Ызбекистон Республикаси Олий ва ырта махсус таълим вазирлиги, Ырта махсус касб-щунар таълими маркази томонидан касб-щунар коллежлари учун тавсия этилган ушбу ы=ув =ылланма темир йыл транспортида фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бош=ариш масалаларига



Download 13,23 Mb.
bet21/31
Sana25.02.2022
Hajmi13,23 Mb.
#279766
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
2 5350493832985186327

Бузилишни ани=лаш



Бузилиш кыламини ани=лаш




Поездлар тузиш режаси быйича амалларни таъ=и=лаш



Поездлар тузиш режаси бузилишларига рухсат этиш


Тузатишлар киритиш


Йыл-йылакай тузатиш имконини =идириш

Тузатишлар киритмаслик




Бузилишлар статистикаси



Тузатишлар киритиш





Поездлар тузиш режаси быйича амалларни давом эттириш

4.10-расм. Поездлар тузиш режаси назоратининг такомиллаштирилган тизими


-поездлар тузиш режаси бузилишларини аниқлаш;


-бузилишлар кўламини аниқлаш, бузилишлар келтирган иқтисодий талофотларни аниқлаш;
-бунинг асосида поездлар тузиш режаси бузилишларига рухсат этиш ёки поездлар тузиш режаси бўйича амалларни таъқиқлаш;
-амаллар таъқиқланганда тузиш бекати техникавий воситалари ёрдамида бузилишларни дарҳол бартараф этиш;
-амаллар рухсат этилганда йўл-йўлакай бартараф этиш чораларини қўллаш ёки тузатишлар киритмаслик;
-поездлар тузиш режасининг йўл қўйилган бузилишлар статистикасини олиб бориш.

Назорат саволлари:





  1. Юк оқимлари деб нимага айтилади?

  2. Вагон оқимлари деб нимага айтилади?

  3. Вагон оқимларини ташкил этишнинг вазифалари нималардан иборат?

  4. Юк поездларининг қандай турлари бор?

  5. Поездлар тузиш режасининг аҳамияти нимадан иборат?

  6. Поездлар тузиш режаси қандай тартибда ишлаб чиқилади?

  7. Жўнатувчи ва зинасимон маршрутлар деб қандай маршрутларга айтилади?

  8. Техникавий бекатларда вагонлар оқими қандай ташкил этилади?

  9. Вагонларнинг тўпланиш жараёнини қандай тезлатиш мумкин?

  10. Поездлар тузиш режаси қайси усуллар билан ҳисобланади?

  11. Бир гуруҳли поездлар тузиш режасининг ҳисоби қандай?

  12. Кўп гуруҳли поездлар тузиш тартиби қандай?

  13. Бўш вагонлар оқими қандай ташкил этилади?

  14. Поездлар тузиш режаси қандай расмийлаштирилади?

  15. Поездлар тузиш режасининг бажарилишини таъминлаш учун нималар зарур?

5 боб
5. Поездлар ҳаракати графиги


5.1. Поездлар ҳаракати графигининг аҳамияти

Темир йўл транспортида муҳим технологик масалалардан бири поездлар ҳаракатини рационал ташкил қилишдир.


Поездлар ҳаракати мураккаб ишлаб чиқариш жараёнидир. Бу жараёнда темир йўлларнинг барча турдаги техникаси иштирок этади: бекатлар, локомотивлар ва вагонлар, йўл ва сунъий иншоотлар, энергетик ва бошқа қурилмалар. Ушбу техникага темир йўлнинг турли мутахассислик ва соҳадаги ишчилари ҳизмат кўрсатади. Улар қаторига бекатлар, локомотив ва вагон деполари, йўл, сигналлаштириш ва алоқа дистанциялари, энергия таъминоти участкалари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг ишчи ва хизматчилари киради. Транспорт жараёнининг аниқ бажарилишини таъминлаш учун темир йўлларнинг барча бўлинмалари ва ҳодимларининг ишини поездлар ҳаракатини бир маромда ва бехатар ташкил қилишга йўналтириш керак.
Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техникавий фойдаланиш қоидаларига мувофиқ поездлар ҳаракати графиги қуйидагиларни таъминлаши керак:
-йўловчи ва юк ташиш режасининг бажарилиши;
-поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
-ҳаракатдаги таркибдан самарали фойдаланиш;
-бекат ва унга бирикувчи участкалар ишининг ўзаро мутаносиблиги, ҳамда уларнинг поезд ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш;
-локомотив бригадаларининг тўхтовсиз ишлаш вақт меъёрига амал қилиш.
Графикда кўрсатиладиган поездлар сони жўнатилиши режалаштирилган йўловчилар сони ва юк ҳажми орқали аниқланиб, йўловчи ва юк ҳисобга олинган ҳолда ташиш ишлари режасининг бажарилишини таъминлаши керак.
Бекат ва унга бирикувчи участкалар ишининг ўзаро мутаносиблиги бекатларга поездларнинг келиши бекатларнинг қувватига мувофиқ тарзда, жўнатилиши эса перегонларнинг поезд ўтказиш қобилиятидан тўлиқ фойдаланишни кўзда тутган ҳолда амалга оширилиши орқали таъминланади.
Йўловчи поездларнинг ҳаракат графиги қатъий режа бўлиб, ундан четланиш ишлаб чиқариш интизомининг қўпол тарзда бузилиши деб ҳисобланади.
Юк поездларининг ҳаракат графиги технологик меъёрий хужжат бўлиб, айни вақтда у диспетчер учун сифат ва сон кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида поездлар ҳаракатини бошқаришга ижодий ёндошиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

5.2. Поездлар ҳаракатини графикда ифодалаш


Поездлар темир йўлларда қатъий ишлаб чиқилган режа бўйича ҳаракат қилади. Аниқ равшанлик учун график хизмат қилади, унда поездларнинг бошланғич бекатдан жўнаш, йўл давомида ҳар бир бекат учун келиш, жўнаш, тўхташ давомийлиги (ёки тўхтовсиз ўтиш вақти) ва ниҳоят охирги бекатга келиш вақтини ифодалайди.


Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги шартлари қуйидагилар: ҳар бир йўл қурилмалари (блок-участок, бекат йўллари, маршрут стрелкаси, секцияси ва бошқалар) фақат бир ҳаракат бирлиги-поезд, локомотив, дерзина ва ҳ.к. билан банд бўлиши лозим. Шунинг учун поездлар ҳаракати графигини тузишда участкадаги фақат бир эмас, шу вақтга тўғри келган участкадаги барча транспорт воситаларининг ҳаракатини ҳисобга олиш керак бўлади. Бунга поездлар ҳаракатини график тарзда ифодалаш билан эришилади. Шундай қилиб, график-бу участкадаги барча поездлар учун, барча технологик талаблар ва хавфсизликни ҳисобга олувчи режа ҳисобланади. Бундай хусусият графикда белгилаш ва стандарт формаларда ифодалашга риоя қилишни талаб қилади.
График чизилган катак ёки кўндаланг ва тик чизиқлардан иборат. Кўндаланг чизиқлар бўйича масофа оралиғи ва тик чизиқлар бўйича вақт белгиланади. Кўндаланг чизиқлар бўйича ажратиш пунктларининг ўқ чизиқлари, ингичка чизиқ билан пост ва кичик бекатларни, йўғон чизиқлар билан участка ёки саралаш бекатлари чизилади. Пунктир чизиқлар билан эса, техник аҳамиятга эга бўлмаган тўхташ пунктлари кўрсатилади. Тик чизиқлар ўн дақиқалик интервал билан; соат чизиқлари йўғон, ярим соатли чизиқлари эса пунктир билан чизилади. Вақт маҳаллий «0» дан 24 соатгача кўрсатилади. Поезд ҳаракати шартли равишда ётиқ тўғри чизиқ билан ифодаланади (5.1-расм). Поезд ҳаракати тезлигини ўзгаришлари вақтида тезланиш ва тормозлаш учун сарфланган вақт расмда штрих-пунктир билан белгиланган.
Поезднинг ўртаси бекатнинг ўқини кесиб ўтиши-юриш чизиғининг ва бекат ўқининг кесиш чизиғи рақам билан белгиланади (келиш, жўнаш ёки тўхтовсиз ўтиш). У ҳолда ўнликдан ортиқ дақиқа сони кўрсатилади. Масалан: 5.1-расмда 2201 поездининг «б» бекатига келиш вақти 0 с 1 дақ. 30 ва 40 орасида 1 рақами ёзилган ва 2203 поезднинг шу бекатдан ўтиши 0 с 25 дан кўрсатилган бўлса 5 рақами ёзилган. Поезднинг келиши, жўнаши ва тўхтовсиз ўтиши вақти поезднинг ўртаси ва бекатнинг ўқи билан кесишган графикдаги ҳосил бўлган ўтмас бурчакка ёзилади. Поезд алоҳида пунктда тўхтовсиз ўтган бўлса фақат жўнаш вақти кўрсатилади.
0 1 2
А
9 3


Б 6

1 5

3 2 1
В

5.1-расм. Графикда поездлар ҳаракатининг кўриниши


Поездлар ҳаракати графигининг ягона шакли «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти томонидан тасдиқланган. Графикнинг меъёрий вақт масштаби 10 дақиқа учун 4 мм, ҳаракатнинг катта миқдордаги участкалар учун-6,8,12 мм гача бўлиши мумкин. Масофалар учун стандарт масштаб йўқ. Умуман 1 км масофа учун 1,5 мм қабул қилинган.


Юк ташувчи поездларнинг юриш йўлларини графикда эгри чизиқлар бўлмаслиги ва тўғри чизиқлар бўлишини хоҳласангиз, оралиқ алоҳида пунктларни оралиқ масштаби билан эмас, балки кетма-кет вақт орқали ўтказиш мумкин.
Графикда поездлар юриш чизиғи кўрсатилган соат катагидан ташқари бир қатор участка характерининг техник жиҳозланганлигига оид маълумотлар келтирилади.
Графикнинг соат чизиғидан чап томонидан поездлар билан техник амалларни бажарувчи техник пунктларни, уларнинг бу мақсадда туриш меъёри оралиқ йўли юриш вақти, алоҳида пунктлар номи, поездлар ҳаракатидаги ишорат ва алоқа воситалари, бекат ва оралиқ йўлидаги йўллар сони (тик чизиқлар сони билан) кўрсатилади. Катакнинг ўнг томонида оралиқ масофаси ва кетма-кетлиги километрда кўрсатилади. Соат катаги устида иккита жадвал жойлашган бўлади-чап томонида йўловчи поездлар оғирлиги ва хизматдаги локомотивлар серияси, ўнг томонида эса, юк ташувчи поездларнинг шу каби маълумотлари берилган бўлади.
Оралиқ масофасида саралаш ва участка бекатларга бириккан участкаларда поездлар юриш чизиғи устига поездлар рақами ёзилади.

5.3. Поездларни номерлаш


Барча темир йўллар учун поездларни ягона номерлаш қабул қилинган, бунда нафақат поезд ва ҳаракат тури, балки уларнинг йўналиши ҳам кўрсатилади. Ҳар бир участкада бир йўналиш тоқ, иккинчи йўналиш жуфт сон билан белгиланади. Тоқ йўналишда барча поездлар ҳаракат турларидан қатъий назар тоқ сон билан номерланади, тескари йўналишда эса-жуфт сонли номерлар билан. График катагида тоқ сонли поездлар номерини юқоридан пастга жойлаштирилади. Бундан ташқари ҳар бир турдаги поезджларга номерлар гуруҳи берилади, унинг орасида поезд даражасига эга бўлган қўшимча номер бўлади. Вақти-вақти билан поездларни номерлаш қайта кўриб чиқилади. Амалда қуйидаги номерлаш қўлланилади:


Йўловчи поездлар


Тезюрар 1-130


Узоқ масофага юрувчи, йўловчи 171-300
Йўловчи-маҳаллий 601-699
Почта-багаж 901-948
Юк-йўловчи 951-968
Шаҳаратрофи 6001-6999

Тезлатилган юк поездлари


Рефрижераторли ва бошқалар 1001-1598


Юк ташувчи поездлари


Ўткинчи 2001-2998


Участка 3001-3398
Терма 3401-3498
Чиқарувчи 3501-3598
Узатувчи 3601-3798

Локомотивлар


Диспетчер локомотивлари 3801-3898


Якка локомотивлар (заҳиравий) 4301-4398

Хўжалик поездлари


Автодрезина ва мотовозлар 5101-5198


Хўжалик 5201-5398
қор тозаловчи 7001-7098
Тикловчи 8001-8098

Поездларни номерлаш ҳар йили «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан поездлар ҳаракати жадвалида эълон қилинади.


5.4. Поездлар ҳаракати графигининг турлари.

Перегонлардаги бош йўлларнинг сонига ва улардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига кўра графиклар икки турга бўлинади: бир йўлли ва икки йўлли графиклар.


Перегонда ҳар бири орқали бир томонлама поездлар ҳаракати амалга оширилувчи икки бош йўл бўлганда, уларнинг ҳар биридаги ҳаракат тасвири икки йўлли графикда (5.2-расм) мужассамлаштирилади.
Бу графикда ҳар бир йўналиш бўйича поездлар ҳаракати бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда тасвирланади ва қарама-қарши йўналишдаги поездларнинг ўзаро кесишувчи бекатларда ҳам, перегонларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Агар перегонда бир бош йўл бўлса ва у ҳар иккала йўналиш бўйича поездлар ҳаракати учун фойдаланилса, у ҳолда бир йўлли график (5.3-расм) тузилади. Бу графикда бир ҳаракат йўналишдаги поездларни ўтказиш тескари йўналишдаги поездлар ҳаракати билан мувофиқлаштирилади, қарама-қарши йўналишлардаги поездларнинг ўзаро кесишуви фақат йўл тармоғига эга бўлган ажратиш пунктларида амалга оширилади.

5.2-расм. Поездлар ҳаракатининг икки йўлли графиги


Бир бош йўлли участкаларда ҳам, икки бош йўлли участкаларда ҳам ҳаракат йўналишлари бўйича поездлар сони бир хил ёки турлича бўлиши мумкин. Агар ҳаракат йўналишлари бўйича поездлар сони бир хил бўлса, график жуфтланган, турлича бўлса-график жуфтланмаган деб аталади.


5.3-расм. Бир йўлли жуфтланган поездлар ҳаракати графиги


Бундан ташқари, бир бош йўлли участкаларда кетма-кет ҳаракатланаётган поездларнинг ўзаро жойлашувига қараб, агар улар орасида бекатлараро перегон бўлса пачкали, поездлараро вақт интервали бўлса пакетли график ҳисобланади.
Пакетли графиклар автоблокировка ёки постли ярим автоблокировка билан жиҳозланган участкаларда қўлланилади.

4 5 6 7
А




а


б
в

5.4-расм. Бир бош йўлли пакетли график.


Агар пакетларда поездларнинг фақат бирор қисми жойлаштирилган бўлса, график қисман пакетли ҳисобланади.


0 1 2 3
А




а
б


в

5.5-расм. Бир бош йўлли қисман пакетли график.


Барча турдаги графиклар икки асосий тоифага мансубдир. Агар барча перегонларда ҳамма поездлар бир хил тезликда ҳаракатланса график параллел, турли тезликда ҳаракатланса нопараллел ҳисобланади. МДҲ давлатлари темир йўлларида асосан нопараллел график қўлланилади.


0 1 2 3 4
А


а


б
в

г

5.6-расм. Бир бош йўлли жуфт нопараллел график.

5.5. Графикларнинг иқтисодий тавсифи.


Ҳаракат графигини тўғри танлаш участканинг ўтказиш қобилиятини ҳамда, поездлар ҳаракати тезлигини оширади, юкни етказиш тезлашади, эксплуатацион харажатлар пасаяди. Ҳаракат графигини нотўғри танлаш сифат кўрсатгичларининг ёмонлашувига, ташиш таннархининг ошишига олиб келади. Бу эса, асосан, локомотив айланмасининг ўсишига, участка тезлигининг камайишига, оралиқ бекатлар йўлларини ривожлантиришга қўшимча харажатлар ҳисобига юазага келади.


Графикнинг иқтисодий самарали турини танлаш учун ҳар бир тур бўйича сифат ва ҳажм кўрсаткичлари аниқланади, сўнгра тежам ва ҳаражатлар ҳар бир тур бўйича солиштирилади. Идентик перегонли параллел графикларда максимал участка тезлигига, ўтказиш қобилиятига эришилади ва локомотивлардан унумли фойдаланилади. Шунинг учун ушбу графиклар назарий жиҳатдан яхшироқ деб юритилади. Бироқ идентикли перегонли участкалар мавжуд эмас. Темир йўл линияларида поездлар ҳар хил тезликда ҳаракатланади. Бундай шароитларда янада самарали график бўлиб, идентиклиги энг кам даражада ва параллелга яқинроқ бўлганлари ҳисобланади.

5.6. Поездлар ҳаракати графигининг элементлари.


Поездлар ҳаракати графиги элементларига қуйидагилар киради:


-поездларнинг перегонлар бўйлаб тоза юриш вақти, ҳамда уларнинг тўхташларида секинлашиш ва тезланиш вақтларини ҳисобга олингандаги юриш вақти;
-поездларнинг бекатларда туриш вақти;
-бекат интерваллари, яъни поездларнинг бекатларга келиши, тўхтамасдан ўтказилиши ва жўнаши бир вақтда бажарилиши мумкин бўлмаган ҳолда бу амаллар бажарилиши орасидаги вақт интерваллари;
-пакетдаги поездлар орасидаги интервал;
-локомотивларнинг асосий ва айланма деполар бекатларида туриш вақти меъёрлари.
График элементлари поездлар ҳаракати хавфсизлигига, поезд ўтказиш қобилиятига, участка тезлигига, локомотив ва вагонларнинг айланмасига, яъни темир йўллардан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичларига таъсир этади.
График элементлари поездлар ҳаракати хавфсизлигини ва вақт меъёрларининг кичиклигини таъминлаши, ҳамда илғор транспорт ҳодимларининг иш тажрибаси ва ютуқларини ҳисобга олиши лозим.
Поездларнинг юриш тезликлари ҳар бир перегон учун жуфт ва тоқ йўналишларда турли масса ва тезлик меъёрларига эга бўлган йўловчи, юк поездлари ва бир ўзи ҳаракатланаётган локомотивлар учун алоҳида ҳисобланади.

5.6.1. Перегонларда юриш вақти


Поездларнинг перегонларда юриш вақтлари ажратиш пунктларининг ёки қабул қилиш-жўнатиш паркларининг ўқлари (агар уларнинг ўқлари ўтиш сигналларининг ўқлари билан мос келмаган ҳолда) оралиғида ҳисобланади.


Перегонда юриш вақти поездларнинг юриш тезлиги орқали аниқланади. Ўз навбатида бу тезлик локомотивнинг қувватига, таркиб оғирлигига ва унинг ҳаракатига бўлган қаршиликка, йўл плани ва профилига, ҳамда тезликнинг чекланишларига боғлиқ. Юриш тезлиги конструкция ва максимал тезликдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Локомотив конструкцияси таъминлайдиган энг катта тезлик конструкция тезлиги деб аталади.
Перегонларда юриш вақти тортиш ҳисоблари ёрдамида аниқланади. Юриш вақтлари поездларнинг ажратиш пунктларидан тўхтаб ва тўхтамай ўтган ҳолатлари учун алоҳида ҳисобланади. Бу ҳолатлар бўйича юриш вақтларининг фарқи поезднинг тезлашиши ва секинлашиши вақтини ташкил этади.

5.6.2. Бекат интервалларининг турлари ва уларни ҳисоблаш усули.


Бекат интерваллари деб, ажратиш пунктларида поездларни қабул қилиш, жўнатиш ёки тўхтамасдан ўтказиш амалларини бажариш учун зарур бўлган минимал вақт миқдорига айтилади. Бу интерваллар барча ажратиш пунктлари учун унга бирикувчи ҳар бир перегон томонга юк поездлари учун ҳисобланади.


Бекат интервалларининг аниқ белгиланиши ва унга қатъий амал қилиш поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди, уларнинг ҳаракат тезлигини, перегон ва бекатларнинг поезд ўтказиш қобилиятини оширади.
Бекат интервалининг миқдори бекатда бажариладиган амаллар учун зарур вақт миқдори билан аниқланади. Бу вақт мобайнида перегон навбатдаги поезд билан банд қилиниши мумкин эмас. Бекат интервалларининг миқдори қуйидагиларга боғлиқ:
-бирикувчи перегонларда поездлар ҳаракатининг сигналлаштириш ва алоқа воситаларига ва стрелкали ўтказгич ва сигналларни бошқариш усулига;
-ажратиш пунктлари қурилмаларига-стрелкали участка узунлигига, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш маршрутидаги стрелкали ўтказгичлар сонига, сигналларнинг жойлаштирилишига ва бекат навбатчиси биносининг қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг ўқига нисбатан жойлашишига;
-ажратиш пунктига бирикувчи йўл профилига, локомотив қувватига ва поезд таркибининг катталигига, алоҳида ҳолларда поезднинг техник амалларни бажариш вақтининг давомийлигига;
-машинистга перегонни банд қилиши учун рухсатномани топшириш тартибига.
қарама-қарши йўналишдаги поездларнинг турли вақтда келиш интервали деб, бир йўналишдаги поезднинг бекатга келган вақтидан то қарама-қарши йўналишдаги поезднинг шу бекатга келиши ёки тўхтамасдан ўтказилишигача бўлган минимал вақт миқдорига айтилади. Бу интервал поездларнинг бирининг бекатда тўхтаб ўтиши, ҳамда қарама-қарши йўналишлардаги поездларнинг бекатга бир вақтда қабул қилиниши таъқиқланган ҳолатда, ҳар иккала поездларнинг тўхтаб ўтиши учун ҳисобланади.


2001 2001




2002 2002


5.7-расм. Турли вақтда келиш бекат интерваллари

Турли вақтда келиш интервалининг минимал миқдорини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:



Ёки

Бу ерда Lпр-кириш масофаси, м;


n-поезд узунлиги, м;
т-тормоз йўлининг узунлиги, м;
вх-кириш стрелкали бўғизининг узунлиги, м;
tв-кириш ёки огоҳлантириш сигнали кўрсаткичининг машинист томонидан қабул қилиниши вақти (tвқ0,05-0,08 мин);
Vвх-поезднинг бекатга ҳисобли масофада ўртача кириш тезлиги, км/с.
Кесишиши интервали (ск) деб поезднинг бир йўлли перегондан бекатга келиши ёки тўхтамасдан ўтказилишидан шу перегонга қарама-қарши йўналишдаги поезднинг жўнатилишига қадар бўлган минимал вақтга айтилади (5.8-расм).


















5.8-расм. Турли вақтда келиш ва кесишиш бекат интерваллари


Кетма-кет юриш интервали п.с-бу поезднинг қўшни бўлган ажратиш пунктига келишдан ушбу бекатдан шу йўналишдаги кейинги поездни жўнатишгача бўлган вақтдир. п.с нинг миқдори поездларни ажратиш пунктлардан ўтказиш тартибга боғлиқ (5.9-расм).


Бу интервал автоблокировка билан жиҳозланмаган участкаларда қўлланилади.

5.9-расм. Поездларни кетма-кет юриш интервалида ажратиш пунктлардан ўтказиш тартиби.


Поездлараро интервал (пакетдаги поездлар оралиғидаги интервал) деб, автомат блокировка (диспетчерлик марказлаштириш) ва блок-постли ярим автомат блокировка билан жиҳозланган участкаларда маълум ҳисобли шароитларда кетма-кет ҳаракатланаётган поездлар орасидаги минимал вақтга айтилади (5.10-расм).


5
.10-расм. Поездларни пакетда ўтказиш схемалари: а-икки йўлли участкаларда, б-бир йўлли участкаларда

Пакетдаги поездлар орасидаги вақт интервали қуйидагича топилади.





бу ерда: , , -биринчи, иккинчи ва учинчи блок-участкаларнинг узунлиги, м;


п-поезд узунлиги, м;
х-перегоннинг кўрилаётган қисмида ўртача юриш тезлиги, км/с;
0,06-ўтказиш коэффициенти;
Lр-ҳисобли масофа, м.

Йўналиш учун белгиланган поездлараро интервал миқдорига доимо амал қилиниши учун перегонларда светофорлар тўғри жойлаштирилиши лозим. Бу талаб тортиш ҳисоблари ёрдамида амалга оширилади. Бунинг учун йўналиш профилида поезднинг йўл элементлари бўйлаб юриш вақтини кўрсатувчи эгри чизиқ қурилади. Берилган поездлараро интервалга тенг бўлган вақт кесмалари йўл профилида светофорларни ўрнатиш жойларини аниқ белгилаш имконини беради.


5.6.3. Бекатларда поезд ва локомотивларнинг туриш вақтлари


Поездларнинг ажратиш пунктларда туриш вақти 4 турга бўлинади:


-ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш талаблари ва поездларни графикка жойлаштириш шароитларига мувофиқ;
-оралиқ бекатларда вагонларни узиб қолиш, бириктириш ва маневр ишларини бажариш билан боғлиқ;
-поезд таркиблари ва локомотивлар билан техникавий амалларни (таркибнинг техникавий кўруви, тормозларни синаш, локомотив бригадаларини алмашлаш, локомотивни узиш, бириктириш ва экипировка қилиш ва б.) бажариш билан боғлиқ;
-йўловчиларни ташиш билан боғлиқ амалларни бажариш учун.
Юк поездларининг оралиқ бекатлар ва разъездларда ўзаро кесишиши ёки уларни йўловчи поездлари томонидан қувиб ўтиши учун туриш вақтининг меъёрлари бекат интервалларининг миқдори ва участка перегонларининг ўхшашлик даражасига боғлиқ. Йўловчи поездлар туриш вақти меъёрларига йўловчиларни поездга чиқариш ва тушириш, ҳамда багаж ва почта юкларини ортиш ва тушириш билан боғлиқ амалларнинг давомийлиги ҳам таъсир кўрсатади.
Локомотивларни алмашлаш, уларни экипировка қилиш, автотормозларни синаш, таркибни тезникавий ва тижорат кўрувидан ўтказиш давомийлиги бекатнинг технологик иш жараёни ва техникавий бошқарув актига (ТРА) мувофиқ илғор иш тажрибасини қўллаган ҳолда белгиланади.

5.7. Поездлар ҳаракати графигини тузиш тартиби.


Поездлар ҳаракати графигини тузишдан аввал тайёргарлик ишлари амалга оширилади:


-янги график учун бирламчи маълумотлар тўпланади;
-ўтган даврда қўлланилган графикнинг эксплуатацион кўрсаткичлари таҳлил этилади.
Поездлар ҳаракати графигини тузиш учун қуйидаги дастлабки маълумотлар зарур:
-барча турдаги поездлар сони ва уларнинг масса меъёрлари;
-поездларнинг перегонларда юриш вақти, бекат интерваллари ва пакетдаги поездлар орасидаги вақт интервали;
-поездлар тузиш режаси;
-локомотив, локомотив бригадаларини алмашлаш пунктларида ўткинчи поездларнинг туриш вақти меъёрлари ва поездларнинг техникавий заруратларга кўра оралиқ бекатларда туриш вақтлари;
-локомотив бригадаларининг тинимсиз ишлаш вақти меъёрлари;
-қайта ишланувчи поездларнинг участка ва саралаш бекатларига келиш вақт интервалларининг минимал қиймати;
-алоҳида пунктлар остонасида йўлнинг бўйлама профили;
-айланма пунктларда ва асосий депода локомотивлар билан бажариладиган амаллар меъёрлари;
-терма поездларнинг оралиқ бекатларда туриш вақти меъёрлари ва маҳаллий юкларни тарқатишни ташкил этишнинг қабул қилинган тизими;
-йўл ва контакт тармоқларини таъмирлаш учун поездлар ҳаракати графигида «танаффус» («окно») белгилашга бўлган талаблар.
Жўнатувчи маршрутлар ва терма поездлар ҳаракати жадвали поездлар ҳаракати графиги тузилгунга қадар участкада юк ишларининг бир маромда бажарилишини таъминлашни, бекат ва шаҳобча йўлларнинг технологик жараёнларини мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
График тузиш жараёнининг асосий вазифаси-эксплуатацион кўрсаткичлар бўлмиш ҳаракат тезликлари, ўткинчи поездларнинг техникавий бекатларда туриш вақти, локомотивларнинг ўртача кундалик босиб ўтган масофаси, маҳаллий вагон айланмаси каби кўрсаткичларнинг маълум миқдорига эришилишини таъминлашдир.
График қуйидаги тартибда тузилади: аввал икки ва ундан ортиқ темир йўллар бўйлаб қатновчи узоқ йўналишдаги йўловчи поездлар акс эттирилади. Сўнгра графикка маҳаллий ишни бажарувчи терма, чиқарувчи ва шу каби поездлар жойлаштирилади. Бошқа турдаги юк поездларини графикка жойлаштириш доимий қатновчи жўнатувчи ва зинасимон маршрутлар юриш чизиқларини тортишдан бошланади. қолган поездларнинг юриш чизиқларини тортиш жараёнида графикка аввалроқ жойлаштирилган поездларнинг юриш чизиқлари қисман ўзгартирилиши мумкин.
Графикка жойлаштирилган ҳар бир поездга рақам берилади ва бу рақам поезд қатновининг охирги пунктигача сақлаб қолинади.
График тузишнинг муҳим вазифаларидан бири йўловчи ва юк ташиш ишларининг уйғунлашишини таъминлашдир.
Графикни ишлаб чиқишда қуйидагилар таъминланиши зарур:
-темир йўлларнинг техникавий воситаларидан унумли фойдаланиш;
-поездларнинг энг юқори ҳаракат тезлигига эришиш;
-поездларнинг бош бекатларга келиши ва ундан жўнашининг йўловчиларга қулай бўлган вақтга белгилаш;
-узел бекатларда жадвалларни тўғри мувофиқлаштириш.
Бу ва бошқа талабларнинг бажарилиши йўловчилар учун қулайлик туғдиради.

5.8. Поездлар ҳаракати графигининг кўрсаткичлари.


Поездлар ҳаракати графиги тузилгандан сўнг унинг сон ва сифат кўрсаткичлари аниқланади. Сон кўрсаткичлари графикда кўзда тутилган юк ва поезд ишларининг ҳажмини тавсифлайди.


Сифат кўрсаткичлари поездлар ҳаракати графигини сифат томонидан тавсифлайди. Уларга техникавий, участка ва маршрут тезликлари; тезлик коэффициенти; локомотивларнинг ўртача кундалик босиб ўтган масофаси, юк поездларининг таркиби ва ўртача массаси; ўткинчи юк поездларининг саралаш ва участка бекатларида ўртача туриш вақти киради.

Назорат саволлари:





  1. Поездлар ҳаракати графигининг аҳамияти қандай?

  2. Поездлар ҳаракати графиги нимани таъминлаши лозим?

  3. Поездлар ҳаракати графигининг турлари.

  4. Поездлар ҳаракати графигининг элементлари.

  5. Поездлар ҳаракати графиги тузилгандан сўнг қандай кўрсаткичлар аниқланади?

6 боб
6. Темир йўл тармоқларининг ўтказиш қобилияти
6.1. Темир йўл тармоқларининг поезд ва юк ўтказиш қобилиятлари ҳақида тушунча

Темир йўл йўналиши (участкаси)нинг поезд ўтказиш қобилияти деб, маълум давр (кун, соат) мобайнида доимий қурилмалар, ҳаракатдаги таркибнинг тури ва қуввати, поездлар ҳаракатини ташкил этиш усуллари (график тури)га боғлиқ ҳолда берилган йўналиш (участка)дан ўтказилиши мумкин бўлган поездлар ёки жуфт поездларнинг энг кўп миқдорига айтилади.


Поезд ўтказиш қобилияти бир йўлли йўналишлар учун жуфтланган графикда поездлар жуфти сони, икки йўлли йўналишларда ва бир йўлли йўналишларда ножуфт графикларда алоҳида ҳар бир ҳаракат йўналиши учун поездлар сони орқали ифодаланади.
Поезд ўтказиш қобилиятини белгиловчи ҳар бир йўналиш (участка)нинг доимий техникавий қурилмаларига перегонлар, бекатлар, локомотив хўжалиги ва электр таъминоти қурилмалари киради.
Темир йўлнинг ўтказиш қобилияти юқорида келтирилган доимий техник қурилмалар йиғиндисининг асосий ҳар бир элементи бўйича аниқланиши ва оширилиши зарур. Ушбу элементларнинг биридаги энг кам бўлган ўтказиш қобилияти линиянинг натижавий ўтказиш қобилияти дейилади.
6.1-расмда участканинг ўтказиш қобилияти диаграммаси келтирилган. Мисол: агар участкадаги перегоннинг ўтказиш қобилияти суткасига 70 жуфт поездлар бўлса, бекатнинг –65, электр таъминоти қурилмаларининг –80, локомотив хўжалигининг –68, унда участканинг натижавий ўтказиш қобилияти суткасига 65 жуфт поездларга тенг бўлади.
Темир йўл линиясининг алоҳида элементлари бўйича ўтказиш қобилиятини аниқлаш, булардан қайси бири чегараловчи бўлишлигини ва линиянинг умумий натижавий ўтказиш қобилиятини ошириш учун қандай тадбирларни қандай кетма-кетликда ўтказишликни белгилаш имконини беради.

Натижавий ытказиш


80
электртаъминоти быйича

70
перегонлар быйича



=обилияти
68
локомотив хыжалиги быйича

65
бекатлар быйича




Ўтказиш қобилияти


6.1-расм. Ўтказиш қобилиятининг диаграммаси


Поезд ўтказиш қобилиятининг жорий ва зарурий турлари мавжуд. Участка ёки йўналишнинг айни дамда эга бўлган поезд ўтказиш қобилияти жорий ҳисобланади. Белгиланган миқдордаги поездларни, тегишли заҳирани ҳисобга олган ҳолда, ўтказиш учун керак бўладиган поезд ўтказиш қобилияти зарурий ҳисобланади. Поезд ўтказиш қобилиятининг заҳираси давлат миқёсида аниқланиб, у ўта зарур ҳолатларда поездларни ўтказиш учун ишлатилади.


6.2. Параллел графикнинг ўтказиш қобилияти


Перегоннинг поезд ўтказиш қобилияти графикнинг тури ва унинг элементларининг (перегонда юриш вақти, бекат интерваллари ва пакетдаги поездлар интервали) миқдорига боғлиқ. Параллел графикда перегонлар бўйича максимал поезд ўтказиш қобилияти поездларда ёки поездлар жуфтида аниқланади. Кун мобайнида даврий такрорланувчи, шу турдаги графикка хос бўлган поездлар гуруҳи томонидан перегоннинг банд бўлиши вақти график даври деб аталади.


Берилган турдаги графикда перегоннинг поезд ўтказиш қобилиятини ҳисоблаш учун, дақиқаларда ифодаланган кун даври (яъни 1440), график даврига бўлинади ва натижа даврдаги поездлар сонига кўпайтирилади. Бу ҳисоб қуйидагича ифодаланади:



Бу ерда: н-участка техникавий қурилмалари ишининг ишончлилик коэффициенти;


Tтехн-технологик «танаффус»нинг давомийлиги, мин;
К-график даврида поездлар ёки поездлар жуфтининг сони;
Тпер-график даври, мин.

Ифодадан кўриниб турибдики, поезд ўтказиш қобилияти график даврига тескари пропорционалдир, яъни график даври қанчалик кам бўлса, поезд ўтказиш қобилияти шунчалик кўпаяди.


Бир йўлли параллел жуфтланган нопакет графикнинг даври қуйидагилардан иборат (6.2-расм)

6.2-расм. Бир йўлли параллел жуфтланган нопакет графикнинг даври





бу ерда: tI, tII-жуфт ва тоқ поездларнинг перегонда юриш вақти (поезднинг тезлашиш ва секинлашиш вақтлари ҳисобга олинмайди), мин;


а, б-а ва б алоҳида пунктларида бекат интерваллари, мин;
tр3-поездлар жуфтининг тезлашиш ва секинлашиш учун умумий вақт сарфи, мин.

График даврининг қийматига асосан поезднинг перегонлар бўйлаб юриш вақти таъсир этади. Энг катта график даври қийматига эга бўлган перегон чекловчи ҳисобланади ва у умуман участканинг поезд ўтказиш қобилиятини белгилайди.


График даври шу перегонни чегараловчи алоҳида пунктлардан поездларни ўтказиш вариантига қараб турли қийматларга эга бўлиши мумкин.

6.3. Икки бош йўлли перегонларнинг ўтказиш қобилияти


Икки йўлли участка перегонларининг поезд ўтказиш қобилияти ҳар бир ҳаракат йўналиши учун алоҳида белгиланади. Автоблокировка (диспетчерлик марказлашув) билан жиҳозланмаган икки йўлли участкаларда пачкали график қўлланилади.


Пачкали графикда график даври поезднинг перегон бўйлаб юриш вақти t (тегишли вазиятларда поезднинг тезланиши ва секинлашиши учун вақтни ҳисобга олган ҳолда) ва кетма-кет юриш интервали пс нинг йиғиндисига тенгдир. (6.3-расм). Шундан келиб чиқиб, пачкали графикда поезд ўтказиш қобилияти қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:




6.3-расм. Икки йўлли пачкали график даври.


Диспетчерлик марказлашув, автомат блокировка ва йўл постли ярим автомат блокировка билан жиҳозланган икки йўлли участкаларда поездлар ҳаракати пакетли график асосида ташкил этилиши мумкин (6.4-расм). Ҳар бир ҳаракат йўналиши учун поезд ўтказиш қобилияти қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:





бу ерда: I-пакетдаги поездлараро интервал, мин.

6.4-расм. Икки йўлли пакетли график даври.


6.4. Нопараллел графикнинг ўтказиш қобилияти


Нопараллел график юк ва йўловчи поездларни турли тезликда ўтказилиши билан характерланади. Бир йўловчи поезд томонидан ҳаракат графигидан олинувчи юк поездларининг сони олиш коэффициенти пас деб аталади. Йўловчи поездларининг сони Nпас ва олиш коэффициенти Еnc қийматини билган ҳолда юк поездлари учун поезд ўтказиш қобилияти қуйидаги ифода ёрдамида топилиши мумкин:






6.5-расм. Нопараллел графикнинг даври


6.5. Темир йўл тармоғининг юк ўтказиш қобилияти


Темир йўл тармоғининг юк ўтказиш қобилияти деб, ундан вақт бирлиги мобайнида (йил мобайнида) поездлар ҳаракатини ташкил этишнинг қабул қилинган тизимида ва йўналишнинг маълум техникавий жиҳозланишида энг кўп ташилиши мумкин бўлган юк ҳажмига (тоннада) айтилади. У йўналишнинг поезд ўтказиш қобилиятига ва поездларнинг массаси меъёрига боғлиқ.


Темир йўл тармоғининг юкланган ёки тескари (ёки ҳар иккала) йўналишларда жорий юк ўтказиш қобилияти қуйидаги ифода ёрдамида топилади:



бу ерда: -берилган йўналишда (ёки иккала йўналишда) юк поездлари учун максимал поезд ўтказиш қобилияти;


Qбр-юк поездининг масса бруттоси, т;
Кн-ташиш ишларининг ойлик нотекислик коэффициенти;
-юк поезди масса неттосининг масса бруттосига нисбати.

6.6. Темир йўл линияларининг ўтказиш қобилиятини ошириш


Темир йўл линияларининг ўтказиш қобилиятини ошириш зарурияти ташиш ҳажмининг ортиши билан боғлиқ. Темир йўлларнинг қувватини ошириш зарурияти жорий ўтказиш қобилияти билан зарурий ўтказиш қобилиятини таққослаш асосида бажарилади. Ташиш ҳажми ортиши билан линияларни дам-бадам қайта қурмаслик учун темир йўллари маълум заҳирага эга бўлиши керак. Жорий ўтказиш қобилиятини зарурий ўтказиш қобилияти билан келтирилган ҳаракат сони орқали солиштириш керак. Бунинг учун йўловчи, тезланган ва терма поездлар сонини параллел графикдаги юк поездларига келтирилиши лозим.


Темир йўл линиялари поезд ва юк ўтказиш қобилиятларини оширишга қаратилган тадбирлар қуйидагиларга бўлинади:
-ташкилий-техникавий тадбирлар. Бу тадбирлар техникавий қурилмалардан улардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш ёки поездлар ҳаракатига хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини кўпайтириш орқали янада интенсив фойдаланишни кўзда тутади; ушбу тадбирларни татбиқ этиш унчалик кўп бўлмаган миқдорда капитал маблағларни талаб этиш мумкин;
-реконструктив тадбирлар. Бу тадбирлар капитал маблағлар ҳисобига амалга оширилиб, йўналиш техникавий жиҳозланишининг янгиланиш ва реконструкцияланишини кўзда тутади.
Ташкилий-техникавий тадбирлар асосан қисқа вақт фойдаланишга мўлжалланган тезкор чора ҳисобланиб, параллел йўналишларда ёки икки (кўп) йўлли йўналишларнинг баъзи йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳолатларда вақтинчалик поездлар сонининг кўпайиш даврида қўлланилади.
Реконструктив тадбирлар ёрдамида нафақат ҳозирги даврда поезд ўтказиш қобилияти таъминланади, балки янада кўпаяётган ташиш ишларини бажариш учун етарли заҳира ҳосил қилинади.

6.7. Ташкилий-техникавий тадбирлар


Ташкилий-техникавий тадбирларга поездлар ҳаракатини ташкил этишда замонавий усулларни татбиқ этиш, темир йўлларнинг техник воситаларини самарали ишлатиш ҳисобига ўтказиш қобилиятини ошириш тадбирлари киради. Ташкилий-техникавий тадбирлар темир йўлнинг доимий қурилмаларидаги заҳирани ишлатиш, баъзи ҳолатларда “тор” жойларни бартараф этиш учун унга катта бўлмаган капитал ҳаражатлар талаб қилувчи ишларни бажариш ҳисобига олиб борилади.


Ўтказиш қобилиятини оширадиган асосий ташкилий-техникавий тадбирларга қуйидагилар киради:
а) чекловчи перегонларга туташган ажратиш пунктларида бекат интервалларини қисқартириш учун бекат сигналларининг ўрнини ўзгартириш, тўқнаш маршрутларни йўқотиш, жезл аппаратларини (агар бор бўлса) стрелка постларига кўчириш, поездларнинг бекатга кириш ёки чиқиш тезликларини ошириш;
б) перегонларнинг ўтказиш қобилиятидан янада яхши фойдаланиш учун бор бўлган ҳолат учун бирмунча самарали графиклар турларини (пакет, қисман пакет, нопакет ва бошқаларни) қўллаш;
в) поездларнинг юриш вақтлари бўйича чекловчи ва бошқа оғир перегонлардан поездларни тезлатиб ўтказиш;
г) келажакда локомотивлардан фойдаланишни яхшилаш, ҳамда итариш ва иккиламчи тортишни қўллаш ҳисобига поездлар массасини ошириш;
д) бутун участка ёки унинг бирор бир қисми бўйича иккиланган ёки қўшилган поездларни ўтказиш;
е) нотўғри йўлдан фойдаланиш;
ж) йўловчи ва терма поездларнинг олиш коэффициентлари таъсирини камайтириш;
з) йилнинг баъзи даврларида ҳаракатнинг нотекислигини камайтириш;
и) вагонларнинг кўтариш кучларидан фойдаланишни яхшилаш.

6.8. Реконструктив тадбирлар


Ўтказиш қобилиятининг реконструктив тадбирлари темир йўлнинг техник жиҳозланишини ривожлантиришда капитал ҳаражатлар билан боғлиқ. Уларга қуйидагилар киради:


а) линияларнинг йўл ва устки тузилишини ривожланишини ошириш-разъездлар, қувиб ўтиш пунктларини, икки йўлли уламаларни қуриш, перегонларда иккинчи ва учинчи бош йўлларни ётқизиш, бекат ва узелларни тараққий эттириш (йўлларни узайтириш, қўшимча йўллар ётқизиш ва бошқалар), оғир типдаги янги рельсларни ётқизиш, кўприкларни қайта қуриш, профилни юмшатиш ва бошқалар;
б) ҳаракат таркиби қувватини ошириш-қувватли локомотивларни киритиш ва борларини янгилаш, вагонларнинг юк кўтаришини ошириш, ҳаракат таркибларни роликли подшипниклар билан жиҳозлаш;
в) сигнал, марказлаштириш, блокировка қурилмаларини ва алоқани қайта қуриш-стрелка ва сигналларни марказлаштириш, нозирлик марказларини, автоблокировкани қуриш, саралаш тепалигини механизациялаш ва автоматлаштириш ва бошқалар;
г) янги линияларни қуриш.
Бундай гуруҳлаш бир қадар шартли, негаки баъзи тадбирлар қўшимча иш бажаришни талаб этади. Реконструктив тадбирларда темир йўл линияларининг элементларида бирор-бир узилиш бўлмаслиги учун ўтказиш қобилиятини бирданига ошириш талаб этилади.
Ўтказиш қобилиятини оширишнинг реконструктив тадбирлари ташкилий-техникавий тадбирларга нисбатан кўп вақт ва йирик капитал маблағлар талаб этади. Бир қатор ҳолатларда ташкилий техникавий ва реконструктив тадбирлар бир вақтда қўлланилади.
Темир йўл ўтказиш қобилиятини ошириш тадбирлари қуйидагиларни ўстиришга имкон беради:
поездлар ҳаракат миқдорини;
поездлар оғирлигини;
бир вақтнинг ўзида ҳаракат миқдорини ва поездлар оғирлигини.
Назорат саволлари



  1. Темир йўл участкасининг ўтказиш қобилияти деб нимага айтилади?

  2. Участканинг натижавий ўтказиш қобилиятини аниқлаш зарурияти нимада?

  3. Жорий ўтказиш қобилияти деб нимага айтилади?

  4. Зарурий ўтказиш қобилияти деб нимага айтилади?

  5. Параллел графикнинг ўтказиш қобилияти қандай аниқланади?

  6. Пачкали графикда поезд ўтказиш қобилияти қандай аниқланади?

  7. Пакетли графикда поезд ўтказиш қобилияти қандай аниқланади?

  8. Нопараллел графикнинг ўтказиш қобилияти қандай аниқланади?

  9. Темир йўл линияларининг юк ўтказиш қобилияти қандай аниқланади?

  10. Темир йўлнинг ўтказиш қобилиятини ошириш тадбирлари.

7 боб
7. Темир йўл узелларининг иш технологияси
7.1. Узел схема ва қурилмаларининг умумий тавсифи

Транспорт узели деб ўзаро юк оқими алмашинувига эга бўлган, бир неча транспорт турларига мансуб бўлган қурилмалар мажмуасига айтилади. Темир йўл узели-транспорт узелининг асосий элементларидан бири-ўзаро боғлиқ бир неча ихтисослашган бекатлар, ажратиш пунктлари, уловчи линиялардан иборат бўлиб, унга учтадан кам бўлмаган миқдорда темир йўл йўналишлари бирикади. Узелларда локомотивларни таъминлаш қурилмалари, локомотив ва вагон деполари, энергия таъминоти хўжалиги ва бошқалар мужассам этилади. Бекатларда бажарилувчи амаллардан ташқари узеллар транзит юк ва йўловчи поездлар оқимларини тўғридан-тўғри ўтказади ёки қайта ишлайди, шу ерда юкларни бошқа турдаги транспортга узатиш ёки қайта ортиш ишлари бажарилади. Узеллар аҳоли пунктларида, дарё ва денгиз қирғоқларида жойлаштирилади ва шу сабабли улар йўловчи ва юкларни турли транспортда ҳамкорликда ташишни таъминлайди.


Темир йўл узеллари турли йўналишлар ишини ўзаро боғлаганлиги сабабли транспортнинг бир маромда ишлашида муҳим аҳамиятга эга. Уларда йирик саралаш, йўловчи ва юк бекатлари жойлашган. Узелларнинг схемаси ва тузилиши маҳаллий географик ва топографик шароитларга, юк ва йўловчи оқимларининг миқдори ва йўналишларига, тармоқнинг фойдаланиш ишларидаги аҳамиятига боғлиқ. Узелда алоҳида қурилмаларнинг ўзаро жойлашуви қуйидагиларни таъминлаши керак:
-транзит поездларни тезда ва тўсиқсиз бир линиядан иккинчисига бригадаларни алмашлаб ёки алмашламай ўтказиш;
-кўп гуруҳли, ҳаракат йўналишини ўзгартирувчи транзит поездларни қайта ишлаш;
-транзит ва маҳаллий вагон оқимларини қайта ишлаш ва улардан бирча йўналишларга поездлар тузиш;
-вагонларни бир бекатдан иккинчисига узатиш ва шаҳобча йўлларга хизмат кўрсатиш.
Асосий элементларининг жойлашишига кўра узелларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-бир бекатли;
-кесишувчан;
-уч бурчак шаклидаги;
-асосий бекатлари параллел жойлашган;
-асосий бекатлари кетма-кет жойлашган;
-айлана шаклидаги;
-ярим айлана шаклидаги;
-
аралаш турдаги.

7.1-расм. Бир бекатли узел схемаси.


Бир бекатли узеллар (7.1-расм) икки магистралнинг кесишиш ёки бир магистралнинг иккинчисига бирикиш жойларида ўртача ва кичик шаҳарлар ҳудудида жойлашади. Бу турдаги узелларда барча йўналишлар юк ва йўловчи ҳаракатларига хизмат кўрсатувчи ягона бекатга бирикади. Бундай бекат ишининг тавсифи ва қурилмаларининг ривожига кўра участка бекати ҳисобланади. Унда асосан участка ва терма поездлар қайта ишланади, йўловчи ҳаракати ва маҳаллий юк ишларига хизмат кўрсатилади. Бундай узелларнинг камчиликлари-ҳаракат йўналишини ўзгартирувчи оқимларни қайта ишлашдаги қийинчиликлар, кесишувчи магистралларга хизмат кўрсатувчи бир бекатда катта ҳажмда ишларнинг мужассамлашганлигидир.


Кесишувчан турдаги узеллар (7.2-расм) кесишувчан линиялар орқали, асосан, қайта ишловсиз транзит оқимлар ҳаракатланганда ва қайта ишланувчи ҳаракат йўналишини ўзгартирувчи оқимлар ҳажми катта бўлмаган ҳолларда барпо этилади. Узел ҳар бир линияда жойлашган икки бекатдан иборат бўлиб, уларнинг бири-кўпроқ иш ҳажмига эга, локомотив ва вагон хўжалиги қурилмалари жойлашгани-асосий, иккинчиси эса ёрдамчидир. Бириктирувчи йўллар узелдаги алоҳида йўналишларни боғлайди ва шу сабабли бирикувчи йўналишларга поездларни йўналтириш учун хизмат қилувчи қўшимча ажратиш пунктлари бўлади. Линиялар кесишиш жойида йўл ўтказгич қурилмалар барпо этилади. Ҳар иккала линия бўйича ҳаракатланувчи йўловчи поездлар ҳам асосий, ҳам ёрдамчи бекатларда тўхтаб ўтиши мумкин, транзит юк поездлари эса, ўз линиялари бўйича ҳаракатланадилар. Ёрдамчи бекатда локомотивлар алмашувчи ташкил этилса, уларни асосий бекатдан бириктирувчи йўллар орқали узатилади. Ҳаракат йўналишини ўзгартирувчи қайта ишлаш бўйича саралаш ишлари, участка ва терма поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича ишлар бош йўналишнинг асосий бекатида мужассамланади. Юк амаллари учун қурилмалар одатда асосий бекатда кўзда тутилади, лекин улар ёрдамчи бекатда ҳам жойлаштирилиши мумкин. Кесишувчи турдаги узелларнинг камчиликлари бириктирувчи йўлларнинг кўплиги, ҳаракат йўналишини ўзгартирувчи вагон оқимларининг икки маротаба қайта ишланиши ва қўшимча масофаларни босиб ўтишидир.



7.2-расм. Кесишувчи турдаги узел схемаси


Уч бурчак шаклидаги узеллар (7.3-расм) ўзаро катта ҳажмдаги юк ва йўловчи оқимларини алмашловчи учта темир йўл линиялари бирикувчи пунктларда барпо этилади. Узелнинг алоҳида бекатларининг вазифалари шаҳарнинг ва унинг саноат зонасининг узелга нисбатан жойлашувига ва унда саралаш, юк ва йўловчи бекатларининг жойлашувига боғлиқ. Келтирилган мисолда 1- бекат йўловчи, 2-бекат участка ва 3-бекат юк бекатларидир. Уч бурчак шаклидаги узеллар катта маневрланиш қобилиятига эга бўлиб, у вагон оқимларини истаган йўналишга қайта тақсимлаш имкониятини беради. Бундай узелларнинг камчилиги-қайта ишланувчи вагон оқимларининг маълум қисмининг қўшимча масофаларни босиб ўтиши, узелнинг учта бекатида штат ва қурилмалар учун қўшимча чиқимларнинг зарурлигидир.



7.3-расм. Уч бурчак шаклидаги узел схемаси.


Б
екатлари параллел жойлашган узел схемаси (7.4-расм) шаҳарнинг жойлашуви бекатларни кетма-кет жойлаштиришга имкон бермаса, линиялар бўйича келаётган поездлар асосан қайта ишланса ва узелдаги бошқа йўналишга ўтиши керак бўлган шароитларда қўлланилади. Бундай узелда икки асосий бекат-йўловчи ва саралаш бекатлари мавжуд. Йўловчи бекатининг вазифаси барча йўналишларнинг транзит йўловчи поездларини ўтказиш, маҳаллий ва шаҳаратроф йўловчи поездларига хизмат кўрсатишдир. Юк поездлари узелда умумий бўлган саралаш бекати орқали ўтади. Узелнинг алоҳида хусусияти-узелга ҳар икки томондан яқинлашишида асосий йўлларнинг йўл ўтказгичлари орқали ўзаро кесишуви ташкил қилинишидир. Бу ҳол узелга кирмасдан аввал йўловчи поездларнинг юк поездларидан ажратиб олиш имконини беради.


7.4-расм. Бекатда параллел жойлашган узел схемаси


Ярим айлана шаклидаги узел (7.5-расм) йирик аҳоли ва саноат марказларида, қатор темир йўл линиялари берк йўловчи ва бошқа турдаги бекатлар орқали бирикувчи пунктларда ташкил этилади. Бундай узелларнинг хусусиятлари шундан иборатки, унда алоҳида йўловчи ва саралаш бекатлари ярим айлана шаклидаги бириктирувчи линия ёрдамида ягона мажмуага бириктирилади. Ярим айлана шаклидаги линия поездларнинг истаган йўналишгав ва истаган бекатга ўтиш имконини беради. Бекатларга яқинлашишида йўлларнинг кесишиши йўл ўтказгичлар, постлар ва бириктирувчи йўллар орқали амалга оширилади. Бу ҳолда узелларнинг кесишувчан, уч бурчак шаклидаги ва бекатлари кетма-кет жойлашган схемалари биргаликда қўлланилади.

7.5-расм. Ярим айлана шаклидаги узел схемаси





Download 13,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish