Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 3. Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҲалла ва ўқув муассасасининг



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 3. Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҲалла ва ўқув муассасасининг 
 Ҳамкорлиги мазмуни 
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва тарбия тўўрисидаги қатор 
меъѐрий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўўрисида" ги Қонуни, 
"Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури" бозор иқтисодиѐти шароитларида мувафаққиятли ишлай 
оладиган, мустақил фикрлай оладиган кадрларни тайѐрлашда оила, маҳалла ва ўқув муассаса-
ларининг нуфузини янада юқори поўонага кўтаришни тақозо этади.


129 
Зеро, таълим-тарбияни такомиллаштиришда ҳам давлат бош ислоҳатчидир. Президен-
тимиз таъкидлаганидек, биринчидан, ѐш авлодга ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни ан-
глаш туйўуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларни, жамиятимиз 
олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни сингдириш; 
-
Иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган ҳурфикрликдан қатъий назар ѐшларни 
жипслаштирадиган, халқимиз ва давлатимиз даҳлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни энг 
юксак мақсадлар сари чорлайдиган ягона ўоя-миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш; 
-
Учинчидан, ѐшларни байналминал жаҳон ҳамжамиятида, халқаро майдонда Ўзбеки-
стонга муносиб ҳурмат туўдириш учун интилиш руҳида тарбиялаш; 
-
Тўртинчидан, ѐш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, юксак одамийлик ва ин-
соний фазилатлар руҳида тарбиялаш; 
-
Бешинчидан, ѐш авлодни улуў аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликлари, 
айни вақтда жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларини эгаллаш руҳида тарбиялаш, Ўзбе-
кистонда ўқувчи-ѐшларни тарбиялашнинг энг долзарб масаласидир. 
1993 йилда ишлаб чиқилган "Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги" концепциясида та-
раққиѐтимизнинг маънавий-ахлоқий негизи миллий ва умуман, инсоний қадриятлар уйўунлиги 
эканлиги эътироф этилади, миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, 
уйўун йўналишлари белгилаб олинди. 
Миллий тарбия йўналиши орқали ѐшларда ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий 
ўурур, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фи-
доийлик фазилатлари шакллантирилади. 
Умуминсоний йўналишида ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, эстетик, экологик, 
гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга оширилади. Бу концепция миллий давлатчилик 
ва жамият қурилиши талаблари асослилигини таъминлайди. 
"Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури" нинг 2-3 бандида таълим олувчиларнинг ўқиши, 
турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифалар ҳал этилишида 
жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу "Оила, мактаб, 
маҳалла ҳамкорлиги" бугунги куннинг маънавий-маърифий, мафкуравий, тарбиявий зарурати 
эканлигини билдиради.
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқимизнинг бой миллий, маданий, та-
рихий анъаналарига, урф-одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, 
замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиѐтга жорий этилиши, шахсни тар-
биялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда 
миллий педагогик маънавиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафку-
равий тарбия ишларини такомиллаштириш мазкур концепциянинг асосий мақсадидир. 
"Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги" концепциясини амалга 
ошириш жараѐнида ҳар бирининг алоҳида вазифалари мавжуд: 


130 
-
оилада соўлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга олиш, 
фарзандлар ота-онасига, ватанга муҳаббат туйўусини шакллантириш, ўзаро ўам-
хўр бўлишини таъминлаш; 
-
фарзандларга чуқур дунѐвий билим асосларини бериш, маърифатли ва маънави-
ятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш; 
-
болаларнинг маънавий баркамол ва жисмоний соўлом бўлишлари учун иқтисодий 
ва ижтимоий муҳитни яратиш; 
-
болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ўоялари ва миллий мафкурага 
садоқат руҳида тарбиялаш; 
-
болаларнинг бўш вақтини педагогик нуқтаи назардан келиб чиқиб унумли ташкил 
қилиш, уларга қўшимча таълим бериш; 
-
болаларда тежамкорлик ва ишбилармонликнинг маънавий ахлоқий томонларини 
шакллантириш; 
-
маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан биргаликда 
таълим-тарбия жараѐнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни муҳокама 
қилишда қатнашиши ва оқилона ечимларини топишда фаоллик кўрсатилиши; 
-
маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ѐрдамга муҳтож оилаларни 
аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаб ва фарзандларининг билим ҳамда тарбия оли-
шларига бош-қош бўлиши; 
-
маънан носоўлом оилаларни маҳалла йиўинларида муҳокама қилиш, уларга нис-
батан жамоатчилик чораларини кўриш; 
-
ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, миллий ўурур, 
ватанпарварлик, миллий одоб, байналмилаллик каби хислатларни сингдиришни 
ҳар томонлама раўбатлантириш; 
-
ѐшлар диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг моҳиятини тўўри англаб 
етишига ота-оналар орқали таъсир кўрсатиш, улуў аждодларимизнинг тарбиявий 
ўгитларини сингдириб боришга жамоатчиликни сафарбар қилиш; 
-
маҳалла ҳудудида ўқув-тарбия муассасалари билан биргаликда турли 
кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар, байрам ва беллашувлар таш-
кил қилиш; 
-
турли йўналишда иқтидорли бўлган ўқувчи болаларни мактаблар тавсиясига кўра 
ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш; 
-
ҳар бир ѐш фуқарода Ўзбекистонга, унинг табиатига муҳаббат, тарихига қизиқиш, 
маҳалла ободончилиги, аҳиллиги учун жавобгарлик руҳини шакллантриш; 
-
мактабда болага бирон-бир касб-корни эгаллаши учун мустаҳкам пойдевор яра-
тиш; 


131 
-
болаларга таълим беришни илўор педагогик технологиялар, замонавий 
ўқув-услубий дастурлар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараѐнларини жаҳон 
андозаларига мос равишда таъминлаш; 
-
тарбияси "оўир", қаровсиз қолган болаларнинг ота-оналари билан ишлаш, оила-
ларга педагогик ѐрдам бериш; 
-
ѐш оилалар билан ишлаш, тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, 
ижтимоий тушунчалар бериш учун махсус тадбирларни амалга ошириш; 
-
турар жойда ва маҳаллада олиб борилаѐтган барча тарбиявий, маънавий, маъри-
фий, маданий-оммавий ва спорт тадбирлари маркази-мактаб бўлишига эришиш; 
-
ўқувчи-ѐшлар, ота-оналар, жамоатчилик билан ҳуқуқий тарбияни амалга ошириш, 
тарбия жараѐнининг барча иштирокчилари орасида миллий мафкурани тарўиб 
қилиш, ақидапарастлик ва миллий тараққиѐтимизга зарарли ўояларнинг кириб 
келишига қарши муросасиз курашишни ташкил қилиш; 
-
таълим муассасалари низомлари асосида ўқувчиларнинг мактабда жорий қилинган 
тартибга амал қилишларини таъминлаш.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish