Муқаддас китобларда тарбия масаласи
Ёш авлодни тарбиялашда тарибя воситалири ва турлдари билан бирга ижтимоий онг шакллари, шу жумладан динниннг иштироки ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай дин нормативлик даражасига эга ва унда ахлоқ нормалари ҳам фаол иштирок этади.
Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да биз нафақат инсон маънавиятининг юксак сивилизатсия босқичига ўтиши, турли тарихий анъаналарнинг миллий хотирада давом этиши билан боғлиқ жараёнларни кўрамиз, балки қадимги аҳолининг турмуш тарзини белгилаб берган аҳолини ахлоқий-эстетик тарбиялаш масаллари билан танишишимиз мумкин.
Ижтимоий-тарихий жараёнлар таъсирида одамларнинг диний, фалсафий ва ахлоқий дунёқарашлари ўзгариши билан бирга улар ўртасидаги муносабатлар такомиллашиб борган. Бу ўзгаришлар тўғрисида умумий тушунчани муқаддас битикларни илмий ўрганиш орқали билиб оламиз.
Шу жиҳатдан “Авесто” инсоният ҳаётининг турли давр ва босқичларида, маънавий камолотини акс эттирувчи ўзига хос қомусий асардир. “Авесто”да ижтимоий ҳаёт афсоналарда баён қилинган. Афсоналар эса ҳаётни акс эттиради.
Зардуштийлик ахлоқида афсона иккинчи даражали аҳамиятга эга, биринчи ўринни инсонни асосий қадрият даражасига кўтарадиган ахлоқий меъёрлар эгаллайди.
Зардуштийлик ахлоқи дуализмга асосланади. Илоҳ Аҳурамазда ердаги ҳаётга аралашмайди. У муқаддас рух бўлиб, эзгулик, ҳақиқат ва олижаноблик тимсолидир. “Мазда” сўзи этимологик жиҳатдан “донолик” (оқил ва доно илоҳ) деган маънони англатади. Унинг антиподи - Анхрамайну ҳам илоҳ, лекин у ёвузлик, ёлғон ва бошқа хил иллатлар илоҳидир.
Зардуштийликнинг ахлоқий-фалсафий тафаккурида инсоннинг вазифаси жамият манфаати учун меҳнат қилиб яшашдан иборат. Диний ахлоқининг инсонпарварлик мазмуни ҳам ана шундадир. Бу инсонпарварлик, ҳаёт эҳтиёжлари ва ижтимоий адолат билан бевосита алоқадар. Муқаддас китобнинг “Ясна” қсмида чорвадорлар меҳнати улуғланса, “Висперед” қисмида зироаткорлар меҳнатининг инсонпарварлик моҳияти улуғланади. Бу зардуштийларнинг инсонпарварлик ғоялари ижтимоий-тарихий тараққиёт ва ўзгаришларга мос равишда ривожланиб брганлигини кўрсатади (Ясна, Висперед, Вендидад, Гатлар ва Яштлар)
“Авесто”да инсонпарварлик ғояси қайси шаклда ифодаланганлиги, қандай ҳодисалар билан алоқадорлигидан қатъи назар, асосий хусусияти (инсоннинг жисмоний ва маънавий моҳиятига эътибор қаратиш) адолат ғоясини тантанасига хизмат қилади.
Зардушт қонуни эзгулик ва адолат тамойиллари асосида қурилган. Диний- фалсафий тафаккур тарихида биринчи марта бағрикенглик муаммоси кўтарилган. Турли динларга эътиқод қилувчи одамлар ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатилиши мумкинлиги ғояси баён қилинган.
Зардуштийлик фалсафаси дуализм хусусиятга эга бўлишига қарамай, улар ҳаёт билан алоқадорлиги, инсон ва жамият ҳаётига эътибор динй адолат ғоясининг ўзагини ташкил этган. Ахлоқий-фалсафий тафаккурнинг мураккаб тизимида инсонниг вазифаси, жамият манфаати учун меҳнат қилиш ғояси акс этган. Тақводор одамнинг фазилати онги ва меҳнати бунёдкорлик мақсадида меҳнат қилишдир.
Инсон оламни дунёнинг таъсирига мос равишда идрок этади, унинг фикри, сўзлари ва ҳаракатлари ҳам шу таъсирга қараб вужудга келади ва ўзгаради. Аҳурамазданинг илоҳий таъсири билан эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу ишлар вужудга келади. Анхрамайну таъсирида ёмонлик ёмон сўзлар кўпаяди ва улар ёмон ишларда ўзини намоён қилади.
“Эзгу фикр” тушунчаси инсоннинг пок нияти, хайрихоҳлиги билан боғлиқ равишда чуқур маъно ва мазмун касб этади. Бу қадриятлар (зардуштийлар фикрича) инсонга, табиатга, жамиятга эътиборли ва эҳтиёткор муносабатдла бўлиш, нафақат ўз оиласи, балки қабила ва жамият фаровонлигига ғамхўрлик, тинч-тотув яшашга интилишни билдиради. Киши нафсга, ғазабга йўл бермайди, оила ва қабила олдидаги бурчни англайди, адолатга интилади. Мўтадил ва вазмин бўлиш, дилда виқор ва ҳасадни қувиш, шафқатсизлик ва қонунбузарликка йўл қўймаслик – “яхши фикр”нинг моҳиятини ифодаловчи қадриятлардир.
“Эзгу сўз” тамойили яқинлари, қабила ва жамият аъзоларини ранжитмаслик, ваъдага вафо қилиш сўзида туриш, одобли ва ростгўй бўлишни, туҳмат, ғийбат қилмаслик кабиларни англатарди. Тарихда одамлар ўғирлик қилмаслик, бировнинг мулкига тажовуз қилмаслик, ўзини ва ўзгани камситувчи ҳатти-ҳаракатга йўл қўймаслик ва бошқа ахлоқий тамойилларни муқаддаслаштирган ва оммалашувини таъминлаган.
Эзгу амалларни бажариш учун киши бурчни англаши, пок қалбга эга бўлиши зарур. Фикрнинг софлиги яхши сўзларда намоён бўлади, эзгу сўз эса эзгу ишларни юзага келтиради. Бахт эр ва хотин, фарзандлар ва ота-оналар, инсон ва жамият ўртасида уйғунликбор жойда тантана қилади. Бахт ахлоқий онгнинг ажралмас қисми сифатида одамлар ўртасида соғлом муҳитни яратилишига хизмат қилади.
Бахтнинг инсонлар учун ўрни ва аҳамияти бу эзгу ишларни юксак маънавият билан уйғун қўшилиши билан белгиланади. Бахт “Авесто”да инсон солиҳ ҳаётининг сабаби ва айни пайтда оқибати сифатида тасаввур қилинади.
Зардушт даъватига биноан дунё ахлоқ қоидаларига биноан ривожланиши зарур. Шодлик, эзгулик ва бахт, қайғу, ёвузлик ва бахтсизлик илоҳий туйғу бўлиши билан бирга кишининг ички дунёси билан боғланиб, унинг рухий ҳолатига, энг муҳими, хоҳиш-истак эркинлигига айланди.
Инсон бахтли бўлиши учун, уни ўзи яратиши, уни намоён бўлишида фаоллик кўрсатиши керак. Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амаларга бефарқ бўлган, ўз хатти- ҳаракати билан жамиятда ёмонликни кўпайишига сабабчи бўлган одам ажрим кунида тегишли жазосини олади. Бинобарин, эзгулик ва ёвузлик кишининг жисмида бўлиб, у қилган ишлари учун шахсан жавобгардир. Зардуштийлик идеали мезонлари одамлар ҳаёти, кундалик ишлари билан белгиланади. Диний меъерлар кишини ҳаётини қатъий назорат қилмайди, зоҳидликка ва таркидунёчиликка даъват этмайди, аксинча, уни тўлақонли яшашга, бахтга эришиш учун зарур бўлган дунёнинг барча неъматларидан баҳраманд бўлишга ундаган.
Зардуштийликда яхшилик ва гўзаллик, ёмонлик ва хунуклик инсон ҳаётининг қарама-қарши томонлари бўлиши билан бирга, улар ўртасида боғлиқлик мавжуд.
Ахлоқий бўлган нарса гўзал, гўзал бўлган нарса ахлоқийдир. Бу бирлик ўртасида диалектик алоқадорлик бузилса ёлғон, хунуклик ва бевафолик тантана қилади.
Демак, “Авесто” одоб-ахлоқи Ўрта Осиё ва Эроннинг қадимги халқлари маънавий қадриятини ифодалаган бўлиб, ахлоқининг бир қатор тамойиллари илоҳийлаштирилган:
она ерга муҳаббат, ватанга муҳаббат тимсолидир;
ер, сув, олов ва ҳавога асраб-авайлаш инсоннинг ахлоқий ва маънавий бурчидир;
солиҳ ҳаёт давомчилари бўлган аёллар ва болаларга ҳурмат;
меҳнатни ахлоқий ва гўзаллик манбаи сифатида эъзозлаш;
моддий дунё билан бирга, инсоннинг ахлоқий ва маънавий ҳаётини ҳам софлигини таъминлаш.
“Авесто”даги ахлоқий-эстетик ғоялар дуализм шаклда эзгулик ва ёвузлик, гўзаллик ва хунукликнинг кураши сифатида намоён бўлади. Улар бир-биридан ажралмасдир. Юксак ахлоқ инсоннинг ахлоқий-маънавий моҳиятини ифодалайди. Зардуштийлик таълимотига биноан Муқаддас Рух моддий дунё (жумладан, инсонни ҳам) яратган бўлса ҳам дунёни Аҳурамазда бошқаради. У ёвуз рухга қарши курашади. Лекин дунёнинг марказида инсон туради. Муқаддас Рухнинг
асосий мақсади уни ҳимоя қилиш ва ғамхўрлик кўрсатишдир.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тартибга солиш, унинг дунёвий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга ғамхўрлик қилиш, роҳат ва бахтга интилиш, адолатли турмуш тарзи “Авесто” қаҳрамонлари дунёқарашининг инсонпарварлик моҳиятини, эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу ишнинг бирлигини ифодалайди.
Зардуштийликда инсонпарварлик ғоялари фақат Аҳурамазда кўрсатмалари ва қоидаларини бажариш билан чекланиб қолмайди, балки ердаги моддий-амалий мақсадни кўзлаган. Улар қабилаларнинг моддий ва маьнавий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, яхшилик ва бахтнинг ғалабасига тўсқинлик қиладиган адолатсизликка қарши курашда инсонда инсонийликни қарор топтиришга хизмат қилган.
Ҳаётга инсонпарварлик нуқтаи назаридан қарашнинг асосий жабҳаларидан бири бу ёш авлодга, унинг тарбияси масъулият билан ёндошишдан иборат. Келажакда бахтга эришиш учун ёшларга тўғри (инсонпарварлик, инсонпарварлик тамойиллари асосида) тарбия бериш зарур. Бу тарбиянинг асосий жиҳатлари: моддий бойликлар яратиш, юксак маънавият, фидойилик, бурч туйғусини қарор топтириш, меҳнатга, она-ерга меҳр-муҳаббат ва бошқалардан иборат.
Инсонда инсонийликни шаклланиши ва тарбиялаш жараёни таълим ва тарбиянинг тизимлаштирилган усул ва шаклларида акс эттирилган. Тарбиянинг метод ва услублари ёшларда “инсонийлик” ва “инсонпарварлик”ни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, улар пировардида инсонпарварлик ғояларини шакллантирган ва мустаҳкамлаган – бу ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва диний- ахлоқий тарбиядир.
Инжилда ахлоқ меъёрлари “аҳд” (завет), деб аталади. Аҳд сўзи “Худо томонидан ўрнатилган”, деган маънога эга. Насронийликда “аҳд” – “Худо”нинг кўрсатмаси, амри, васияти тушунилади. У Худо томонидан одамларга қуйидаги маънода берилиши мумкин: одам туғилаётганда “руҳ” баҳшида этилади, яъни унга онг ато қилинишини англатади. Худонинг бош руҳоний, рухонийлар ва одамлар билан мулоқотида. Ақли расо киши ахлоқ нормаларига амал қилади, яъни ақл унга туғма равишда берилмайди, балки Худо томонидан ато этилади.
Инжилда Худо одамларнинг ҳулқ атворини бошқаради, унга қандай таъқиқ ёки мажбуриятлар юклаш зарурлигини билади. Худо одамларга уларни рухонийлар орқали ёки бошқа йўллар билан ваҳий қилади. Шунинг учун рухонийлар зийрак бўлиши, доимо янгиликларни билишга интилишлари зарур. Одамларнинг ахлоқ нормаларига амал қилишлари, ақл билан бошқарилади. Киши ўз ақлий салоҳиётига таяниб кундалик ҳаётда ахлоқий танловни амалга оширади. Ахлоқий танлов учун нариги дунёда жаннат ёки дўзаҳга тушиши белгиланган. Рухнинг охиратда жаннатга тушишига кафолати сифатида ахлоқ нормалари чиқиши мумкин. Шунинг учун Мусо пайғамбар одамларга уларга амал қилишларини уқтиради. Худо унга одамларнинг унга амал қилишларини назоратчиси вазифасини юклаган. Одамалр ахлоқ нормаларига амал қилмай қўйса, Худо уларга жазо беради. Жазо тариқасида оламни иккинчи маротаба сув босиши юз бериши мумкин. Лекин иккинчи тошқинда одамларга нажот топиш имконияти берилмайди.
Одамларнинг ахлоқ нормаларига амал қилишда истисоно бўлиши мумкин эмас. Момо Ҳаво жаннат боғида мева териб юрганида боғнинг ўртасидаги дараҳтнинг мевасига тегмаган экан. Шунда Илон (Иблис) ундан чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дараҳтнинг мевасидан еманглар деб, айтдимикин? – деб сўрайди. Момо Ҳаво унга, Худо бу дараҳтнинг мевасини териб ейишни таъқиқлаганлигини айтади. Илон унга «Бу дараҳтнинг мевасини еган куниёқ, кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биласизлар, – дейди. Момо ҳаво «яхшилик» ва «ёмонлик» нима эканлигини билиш учун мевани татиб кўриб, бирламчи гуноҳ содир этган. Кейин Одам Атога ҳам мевадан беради. Шу билан, улар гуноҳ йўлига кирди, эзгулик ва ёвузлик нима эканлигини англадилар.
Худо одамларнинг кўзини очишни зиммасига олмади. Илонга ҳам бу ишни бажаришга изн бермаган. Илон, яьни «қиёфасини ўзгартирган иблис» бу ишда ўз манфаатини ўйлаган, яъни одамларни Аллоҳга кўр-кўрона итоат этишдан ҳалос қилган.
Иблис қилмиши билан Худога “ёмонлик”ни ният қилади, лекин одамларнинг кўзини очди. Худо бундан ютқазмади, яъни одамлар унга онгли итоат этишлари имконияти пайдо бўлди.
Инсон яхшилик ва ёмонликни билади. Қобил ўз манфаатини ўйлаб Хобилга суиқасд қилди. Худо ундан сўради: «Нима учун сен ранжидинг?» Кейин: «Агар яхшиликни ният қилганингда, унда бош кўтариб юрмасмидинг?» – деди. Худо Қобилнинг «яхшилик»дан хабари борлигини, яъни онасидан ўрганганлигини билар эди. Агар Момо Ҳаво гуноҳ қилмаганида, Қобил яхшилик ва ёмонликни қаердан билар эди?
«Аҳд»ни мазмунан васиятнома деб аташ мумкин, агар у васиятнома бўлса, васият қилганнинг вафот этганлигига ишорадир. Аммо Инжилда васиятнома бошқа маъно ва мазмунга эга. Худо боқий ва унга эргашувчиларни ахлоқини белгиласа, ундан «кўрсатмалар», «тавсиялар», «йўл-йўриқлар» ваҳий келиши керак.
Одамлар ахлоқ меъёрларига амал қилмай қўйса ёки унинг талабларига масъулият билан ёндошмаса, Худо вазиятни барқарорлаштириш учун одамлар билан мулоқот қилиши ёки мавжуд ахлоқ нормаларини ўзгартириши мумкин. Уларга амал қилмаслик оғир гунҳдир.
Мусо ҳам қабиладошларининг хатти-ҳаракатлари тўғрисида Худога Синай тоғида ҳабар бериб турган ва ундан 2 дона тош «лавҳа» олгани Инжилда ёзилган.
Муса Синай тоғидан 10 та аҳднома ёзилган тош лавҳаларни одамларга олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |