Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик маркази”нинг намунавий низоми умумий қоидалар



Download 72 Kb.
bet1/5
Sana09.06.2022
Hajmi72 Kb.
#646268
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Оила, махалла, мактаб маркази Низом


ОИЛА, МАҲАЛЛА, МАКТАБ ҲАМКОРЛИК МАРКАЗИ”НИНГ НАМУНАВИЙ НИЗОМИ



  1. Умумий қоидалар

1.1. “Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлик маркази” (кейинги ўринларда “Марказ”деб ёзилади) мустақил, демократик, тарбиявий, маънавий-маърифий жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, ўз фаолиятини ўқувчи - ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб боради ва шу асосда педагоглар раҳбарлигида бошқарилади.
1.2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунчилик асосида фаолият кўрсатиб, унинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Халқ таълими вазирлигининг 2004 йил 26 февралдаги Ҳайъат мажлисининг қарори билан тасдиқланган “Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги Концепцияси” дастуриламал қилиб белгиланади.
1.3. Марказ умумий ўрта таълим мактабларида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.


2. “Марказ”нинг мақсад ва вазифалари:
2.1.Ўқувчи - ёшлар тарбияси йўлида оила, мактаб ва маҳалланинг доимий ва самарали ҳамкорлигига эришиш.
2.2. Ўқувчи - ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, келажакка ишонч ва интилиш, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби эзгу ғоялар ва фазилатларни сингдириш, уларда фаол гражданлик позицияси ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш орқали бузғунчи ғояларга қарши курашчанлик салоҳиятини ўстириш.
2.3. Вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ўстириш.
2.4. Ноқобил оилалар фарзандларига ҳаётда тўғри йўлни танлаши, билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун ҳар томонлама кўмак бериш.
2.5. Ўқувчи - ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамиятдаги ўзаро муносабатларнинг илк ва асосий кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш.
2.6. Жамият, маҳалла, оила ва шахснинг узвий бирлиги тамойили асосида ўқувчи ёшларнинг умумжамият манфаатлари йўлидаги ижтимоий фаоллигини ошириш.
2.7. Маҳалланинг бугунги институционал имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда, ўқувчи - ёшлар ҳаёти билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бамаслаҳат ҳал этиш, мавжуд шарт-шароитларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
2.8. Марказни ўқувчи - ёшлар тарбиясидаги энг самарали усул ва воситалар муҳокама қилиниб, ҳар томонлама асосланиб, амалиётга жорий этиладиган чинакам маърифий маскан ва тажриба мактабига айлантириш.
2.9. Марказ фаолиятида ўқувчи - ёшларнинг нафақат ғоялар ва амалий ҳаракатлар истеъмолчиси, балки уларни яратувчи ва рўёбга чиқарувчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш, унда том маънодаги изланувчанлик ва ташаббускорлик муҳитини яратиш.
2.10.Ўқувчи - ёшлар тарбияси бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиш, уларнинг мавжуд ваколатлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, бу борадаги умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятига дахлдор ишларни муофиқлаштириш.
2.11. Ўқувчи - ёшларга нисбатан “Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда қолган эмас” тамойилини жорий этиш ва фаолият давомида бу масалага доимий аҳамият қаратиш.
2.12. Ўқувчи – ёшлар ва уларнинг ота – оналари учун таълим – тарбия фаолиятини такомиллаштириш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда турли социологик сўровномалар, амалий тренинглар, мастер-класслар ўтказиш, психологик маслаҳатлар ташкил этиш.



Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish