Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


XIII БОБ. ДИДАКТИКА : ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ АСОСЛАРИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
XIII БОБ. ДИДАКТИКА : ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ АСОСЛАРИ 
 
§ 1. Таълим жараёни ва дидактика Ҳақида тушунча 
Таълим жараѐнининг илмий, назарий услубий ва амалий асосларини, яъни таълим, би-
лим бериш, ўқитиш назарияси билан педагогиканинг мустақил бўлими – дидактика шуўулла-
нади.
“Дидактика” грекча сўз бўлиб, “ўқитиш”, “ўргатувчи” деган маъноларни англатади. 
“Дидактика” сўзининг маънавий таржимаси “Таълим назарияси” демакдир. Таълим назарияси 
таълим жараѐни тушунчаси ва моҳиятини, таълим тамойилларини, таълим мазмунини, таълим 
методлари, шакллари ва воситалари мазмунини акс эттиради. Таълим назариясининг асосий 
моҳияти таълимни ташкил этишдан иборатдир. Таълимни ташкил этишдан асосий мақсад ѐш 
авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат. 
Таълим-инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал 
психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. Ўқитувчи таълим 
жараѐнида фақат билим бериш билан чегараланмайди, балки, бу жараѐнда ўқувчи, талабага 
таъсир кўрсатади, бу эса уларни билим олишларини янада фаоллаштиради, натижада ўқувчи 
таълим жараѐнининг фаол иштирокчисига айланади. 
Таълим жараѐнида ўқувчилар онгига сингдирилаѐтган назарий билимлар амалий фао-
лият ѐрдамида янада мустаҳкамланади. Инсон теварак-атрофдаги воқеалик, нарса ва ҳодиса-
ларнинг моҳиятини амалий ҳаѐтда уларга тўқнаш келиш йўли билан билиб олади, уларни 


132 
ўзлаштиради. Инсон амалий фаолият туфайлигина ижтимоий, ишлаб чиқариш фаолияти жара-
ѐни ташкил этувчи муносабатлар, шунингдек, табиат ҳодисалари сирини ўзлаштириб олади. 
Нарсалар, буюмлар билан амалий муомалада бўлиш натижасида буюмлар сезги орган-
ларига таъсир қилади, сезгилар идрокни келтириб чиқаради. Амалиѐтда инсоннинг фаол 
фикрлаш фаолияти юзага келади. Фикрлаш ѐрдамида у реал воқеаликни чуқур тушунади. 
Билим манбаи саналган амалиѐтнинг аҳамияти хусусида сўз юритганда билиш жара-
ѐнининг моҳиятини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. 
Билиш мураккаб диалектик жараѐн бўлиб, жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга
сўнгра амалиѐтга ўтиш йўлидир. Билиш шахс учун мавҳум ҳам ўзлаштирилмаган нарса, воқеа ва 
ҳодисалар моҳиятининг онг ѐрдамида англаш жараѐнидир. Объектив борлиқни билиш уни се-
зишдан бошланади. Сезиш онгнинг ташқи олам билан бўладиган чинакам алоқасидир. Сезиш 
теварак-атрофдаги воқеалик, нарса ва ҳодисаларнинг сезги органлари (бизга маълумки, улар 
бешта) га таъсир этувчи айрим сифат, белгиларнинг онгда акс этишидир. Бунда ҳар бир орган, 
ҳар бир анализатор И.П.Павлов таъкидлаб ўтганидек, нарсаларнинг айрим энг муҳим си-
фатларини ҳис этади. Сезиш муайян нарса, воқеа-ҳодисалар мазмунини онгда идрок этилишига 
олиб келади. 
Идрок-сезиш аъзолари орқали онгга таъсир этиб турилган нарса ва ҳодисаларнинг унда 
(онгда) яхлитлигича акс этиш жараѐнидир. Сезишлар сезиш сингари идрок қилиши ҳам ташқи 
буюмлар, уларнинг мактаблари йўқолиши билан тўхталади. 
Сезиш ва идрок қилиш ѐрдамида билиш жараѐнида тасаввур рўй беради. Тасаввур инсон 
онгида узоқ муддат сақланиб қоладиган сезишлар ва идрокнинг изидир. Ёки бошқача айтганда, 
тасаввур сезги аъзоларига қачонлардир таъсир этган ҳамда идрок қилинган нарса ва 
воқеа-ҳодисаларнинг онгдаги яққол ҳиссий образидир. Тажриба воситасида одамда тасаввур 
заҳираси бойиб, кўпайиб боради. Тасаввури фикрлашда, тушунчаларнинг таркиб топишида 
муҳим роль ўйнайди. Тасаввур муайян умумлашмаларнинг мавжудлиги билан боўлиқ. Сезиш, 
идрок ва тасаввур билишнинг муҳим таркибий қисмлари бўлса-да, улар ҳам ҳақиқий воқеаликни 
билиш муаммосини тўла ҳал этишмайди. Билиш жараѐнининг энг юқори босқичида тафаккур 
юзага келади. 
Инсон фақат тафаккур юритиш жараѐнидагина муайян жараѐн ѐки воқеа, ҳодиса моҳи-
ятини, муносабатларнинг сабабий баҳоланишларини аниқлайди ва шу орқали моддий борлиқни 
чуқур, тўла ва тўўри акс этишига эришади. Тафаккур И.П.Павлов таълимотига кўра, асаб тола-
лари баҳоланишлари ѐки ассоциацияларининг ҳосил бўлишидан иборат.
Жонли мушоҳада учун биринчи сигнал тизими, абстракт тафаккур учун иккинчи сигнал 
тизими асосий аҳамиятга эга. 
Абстракт тафаккур воқеалик билан ўзаро алоқада бўлган тақдирдагина инсон билимлари 
чуқурлашиб боради. Жонли мушоҳада ва абстракт тафаккур бирлигигина билимларни ҳақиқий 
ва чуқур билимларга айлантиради. 


133 
Жонли мушоҳада ва тафаккур доимо одамнинг амалий фаолиятига асосланиши керак. 
Одам табиат ва ижтимоий жамият қонуниятларини очиб, ўз фаолиятида улардан фойдаланишга 
интилади. Ҳар қандай назарий билимнинг қиймати унинг амалиѐтга қанчалик хизмат қилиши 
билан белгиланади. Назарий амалий фаолият моҳиятидан келиб чиқиб асосланади ҳамда амалий 
фаолиятнинг яхшироқ йўлга қўйилишига хизмат қилади. Бироқ, амалиѐт айни вақтда билимнинг 
тўўрилигини текшириш воситаси ҳамдир. Назарий ўоя, фикр амалиѐтда текширилган ва у орқали 
тасдиқлангандагина у инсон билимларининг муҳим таркибий қисмига айланади. 
Демак, бизга билим амалиѐтдан сезги идрок, тасаввур ва тафаккур асосида ҳосил бўлиши 
ва яна амалиѐтга қайтиб боришида намоѐн бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, билим 
амалиѐтга ўзининг илгариги кўринишида эмас, балки анча бойиган кўринишда, анча юқори да-
ражада қайтиб боради. Биз бу ҳолни схема тарзида қуйидаги ҳолатда кўришимиз мумкин 
(15-шакл). 
15-шакл
Сезиш 
Идрок 
Тасаввур 
Тафаккур 
Амалиѐт (қуйи даражадаги билим) 
Амалиѐт (юқори даражадаги билим) 
Билиш жараѐнида билим ҳосил бўлади. Билим-одамларнинг ижтимоий тарихий амалиѐт 
жараѐнида тўплаган умумлашган тажрибасидир. Билим объектив борлиқни тўўри акс эттиради. 
Энг тўўри ва мукаммал билимлар ҳам ўз навбатида доимий эмас, балки ижтимоий тараққиѐт 
жараѐнида ўзгариб боради. 
Билимлар асосида ўқувчиларнинг кузатувчанлик, тафаккур, хотира сингари билиш қо-
билятлари ривожланади, уларда эътиқод ҳосил бўлади, илмий дунѐқарашни шакллантирувчи 
ўоялар тизими таркиб топади. 
Таълим жараѐнида бирор фан соҳасида инсоният томонидан ўзлаштирлган барча би-
лимларни ўрганиш мумкин эмас. Таълим жараѐнида энг асосий, энг муҳим билим-
лар–фанларнинг асослари ўрганилади. 
Таълим муассасаларида ўрганиладиган ўқув предметлари сони ўз вазифалари ва ху-
сусиятларига мувофиқ тарзда ортиб боради. Бошланўич синфларда табиат ва жамият қонуни-
ятлари борасидаги энг оддий маълумотларни бериш асосида уларда дунѐқараш шакллантирилиб 
борилади. Мазкур билимлар асосида ўқувчилар объектив борлиқ моҳиятини англаб борадилар. 
Таълим жараѐнида ўқувчилар билимлар тизимини эгаллабгина қолмасдан балки фаолият 
кўникма ва малакаларини ҳам ҳосил қиладилар. 


134 
Билимларнинг амалда бир неча бор қўлланилиши кўник маларининг ҳосил бўлишига 
олиб келади. Кўникма–бу ўзлаштириб олинган билимлар асосида амалга ошириладиган ва 
амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳаракатларга тайѐрликда ифодаланган онгли фаолиятдир. 
Демак, кўникма муайян фаолиятни ташкил этиш йўллари ва усулларини билиб, ўзлаштириб 
олиш ҳамда ўз билимларини амалда қўллай олишдир. 
Кўникмалар муайян вазиятдагина эмас, балки дастлабки шарт-шароитлар ўзгарган 
вақтда ҳам маълум хатти-ҳаракатлар қилиш (ҳосил бўлган тажриба асосида) қобилияти билан 
тавсифланади. 
Кўникмаларни билимлар билан аралаштириб юбориш ярамайди. Ҳар қандай кўникма 
асосида билим ѐтади. Билимлар фикр-мулоҳазаларда, кўникма эса ҳатти-ҳаракатларда ифодла-
нади. Хатти-ҳаракатлар ақлий ѐки жисмоний бўлиши мумкин. 
Малака муайян усул билан бехато бажариладиган, ўрганиб қолинган автоматлашган 
онгли ҳаракатдир. 
Малака бир хатти-ҳаракатнинг ўзини бир хил шароитда кўп марта такрорлаш 
натижасида ҳосил қилинади. Малака қанчалик пухта бўлса, одам ишни шунчалик тез йўлга 
қўяди. 
Малакалар турлича бўлади, чунончи, ўқув малакалари – ўқиш, сезиш, оўзаки ҳисоблаш 
ва бошқалар; меҳнат малакалари иш қуроллари билан ишлаш, материаллар ҳамда техника билан 
муомалада бўлиш ва ҳоказолар; ҳаракат малакалари–юриш, югуриш ва бошқалар. Кўникма каби 
малака ҳам эгалланган билимлар асосида ҳосил қилинади. Кўникма ва малака ўртасида фарқли 
томонлари ҳам бор. Хусусан, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган кўникма ва малакалар ҳар 
хил тавсифида бўлади. 
Юқорида айтиб ўтилганидек, билим, кўникма ва малакалар таълим жараѐнида таркиб 
топади. Таълим-диалектик тарзда тараққий этиб борадиган ички зиддиятли жараѐн бўлиб унда 
икки томон ўқувчи ва ўқитувчи иштирок этади. Таълим бериш ўқувчиларга билимлар бериш, 
уларда кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, янги ҳақиқатларни очишга йўналтирилган ижодий, 
мантиқий тафаккурни тарбиялашдир. 
Ўқиш эса ўқувчиларнинг ўзлаштириш, ўқитиш қобилияти, фикрлаш ҳамда муайян 
ҳаракатларни ҳосил қилиш жараѐни саналади. Ўқиш жараѐнидан ўқувчилар маълум бўлмаган, 
ўзлаштирмаган маълумотларни ўзлаштира борадилар. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish