Жисмоний тарбия. Жисмоний тарбия барча таълим тизимларининг ажралмас қисмидир. Ривожланган ишлаб чиқариш кучларига эга замонавий жамият юқори меҳнат унумдорлиги асосига қурилган корхоналарда ишлай оладиган, меҳнат жараёни талабларига бардош бера оладиган, Ватан ҳимоясига доимо таётр турувчи жисмонан бақувват ёш авлодни вояга етказишни талаб этади. Жисмоний тарбия кишида юқори ақлий ва меҳнат салоҳиятини шакллантиришга ёрдам беради.
Жисмоний тарбиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
• саломатликни мустаҳкамлаш, тўғри жисмоний ривожланишни таъминлаш;
• ақлий ва жисмоний ишчанлик даражасини ошириш;
• табиий ҳаракатчанлик сифатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
• янги турдаги ҳаракатларга ўргатиш;
• ҳаракатчанлик сифатларини (куч, эпчиллик, чидамлилик ва бошқалар) ривожлантириш;
• гигиеник кўникмаларни шакллантириш;
•ахлоқий фазилатларни тарбиялаш (мардлик, қатъиятлилик, саботлилик, интизомлилик, масъулият, жамоачилик);
•жисмоний тарбия ва спорт билан доимий ва тизимли шуғулланиш эҳтиёжни шакллантириш;
•соғлом, бақувват бўлиш, ўзига ва бошқаларга қувонч келтириш истагини ривожлантириш.
Тизимли жисмоний тарбия жараёни мактабгача тарбия ёшидан бошланади, ўрта мактабда жисмоний тарбия мажбурий фан сифатида ўқув дастуригша киритилган. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг турли шакллари жисмоний тарбия дарсларига қўшимча вазифасини бажаради.
Жисмоний тарбия тарбиянинг бошқа таркибий қисмлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ривожланган, баркамол шахсни тарбиялаш масаласини ҳал қилишда иштирок этади.
Эстетик (ҳиссий) тарбия – тарбия ва таълим тизимининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, умумий эстетик идеаллар, эҳтиёжлар ва дидни ривожлантиришда иштирок этади. Эстетик тарбия вазифаларини шартли равишда икки гурухга бўлиш мумкин – назарий билимларни ўзлаштириш ва амалий кўникмаларни шакллантириш. Биринчи гурухнинг вазифалари эстетик қадриятларни эгаллаш масалларини ҳал қилади, иккинчиси – эстетик фаолиятга фаол қўшилишни таъминлайди.
Эстетик қадриятларни эгаллашнинг вазифалари:
• эстетик билимларни шакллантириш;
• эстетик маданиятни тарбиялаш;
• ўтмиш эстетик ва маданий меросини ўзлаштириш;
• воқеликка эстетик муносабатни шакллантириш;
• эстетик ҳис-туйғуларни ривожлантириш;
• инсонни ҳаёт, табиат ва меҳнат гўзалликларидан завқланишга ўргантиш;
• киши ҳаёти ва фаолиятни гўзаллик қонуниятлари асосида қуриш эҳтиёжини ривожлантириш;
• эстетик идеални шакллантириш;
• ҳамма нарсада: фикр, меҳнат, хатти-ҳаракатлар, ташқи кўринишнинг гўзаллик қонуниятлари асосида ташкил этишга истакни шакллантириш;
Естетик фаолиятга кишини жалб қилиш вазифаси унинг ўз қўли билан гўзаллик яратиш фаолитида иштирок этишини тақазо этади: расм, мусиқа, хореография бўйича амалий машғулотлар, ижодий уюшмалар, гурухлар, студиялар ва бошқаларда иштирок этиш.
Ҳозирги замон мактабида эстетик тарбия шахснинг ҳиссий дунёси, эстетик онгини ривожлантириш билан боғлиқ талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Таълим тўғрисидаги янги қонун, таълимнинг замонавий контсептсияси дастури эстетик таълим сифатини оширишнинг янги усулларини таклиф қилади. Таълим иншоотлари санъат қоидалари асосида яратилиши керак
Ўзини-ўзи тарбиялаш – бу инсоннинг олдига қўйган мақсадига мувофиқ равишда ўз шахсиятини шакллантиришдир. Инсоннинг ўзидаги ижобий фазилатларини янада такомиллаштириш ва салбий томонларини бартараф этишга қаратилган онгли, мақсадли фаолиятидир. Ўзини-ўзи тарбиялашнинг илк кўринишлари мактабгача ёшдаги болаларда вужудга келади. Гарчи бу ёшда бола ўзининг шахсий фазилатларини ҳали тушуна олмаса-да, унинг хатти-ҳаракати катталарнинг ижобий ва салбий муносабатларига сабаб бўлиши мумкинлигини тушунади.
Агар мактабгача ва бошланғич мактаб ёшида бола асосан катталарни уланинг хулқ-атворига баҳолашига эътибор қаратса, ўсмирлик ёшига ўтишларида тенгдошлар гуруҳининг унинг шахсий ривожига таъсири кучаяди. Ўзини-ўзи тарбиялашнинг қулай воситаси бу жамоада ҳар бир бола ўзининг индивидуал хусусиятлари ва мойиллигига қараб ўз ўрнини топишига имконияти яратилса.
Ўсмирлик ёшида бола ҳулқ-атворида зига-ўзи бахо бериш устуворлик қила бошлаганида ўзини-ўзи билиш, бахо бериш, назорат қилишга интилиш яққол намоён бўлди. Бироқ, етарли даражада ижтимоий тажриба ва психологик тайёргарликка эга эмслиги сабабли, ўсмирлар ҳар доим ҳам ўз хатти-ҳаракатлари сабабларини тўлиқ тушуна олмайдилар ва катталарнинг педагогик ёрдамига муҳтож бўлади. Ўз-ўзини тарбиялаш даражаси шахс тарбиясининг натижасидир.
Шахсни камол топишга ундайдиган омилларга биз ижтимоий идеаллар, ахлоқий андозалар ва намуналарни киритишимиз мумкин. Бу қадриятлар асосан жамиятда шаклланади. Шунинг учун инсоният жамияти тарихининг ҳар қандай босқичида ижтимоий муҳит кишига ижобий таъсир кўрсатишига эришиш жуда муҳимдир.
• Ҳар бир боланинг, кейинчалик эса ёшнинг ўз ижобий қахрамони бўлиши, унинг ҳаёти ва фаолияти шахсий ривожланиши ва доимий ўзини такомиллаштириб боришига ундаши керак.
• Ўсиб бораётган кишига унинг ёшига мос кладиган болалар, мактаб ва олий ўқув юрти жамоаси энг кўп таъсир кўрсатади.
• Ўйин, спорт ва ижодий мусобақаларда шахсни тан олиш учун кураш муҳити юзага келади.
• ўқитувчилар, тенгдошлар ва қариндошларнинг ўрнаги ва ўз устида ишлаш кабилар тақлид қилиш ва ўзини-ўзи такомиллаштиришга интилишни рағбатлантиради.
• Дам олиш жойларида, жамоат транспортида, кўчаларда ва ҳоказоларда вужудга келган қулай муҳит ҳам тарбиявий таъсир кўрсатади.
Оила болага энг катта тарбиявий таьсир кўрсатувчи институтдир. Тарбиявий ишнинг мақсади ва мазмунини тушуниш оила ҳаёти билан ёнма-ён бориши керак. Ўқувчилар фаоллигини ўз ўрнида рағбатлантириш мактаб, оила ва маҳалла ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти билан самарали ҳал этиш мумкин.
Педагогик ўзаро таъсир - бу тарбиячи ва тарбияланувчининг тарбиявий иш жараёнида биргаликдаги фаолияти жараёни ва боланинг шахсиятини ривожлантиришга қаратилган. Бу педагогиканинг асосий категорияларидан бири, шунингдек, таълим жараёнининг илмий тамойилидир.
Хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, тарибянинг усуллари, шакллари ва воситалари, агар улардан тўғри фойдаланилса, ўқитувчининг натижага эришиш имкониятларини кенгайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |