137
глар ва ўқитилаѐтганларнинг маълум даражада белгиланган даврий ҳамжиҳатликларини назарда
тутиш лозим.
Таълим тамойиллари - ўқитувчининг фаолиятини ва ўқувчининг билиш фаолияти ху-
сусиятини белгиловчи асосий бошланмалардир. Таълим тамойиллари ўқитувчи ва ўқувчи фао-
лиятининг муҳим ички томонларини акс эттиради ҳамда турли формада, турли мазмунда ва ҳар
хил йўсинда ташкил этиладиган таълимнинг самарадорлигини белгилайди. Шунинг учун таълим
тамойиллари таълим беришнинг маълум объектив қонуниятларини ўзида акс эттиради.
Олимларнинг таълим тамойилларининг сони ва номи тўўрисидаги фикрлари
бир-биридан фарқ қилса ҳам аммо, уларнинг мазмуни ва ўқитиш қонуниятларини тушуниш
анъанаси асосан бир хилдир. Бинобарин, қуйидаги таълим тамойиллари тизимини таклиф қилиш
мумкин:
таълимнинг устуворлиги, таълимнинг демократлашуви, таълимнинг инсонпарварла-
шуви, таълимнинг ижтимоийлашуви, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг
узвий боўлиқлиги, иқтидорли ѐшларни аниқлаш, юқори даражада билим олишлари учун
шарт-шароитлар яратиш кабилар. Жамият талаб қилаѐтган узлуксиз
таълимга тегишли бу
қонун-қоидалар, ўқитиш, билим бериш, яъни таълим жараѐнига самарали таъсир кўрсатади.
Педагогика таълимнинг илмий-назарий, услубий асослари алоҳида ўрганилади.
Таълим тамойиллари ўқув юртлари олдида турган улкан вазифалар асосида белгила-
нади. Улар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боўлиқ ҳолда бир тизимни ташкил этади, ҳар бир
дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин.
Улар таълим олдида
турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Таълим тизими ислоҳ қилинаѐтган
ҳозирги жараѐнда ўқувчи-талабаларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай
оладиган инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва
ҳаѐтга татбиқ этиш муҳим муаммолардан биридир.
Ўқув юртида бериладиган билим илмий характерга эга бўлиши фан-техниканинг сўнги
ютуқ ва кашфиѐтларини ўзида ифода этиши лозим. Шундай экан ўқитувчи илм-фандаги янги-
ликлардан хабардор бўлиши лозим, чунки ўқув фанлари ҳам илм-фан асосида яратилади.
Ўқитишнинг илмий тамойиллари таълим жараѐнида ўқувчи-талабаларни ҳозирги замон
фан-техника тараққиѐти даражасидаги олий билимлар билан қуроллантириш, айниқса талаба
ѐшларни илмий тадқиқот усуллари билан таништириб боришга қаратилган.
Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига ҳам алоқадордир. Шундай экан,
билим, илм-фан билан ўқув предмети ўртасида ҳамкорлик ўзаро боўлиқлик бўлишишига эри-
шиш лозим. Таълимнинг ҳамма босқичларида илмий изоҳлардан фойдаланмоқ лозим.
Назарий билимларни амалиѐт билан, турмуш тажрибалари билан боўлаб олиб бориш
таълимнинг етакчи қоидаларидан ҳисобланади. Таълим-тарбия соҳасидаги ютуқлар, энг аввало,
назария билан амалиѐтнинг ўзаро боўлиқлигига асосланади. Шундагина ўқувчи-талаба ўргана-
ѐтган ўқув материалларнинг туб моҳиятини тушуниб етади ва амалиѐтда
улардан фойдалана
138
олади. Бунинг учун ўқитувчи таълим жараѐнида ўқувчиларнинг фаол иштирок этишларига
эришмоқ лозим. Фаол иштирок эса билимларни онгли, тушуниб ўзлаштиришга олиб келади.
Таълимдаги онглилик ва фаоллик ўқувчилардаги кўтаринки кайфият, кўпроқ билишга
интилиш, мустақил фикрлаш ва хулосалар чиқаришга ундайди. Билимларни онгли ва фаол
ўзлаштириш ўқитиш жараѐнининг психологик томонларида ўз ифодасини топади.
Ўқитишда назарий билимлар қанчалик қатъий баѐн этилса, ўқувчи талабанинг фикр
юритиши ҳам шунчалик аниқ ва равшан бўлади ва ўқув материалларни онгли ўзлаштириш да-
ражаси ҳам ошади. Таълим тизими ислоҳ қилинаѐтган ҳозирги жараѐнда ѐшларнинг мустақил
фикр юритиши, мустақил суръатда билим олишга интилиши талаб қилинади.
Бунинг
натижасида билимларни ўзлаштириш жараѐни ижодий тус олади. Бундай шароитда ўқитувчи
ўқувчининг машўулотларга муносабати ва бу жараѐнда ўзини қандай тутишга эътибор бўлмоўи
лозим. Ёшларни ўқиш истаги таълим жараѐнининг зарурий ва мантиқий қисмидир. Шундай
экан, таълимнинг самарадорлиги ўқитувчининг ўқувчиларни ўқишга изчил ва мунтазам
қизиқтириб боришига боўлиқдир. Бунинг учун ўқитувчи, уларни ўқишга ижодий муносабатда
бўлишга, мустақилликка, ишчанликка одатлантириши лозим.
Таълим жараѐни, унинг мазмуни унда кўтарилган ҳаѐтий масалалар ѐшлар тарбиясига
ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли таълим, шахс шаклланишининг асосий манбаидир.
Умуман, билимлар воқеаликнинг ҳақиқат инъикосидир. Аммо, воқеликнинг ҳар қандай
тарзда тўўри акс эттирилиши илмий билим бўла олмайди. Масалан, мактаб ѐшига етмаган бола
теварак-атрофидаги дунѐни тўўри билади, лекин ундаги инъикос етарлича чуқурмас,
шунинг
учун унинг билимларини илмий билим деб бўлмайди.
Теварак-атрофни ўраб олган дунѐнинг қонуниятларини, нарса ва ҳодисаларнинг ички
муҳим хоссаларини ва ўзаро алоқаларини акс эттирувчи билимларгина илмий ҳисобланади. Бу
билимлар ақлий жиҳатдан ўсишга ҳал қилувчи ижобий таъсир кўрсатади, чунки улар ҳозирги
замон фани, техникасини ишлаб чиқаришни, маданият ва санъатни ўзлаштириш имкониятини
беради.
Таълимнинг илмийлиги тамойили ўқувчининг ўқув материалидаги қонуниятларни акс
эттириши, тушуниши ва ўзлаштириши учун тўўри шароит яратиш мақсадида зарурдир.
Ўқитиб, тарбия бериш деганда бизда таълим ва тарбиянинг бир-биридан ажралмасли-
гини тушунамиз. Шундай экан, мактаб обрўси, ўқитувчи обрўси, аввало, дарсда шаклланади.
Тил ва адабиѐт дарсими, математика дарсими ҳар доим уларнинг тарбиявий имкониятларини
кўра билиш, тарбия усулларидан фойдаланиш лозим.
Ўқувчи-талаба илмий билимларни ўзлаштирар экан, унинг дунѐқараши ҳам, иродаси ва
ахлоқий сифатлари, иймон-эътиқоди ва қобилияти ҳам ўсиб ривожланиб боради.
Таълимнинг тарбиявий имкониятларидан фойдаланишда ўқитувчи аввало, таълимни
услубий жиҳатдан тўўри
ташкил этишга, ўқув материалларининг мазмуни билан боўлиқ тар-
биявий мақсадларни аниқ белгилашга ва билим олишга қизиқтира олишга боўлиқдир. Шу билан
139
бирга, ўқитувчининг ўқувчилар олдидаги обрў-эътибори ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эга-
дир.
Ўқитиш жараѐнини кўргазмали ташкил қилиш зарур. Ҳам эшитиш, ҳам кўрсатиш
орқали ўқув материалларини идрок қилиш, уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, билимларни
турмушдаги заруриятини англаб етишларига асос солади, диққатни барқарорлаштиради. Шу-
нинг учун кўргазмали материаллар ўрганилаѐтган мавзунинг мазмунига мос келиши,
ўқувчи-талабанинг ѐши ва билим даражасига мувофиқлашган бўлиши ҳамда улардан фойдала-
нишнинг самарали йўл ва воситалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Билимлар турли йўл воситалари орқали пухта ўзлаштиргандагина, у мустаҳкам эсда
қолади, бу эса ўқув материалларини онгли ўзлаштиришга, назария билан амалиѐтни боўлашга,
кўрсатмаликка амал қилишга ва билимларни такрорлаш орқали мустаҳкамлашга боўлиқдир.
Таълимнинг бош мақсади эса билимларни тизимли ва пухта ўзлаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: