуниши каби ҳислатларида намоён бўлади; ҳақиқатни излаш – ҳақгўлик, адолатни излаш ва унинг учун кураш, ҳақиқат эътиқоддадир; раҳмдиллик – одамларга ёрдам бера олиш қобилияти, гуноҳкорни кечириш, хайр-эҳсон қилиш; тинчликпарварлик – адоватдан, иҳтиловлардан, зўравонликдан ва урушлардан воз кечиш.
Илк христианликда бойлик ва мулкка дастлаб давлат томонидан таъқиб қилинганлиги ва камбағал табақалар орасида оммалашганлиги сабабли салбий муносабат билдирилган. Исо бойларга мурожаат қилиб, “бойнинг жаннатга тушишдан, туянинг игнанинг қулоғидан ўтиши осонроқдир»1. Христиналикка давлат дини мақоми берилиши натижасида хокимият билан ҳамкорлиги даври бошланганлиги, йирик мулкдорга айланганлиги сабабли мулкка муносабати ўзгарди. IV-асрда Жаҳон насронийлар Соборининг қарори билан мулк муқаддас, деб эълон қилинди.
Фалсафада нормаларнинг вақт ўтиши билан ўзгармаслиги ёки ўзгариши муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай ўзгаришлар диннинг мавқеига салбий таъсир кўрсатади. Исо: “Яна: Қардошингни севгин, душманингдан нафратлан“, – деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: душманларингизни севинглар. Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради”.
Масиҳийнинг ахлоқий сифатлари: мулойимлик, итоаткорлик; ҳақиқатни излаш, адолат учун кураш; раҳм-шафқатлилик; одамларга ёрдам бериш, айбдорларни кечириш; хайрия; тинчликсеварлик; душманлик ва низолардан воз кечиш, зўравонлик ва урушлардан воз кечиш.
Исонинг илоҳий қарашлари ҳаёт талабларидан келиб чиққанлиги учун одамалр орасида ҳурмат қозонган. Агар сиз ёвузликка ёмонлик билан жавоб берсангиз, қарама-қарши томон яна жавоб қайтаради. Демак, томонларнинг ёмонликлари кўпайиши тўхтамайди. Ёмонлик йўқ бўлиши учун томонлардан бири қасос олишдан воз кечиши зарур.
Муқаддас битикларда «ўлдирманг» нормасига аниқлик киритилган. Бу тақиқ “ўз” кишисига, “биродарига”, жамоа аъзосига, қариндошларига, диндошларига нисбатан қўлланилади, “душман”га нисбатан таъқиқ кучга эга эмас.
Наронийлику ахлоқ нормаларининг фойдаси шундаки, одатларга амал қилмаслик, худбинлик, эгоизм, бошқаларга ғамҳўрлик кўрсатиш каби қадриятларни тан олмаган бутпарастликка барҳам берилди. Кўпхудоликда бундай қусурларга қаршилик заиф эди. Бу масалада тавҳид самаралироқ бўлган. Одамларнинг нариги дунёда рухининг фаолиятинини давом эттиришда дуч келадиган муаммолардан қўрқиши уларни тўғри яшашага мажбур қилди.
Ислом диний эътиқод тури бўлиши билан бирга, мусулмонларнинг турмуш тарзидир. Ахлоқ эса турмуш тарзини белгиловчи қадриятлардан бири ҳисобланади. Унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрнига этибор бермаслик ёки унга амал қилмаслик киши ҳаётини барбод бўлишига олиб келганидек, халқ, жамият ва давлатни таназзулга юз тутишга сабаб бўлиши мумкин. Унга жиддий эътибор ва талабларига амал қилиш халқга куч баҳшида этади, қудратини оширади.
Шунинг учун ҳам Ислом ахлоқ қоидаларига диндорларнинг амал қилишлари қатъий назорат қилади. Бундай назорат шариат қоидалари билан тартибга солинади ҳамда дин пешволари томонидан назоратга олинган. Масалан, диний тамойилларни бузмаган холда шахс ва жамиятнинг фаровонлигига олиб келадиган ҳатти-харакатлар ҳайрли иш деб ҳисобланади, унга зиён етказадигани бадҳулқлик сифатида қораланади.
Ислом динида мусулмонларни одоб-ахлоқ ва эзгулик рухида тарбиялаш, нафақат илоҳий ҳақиқатга эришишда муҳим ўринга эга, балки жамият фаровонлигини таъминлашнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қабул қилинган. Шунинг учун ахлоқсизлик ва уни юзага келтирадиган шарт-шароитларга қарши кураш олиб борилади. Мусулмонлар кундалик фаолиятида “худога хуш келадиган” ахлоқ тамо йилларига амал қилиши зарур. Бу фақат ибодатдан иборат эмас, балки уларнинг бутун ҳаётини қамраб олади. Уларнинг хатти-ҳаракатининг хомийси ва ҳаками – бу Аллоҳнинг ўзидир.
Мусулмоннинг асосий ҳислатлари тақво ва итоаткорликдир. Мусулмон Аллоҳга итоаткор ва одамларга нисбатан тақводордир (Аслида, «тақво» сўзи
«сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди).
“Одамлардан (мутаккабирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшшаклар овозидир”.(Қурьон 31:18-19.)».
Мусулмонлар ҳирс ва нафсларини тийишлари, манман бўлмаслиги ва дунёнинг ёлғон лаззатларига хирс қўймаслиги керак. Кўпчилик қалбини моддий бойликлар билан тўлдираётган ҳозирги замонда, кишининг қалбида Аллоҳ, зеб- зийнатлар унинг қўлида бўлиши керак. Машина, иш ўрнига, таълим ёки банк ҳисоби ҳаётнинг бирдан-бир мақсадига айланиши керак эмас, буларнинг барчаси турмушни фаравон қилишнинг бир йўли бўлиши мақсадга мувофиқ.
“У кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тозза дил билан келган кишиларгагина (фойда берар)” (Қуръон: 26:88-89).
Ислом ахлоқи тамойиллари. Аллоҳ “Бакара” сурасининг 177-оятида тақво нима эканлиги баён қилган:
“Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларга бураверишингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўриб туриб молни қариндош уруғларга, етим- есирларга, мискин-бечораларга, йўловчи-мусофирларга, тиланчи-гадоларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо қилиб, закотини берадиган киши ва аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилувчилар ва хусусан оғир енгил кунларда ва жангу-жадал пайтда сабр-тоқат қилгувчилар яхши кишилардир. Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводорлардирлар” Қуръондаги бу оятдар бизга солиҳлик ва тақво ҳақиқий ва самимий иймонли киши учун энг муҳим қадрият эканлигини кўрсатади. Унга кўра яхшилик ва тўғри хулқнинг асоси Худо билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга интилидан иборат.
Аллоҳ инсон қалбининг барча сирларини ва барча яширин ниятларини билади. Шунинг учун мусулмон ҳар қандай ҳолатда ахлоқ нормаларига амал қилиши керак.
Худо мусулмонлдар ҳақида ҳамма нарсани билади. Киши одамларни алдаши мумкин, лекин Худони алдаб бўлмаслигини эсда тутишлари зарур. Аллоҳни севган киши уни ва қиёмат кунини ёдда тутса, тақводор, нияти ҳолис, содиқ ва фидойи бўлади: «Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақвадорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огҳдир» (Қуръон 49:13).
Одамларнинг ҳислатлари қаторида кейин фидойилик ҳам ардоқланади (айниқса киши учун қадрли бўлган нарсаларни бошқаларга эҳсон қилганда). Исломда фидоийлик ибодат, намоз ва закот билан бир қаторда туради. Тақводорликнинг белгиси сифатида шартномага амал қилиш ҳам талаб этилган. Тақводор одам ишончли бўлиши керак. Аллоҳ берган сўзига содиқ одамларни севади.
Мусулмонлар имони нафс таъсирига берилиб қолмаслиги учун иймон мустаҳкам бўлиши керак. Бундай салбий таъсирларга мусулмон киши қарши туриш учун кишининг эътиқоди ва ахлоқига эътибор қаратилади.
Сабр киши қалбида эҳтирос ва ғазаб оловини сўндиришнинг воситасидир. Шунинг учун сабр улардан кучли эканлиги қайд этилади. «Ва парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақвадорлар учун тайёлаб қўйилган (эни осмонлар ва ер баробарида бўлган) жаннатга шошилингиз! (У тақвадор зотлар) яхши ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Куръон 3:133-134).
Юқорида қайд этилган мусулмон кишидаги ҳислатлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар мағфират ва жаннатга олиб боради. Қийинчиликда қурбонлик қилишга қодир бўлганлар, ғазабини назорат қила оладиганлар ва саховатлилар қадор топади. Кишидаги ушбу фазилатлар мусулмончилик қоидалари сифатида эътироф этилган ва уларга қараб одамларнинг хулқ-атворига бахо берилади.
Исломда мусулмонларнинг ахлоқий мезонларга амал қилишларига қараб Аллоҳнинг розилигига эришиш мумкин. Бу эса ҳар бир мусулмоннинг мақсадидир. Шунинг учун ҳам ислом энг олий ахлоқий мезонларни тарғиб қиладиган диндир.
Исломнинг ахлоқ қоидалари киши ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади. Диний ақидаларда Алоҳ худбин истакларни, беҳуда ва ёмон одатларни қоралайди. Мусулмонлар нафақат фазилатли яшашлари, балки эзгу ишларни ихлос билан, чин юракдан қилишлари керак. Бу амаллар кишини ёвузлик ва гуноҳдан йироқ туриши ёки уларни содир этишдан сақлайди. Уларга қарши туришларида кишига куч ато этади.
Мусулмонлар маънавий пок бўлиши билан бирга жамиятнинг маънавий покланиши учун ҳам қайғуришлари керак. «(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амлаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлар ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир» (Қуръон: 3:110).
Муҳаммад Пайғамбар мусулмонлар хулқ-атворида кишининг виждони олдида ва жамиятда худодан қўрқиши; жаҳл чиққанда ва хурсанд бўлганда адолатли гапириш; ҳулқ-атвор ва хатти-ҳаракатда меъёрга амал қилиши; Аллоҳдан тонгалар билан алоқа қилмасилк; Аллоҳнинг мусулмонларни адолатли бўлишга доимо даъват этади. Ислом ахлоқ қоидаларига амал қилишни ақида даражасига кўтарди. Одамларнинг кундалик турмушида амал қилиш лозим бўлган ахлоқ қоидалари орқали жамият ва давлат билан ўзаро муносабатларини уйғунлаштиришга баракали таъсир кўрсатди.
Бириничи саволга хулоса қилиб айтганда диний эътиқод инсонда ахлоқий қадриятларни шакллантириш орқали жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишга интилишини рағбатлантирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |