Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида Режа: Тарбиянинг моҳияти, мақсади ва вазифалари



Download 107,53 Kb.
bet7/9
Sana15.04.2022
Hajmi107,53 Kb.
#554512
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5381898148522235697

Қадимги афсона ва асостирларнинг тарбиявий аҳамияти


Афсона. Қадимги даврда тарбиянинг асосий воситалари қаторида афсона ва ривоятлар катта аҳамиятга эга бўлган. Афсона форс тилидан олинган бўлиб, бирор воқеани, лавҳани ҳикоя қилиш ёки ҳикоя, уйдирма, тўқима маъноларида қўлланилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида унинг бир неча маънолари ыайд этилган: “афсона бўлмоқ”, “афсона тўқимоқ”, “афсонавий” ва бошқалар. Лекин асосий маъно тафаккур ҳаёли билан боғлиқ бўлиб, ақл бовар қилмайдиган уйдирма воқеаларни ҳикоя қилиш ва шу билан ном қозиниш тушунчаси умум қабул қилинган.
Афсона миф таркибида пайдо бўлган, кейинчалик алоҳида жанр сифатида ажралиб чиққан халқ оғзаки ижодидаги биринчи мустақил эпик тур намунасидир. Бу жанрга мансуб асарлар фикрий, ғоявий озуқани мифлардан (одамларнинг борлиқ тўғрисидаги тасаввурлари, унда инсоннинг қадри, худолар ва қаҳрамонлар ҳақидаги қарашлар, фикр ва ғоялар баён қилинган ҳикоя) олгани учун ҳаёт, инсон ва осмон жисмларининг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қилиш анъанасини сақлаб қолган. Шу боис, афсоналарда диний воқеа-ҳодисалар тавсифи кўпроқ бўлса керак. Халқ оғзаки ижодидаги шартлилик белгиси афсоналарга ҳам хосдир. Афсона айтувчи киши қайси мавзу ва йўналишда ҳикоя қилишидан қатъи назар акс эттирилаётган воқеа ва ҳодисаларга тингловчининг ишониши керак. Айтилаётган
хабардаги аниқ маълумотлар муҳокама қилинмайди.
Афсоналар оғзаки ижодимиздаги энг оммавий жанрлардан биридир. Ифодадаги соддалик, воқеалар сонининг чекланганлиги, анъанавий қисм (бошлама)нинг, якуний қисмнинг мавжуд эмаслиги, айтувчидан махсус тайёргарлик ва маҳоратнинг талаб этилмаслиги бу жанрдаги асарлар ижросини соддалаштиради. Унда ҳикоя жараёни алоҳида эстетик эҳтирос мавжуд эмас. Шунинг учун, афсоналарни ҳар қандай киши айтиши мумкин.
Афсона мавзуси учга бўлиб ўрганиш мумкин:
Соф мифологик афсоналар.
Тарихий воқеа-ҳодисаларни изоҳловчи афсоналар.
Географик номлар билан боғлиқ афсоналар.
Ҳазрат Хизр, Эр Хубби, Одами Од, Илёс номлари билан боғлиқ афсоналарда инсонларнинг ҳаётига ҳомийлик қилиш, ўрни келганда, йўл кўрсатиш, мушкулни осон қилиш ғоялари илгари сурилади.
Афсоналар бадиий ижоднинг дастлабки намунаси сифатида одамда ишонч туйғусини ҳосил қилишга, ҳар бир инсоннинг ўз қобилияти, ҳаракати натижасида бахтини топиши мумкинлигига умид пайдо бўлишига хизмат қилган.
Яна бир тур афсоналар топонимик мавзуларга бағишланган бўлади. “Нурота”, “Ҳазорасп”, “Ўш”, “Балиқчи қишлоғи”, “Обшир ота” каби ўнлаб афсоналарда шаҳар, қишлоқ ёки яна бошқа географик жойларнинг номлари изоҳи берилади. Топонимик афсоналарнинг ўзи ҳам мавзуга кўра турларга ажралади. Ҳатто фақат сувли жойларга бағишланган намуналарни оқар сувлар, булоқлар тизими билан тасниф қилиш мумкин. Чунки ўзбек халқ оғзаки ижодидаги афсоналар мавзу ва ифодаланган ғоя жиҳатдан хилма-хил ва ранг-барангдир.
Хуллас, афсоналарни тасниф қилишда уларнинг мазмуни асос ҳисобланади. Уларда ижод қилган миллатнинг, коинотдаги қуёш, ой, юлдуз, сайёраларнинг пайдо бўлиши, географик номларнинг изоҳи, турли-туман тарихий воқеалар, расм- русумлар шарҳи ўзининг ифодасини топади.
Ривоятлар (предание, сказание). Ривоят сўзи араб тилидан олинган бўлиб (ﺮﻭﺍﻴﺖ), ҳикоя, қисса маъноларини ифолайди. Ривоятлар афсоналардан ҳаётга яқинлиги билан фарқ қилади. Агар афсоналарда рўй бериши мумкин бўлмаган ҳодисалар ҳикоя қилинса, ривоятлардаги воқеалар, кўпинча, тарихий шахслар, таниқли алломалар, давлат арбобларининг ҳаётларидаги муайян лавҳалар юзасидан хабар беради. Баъзан бир воқеани эшитганимизда, унинг айнан рўй беришига тўлиқ ишонамиз, баъзан алоҳида ҳаёлий тасвирдан холи бўлса ҳам ҳикояга ишонмаслигимиз мумкин. Шунинг учун афсона ва ривоят ўртасида кескин фарқни белгилаш қийин кечади. Ҳар ҳолда кўп йиллик тажрибадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ишонилган воқеани ривоят, ишониш мумкин бўлмаганини афсона деб қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ривоятлар ўзида акс эттирган воқеа баёнига кўра афсоналар каби эпик жинсга мансубдирлар. Улар ҳажм жиҳатдан қисқа бўлади. Матн ҳажми қисқа, ифодаланган воқеа лавҳалари сон жиҳатдан чегараланган. Бадиий тасвирга ортиқча урғу берилмайди, чунки уларда воқеа баёни устувор ҳисобланади. Мазмун йўналишига кўра тарихий воқелар, уларда иштирок этган шахслар жасорати ёки хиёнати асосида ёки юртимиз вилоятларидаги ўрин-жойларнинг номланишини изоҳлаш мақсадида яратилган ривоятларга бўлинади. Тарихий ривоятларда Тўмарис, Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур каби юрти озодлиги ва мустақиллиги учун жонини қурбон қилган эл фарзандлари мардлиги, шу билан бирга ўзининг ўткинчи ҳирсий нафси йўлида ватанига хиёнат қилган Далварзин, Гулдурсунга ўхшаган хиёнаткор шахслар кирдикорлари ҳикоя қилинади. Мард, жасурларнинг ишлари ҳам, хоинларнинг хиёнати ҳам унутилмайди.
Юртимиз тарихида рўй берган энг қадимги ибратли воқеа ҳақидаги ривоят эрадан аввал мустақиллик учун жон фидо қилган Тўмарис ва Широқ номи билан боғлиқдир. Шу ўринда айтиш жоизки, бу икки гўзал инсонларнинг мардлиги акс этган жасорат тарихини бир олимлар афсона, иккинчилари ривоят деб атаганлар.
Ривоятларнинг яна бир тури маҳаллий ҳудудлардаги ўрин-жойларнинг номига оидлиги билан ажралиб туради. Муҳими шундаки, бундай ривоятларда асосий эътибор тасвирланаётган воқеадаги фантастик жиҳатларга эмас, балки ҳаётни кузатиш, тўғри хулосаларга келиш, ақлни ишга солиш фазилатларига қаратилади.
Ривоятлар ҳақида айтилган фикрлардан шундай хулосаларга келиш мумкин:
Ривоятлар афсоналардан фарқли равишда бевосита ҳаётда бўлиши мумкин бўлган воқеаларга асосланади.
Улар мавзу жиҳатдан турларга бўлинган ҳолда ё бирон тарихий шахс ҳаётидаги ибратли воқеани баён этади, ё географик ўрин-жойнинг номини изоҳлайди.
Ривоятларда бадиий тасвирдан кўра рўй берган воқеани қисқа ва ихчам, содда ва равон тарзда баён қилишга кўпроқ эътибор берилади. Аслини олганда, айнан шу фазилатлар ривоятларнинг бадиийлигини белгилайди.
Инсоният тарихида тўпланган тажриба ва кўникмалари халқ оғзаки ижодида акс эттирилган бўлса, кейинги босқичда фалсафий дунёқараш вужудга келди. Дастлабки фалсафий қарашлар қадимги Шарқ цивилизацияларида вужудга келган. Иккинчи саволга хулоса қилиб айтганда халқ оғзаки ижоди инсонни ўйлантирган азалий қадриятларни ўзига хос равишда акс эттирган ва улар ўз аҳамиятини бугунги кунда ҳам сақлаб қолган.



Download 107,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish