Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 2. Таълим муассасаларининг ота-оналар билан олиб борадиган фаолият турлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. Таълим муассасаларининг ота-оналар билан олиб борадиган фаолият турлари 
 
Юқорида қайд этилган тарзда оила тарбиясини ташкил этиш комил инсонни тарбиялаб 
вояга етишишиларида ота-она, оиланинг бошқа аъзоларининг дунѐқарашлари, ҳаѐтий ѐндашу-
влари ва маънавий дунѐси ўзига хос ўрин тутади. Шунингдек, ота-оналарнинг муайян даражада 
педагогик билимларга эга бўлишлари ҳам аҳамиятлидир. Оила ва таълим муассасалари ўртасида 
ташкил этилган ҳамкорликнинг бош ўояси ота-оналар учун педагогик ѐрдам кўрсатишдан 
иборатдир. 
Фарзанд дастлабки маълумот ва ижтимоий меъѐрларга амал қилиш борасидаги кўник-
маларга ҳам оилада одатланади. Чунки оилавий-ижтимоий муносабатлар: хусусан, мада-
ний-маиший, иқтисодий-молиявий, мулкий муносабатлар ҳамда меҳнат фаолиятини ташкил 
этишда фарзандлар ўзлари сезмаган, моҳиятини тушуниб етмаган ҳолда мазкур муносабатлар 
жараѐнида иштирок этадилар демакки, ижтимоий муносабатлар билан тўқнаш келадилар, 
натижада бу тарздаги мулоқотларнинг доимий, қисқа муддатларда такрорланиб туришлари учун 
ота-оналар, фарзандларнинг ҳуқуқ, бурч, мажбурият ва масъулиятларини тушуниб етишга ѐр-
дам берувчи ижтимоий объектив шарт-шароитларни яратади. 
Шу жиҳатдан педагогика фани олдига миллий ва ҳуқуқий хусусиятларни инобатга олган 
ҳолда тарихан таркиб топган оила-таълим муассасаси жамоатчилик имкониятларини аниқлаш 
ҳамда улардан унумли фойдаланиш талаби ўртага қўйилмоқда. 
Оила тарбиясининг фарзандларга тарбия бериш, уларда маънавий маъданиятни ша-
кллантириш имкониятларини аниқлаш юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилади. Бу 
борада ота-оналар билан олиб борилган ишлар ҳамда ўтказилган тадбирлардан айримларини 
намуна сифатида келтирамиз: 
1.
Ота-оналар билан олиб борилган ишлар: 
а). Ота-оналар билан ўтказилган суҳбатлар. 
Суҳбатлар якка ҳамда умумий тарзда олиб борилади. Илк суҳбат чоўида ўқувчиларни 
маънавий жиҳатдан тарбиялаш, уларда маънавий маъданиятни қарор топтириш муваффақия-
тини таъминлаш кафолоти бўлган ота-оналар ва фарзандларининг ижтимоий онглилик ҳамда 
фаоллик даражасини аниқлашга ѐрдам берувчи анкета сўровлари ўтказиш мумкин. Сўровно-
малар икки хилда бўлиб, улардан биринчиси, ҳар бир ўқувчининг умумий портретини тасвир-
ловчи, диагностик тавсифга эга, икинчи турдаги сўровнома эса ота-оналарнинг ижтимоий тар-
бияни йўлга қўйиш, фарзандлар маънавий маъданиятини шакллантиршга уларнинг шахсий 


127 
муносабатларини аниқлашга хизмат қилувчи сўровномалардир. Қуйида биринчи турдаги 
сўровноманинг умумий мазмунини келтирамиз: 
“Сиз ўз фарзандингизни қай даражада биласиз?” номли сўровнома мазмуни қуйидагича: 
1.
Фарзандингиз ушбу ўқув масканида нечанчи йил таҳсил олмоқда? 
2.
Фарзандингиз сўнгги ўқув йилидаги ўзлаштириш даражаси сизни қониқтира-
дими? 
3.
Фарзандингизнинг фанларга бўлган муносабати қандай? 
4.
Унинг фанларга бўлган қизиқишини баҳолай оласизми? 
5.
Ижтимоий муносабатлар (оила, жамоада ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида 
ташкил этиладиган муносабатлар) жараѐнидаги иштироки қандай? 
6.
Фарзандингизга мансуб бўлган муҳитнинг маънавий-ахлоқий иқлими қандай? У 
кимлар билан дўстлашган уларнинг маънавий қиѐфаси сизнинг талабларингизга 
жавоб бера оладими? 
7.
Катта фарзандингизга нисбатан салбий алоқа ѐки таъсир кўрсатганликларнинг 
гувоҳи бўлганмисиз? 
8.
Унинг оилада тутган ўрни қандай? 
9.
Ўқув юрти ѐки оила ўртасида вужудга келган шахсий зиддиятлар борми? 
Дастлабки суҳбат ҳамда ота-оналар томонидан тўлдирилган сўровномалар натижала-
рини таҳлил этиш улар билан ташкил этиладиган тадбирлар йўналиши ва мазмунини белгилаб 
беради. 
2. Мактабнинг ўқув йили давомида ота-оналар билан олиб борадиган ишлари: 
а). Синф ота-оналар мажлиси. Мажлис ўқув йили давомида беш марта ўтказилади, яъни 
ўқув йили бошланиши олдидан, I, II, III ва IУ чораклар якунида. 
Мажлисларда ўқув юрти ички тартиб қоидаларига умумжамоа ижтимоий меъѐрларига 
риоя этиш ҳолати, юзага келган зиддиятлар таҳлил қилинади, навбатдаги давр учун қилинадиган 
ишларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланади. Мактабда тарбия ва таълим олаѐтган 
жамоа ҳаѐтида, шунингдек, тарбиявий тадбирлар жараѐнида фаоллик кўрсатаѐтган, ўқишда, 
меҳнатда алоҳида ўрнак бўлаѐтган тарбияланувчиларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор 
этилди. 
Айрим ота-оналарнинг ўқув юртида ташкил этилаѐтган тадбирларда фаол қатнашмас-
ликлари айтиб ўтилади ва бунинг сабаблари аниқланади, бундай ҳолатларни барҳам бериш 
борасидаги асосли талаблар ўртага ташланиб, фикрлашиб олинади. 
б). Умуммактаб ота-оналар умумий йиўилишида ўқув йили давомида ўқувчилар, 
ота-оналар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг бориши ва якуни муҳокама қили-
нади. Ота-оналар мактаб ҳаѐти ва ўқувчиларининг ижтимоий хулқ-атвори, ижтимоий меъѐр-
ларга амал қилишлари, ўқувчиларни маънавий жиҳатдан тарбиялаш борасида эришилаѐтган 
натижалар билан таништирилади. Ўқув йили якунида бўлиб ўтган умуммактаб ота-оналар 


128 
мажлисида мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол иштирок этган, ҳуқуқий мазмундаги тадбирларни 
уюштиришда алоҳида ибрат кўрсатган, шунингдек, муайян фанлар олимпиадасида муваф-
фақиятли қатнашган бир гуруҳ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари раҳматномалар билан 
тақдирланадилар, қуйида ушбу раҳматнома матнини келтирамиз: 
“Ҳурматли Тоҳиржон Ҳасанов!” 
Янгиқўрўон туманидаги 32-ўрта мактаб маъмурияти, касаба уюшмаси, “Камолот” ѐшлар 
уюшмаси Сизга фарзандингизнинг тарбиясига алоҳида эътибор бераѐтганингиз учун ташаккур 
изҳор этади. 
Фарзандингиз Нодиржон Ҳасанов 2004-2005 ўқув йилини аъло баҳолар, намунали 
хулқи, шунингдек, “Солиқ тизимини бошқариш” бўйича билимлар танловида фаол иштироки 
билан якунлади. 
Фарзандингиз мустақил республикамиз ва халқимизга муносиб фуқароси бўлиб ети-
шаѐтганидан хурсандмиз. 
Сизга ва оила аъзоларингизга соўлиқ, оилангизга тинчлик тилаймиз. 
Мактаб маъмурияти: 
Касаба уюшмаси қўмитаси: 
“Камолот” ѐшлар уюшмаси: 
2005 йил 6 июль 
в) Ижтимоий –маънавий мазмундаги суҳбат ва маърузалар. 
Бундай маъруза ва суҳбатлар ота-оналарда ижтимоий, шунингдек, таълим-тарбияга оид 
билимларни эгаллаш, фарзанд тарбияси ишига жиддий эътибор бериш, бу борада таълим муа-
ссасаси билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишни таъминлайди. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish